26 November 2011
03:27 -
Миср мухолифати жума кунини сўнгги имкон деб эълон қилди, аммо ундан фойдаланолмади
Таҳрир майдонида янги ҳокимиятга қарши уюштирилган митинглар бир неча кун аввал қонли тугагандан кейин истеъфога кетган ҳукумат ўрнига ҳокимиятдаги ҳарбийлар кеча янги Бош вазир тайинладилар. Янги Бош вазир Ҳусни Мубрак замонида ҳам шу лавозимни эглаллаган, аммо диктатор билан чиқишолмагани сабабли ўз вақтида уй ҳибсига ҳам отилган 78 ёшли Камол Ганзурий бўлди (у расмда ўнгда). Янги Бош вазир Миллий Қутқариш Ҳукумати тузиши керак.
Намойишчиларни янги Бош вазир тайинланиши ҳам сокинлаштирмади. Улар ҳокимиятдаги ҳарбийларнинг истеъфосини талаб қилиб, бугун Қоҳира майдонларига миллион киши олиб чиқишга ваъда беришди. Шу ноябрнинг 28-чисига парламент сайловлари тайинлангани туфайли, намойишчиларнинг бу талабларини тушуниб бўлмайди. Ҳозир асосий вазифа сайловга тайёрланиш бўлиши керак-ку!? Аммо, кўринишидан, худди Ўзбекистонда каби, мухолифат ичида ақлсизлар кўп. Қачон митинг керак, қачон сайлов, деган савол устида ўйлашга ҳам қурблари етмайди.
Бугун жума номозидан кейин ўн минлаб намойишчилар марказий Таҳрир майдонига киришга ҳаракат қилишди. Аммо, хавфсизлик хизмати кучлари уларни тарқатиб юборди. Ваъда қилинган миллион одам топилмади.