29 November 2011
03:11 -
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати жаҳонни забт этмоқда
“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталган сиёсий куч ўз сафларини кенгайтириб, Болқон ярим оролини қўшиб олибди. Аввалроқ Европа қитъасини ўзида бирлаштирган ҳаракатнинг қадимги Византия ерлари, узоқ Сибирь ўлкаларини ҳам забт этганига анча бўлганди. Шимолий Американинг Колорадо тоғ тизмалари бўйлаб, олис Альяскага қадар чўзилган ҳаракатнинг раҳбарларидан бири Муҳаммадсолиҳ Абутовга кўра, куни кеча ўтган мажлисда ҳаракатга яна икки ташкилот кирган.
Уларнинг бири Калмар шаҳрида рўйхатдан ўтган “Ўзбеклар жамияти (диаспораси)”, иккинчиси эса хавфсизлик важидан ўзини ошкор қилмаган яна бир қудратли ташкилотдир. Ана шу анжумандан олинган суратда 8 киши думалоқ стол атрофида ўтириб, бир-бирларига аллақандай қоғоз узаётгани акс этган.
Ҳаракат раҳбарларидан бири Муҳаммадсолиҳ Абутов ишларининг буёғи зўр бўлишини айтибди. “Озодлик” радиоси эса ўз қаҳрамонларига шак келтириб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидек улкан кучни ташкил этган муассислардан бири - “Андижон, Адолат ва Тикланиш” жамияти бу ташкилот сафларидан чиқиб ҳам бўлганини урғулабди.
Сайтимизга келган маълумотга кўра, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Австралия ва Янги Зелландияда ҳам ўз бўлимларини очишга уринаётган экан. 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг бир неча оила Австралиядан, яна бир нечатси Янги Зелландиядан бошпана олган. Улар билан музокаралар олиб бораётган ЎХҲ раҳбарлари яшил қитъага ҳам демократия ва ҳуррият насимларини киритишга бел боғлаган. Шундан сўнг Марказий Африка давлатларига эътибор қаратилади. Лотин Америкаси мамлакатларида ҳаракатнинг бўлимлари тузилиши 2012 йилнинг иккинчи ярми режасига киритилган, дейди ҳаракат мутасаддиларига иқтибосан мухбиримиз.
Табиий, бу мутасаддиларнинг Ўзбекистонни ўзи билан ортиқча ишлари ҳам йўқ.