1. Аввалги аҳволимиз
Феълан “Бирлик” Партиясининг рупор/жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг сайти, бошқалардан фарқли ўлароқ, мавжуд режимнинг майда-чуйда камчликларини кўрсатиш билан шуғулланибгина қолмасдан, унинг приниципиал хатоларини очиб бериш, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволига илмий диагноз қўйиш ва касалликни тузатиш йўлларини белгилаш билан шуғулланади. Илм одамларининг “Муаммоани тўғри ифдолаш – ечимнинг ярмидир” ифодасидан келиб чиқсак, ўзбекларнинг ва Ўзбекистоннинг касаллигини тузатиш учун қилинадиган ишни ярмисини бажариб ҳам бўлдик.
Ҳозир Ўзбестоннинг иқтисодий аҳволини тўғри ёритиш масаласида Ислом Карим режимини тиз чўктирганимизни гапирмоқчимиз.
Маълумки, охирги йилларгача мухолифат нашрлари асосан Ўзбекистонда диктатура ҳукмронлиги ва инсон ҳуқуқлари топталаётгани ҳақидаги ҳақиқатни, Интернет асрида унчалик қийин бўлмаган йўллардан фойдаланиб, бутун дунёга кўрсатиб бериш билан шуғулланардилар. Тўғрисини айтиш керакки, бу соҳада ҳам айнан “Бирлик”га яқинлиги билан танилган “Эзгулик” жамияти энг катта иш қилди. Айнан унинг фаоллари фактларни очиқлаш билан чегараланмасдан, уларни систематиклаштириш билан шуғулландилар. Ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Ўзбекистонда қийноқлар систематик қўлланишини тан олдириш жараёнида катта роль ўйнадилар.
Аммо, очиғини айтиш керакки, кўпчлик мамлакатларда оддий одамларни демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласи ортиқча қизиқтирмайди. Айниқса, Ўзбекистондаги каби ривожланмаган жамият одамларини.
2. Иқтисодимизнинг аҳволини очиқлашда биринчи қадам
Айнан “Ҳаракат” Агентлиги юз минглаб, балки, миллионлаб ўзбекларнинг Россияда мардикорчлик қилишининг остида қандайдир сабаблар бўлиши муқаррарлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон иқтисодининг аҳволи билан жиддий шаклда шуғулланишга бошлади. Ўзбекистон Президенти Ислом Карим иқтисодимиз, тўғрироғи, унинг асосий кўрсатгичи бўлаган Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ҳар йили 8 фоиз атрофида ортиб бораётгани ҳақида оғзини кўпиртириб гапирса ҳам, Ялпи Ички Маҳсулотимиз қанчага тенг эканлигини айтмаслиги, жаҳоннинг ҳамма давлатларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳажмига оид рақамларни Интернетда ҳам топиб бўлмаслиги шубҳа уйғотишга бошлади.
Биз бу ҳақда ёзишга бошлаганимизда ўқувчиларимиздан бири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборт агентлиги қандайдир бир хабар ичида мамлакатимиз Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми “сўм” билан қанча эканлигини ёзганини бизга билдирди. Дарҳол ўша хабарни топиб, Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини долларга айлантирсак, миллатпарвар одамни “дод” дейдирадиган рақам чиқди. Бизда ЯИМ ҳажми 43 млрд доллар атрофида бўлиб, киши бошига ЯИМ бўйича ривожланган Ғарб давлатларидан 30-50 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, Қозоғистондан 8 баравар, Туркманистондан 6 баравар орқада эканлигимз маълум бўлди.
Биз буни эълон қилишимиз биланоқ, “Жаҳон” агентлиги Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажмини кўрсатувчи хабарини ўз сайтидан олиб ташлади. Шундан тушундикки, бу ерда бир гап бор. Қидиришларни давом эттирдик
Тез орада керакли рақамларни Жаҳон Банкига асосланиб тарқатилган хабарлардан топдик. Амин бўлдикки, Ўзбекистоннинг иқтисоди Қозоғистондан 8 баравар, Тукманистонда 6 баравар орқада. Яъни, ўртача ойлик бўйича ҳам Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада эканлигимизни биринчи бўлиб биз кўрсатиб бердик.
Биз бу рақамларни эълон қилгандан кейин, айниқса, сайтимизнинг Фейсбукдаги саҳифаларида бизга қарши ҳужум бошланди. Бизни ўз миллати ва мамлакатига душманлик қилишда айблашгача боришда. Аммо, биз собитқадамлик билан топган рақамларимиз ишончли манбалардан эканлигини кўрсатиб берганимздан кейин, Фейсбукдаги саҳифамиз ўкувчилари, шубҳасиз, улар Ўзбекистон Хавфсизлик Хизматининг одамлари, “биз қозоқлардан 8 баравар орқада бўлсак ҳам, улардан яхши яшайверамиз” деган аҳмоқона постинглар ёза бошладилар.
