13 June 2012
16:48 -
Бирдамликчилар олқишга сазовор
Биз қоғоздагина бор бўлгангинлигини иддао қиладиган “Бирдамлик” халқ ҳаракати аъзолари мисли кўрилмаган қаҳрамонлик кўрсатиб, Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида норозилик акцияси ўтказганлари бир қатор агентликлар тамонидан хабар қилинди. Турли хабарларда норозилик акциясига 30 билан 60 ўртасида одам қатнашгани билдирилди. Қатнашувчиларнинг сони аниқ бўлимаслигига қарамасдан, бу акция катта қаҳрамонлик эканлигини тан олиш керак.
Аммо, кейинчалик маълум бўлган тафсилотларга кўра, пикет учун тўпланганлар элчихонадан 500-600 метр нарида миршаблар томонидан ушлаб кетилган ва норозилик акцияси ўтказилмаган. Шундай бўлса ҳам, акция ўтказиш учун кўчага чиқиш жасоратини топган уч нафар бирдамликчига офарин.
Бу воқеа бошқа ўзбек мухолифатчилари учун ҳам ўрнак бўлади, уларни янги жасоратларга чорлайди, деб умид қилиш керак.
Айни замонда, мухолифат тарихидан баъзи воқеаларни эслашдан фойда бор.
1. 1989 йили 19 март куни “Бирлик” халқ ҳаракати Тошкент марказидаги Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида ўзбекнинг тарихидаги биринчи митингни ўтказган эди. У пайтда бу хақда хабар тарқатиш имконлари ҳам бўлмаган, қолаверса, митингнинг мақсади, мавжуд режим олдига талаблар қўйиш эди, улар қўйилган. Хабар берилмаган бу акция ҳақида “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ходимлари бир неча кундан кейин эшитиб қолишибди. Уни аниқлаштириш учун имконлари бўлмагач, “Тошкентда қандайдир митинг бўлгани ҳақида узунқулоқ гаплар эшитдик. Тошкентда биронта одам биз билан боғланиб, бу ҳақда хабар беролса, ҳамма ҳаражатларини қоплаймиз” деб эълон беришган. Ўшанда “Ўзбек Совет Энциклопедияси” институтининг Тохир Умаров исмли ходими радиога телефон қилиш жасоратини топган ва кейинчалик бир неча йил давомида бу радионинг мухбири бўлиб ишлаган.
Демоқчимизки, ойни этак билан бекитиб бўлмагани каби, ҳақиқий хабарни хам бекитиб бўлмайди, бундай хабар албатта тарқалади. Чунки, 1989 йил 19 март митинги - Ўзбек халқининг тарихида қоладиган воқеадир.
Шуни алоҳида айтиш керакки, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг ўша пайтдаги ходимлари (улар асосан афғонистонлик ўзбеклар эди) митинг ҳақидаги узун-қулоқ гапларни эшитиб йиғлашган ва ўзбек ҳам митингга чиқадиган бўлибдими, деб ҳайрон қолишган экан.
2. 1991 йил19 август куни (ўша куни душанба эди) бугун ҳаммага маълум бўлган давлат тўнтариши бўлди, ҳокимиятни ГКЧПқўлга олди. “Бирлик” ГКЧПни қораловчи ва уни тан олмаслигини билдирувчи баёнот қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Муҳими шуки, бу ҳақда оғзаки келишилди, “Свобода”га хабар ҳам берилди, улар бу ҳақда хабар тарқатишди.
Аммо, баёнот матни ёзилишга ҳам улгурилмасдан бир неча бирлик фаоли Ёзувчилар Уюшмаси биносига етиб келган бир автобус милиция тарафидан ушлаб кетилди. Абдураҳим Пўлат ва Миролим Одилга Куйбишев (ҳозирги Мирзо Улуғбек) тумани суди 1 минг рублдан жарима солди. Эртасига қамамоқчи ҳам бўлишди, аммо улар Чимкент орқали Москвага қочиб кетишди.
ГКЧП чоршанба куни тугатилди. Жума куни эса, “Эрк” газетаси гўёки 19 ёки 20 август куни “Эрк” партияси тарафидан қабул қилинган, ГКЧПни мудҳиш шаклда қораловчи баёнотини эълон қилди. Табиий, савол туғилди: Нимага ҳали баёнот матнини ёзиб улгурмаган бирликчилар жазоланди, эркчилар билан ҳеч кимнинг иши йўқ?
Ҳақиқат тезда маълум бўлди, ГКЧП битиб бўлгандан кейин эркчилар баёнот ёзиб, уни яна бир неча кундан кейин чиққан газеталарида эълон қилишган. Ҳозир “Эрк” партиясининнг бу махарабозлигини ҳамма билади.
