28 November 2011
06:34 - Яманда мухолифат лидери Бош вазир этиб тайинланди, буёғи нима бўлиши номаълум
Бу мамлакатнинг президенти Али Абдулла Салеҳ узоқ ва қонли қаршиликдан кейин истеъфога кетгач, унинг ўрнига ўтирган собиқ вице-президент Абдулрабо Мансур Бош вазир лавозимига мухолифатнинг лидери Муҳаммад Басиндвани тайинлади. Мухолифатдаги 6 партия коалицияси айнан шу кишининг номзодини бош вазирликка кўрсатган.

Али Абдулла Салеҳ истеъфога кетгандан кейин ўрнига вице-президент ўтириши, бош вазир лавозими эса мухолифатга ўтиши - 23 ноябрь куни ҳокимият ва мухолифт имзолаган шартномада белгиланганди. Бунинг қаршисида собиқ диктатор ва унинг оиласига қарши ҳеч нарса қилинмаслиги ҳақида ваъда берилган.

Аммо, воқеалар қандай давом этишини тахмин қилиш осон эмас. Бу мамлаатда диний бирлик йўқ, мусулмонлар сунний ва шиа мазҳабларига бўлинган, уларнинг ўртасида қонли тўқнашувлар кутиш керак. Мухолифт демократия тарафдори эканлигини гапираётган бўлса ҳам, биринчидан, бунга ишониш қийин, иккинчидан, мухолифат ичидаги гуруҳлар орасида қонли ва қонсиз жанг давом этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.