Кечагина ўтган кунимиз

Шимолий Кореяда АҚШлик талаба туристни пропаганда шиорини ўғирлашда айбланиб, 15 йилга қамалиши ва Абдураҳим Пўлатнинг хотиралари

Reuters агентлиги хабар қилишича, шу йилнинг январь ойида Шимолий Кореяга турист бўлиб борган АҚШдаги Виржиния Университетининг 21 ёшли студенти Отто Вармбиер (Otto Warmbier) Пхеняндаги ўз турган меҳмонхонада осилган қандайдир пропагандик руҳдаги бир шиорни ўғирлаш айби билан бугун 15 йил озодликдан…

Нурсултон Назарбой бир даста элчилар билан бир қаторда Ўзбекистон элчисини ҳам қабул қилди ва ёзда Тошкентга келажагини айтди

Оқ Ўрда қароргоҳида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой янги тайинланган дипломатлардан ишонч ёрлиқлари қабул қилиш маросими доирасида Ўзбекистон элчиси Икром Назарни ҳам қабул қилди ва мулозамат оҳангида Ўзбекистон ўз мамлакатининг асосий ҳамкори эканини таъкидлади, дейилади расмий хабарларда. “Ўтган ҳафта икки томонлама…

Россияда ўзбеклар ва тожиклар ўзаро муштлашди

Ўрисларнинг “Интерфакс” агентлиги хабарига кўра, Москва жанубида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлди. Россия Ички ишлар вазирлигига 14 март куни Кавказ бульварида бўлган муштлашувда 50 нафар меҳнат муҳожири иштирок этганини тасдиқлади. Муштлашув сабаблари маиший характерга эга бўлиб, ҳозирда…

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил яна Пекинда ШҲТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, кеча Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Учрашувда ШҲТ кун тартиби масалалари юзасидан…

Ўзбекистонда ёғингарчилик: туннель ва кўча бўйлари сувга тўлди

Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ёққан кучли ёмғир аҳолига каттагина ташвиш келтирди. Хусусан, қишлоқ жойларида лойдан қурилган деворлар ағанаб, кўчалар юриб бўлмайдиган лой бўлди. Пойтахт Тошкент шаҳридаги айрим жойлар, жумладан, Юнусободдаги “Гранд Холл”, Чилонзор улгуржи савдо маркази, Қўйлиқ бозори атрофидаги…

АҚШда навбатдаги “Супер сешанба”: Бир қатор штатларда президентлик сайловининг бошланғич босқичи бўлмоқда, Доналд Трамп ва Ҳиллари Клинтон олдинда

Ҳозир АҚШда 15 март, сешанба кунининг охирги соатлари. 1 март куни бўлганидек, 1-2 эмас, бир қатор штатларда шу йил 8 ноябрла бўладиган прзидентлик сайловларининг бошланғич босқичи бўлиб ўтди. Ҳозир натижалар эълон қилинмоқда. Ҳаманинг диққат эътибори Флорида ва Огайо штаталарида. Сабаб…

Кечаги куннинг асосий хабари: Россия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишга бошлади, АҚШ Давлат Котиби Москвага келмоқчи, ҳақиқий аҳвол харитада

27 февралда Сурияда ўқ отишни тўхтатиш келишуви кучга киргандан бери у ерда нисбий барқарорлик бор. Келишувда ИШИД ва Ал-Қоида, тўғриророғи, унинг Суриядаги қаноти иштирок этмагани сабабли, бу икки террористик гуруҳга қарши уруш давом этаверди. АҚШ ва Россия уларни ҳаводан бомбалашни…

Газимизни яна ўрислар сотиб олади, Ислом Карим Лубянкага шундай ваъда берган бўлса керак

Ўрисларнинг “Газпром" ширкати Ўзбекистондан 2016 йил давомида 4 миллиард метр куб газни сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани ҳақидаги хабар бугун матбуотга чиқди. Podrobno.uz номли сайтнинг ёзишича, 4 миллиард метр куб газни Россияга сотиш бўйича шартнома 2015 йилнинг декабрида имзоланган. Буни…

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати зобити ўзини отиб ўлдирибди

“Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, шу йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Моддий-техникавий таъминот бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Игорь Пирожков хизмат кабинетида тўппончадан ўзини отиб ўлдирибди. МХХнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолияти сарф-харажатлари учун…

Жиззахда “Эзгулик” жамияти фаоллари йиғилишди, уларга офарин дейиш керак

Бугун Жиззахда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бўлимларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жамият Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятова иштирок этди. Ҳуқуқ фаоллари бирмунча танаффусдан кейинги мажлисларида чиқишларини ўз-ўзини танқид ва фаолиятга таҳлилий баҳо…