02 December 2011
01:15 -
“Стерилзация” - аёлни оналик бахтидан мосуво қилиш сиёсатми? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №45, 30.11.2011)
Cтатистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида юртимизда туғилиш коэффициенти 20,8 промиллени ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 промилле кам демакдир. Нега бундай вазият юзага келди: ҳодиса ижобийми, салбийми? Миллат келажаги, генофонди масаласи ўртага чиқар экан, негадир бу борада Парламент, жамоатчилик муҳокамаси кўзга ташланмаётир? Аксинча, аҳоли орасида эса бундай “натижа”га аёлларни мажбурий стерилзация қилиш (бичиш) йўли билан олиб борилаётган хуфёна сиёсат сабаблиги ҳақида узунқулоқ гаплар урчимоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи фуқаро Адаш Қўшанова 28.06.2011 йилда Иштихон туман туғруқхонасида кўзи ёриганидан сўнг ўзи билмаган ҳолда “стерилзация” қилинган. Орадан уч кун ўтиб, унинг соғлиғи оғирлашгач шифохонага келганида унинг бичилгани маълум бўлган. Бу ҳолга шифокорлар беморнинг “матка”сини кесиш эвазига ҳаётини сақлаб қолгани билан изоҳ берибди. Касаллик тарихида қайд қилинмаган “стерилзация” эвазига Адаш кўп азоб чеккан, дори-дармонга харажат қилган. 10 марталаб плазма қон қуйишган. Шунга қарамай маткасидан айрилган Адаш энди қайта туғолмайди.
“Шифокорларнинг тошбағирлиги, инсоний қиёфасини йўқотганлиги, касбига хиёнати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, Иштихон тумани ИИБ бошлиғи Ж.Саидов, туман прокурори Б. Юсуповга мурожаат қилдим. Сўнгра вилоят прокурори, Бош прокурорга чиқдим, Президентга ёздим. Лекин қизимни бичишда бош бўлган шифокор Р. Файзиевга нисбатан чора кўрилмади. Аксинча, дўқ-пўписалар билан ҳайдаб солишмоқда”, дейди Адашнинг онаси (+998 92 530 19 29) Салтанат опа. Қонун эгаларидан сал инсофлироқ кўринган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса шифокорга иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима солиш билан чекланибди. Афсуски, бундай ҳолатлар кам эмас.
Юзлаб, минглаб Адашлар қисмати “СТЕРИЛЗАЦИЯ”, АЁЛНИ ОНАЛИК БАХТИДАН МОСУВО ҚИЛИШ СИЁСАТМИ?” деган ҳақли саволни ўртага қўймоқда. Зотан, бундай хулоса қилишга асос бор: оқ либосдаги қотил жазосини олмаса, қонун эгалари бундай ҳолдан кўз юмса, ҳукумат халқ орасидаги гапларга изоҳ бермаса, яна нима дейиш мумкин? Совет замонининг ошкоралик йилларида бичиш сиёсатига тўғоноқ бўлган миллат зиёлилари мудраётган бўлса, нима қилиш мумкин?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини мазкур ҳолат юзасидан тез фурсатда изоҳ беришга чақиради. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини Адаш Қўшанова иши бўйича қонуний чоралар кўришга ундайди.