27 November 2011
22:15 -
Россиядаги иқтисодий ислоҳoтларнинг бошчиларидан бири Анатолий Чубайс: парламент сайловларида овоз бермайман, овоз берадиган номзод йўқ

У бугун сенсацион баёнот бериб, 4 декабрда бўладиган парламент сайловларида овоз бериш нияти йўқлигини, чунки овоз беришга арзийдиган номзодлар йўқлигини гапирди. Ваҳоланки, номзодлар асосан ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясининг одамлари.
Шубҳа йўқки, бу қадам – Чубайснинг мажуд ҳокимиятга қарши очиқча исёнидир. Аммо, кеч қолган исёнидир. Агар, дейди мухбиримиз, Егор Гайдар ва Анатолий Чубайс каби таниқли сиёсатчилар Владимр Путини ҳокимиятга келиб, Совет типидаги КГБ диктатурасини тиклашга бошлаган вақтдаёқ унга қарши чиқишса эди, балки фойдаси бўларди. Ҳозир фойдаси йўқ.
Нима бўлса ҳам, Чубайснинг бу баёноти Россияда сиёсий инқироз чуқурлашиб бораётганинг яна бир жиддий кўрсатгичидир.