01 December 2011
00:16 -
Мисрдаги парламент сайловларини “Мусулмон-қардошлар” партияси ютмоқда

Мисрда парламент сайловлари бир неча босқичда ўтади. Парламентнинг қуйи палатаси бўлмиш Халқ Ассамблеясига сайловлар бугун бошланди, аммо январь ойининг ўрталарида тамом бўлади. Ундан кейин юқори палата – Маслаҳат Кенгашига сайловлар ўтказилади.
Бу мамлакатда оммавий намойишлар натижасида Ҳусни Муборакнинг йиқитилиши туфайли 1952 йилдан бери биринчи марта эркин сайловлар ўтказиш имкони пайдо бўлди.