Кечагина ўтган кунимиз

Яна даҳшат: Анқарада теракт, 27 киши ҳалок бўлди, ярадорлар кўп

Туркия пойтахтининг Гувенпарк номли жойида бир оз аввал катта портлаш бўлгани ҳақида хабар тарқатаётган маҳаллий ахборот воситалари бу воқеага доир етарлича маълумотлар ҳали йўқлигини айтиб, ҳеч нарсани тушуниб бўлмаслигини гапиришдан бошладилар.. Воқеанинг гувоҳларига кўра, автобусларнинг тўхташ жойи ёнига бир автомобиль…

Қрим масаласида қримтатарлари ҳам сўз ўйинларига ўтмоқдалар

Украинларнинг УНИАН агентлиги Қримтатарлари Миллий Мажлисининг жорийдаги раиси Рефат Чубаровнинг қуйидаги сўзларини келтирибди: “Қримни Украинага қайтариш бўйича ҳар қандай мулоқот Россиянинг иштироки билангина натижа бериши мумкин, аммо Керемль буни истамайди. Демак, Қримни деоккупация қилиш бўйича мулоқотга Россияни мажбурлаб киритиш керак.”…

Қозоқ тенгеси дунёнинг энг чиройли банкнотаси деб топилибди

Қозоғистон миллий валютаси – тенге Британиянинг The Telegraph нашри томонидан тузилган энг чиройли банкноталар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Нашр мутахассисларига кўра, Қозоғистонда 2003 йилдан бери чиқариладиган 10 000 тенгелик купюра энг чиройли пулдир. Унга барс ҳамда орқа фон сифатида қорли…

Қизиқ: Саудияда 26 ислом давлатининг иштирокида исломий армия тузилибди, биринчи машғулотлар ўтказилибди

Туркиядаги энг катта ва обрўли Миллиёт газетасининг хабарига кўра, 26 мусулмон давлатидан келган ҳарбий қўшинлар Саудиянинг шимолий қисмида биргаликда машғулотлар ўтказибдилар. Уларнинг ичида Туркия армиясининг қўшинлари ҳам бўлган. Машғулотларда қатнашган аскарларнинг умумий сони 200 минг (!) эканлиги айтилади, аммо бу…

Жаҳон Банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратди

Дунёнинг таниқли молия институти Ўзбекистонга “Саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” лойиҳасини йўлга қўйиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратди. Uzdaily.uz веб нашрининг хабарига кўра, мазкур маблағ саноат корхоналарида энергетикани тежаш иншоотларини қуришга йўналтирилади. Мамлакатда энергетика соҳасидаги монополист "Ўзбекэнерго" ширкати…

Абдураҳим Пўлат: Сайловчиларнинг Доналд Трамп билан учрашувида қатнашмоқчи бўлганимда бошимга тушган саргузаштлар ҳақида

АҚШда мажбуран яшаётганимдан бери бу ерда 3-чи янги президент сайланмоқда. Жорж Буш президентликка сайланаётганда бу воқеа билан ортиқча ишим ҳам бўлмаган эди. Чунки, ўшанда мен бир неча йил ичида Ўзбекистонга қайтишимга ишонар эдим, АҚШдаги ички сиёсий воқеалар билан ҳам ортиқча…

Араб Давлатлари Лигаси Ливан шиаларининг “Ҳизбуллоҳ”ини террористик деб баҳолади, шиалар ҳукмрон бўлган Ироқ бунга қўшилмади

Араб Давлатлари Лигаси кирувчи мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ливандаги шиаларнинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти бугун расман террористик деб тан олинди. Бундай қарорга Ливан вакили қўшилмагани тушунарли бўлганидек, Ироқ вакили қўшилмагани ҳам тушунарли. Чунки, “Ҳизбуллоҳ” шиаларнинг ташкилоти, Ливан ва Ироқда шиалар ҳукмрон,…

Нўхат нархи кескин ошди, харидорнинг ақли шошди, бошқа нархларда нима бўлмоқда?

Пойтахт бозорларида сўнгги бир ҳафтада бу маҳсулотнинг “Қўйлиқ”даги чакана нархи 14 минг сўмгача, “Фарҳод” бозоридаги нархи эса 15 минг сўмгача кўтарилди. Хусусан, нўхатнинг “Эрон” ва “Жалолобод” навлари шу кунда 14 мингдан 15 минг 500 сўмгача, оддий жайдари нўхатнинг килоси эса…

Ўзбекистон қозоқ маҳсулотларига акциз солиқларини пасайтирди

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга қадар Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган айрим маҳсулотлар учун акциз солиғи миқдорини пасайтирди. Бу борада Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро мажлисида келишув имзоланиб, стратегик ҳамкор бўлган Қозоғистон маҳсулотлари учун акциз солиғи миқдорини босқичма-босқич камайтириб бориш режаланган. Ўз навбатида…

Фарғонада алиментдан қарздор қотил устидан ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан фуқаро Анвар Раимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Одам ўлдириш)да айбланиб, 19 йил муддатга тозодликдан маҳрум қилинди. Анвар собиқ хотини ва қайнонасини болта билан чопиб ўлдирганликда айбли деб топилган. Фарғона шаҳар прокуратурасига кўра, Анвар…