Кечагина ўтган кунимиз

Қоровулбозорда солиқчи 4 йилга қамалди

Ўзбекистон Бош Прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шавкат Камолов порахўрликда айбланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Солиқ идораси раҳбари тумандаги “Sorbon Sardor Lux” МЧЖ раҳбарларининг жиноятларини хаспўшлаш эвазига 1100 АҚШ доллари миқдорида…

АҚШнинг хавфсизлигига таҳдид солаётганлар – Россия, Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва ислом тероризми экан. Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари инобатга олинмоқдами?

АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Пентагон раҳбари Эштон Картер Конгресснинг Ҳарбий Кучлар Комитетида ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликнинг 2017 йил бюджети муҳокама қилинаётганда нутқ сўзлаб, АҚШнинг хавфсизигига глобал таҳдид солаётганлар Россия, Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва халқаро…

Қозоғистонда навбатдаги масхарабозлик: бу йил Олмотанинг минг йиллиги нишонланади

Бу мамлакатда тарқатилаёган турли хабарлардан тушуниш қийин бўлса ҳам, бир амаллаб тушунса бўладики, аслида бу йил руслар Верний номи остида қурган, ҳозир Олмота деб аталадиган шаҳарнинг 150 йиллигини нишонлаш учун тайёргарчиликлар аллақачон бошланган экан. Аммо, русларнинг “Иштаҳа овқат ейиш пайтида…

Суриялик курдлар феълан мустақиллик эълон қилдилар, Сурия ва Туркиянинг боши дардда

Суриянинг Ироқ билан чегарадош шарқий қисмлари бу мамлакатда ИШИД пайдо бўлишидан кейин бошланган ички урушлар вақтида курдларнинг Демократик Бирлик Партиясининг ҳарбий кучлари тарафидан тўла қўлга кечирилган эди. Бугун бу партия раҳбарлари “мустақиллик” сўзини ишлатмасдан, феълан мустақиллик эълон қилдилар. Улар ўз…

Қувайт жамғармаси соғлиқни сақлаш тизимимиз учун қарз бермоқчи

Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KFAED) Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун 23,8 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилган. Мазкур жамғарма раисининг ўринбосари Ҳамад Сулаймон Ал-Умар Тошкентда Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов билан бу ҳақдаги келишувни имзолаган. UzDaily интернет…

БМТча масхарабозлик: Ўзбекларнинг бахтиёрлик даражаси жаҳонда 49-чи ўринга қўйилибди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда АҚШдаги Колумбия университетининг Ер институти тадқиқотчилари 2016 йил Жаҳон Баҳтиёрлик Ҳисоботини (WORLD HAPPINESS REPORT 2016) эълон қилдилар. Ўтган йилги Бахтиёрлик Ҳисоботида ўзбекистонликларга 44-ўринни берганди. Бу йил эса 49-ўринни берибди. Биздан кўра бахтсизроқ қозоқлар 54-чи, туркманлар 65-чи,…

Бухоро вилояти ҳокимига назоратчи ўринбосар тайинланди

Сўнгги бир йилда Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида ишлаб келган Меҳриддин Абдуллаев Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У вилоятда маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсатини…

Қозоғистонда муҳтожларга бепул нон тарқатилмоқда, Ўзбекистонда эса муҳтожлар йўқ

Шу йил бошида олмаоталик тадбиркорлари бошлаган “Бепул нон” акцияси мамлакатнинг 10 та шаҳрига тарқалди ва ҳар куни аҳолининг кам таъминланган қатлами бу ердан иккита бепул нон олиши мумкин. Энг муҳими, бепул нон олаётганлардан ҳужжат кўрсатиш ёки ҳақиқатан ҳам кам таъминланган…

Баҳорги “акция”: Ўзбекистонда электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув таъминоти нархлари ошади

Ўтган хабарларимизда мамлакатда марказий иситиш тизими учун тўланадиган нархлар ва иссиқ сув таъминоти нархлари ошиши ҳақида ёзгандик. “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик жамиятининг маълум қилишича, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 167,40 сўмдан 182 сўмга оширилади. Ширкат бу ҳолни ёқилғи-энергия бойликлари таннархи ошиши…

Кутилмган хабар: Доналд Трамп ўз партиясини ўзи президентликка номзод қилиб кўрсатилмаса, оммавий тартибсизликлар бўлиши билан огоҳлантирди

8 ноябрда бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун курашда олдинда кетаётган миллиардер Доналд Трамп кеча ўта машҳур CNN агентлигининг “Янги кун” программасида гапирар экан, кутилмаган бир баёнот ҳам берди. Агарда, деди у, республикчиларнинг қурултойида мени президентликка номзод қилиб…