02 December 2011
16:15 -
Улуғбек расадхонаси қолдиқларини руслар топиб беришган эди, Шаҳрисабз саройларини тузатишда французлар ёрдам беришади
Улуғ олимимиз Улуғбек томонидан 1424-1428 йиллари қурдирилган дунёнинг иккинчи расадхонаси ўз муллаларимиз тарафидан буздириб ташлангач, ўзбеклар тарихларида шундай нарса бўлганини ҳам унутишган ва руслар бизни босиб олишгандан кейин, унинг қолдиқларини ўн йиллаб қидирув ишлари олиб борган рус археологи Вяткин 1908 йилда топиб берган эди.
Ўша йиллардаги аҳволимиздан келиб чиқилса, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аммо, бугунги аҳволимиз қандай?
Хабарчиликни ҳам масхарабозликка айлантирган мавжуд режимнинг қўғирчоғи бўлса ҳам, оммавий ахборот воситаси эканлигини иддао қилаётган 12.uz сайтининг фахраниб рус тилида хабар қилишича, Шаҳрисабздаги Оқ Сарой вайроналарининг керамик плиткаларини қайтадан яратишда бизга французлар ёрдам берар экан.
Фараз қилайлик, мустамлака йиллари керамикаларимизни тиклашга руслар йўл бермадилар. Мустақилликка 20 йил бўлибдики, кежаги буюк Ўзбекистон мутахассислари 600-700 йил аввал ўз боболаримиз оммавий шаклда ишлатган керамик плиткаларни тиклай олмайдиларми?