02 December 2011
00:27 -
Нормўмин Чориев Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган
Бугун халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Кеча Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига ўтказилган вилоят ҳокими Туробжон Жўраевнинг ўрнига Сариосиё туманида ҳоким бўлиб ишлаб келаётган Нормўмин Чориев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди. Сессия ишида қатнашган Бош вазир Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган. Вилоятнинг янги раҳбарига топшириқ ва кўрсатмалар берган.
Нормўмин Омонович Чориев, 1959 йилнинг 26 ноябрида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. Тошкент давлат Автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган. Фаолиятини 1982 йилдан “Тошкентстрой” трестида ишчи-чилангарликдан бошлаган. 1987 йилдан Қумқўрғон тумани ҳокимлигида турли лавозимларда ишлаган. 1992-98 йилларда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари, 1998 йилдан 2004 йилгача Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, кейинчалик Сариосиё тумани ҳокими лавозимларида ишлаб келган. Сенат аъзоси.