Кечагина ўтган кунимиз

Турк Дунёси: Анқарада Озорабайжон-Туркия Юксак Даражали Стратегик Ҳамкорлик Кенгашининг йиғилиши бўлди

Бугун Анқарда ўтказилган Озорабайжон-Туркия Юксак Даражали Стратегик Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши айнан бугун Бокуда ўтказилиши аввалдан режалаштирилган экан. Аммо, 13 март куни Анқарада 37 киши қурбон бўлган терактдан кейин Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев биринчилардан бўлиб Туркия Президенти Ражаб Эрдўғонга телефон…

Анқарадаги терактни курдларнинг ПККси уюштиргани айтилмоқда, икки террористдан бири ёш аёл эканлиги аниқланибди

Кеча 37 кишининг ўлимига сабабчи бўлган Анқарадаги теракт курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб баҳоланган про-коммунистик ПКК ташкилоти тарафидан уюштирилгани исботланди деса бўлади. Чунки, бомбали юк автомобилида ўзини ўзи портлатган 2 террористдан бири аввалдан ПККга аъзолиги билан танилган Чағла Демир…

Москвада уч ўзбек героин билан қўлга тушди

Марказий Осиё Янгликлари интернет нашрининг хабарига кўра, Москванинг Новая Москва округида уч нафар Ўзбекистон фуқароси икки килограмм героин билан қўлга олинган. Полицияга кўра, қоровул бўлиб ишловчи икки ўзбек яшайдиган хонадондан 1,5 килограмм героин, наркотикни ўлчаш учун махсус тарози ва қадоқ…

Қизиқ: Россия ва Тожикистон биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқдалар, ўзбекларга тиш кўрсатишми?

Тожик ахборот воситалари бу икки мамлакатнин ҳарбий кучлари биргаликда бугун Тожикистонда ҳарбий машғулотлар бошлашгани ҳақида хабар тарқатдилар. Машғулотларда бамбардимон-ракеталар ташувчи Ту-22М3 учоқлари, Су-25СМ штурмовиклар, Су-24М бамбардимончилар, Ми-24 ҳужумчи вертолетлар ва ҳарбий ҳаво кучларига оид бошқа турли техника воситалари иштирок этишидан…

Мисрнинг Адлия вазирини Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги ҳунукроқ гаплари учун ишдан ҳайдашди, ҳокимиятда мусулмон-қардошлар бўлса, тош бўрон қилишарди

Мисрнинг Адлия вазири Аҳмад Зинд телеканаллрдан бирида чиқиш қилаётган пайтида оғзидан чиқиб кетган “агар қонунни бузса, Муҳаммад пайғамбарни ҳам қамаган бўлардим” сўзлари учун ишдан бўшатилгани ҳақида кўплаб жаҳон ахборот воситалари хабар қилдилар. Ўз-ўзидан маълумки, бу эҳтиросли сўзлар ростдан ҳам вазирнинг…

АҚШ долларининг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги қиймати ҳам ўсди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 15 мартдан бошлаб, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2866 сўм 75 тийин этиб белгиланган. Бу эса 5 кун аввалгига қараганда 5 сўм 7 тийин қимматроқдир. “Қора бозор”да эса саррофлар…

Собиқ ўрис хуфяси билан жиноий шерикчилик қилган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда

LifeNews интернет нашрининг хабарига кўра, Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг, яъни СССР парчалангандан кейин номини ўзгарирган КГБнинг собиқ ходими майор Евгений Шурышев билан биргаликда асосан ўзбекистонлик муҳожирларни ғайриқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кириш ва жойлаштиришда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Шоҳиста Ўринова қидирилмоқда…

Тошкент прокурори алмаштирилди, эскиси юқорига кўтарилди, мамлакатимиз қамоқхона каби бўлиб қолаверади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Мирзоҳид Обидов лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Мираглам Мирзаев прокурор этиб тайинланди. Мирзоҳид Обидов эса, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У юқорига кўтарилибди, деса ҳам бўлаверади. Мазкур…

Хонанда Шаҳнозабону оламдан ўтди

Бугун тонгда ўзбек эстарадасининг таниқли вакилларидан бири хонанда Шаҳнозабону 40 ёшида оламдан ўтди. Хонанда яқинда оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган, шоу бизнесда бир неча ойдан бери кўринмай қолганди. 1975 йилда Тошкентда туғилган хонанданинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” каби қўшиқлари ўзбек ихлосмандлари орасида…

Анқарадаги теракт қурбонлари сони 34 га чиқди, террористлар кимлиги айтилмяпти

Кеча кечқурун Анқаранинг Қизилой майдонида шаҳар автобусилари тўхтайдиган жойда бир юк автомобилини портлатган террорчилар кимлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала террорни кимлар уюштиргани, кимлар уни амалга оширгани ҳақида кўп нарсани билганларини гапирди, аммо эртагача буни…