02 December 2011
20:35 -
“Ҳаракат”: Мусулмон-қардошларми ёки мусулмон-биродарлар?
Бир ўқувчимиздан икки жумлалик бир хат келди: “Мусулмон-қардошлар” партияси манимча "Мусулмон-биродарлар" партияси деб ёзилади, рус тилида "Братья-мусульмане". Илмий нашрларда асосан “биродарлар” деб ёзилади.
Мисрда бўлаётган воқеалар, хусусан, яқинда биринчи босқичи ўтказилган парламент сайловлари ҳақидаги хабарларимизда, бу мамлакатда фаолият олиб бораётган ташкилотнинг номи айнан “Мусулмон-қардошлар” партияси, деб берилганди. Афтидан, ўқувчимиз шунга эътироз билдирмоқда.
Маълумки, “қардош” ва “биродар” сўзларининг маъноси битта. Аммо, қардош – ўзбеча, биродар – форсий илдизли сўздир. Иккаласи ўзбек тилида кўп ишлатилади.
Аммо, бизни, яъни “Ҳаракат” Информацион Агентлигини қайси сўзни, ўзбекчаними ёки форсчаними ишлатиш яхшироқдир, деган саволдан ҳам кўпроқ, масаланинг терминологик (атамачилик) жиҳати кўпроқ қизиқтиради. Замонавий ўзбек тилида, хусусан сиёсатчиликка оид соҳада атамалар мутлоқо йўқ. Ҳар ким ўзи истаган нарсани ёзмоқда. Буни ҳам тушуниш мумкин, чунки, мустамлака йиллари айниқса сиёсат ва илм-фанда фақат рус тили ишлатилган.
Ҳозир сиёсий атамачиликни ривожлантириш жуда муҳим. Бу иш билан мутахассислар шуғулланиши керак. Туркия жумҳурияти тузилгандан кейин, махсус институт яратилиб, унга турк тилини кераксиз араб ва форс сўзларидан тозалаш билан бир қаторда, атамачиликни ривожлантириш каби вазифалар юкланганди.
Бизда ҳам бир маҳаллар таниқли ёзувчи, “Бирлик” аъзоси бўлмаса ҳам, унинг фаолиятини тўла қўллаб-қувватлаган, Ёзувчилар Уюшмаси “Бирлик” халқ ҳаракатининг қароргоҳига айланиб кетишига йўл очиб берган Одил Ёқуб бошчилигида Атамалар комитети тузилганди. Аммо, ҳукумат, бундан ҳам муҳими, ўзбек жамиятининг ўзи бу масалага эътибор бермагани сабабли, бу комитет сезиларли даражада иш қилолмади.
Атама – атамадир, атамадан маъно қидириш фойдасиз. Аммо, масалан, “ҳуқуқ фаоли” каби мантиқсиз атамлар киритишга уринаётганлар ҳам бор.
Хуллас, ўқувчимизнинг бизга йўллаган хати, ичимизда оз бўлса ҳам, бундай нарсаларга эътибор берувчи жонкуярлар борлигини кўрсатади. У хат муаллифига раҳмат айтамиз.
“Қардошлар-биродарлар” дилеммасига келсак, бизга кўра, ўзимизнинг “қардошлар” сўзи ишлатилгани яхши.