02 December 2011
05:37 - Алмазбек Атамбаев президент курсисини эгаллади, ўзбекларга босим давом этаверади
Қирғизистон президенти этиб сайланган Алмазбек Атамбаев кечаги тантанали маросимда мамлакат Конституциясига қўлини қўйиб қасамёд қилди ва шу дақиқадан бошлаб президентлик лавозимига ўтирди.

У ўз мамлакат оғир дамларни бошидан кечираётган пайтда давлат раҳбари этиб сайланди. Вазифасини қандай бажара олиши ҳақида тахмин ҳам қилиш қийин. Аммо, бир ҳақиқат бор. Бу шахс ўтган йили қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда, ҳукумат раҳабари бўлса ҳам, ҳеч нарса қилмади. Қирғизларни тўхтатишга қаратилган чақириқ билан чиқмади. Ўзбекистон “Бирлик” Партиясининг Қирғизистонга ўзбек армиясини олиб кириш талабигана қирғиз фашистларини тўхтатди.

Орадан бир йил ўтиб, Халқаро Мустақил Комиссия ўзбекларнинг қирғин қилинганини тан олган бўлса ҳам, Алмазбек Атамбаев бу ҳужжатга ҳалигача муносабат билдирмади. Кўринишидан, у бу ҳужжатга кўз юммоқчи.

Демак, Қирғизистонда ўзбекларга муносабат ўзгармайди, уларни мамлакатдан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳаркатлар давом этаверади. Ўзбекистон ўзбеклари овоз чиқармагунча ҳеч нарса ўзгармайди. Демак, авваломбор миллатга хоинлик қилган Ўзбекистондаги ҳокимиятни ўзгартириш лозим.