Айни замонда, чет элликлар номидан Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини мақташга бағишланган мақолалар чиқариш одати йўлга қўйилди. Масалан, бир йил аввал Латвияда чиқадиган “Балтийский курс” журналининг Бош редактори Ольга Павук ва Инвестициялар рентабеллигини ўрганувчи Қозоғистон Агентлигининг Олмата филиали директори Нурлан Маҳмудов Ўзбекистонда Ислом Карим раҳабарлигида иқтисод осмонга чиқаётгани ҳақида мақолaлар ёзишибди. Табиий, улар бу мақолаларни Ўзбекистон ҳукумати тарафидан берилган пул-мукофот эвазига ёзишган. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги уларнинг мақолаларидан иқтобослар олиб, дарҳол ўз сайтида эълон қилди.
Абдураҳим Пўлат ўша ифлосларга уларнинг ифлосликларини аниқ фактлар билан кўрсатиб мактуб ёзгач, у бечораларнинг қандай аҳволга тушганини кўрсангиз эди. Масалан, Иқтисод фанлари доктори бўлган Ольга Павук ўзининг шармандалик аҳволини бироз тузатиб олиш, яъни ҳақиқатни биладиган олим эканлигини кўрсатиш мақсадида, Жаҳон Банки тарафидан эълон қилинган рақамларни ҳам келтириб, бизнинг иддаоларимиз тўғри эканлигини айтишга мажбур бўлди.
Ҳеч шубҳа йўқки, бу ифлослар иккинчи марта Ўзбекистонга келишмайди ҳам, Ислом Карим режимини мақтовчи мақоллар ёзишмайди ҳам.
3. Ҳукумат бизнинг пропагандамизга кўз юмолмади
Ўзбекистондаги режим бизнинг бу пропагандамизга кўз юма олмаслиги маълум эди, шундай бўлди ҳам. Ўтган йилнинг ўрталаридан бошлаб, “Ҳаракат”нинг Интернетдаги сайти фаолтиятини феълан тўхтатиб қўйишга эришдилар. Фейсбукдаги саҳифамиз эса, бутунлай бекитиб ташланди. Ҳозир “Ҳаракат”нинг фаолиятини тикладик, аммо Фейсбукдаги саҳифамиз ҳали ҳам очилмайдиган қилиб қўйилган.
Аммо, нима бўлганада ҳам, биз истаган натижамизга эришдик. Бизнинг овозимизни бекитиб бўлмаслигини тушунган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳам дарҳол таслим бўлмоқчи эмас. Улар энди яна бир янгича йўл танлашибди.
Аввал Ўзбекистон МХХсининг маҳсулоти бўлмиш Ўзметроном сайтида, кейинчалик МХХ назорати остида ишлайдиган гўёки америкаликларнинг “Озодлик” радиосида Ўзбекистоннинг иқтисоди бошқалардан орқада эканлиги ҳақида маълумотлар берилишга бошланди. Аммо, табиий, улардан биронтаси бу маълумотлар биринчи бўлиб Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида ишлайдиган сайтларда эълон қилинганини айтишгани йўқ. Чунки, Ўзбекистонда 1989 йилдан бери Абдураҳим Пўлатнинг исмини тилга олиш тақиқланган.
Муҳим бўлгани, ойни этак билан ёпиб бўлмаслигини тушунган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими иқтисодимиз чўкаётганини, қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигимизни тан олишга мажбур бўлса ҳам, энди МДҲ ичидаги эмас, мутлақо ташқаридаги сайтларда, афтидан, катта пул ишлатиб, Ўзбекистоннинг иқтисодига оид маълумотларни ўзбекларни алдашга мўлжалланган шаклда эълон қилиш йўлини давом эттирмоқчи.
Яқинда, қандайдир World Pipelines (Жаҳон газ/нефть қувурлари) номли журналда исмига қараганда вьетнамлик бўлган Ng Weng Hoong бир мақола эълон қилибди. Унинг унчалик катта бўлмаган, аммо бир тийинга қиммат мақоласида ўзбекларни сўзсиз қизиқтирадиган қисқа бўлим бор. Бўлимнинг номи – “Ўзбекистон Қозоғистондан ошиб кетади”.
Мақолада бу фикрни тасдиқлаш учун қуйидаги рақамлар келтирилади.
4. World Pipelines: Қозоғистоннинг ЯИМи 2000 йилдан 2012 йилгача 11 баравар ортди ва $18,3 млрд-дан $200 млрд-га чиқди. Ўзбекистонники эса, 4 марта ортиб, 2012 йилда $51 млрд-га чиқди ва 2035 йилгача Қозоғистондан ҳам ошиб, Марказий Осиёда энг кучли бўлади.
Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) башорат қилишича, газга бой Ўзбекистон Қозоғистондан ошиб кетади ва Марказий Осиёда энг кучли иқтисодга эга бўлади. Газлидаги газ заҳираларини ишга солиш ва Хитой билан алоқаларни йўлга қўйиш билан Ўзбекистон ўз иқтисодини йилига 6,4% дан орттириб боради ва 2010 йилдаги $28 млрд-дан камроқ бўлган иқтисодининг кучини 2035 йили $128 млрд-га олиб чиқади. АҚШнинг энергетика бўйича Бошқармасига асосланиб Осиё Тараққиёт Банкининг айтишича, Ўзбекистон ҳозир кунига 60 млрд кубметр газ чиқараётган бўлса, 2035 йилда 80 млрд кубметр чиқаради. 600 млн баррел нефт заҳираларига эга бўлган энг кўп одам яшовчи Ўзбекистон 2035 йилдан кейин нефть эспорт қилишни тўхтатса керак.
