30 November 2011
22:27 -
Тошкентда уран ўғрилари қамалди
“Новый век" газетаси чоп қилган "Банкадаги уран" номли мақолада Навоий кон-металлургия комбинатидан уран ўғирлаб сотишга уринган жиноий гуруҳнинг жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилинади. 30 грамм қимматбаҳо маҳсулотни ўғирлаганликда айбланган уч фуқаро — Ҳасан Машрабов, Салим Аббосов ва Мансур Эркиновлар 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилибди.
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Моҳира Шукуруллаевага кўра, тошкентлик тадбиркор Самир Аббосов уранни сотиб оладиган харидор топишда уларга ёрдам берибди.
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Моҳира Шукуруллаевага кўра, тошкентлик тадбиркор Самир Аббосов уранни сотиб оладиган харидор топишда уларга ёрдам берибди.