27 November 2011
21:50 -
Владимир Путин расман президентликка номзод бўлди

Кутилганидек, қурултой қатнашчилари бир овоздан Владимир Путинни 2012 йил март ойида бўладиган президент сайловида қатнашиш учун ўз номзодлари қилиб кўрсатдилар. Қурултойда жорийдаги қўғирчоқ президент Дмитрий Медведев ҳам қатнашди. У ва партиянинг бошқа раҳбарлари гулдурос қарсаклар ва тўхтовсиз бақиришлар остида ҳаммани 4 декабрдаги парламент сайловларида “Бирлашган Россия” партияси учун, 2012 йил 4 мартда бўладиган президент сайловида Владимир Путин учун овоз беришга чақиришди.