ОТБ кутмоқдаки, Қозоғистон нефть чиқаришни 2010 йилдаги кунига 1,6 млн баррелдан 2035 йили 3,4 млн баррелга чиқаради. 2035 йилда ҳам нефтнинг 90 фоизини экспорт қилади.
5. World Pipelines журналидаги ёлғонларнинг анализи ва тиз чўкишга бизнинг тайёрлигимиз
Ана энди қаранг, ҳурматли ўқувчилар! Мақола муаллифи Ng Weng Hoong ўз мақоласи бўлимининг номида ва унинг ичида 2035 йилга келиб, Ўзбекистон иқтисодининг кучи билан Қозоғистондан ошиб кетишини 2 марта таркрорлайди.
Агар шундай бўлиши аниқ бўлса, биз Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими олдида тиз чўкан, унга таъзим қилган бўлардик.
Аммо, рақамларга қаранг. Ўзбекистоннинг ЯИМи 2035 йили 128 млрд доллар бўлармиш. Ахир, Қозоғистонники, ҳозир 200 млрд-дан кўпку?!Нима, Ўзбекистон фақат ўсади, Қозоғистон фақат орқага кетадими? Нима сабабдан?
Ўзбекистон газ чиқаришда кунига 60 млрд баррелдан 80 га чиқармиш. Демак, 20 йилда ўсиш бор йўғи 33% бўлади. Аммо, қозоқларнинг нефть ишлаб чиқариши 1,6 млн баррелдан 3,4 га чиқиши, яъни 2 баравардан кўпроққа ошиши айтилмоқда. Демак, 2035 йилда қозоқларга етишни четга қўятуриб ва 2000-2012 йилги ўсишлардан келиб чиқиб кўрамизки, шу кетишда 20 йилдан кейи қозоқлардан камида 40-50 баравар орқада бўламиз.
Хуллас, хулоса шундан иборатки, Ислом Карим режими мамлакатимз иқтисодини чўктириб бораётгани, келажакда қозоқларга мардикорлик қиладиган халққа айланишимиз ҳақидаги “Ҳаракат” таҳлиллари тўғри эканлигини, бу ҳақиқат ўзбекларга етиб борган куни ўзининг куни битишини тушуниб етибди. Ва битаётган кунларини бироз бўлса ҳам чўзиш учун турли найранглар қилишга тушибди
6. Ислом Карим режими қаршимизда тиз чўкди
Ҳа, шубҳасиз, мавжуд режим ўзининг куни битиши аниқлигини тушуниб етган. Айнан ўша кунни орқага суриш ниятида, “Ҳаракат”нинг таҳлиллари тўғри эканлиги тан олинса-да, ҳукуматнинг қўғрчоғи бўлган Kun.uz ва Anhor.uz каби ахборот воситаларида World Pipelines журналидаги мақолани инглизчадан русчага таржима қилган қозоқларнинг Kursiv.kz сайтига асосланиб тарқатилган хабарлар орқали гўёки Қозоғистондан ошиб кетишимиз ҳақидаги ёлғонлар тиқиштирилмоқда.
Бундай нарса биринчи марта бўлаётгани йўқ. Биз ҳабарларимизда Ислом Каримнинг тожиклиги, буни Википедиядаги “тожиклар” мақоласига илова қилинган “Тарихнинг буюк тожиклари” рўйхатида Ислом Каримиовнинг исми ва биографияси борлиги билан ҳам исботлаш мумкинлигини ёзганимиздан кейин, ўша рўйхат Википедиядан олиб ташланди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Карим ўз қизи Фуҳуша шведлардан олган 300 млн доллар поранинг бир неча миллионини бериб, Википедия нашриётидагиларни сотиб олган ва ўз исмини тожиклар рўйхатидан олдириб ташлатган.
Худди шунга ўхшаб, World Pipelines журналининг мухбирини ҳам сотиб олишган ва унинг номидан ўзбекларни вақтинча бўлса ҳам чалғитиб турадиган ёлғон мақола эълон қилдиришган.
Аммо, сотиб олиш ишлари бизни қизиқтирмайди. Ўзбекистоннинг иқтисоди Қозоғистонникидан 8 баравар кучсизлиги мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларида расман тан олинаётгани, демак, Ислом Карим режими феълан олдимизда тиз чўкишга мажбур бўлаётгани биз учун муҳимдир.
Ишимизни давом эттираверамиз. Бугун Ислом Карим режимини тиз чўктирдикми, эртага уни ўз истаги билан кетишга ҳам мажбур қиламиз. Акс ҳолда, бу режим ўзбеклар тарафидан даҳшатли шаклда йиқитилади. Мақсадларимиздан яна бири - Ўзбекистонни ўша даҳшатли воқеалардан асраб қолишдир.