Кечагина ўтган кунимиз

Бечора Ислом Карим ўзидан ҳокимиятни олиб қўйиш учун фитна тайёрлаётган одамни Петербургда ушлатибди

Бу ҳақдаги хабарни бугун fontanka.ru сайти тарқатди. Унга кўра, кеча 19 мартда Петербург полициясининг жиноий қидирув бўлими ходимлари давлатлараро қидирувда бўлган, аммо исми айтилмаётган 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Ўзбекистоннинг доимий Президенти Ислом Каримовдан ҳокимиятни тортиб олиш мақсадида фитна тайёрлаш айби…

Истанбулнинг марказидаги терактда ҳалок бўлганларнинг сони 5 га, ярадорларнинг сони 36 га чиқди

Бугун эрталаб Истанбулнинг марказида, унинг юрагида деса ҳам бўладиган жойда содир бўлган терактда ҳалок бўлганларнинг сони, жонли бомбанинг ўзидан ташқари, 5 га чиқди, ярадорларнинг сони 35 дан ошди. Ярадорларнинг ичида аҳволи оғир бўлганлар бор. Ҳалок бўлганларнинг бири Исроил ватандоши эканлиги,…

Россиядан хунук хабар: Ростов-на Дону шаҳридаги аэропортга қўнаётган йўловчи учоқ ҳалокатга учради, ҳамма ҳалок бўлди

Бугун эрталаб саҳарда FlyDubai авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи учоғи оби-ҳаво ёмон бўлишига қарамасдан Ростов-на Дону шаҳридаги аэропортига қўнаётган пайтда ҳалокатга учрагани рус ахборот воситаларининг диққат марказидаги хабар бўлмоқда. Учоқдаги ҳамма – 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Ҳалокатнинг…

Истанбул марказида портлаш юз берди, 2 киши ҳалок бўлди, жонли бомба портлагани тахмин қилинмоқда

Тахминан 1 соатча аввал Истанбулнинг марказидаги Истиқлол кўчасида порташ бўлди, 2 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди, дейилади Миллиёт газетасининг сайтидаги хабарда. Жонли бомба ўзини-ўзи портлатгани тахмин қилинмоқда, аммо шу дақиқаларгача ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмаган. Жонли бомба порталаганини биринчи…

Тожикистонда чақалоқларга ёт исмларни қўйиш тақиқланди, Ўзбекистонда ҳам тақиқланиши керакми?

Тожикистон президенти Имомали Раҳмонннинг “Оила кодекси”га тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармони билан дунёга келаётган тожик болаларига миллий маданиятга ёт исмлар қўйиш тақиқланди. Кодексга киритилаётган ўзгартиришларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳам тақиқланган. Шунингдек, Тожикистонда туғиладиган тожик болаларига муайян предмет¸ маҳсулот¸ ҳайвон ва…

Москвада “Россия – Марказий Осиё XXI асрда: Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги имкониятлари” номли конференция ўтказилибди

Россия пойтахтидаги “Миллатлар Уйи” номли саройда (шунақаси ҳам бор экан) 16 март куни “Россия – Марказий Осиё XXI асрда: Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги имкониятлари” номли конференция бўлиб ўтгани бир қатор Интернет нашрларда хабар қилинди. Асосан Москва олий ўқув юртларининг…

Париждаги терактнинг иштирокчиси Белгияда қўлга олинди, Ғарб кайф қилмоқда, Абдураҳим Пўлат нима қилиши керак?

Ғарбнинг кўзга кўринган ахборот воситалари сўнги соатларда Бельгия хавфсизлик кучлари Брюсселда махсус операция ўтказиб, ўтган йили 13 ноябрь куни Парижда уюштирилган ва 130 киши ҳалок бўлган терактининг иштирокчилари ва ташкилотчиларини қўлга олишлари билан боғлиқ воқеаларни дақиқама-дақиқа ёритиш билан оворалар. Бельгия…

Яхши хабар: Украина ҳукумати ўзбек автомобилларига махсус божни бекор қилди

Киевдаги «Урядовий курьер» газетаси халқаро савдо-сотиқ бўйича Украина идоралараро комиссияси Ўзбекистондан импорт қилинадиган автомобилларга қўйилган махсус божни бекор қилгани ҳақида хабар қилди. Мазкур бож 2014 йилнинг 5 декабрида украин ҳукумати томонидан ички бозорни муҳофаза қилиш мақсадида жорий қилинганди. Эслатиб ўтамиз,…

Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли чегара пунктларини ёпди

Қирғизистон Чегара хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачилари бугун эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудга иккита жанговар транспортёр ва иккита Камаз автомашинасини киритди ва ва чегара пости ўрнатди. Қирғиз чегарачилари 40 га яқин ўзбек аскари Чаласарт баҳсли ҳудуддан…

Россияда ўз чақалоғининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик аёл депоратция қилинади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтган йилнинг 21 февралида ўз чақалоғининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Рихсинисо Эргашеванинг ҳибсга олиниб, ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун татар матбуоти бу аёлнинг амнистия туфайли озодликка чиқарилиб, Ўзбекистонга депортация қилиниши…