24 November 2011
07:45 -
Марказий Осиёда сув тошқинлари муаммоси бўйича семинар нимагадир Бокуда бўлади

Хўш, нима учун бундай семинар, масалан, Тошкентда ўтказилмайди, деган савол туғилиши ўз-ўзидан тушунарли. Шундай қилинса, унга тожик ёки қирғиз мутахассислари келмайдиларми? Балки, шундайдир.
Аммо, Бокуда бу хабарга қўйилган расмга қаранг. 20 йил ичида таниб бўлмайдиган даражада ўзгарган Бокунинг маркази Нью-Йорк манзараларини эслатмайдими? Тошкентда мустақилликнинг биринчи йилларида қурилган бир нечта баланд қаватли бинодан бошқа нарса йўқ-ку. Семинардан мақсад – Марказий Осиёдан келадиган мутахассисларга Бокуни ҳам кўрсатиш, мустақиллик ва Ислом Карим сизларга нима берди ўзи деб, ўзбекларнинг жиғига тегиш ҳам эмасми?