29 November 2011
02:37 - Америкалик генерал Тожикистондан кейин Ўзбекистонга ҳам келиб кетди
АҚШнинг Ироқ ва Афғонистонда олиб бораётган антитеррристик урушининг баъзи тарафларини ёритиш бўйича мутахассислашган dvidshub.net сайтининг хабарига кўра, Тожикистонга қилган сафаридан кейин Тошкентга келган АҚШ пиёда қўшинлари Марказий қўмондонлигининг бошлиғи генерал-лейтенант Винсент Брукс 23 ноябрь куни Ҳарбий Академия ўқувчиларига дарс ҳам берибди.

Америкалик генерал Ўзбекистон мустақил давлат сифатида 20 йилдан бери яшаётганини урғулар экан, бу йиллар ичида мустақил Ўзбекистон катта муаммолар билан қаршилашганини урғулар экан, бундан кейин ҳам бундай муаммолар бўлишини айтиб, Ўзбек армиясининг бўлғуси офицерларини огоҳлантирган.

Бошқа хабарларга кўра, Винсент Брукс Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан ҳам учрашиб, жумладан, АҚШ қўшинлари ва ҳарбий техникасини Ўзбекистон орқали Афғонистондан олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилган. Унинг Ўзбекистонга келиш ва кетишининг аниқ кунлари айтилмаган.