3. 2005 йил қонли Андижон воқеалардан кейин Лондонда яшайдиган ўзбек журналисти Шоҳида Ёқуб қўрқмасдан Андижонга бориб, у ерда кино олди ва ҳамма ерда сенсация сифатида эълон қилди. Бу ростакам сенсация эди. Кинода кўрсатилишича, уйма-уй юрган Шоҳида Ёқуб воқеаларнинг гувоҳлари билан гаплашиб, Ўзбекистон режимининг қонхўрлигини очиб берган. Ҳамма жасур ўзбек аёлини олқишлади. Кейин маълум бўлишича, кино Ўш шаҳрида олинган бўлиб, кинода бу ерга Андижонда қочиб келганлар билан ўтказилган суҳбатлар тасвирланган экан. Хуллас, Шоҳида Ёқуб мисолида ўзбекнинг навбатдаги махарабозлиги намоён бўлди.
4. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат хотираларидан бирида ёзишича, у 2007 йил ёзида Канзас штатида ўқийдиган жиянларини кўриб келиш мақсадида оиласи билан йўлга чиқиб, йўл-йўлакай Миссури штатида яшайдиган Баҳодир Чорининг уйида бир кеча тунаб қолган. Улар ухламасдан баҳс қилшган. Сабаб - Баҳодир ҳали номи ҳам белгиланмаган партия (ҳа, айнан, партия) тузиш ниятини билдирганда, Абдураҳим Пўлат бор ташкилотларда бирлашиш кераклигини, ғояси билан бир-биридан фарқи бўлмаган ташкилотлар тузавериш нафақат ножиддийлик ва ёшболалик, балки, мавжуд режимнинг фойдасига ишлайдиган нарса бўлишини тушунтиришга ҳаракат қилган.
Ўз фикрида қолган Баҳодир шу йўналишдаги ишини давом эттирди. Лекин ҳалигача, бу ташкилотнинг таъсис мажлиси ҳам бўлган эмас. Аммо, йўқ ташкилотнинг 5 йиллиги нишонланган.
Тўғрисини айтса, маълум бир вақтларда биз ҳам хато қилиб, шундай масахарбозликларга кўз юммоқчи бўлганмиз, дейди Абдураҳим Пўлат. Баъзи маҳаллий фаолларимиз бундай ташаббусларни бошиданоқ болталамасдан, хатонинг мантиқий сўнгига етиб боришини кўриш керак деб, мени кўндиришган. Ундан олдинроқ, мени Озодлик радиосининг ўзбек хизмати билан ҳамкорлик қилишга кўндиришгани каби. Аммо ўша ҳамкорлик 1 ой ҳам давом этмаган. Чунки, масхарабозлар билан ҳамкорлик қилиш - масхарабозга айланиш йўлидаги қадам бўларди.
5. 2011 йил 10 июнда бир гуруҳ бирликчи ва эзгуликчилар Қирғизистонда ўзбеклар геноцидининг бир йиллиги муносабати билан қирғизларнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет қилиб, элчихонанинг расмий вакилига ўзбекларнинг таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилувчи баёнотларини топширдилар. Бу – Ўзбек миллатининг тарихида қоладиган воқеа бўлди.
Дарвоқе, бу пикет “Озодлик” радиоснинг Ўзбекистон МХХси назорати остида ишлайдиган ходимлари тарафидан “Бирлик” сўзи ҳам тилга олинмасдан берилган. Қолаверса, аввалига қандайдир Экспертлар Ишчи Гуруҳи тарафидан тайёрланди, деб урғуланган. Пикетчиларнинг норозилигидан кейин “Экспертлар Ишчи Гуруҳи” сўзлари “Эзгулик” деб ўзгартириб қўйилган.
Хўш, шу тарихий мисоллардан келиб чиқиб, “Бирдамлик”чилар тарафидан кеча Тошкентда ўтказилган акцияни қандай баҳолаш керак. Тарихий воқеами ёки навбатдаги масхарабозлик?
Табиий, масхарабозлик. Бундай масхарабозликларнинг мисолларини юқорида санаб ўтдик. Агар бирдамликчилар ўзбек миллатининг тақдири билан қизиқсалар эди, бирликчи-эзгуликчилар ўтказган ўша тарихий пикетга қатнашган бўлардилар. Аммо, қўрқдилар, қатнашмадлар. Бугун қилаётган ишлари масхарабозлик бўлмаса эди, бир варақ қоғозга принтерда ёзилган нарсани пикет учун тайёрланган плакат деб сайтларга чиқармасдилар. Ҳеч бўлмаса, таъсис мажлиси ўтказишга кучлари етишини намойиш қилган бўлардилар.
Хуллас, бирдамликчиларни олқишлаймиз, табриклаймиз, табиий, навбатдаги масахарбозлик билан табриклаймиз.

* * *