02 December 2011
06:31 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Абдураҳим Пўлатга Қирғизистондан хат
Абдураҳим Пўлат, сиз билан мен ҳам миллатим учун жонимни беришга ҳам тайёрман ва “Бирлик”ни қўллаб қувватлайман. Айниқса Қирғизистон элчихонаси олдидаги митингни ўқиб кўзларимдан ёш келди. Биз қирғизистонлик ўзбекларни қўллаб-қувватлаган кам сонли бўлса ҳам ЎЗБЕКлар ЎЗБЕКИСТОНДА борлигидан фахрландим ва Ўзбекистонлик ўзбеклар бизни ҳимоя қилмаганидан кўнглимда Ўзбекистонлик миллатдошларимизга бўлган нафратим сўнди. Яна миллатимдан фахрлана бошладим. Аммо ҳалигача митингчиларни ушлаб кетган миршаблардан, аниқроғи, миллат хоинларидан нафратланаман! Шундай хоинлар бўлмаганида миллатимиз бугунгичалик хор бўлмасди! Ҳурматли Абдураҳим Пўлатов, мен сизни тўла тўкис қўллаб қувватлайман ва ишларингизда омад тилайман. Дадахон акага ҳам! Илтимос, Абдураҳим ака, мен билан алоқага чиқинг!
“Ҳаракат” таҳририётидан: Хат муаллифи ўз исмини кўрсатмаган, аммо электрон адресини берган.
“Ҳаракат” таҳририётидан: Хат муаллифи ўз исмини кўрсатмаган, аммо электрон адресини берган.