Кечагина ўтган кунимиз

Россиядан мардикорларимиз юбораётган пул бир йилда $2,5 миллиардга камайди

Россия Марказий Банки тарқатган маълумотларга кўра, Россиядан оддий шахслар Ўзбекистонга 2014 йили 5 млрд 581 млн доллар пул юборган бўлсалар, 2015 йилда пул жўнатмалари 2 млрд 548 миллион долларга камайган. Яъни, тахминан 2 бараварга. Яна шу нарса ҳам маълумки, Россиядан…

Ўзбекистон аҳолисининг сони 31,5 миллион бўлди

Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг сони 31 миллион 576,4 минг бўлди. 2015 йилда аҳолининг сони 554 мингга, яъни 1,8 фоизга ортган. Ўтган йили туғилганларнинг сони 735,8 минг, оламдан ўтганларнинг сони 152,9 минг бўлибди. Шаҳарларда 15,964 миллион,…

Брюсселда терактлар қилган жонли бомбалар аниқланди, одамзод исломий тероризмга кўникадими? (Тузатилган вариант)

Жаҳон ахборот воситаларининг, биринчи навбатда, Ғарбдаги ахборот воситаларининг диққат марказида, табиий, кеча эрталаб Бельгия пойтахти Брюсселдаги Завентем аэропортида ва шаҳар метросида уюштирилган исломий терактлар турибди. Ҳалок бўлганларнинг сони аввал 34 киши деб айтилган эди, ҳозир 32 киши ҳалок бўлгани аниқланди.…

Даҳшат: Париждаги терактнинг уюштирувчиси Салаҳ Абдесламни ушлаган Бельгиядан ИШИД ўзича қасд олди, Брюсселда бугунги терактларда 34 киши ҳалок бўлди

Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб Бельгиянинг пойтахти, айни замонда, Европа Иттифоқининг маъмурий маркази бўлган Брюсселда бир неча терактлар бўлди, 34 киши ҳалок бўлди, ярадорларнинг сони 150 атрофида. Авввал олдинма-кетин Брюссельдаги аэропортда иккита, бир оздан кейин метрода камида иккита портлаш бўлди.…

Туркия исломий терроризм марказига айланмоқда: Истанбулда теракт қилган Меҳмед Ўзтурк жанжал билан кўмилди, Олимпиада ўйинларнинг саралов босқичи Истанбулдан кўчирилди

19 мартда Истанбулниннг марказидаги Истиқлол жаддасида ўзини портлатиб, аввал айтилаётгандек 5 эмас, 4 кишининг (улардан 3 нафари АҚШ фуқаролигага ҳам эга бўлган исроилликлар экан) ўлимига сабабчи бўлган Меҳмед Ўзтурк ўзи туғилиб ўсган Газиантеп вилоятида кўмилди. Оила аъзолари бу террористни ўзлари…

Тошкентда Наврўз байрами тантаналарида Ислом Карим ҳар доимгидек масхарабзларча нутқ сўзлади, ҳаммани байрам билан табриклаб, бундай нутқлардан тезроқ қутилишни тилаймиз!

Бугун пешин соатларида Тошкентдаги Алишер Навоий номли паркда ҳар йилдагидек Наврўз байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлди. Табиий, Ислом Карим нутқ сўзлади. Унинг баланд парвоз гаплардан иборат ўта зерикарли нутқида биттагина қизиқ жой бор эди. Бу қизиқ жой – Ислом Каримнинг…

АҚШ Президенти Барак Обама тарихий ташриф билан Кубага келди, “Бирлик”га қачон миннатдорчилик билдирилади?

Кубада 1959 йили Фидел Кастро бошчилигида коммунистлар революцию йўли билан ҳокимиятга келгандан бери бу икки мамлакат ўртасида алоқалар мутлақо узилган, кейинчалик АҚШ Кубани изоляция қилиш йўлига ўтиб, бу икки мамлакат фуқароларининг бир-бирига боришини ҳам тўхтатганди. СССР ўша пайтда Кубада ядровий…

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси қайтадан сайланди, аммо ҳеч нарса ўзгармайди, келажакда Қозоғистон парчаланади, Туркистон тикланади

Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари ва нефть нархининг кескин тушиб кетиши натижасида Россия билан биргаликда унинг энг яқин ҳамкорларидан бири бўлган Қозоғистонда ҳам иқтисодий тушкунлик бошланганини ҳамма билади. Бундай шароитда инқироздан чиқиш учун нималардир қилиш кераклиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Қозоғистоннинг…

Истанбулда теракт уюширган одамнинг кимлиги маълум бўлди – 24 ёшли ИШИДчи Меҳмед Ўзтурк

Истанбул шаҳар Хавфсизлик Бошқармаси тарқатган хабарга кўра, кеча Истиқлол жаддасида тракт уюштирган одамнинг кимлиги ДНК анализи натижасида аниқланган. Бу одам – 1992 йилда Туркиянинг Сурия билан чегарадош Газиантеп вилоятининг маркази Газиантеп шаҳрида туғилиб, ўша ерда катта бўлган ва 2013 йили…

Туркия ва Европа Иттифоқи муҳожирлар масаласида келишишибди, ЕИ-Туркия муносабатлари янги савияга чиқариладиган бўлибди

Кеча Истанбулнинг юраги деса бўладиган Истиқлол кўчасидаги теракт сабабли, ундан олдин ҳамманинг диққат марказида бўлган мухожирлар масаласи бўйича ЕИ-Туркия музокаралари орқа планга ўтиб қолганди. Маълумки, 8 мартда Брюсселда ЕИ лидерлари ва Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли меҳнат муҳожирлари масаласини муҳокама…