25 November 2011
16:52 - Нурсултон Назарбойнинг “Нур-Отан” партияси сайловолди платформасини қабул қилди, Мажлисга номзодлар кўрсатди
Бугун эрталаб иш бошлаган “Нур-Отан” партиясининг қурултойи бир неча соат ичида партиянинг сайловолди платформасини тасдиқлаб, мамлакат парламентининг қуйи палатаси Мажлисга номзодлар ҳам кўрсатиб бўлибди.

Нурсултон Назарбой иштирокида ўтаётган қурултойда қабул қилинган сайловолди платформасининг номи – “Қозоғистон, Мақсад – 2017. Ишларнинг миллий режаси”. Бу платформа Нурсултон Назарбой таклиф қилган стратегик ривожланиш режасини амалга оширишга қаратилгани алоҳида таъкидланмоқда.

Қурултой 2012 йилнинг 15 январига тайинланган парламент сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатини ҳам тасдиқлади. Маълумки, Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлисда 107 ўрин бор. Бугун қурултойда 127 кишининг номзоди кўрсатилибди. Яъни баъзи ўринларга бирдан ортиқ номзод кўрсатилган.