01 December 2011
06:02 - Дунё банклари келишди, Dow Jones юқорига отилди
АҚШда Марказий Банк ролини ўйновчи Федерал Резерв Европа Марказий Банки ҳамда Япония, Буюбритания, Канада ва Швецария давлатларининг марказий банклари билан 2008 йили молиявий кризисдан қутилиш вақтида бўлгани каби шартнома имзолади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бу шартноманинг асл мақсади – ҳалокат арафсига келиб қолган еврони қутқариш эди.

Бугун эрталаб имзоланган бу шартнома дарҳол ўз натижаларини кўрсатди. Сўнгги йилларда долларга нисбатан курси тушиб бораётган евронинг қиймати ортишга, табиий, долларники тушишга бошлади. Муҳим бўлгани, жаҳоннинг фондлар бозирида жиддий ўсиш бошланди.

Нью-Йоркдаги фондлар биржасида катта жонланиш бўлди. Ҳали биржанинг бекилишига бир соат вақт бор. Лекин, Dow Jones индексини энди ҳеч нарса тўхтатолмаса керак. Шу дақиқаларгача унинг бир кунлик (чоршанбалик) ўсиши 385 поғана (3.33%) бўлди, 12 минглик психологик маррага оз қолди.