01 October 2011
19:28 -
Human Rights Watch ва у кабилар 20 асрда қолди, “Бирлик”ка қўшилиб, 21 асрга ўтишлари керак (Тузатилган версия)
Бу воқеа 21 асрнинг бошларида бошланган эди. 2003 йилнинг биринчи ёки иккинчи ойида Human Rights Watch ва “Эзгулик” жамияти Европа Тикланиш ва Ривожланиш Банкининг ўша йили май ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган йиллик мажлисига қарши баёнот эълон қилдилар. Уларнинг фикрича, бундай мажлиснинг Тошкентда ўтказилиши Ислом Карим режимини оқлашга хизмат қиларди.
Балки, бу фикр тўғридир. Аммо, ҳар қандай масаланинг сиёсий томони бор. Қолаверса, инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ҳимоячилари буни тан олсалар ҳам, олмаслар ҳам, сиёсий масаладир. Шундан экан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида турли сиёсий технологиялар ишлатиш, айнан ҳуқуқ ҳимоячилиги нуқтаи назарида муҳимдир, фойдалидир.
Тўғри, Human Rights Watch ва “Эзгулик” жамиятининг юқорида тилга олинган баёнотининг битта ижобий томони бор эди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. У ҳам бўлса, айнан шу баёнот орқали май ойида Тошкентда Европа Тикланиш ва Ривожланиш Банкининг йиллик мажлиси бўлишини билдим. “Бирлик” фаолари ва бизга яқин бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларига тушунтирдимки, бу банкнинг Ўзбекистонда йиғилиш ўтказишини мавжуд режимни оқлайдиган эмас, уни демократияга томон юришга ундайдиган тадбир сифатида кўриш керак.
Бундан ҳам муҳими, бундай тадбирнинг Тошкентда ўтказилишидан фойдаданиб, ўша кунлари “Бирлик” халқ ҳаракатининг қурултойини ўтказиб олиш керак.
Ўша даврда “Бирлик” бу банкнинг Тошкентда йиллик мажлис ўтказишини олқишлаб, махсус баёнот ҳам эълон қилган.
Хуллас, банкнинг йиллик мажлиси 6-7 май кунлари Тошкентда ўтди. 7 майда эса, “Бирлик” охирги ўн йил ичида биринчи қурултойини ўтказди, Тошкентда ўтказди. Айнан шундан кейин мухолифат жиддий шаклда жонланганини ҳамма билади
Акромийлар Андижонда МХХнинг сценарийси билан қонли воқеалар уюштиришгандан кейин, Ўзбекистонда демократик жараёнлар яна тўхтади.
Ҳозир қайтдан тикланиш замони келмоқда. “Бирлик” бир қатор баёнотларида ЕИ ва АҚШга мурожаат қилиб, Ўзбекистон режимини дунёдан изоляция қилиш, унга қарши санкциялар киритиш - Куба, Ироқ ва Шимолий Корея каби мамлакатлар тажрибаси кўрсатганидек - фойдасиз эканлигини, аксинча, уларни Ғарб дунёсиги интеграция қилиш Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантириш нуқтаи назаридан самаралироқ эканлигини урғулади. Аввал ЕИ, ҳозир АҚШ ҳам бизнинг таклифлар йўналишида иш олиб бормоқда.
Ҳозир АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий соҳада ҳам ёрдам бериш масаласини кун тартибига олиб келаётганини ҳамма биладиа. АҚШ президенти Барак Обаманинг Ислом Каримга телефон қилиши ҳам шу мақсад томон юришдаги қадамлардан бири бўлган.
Аммо, кеча The Telegraph газетасининг ёзишича, ичида Amnesty International, Human Rights Watch ва International Crisis Group ҳам бўлган 20 га яқин халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга биргаликда мурожаат қилиб, АҚШ ҳукуматидан бундай қилмасликни талаб қилганлар.
Бу ташкилотларнинг мурожаати мутлақо хатодир.
Улар АҚШ ҳукуматини Ўзбекистон билан алоқаларини тўхтатмасдан, керак бўлса, уларни чуқурлаштириб, айни замонда, Ўзбекистон ҳукуматига инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва демократик жараёнларни риволантириш масалаларни эслатишдан тоймасликка чақиришлари лозим эди. Бундан ҳам муҳими, демократларга ёрдам беришни кўпайтириш, сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласига эътиборни кучайтириб, мухолифат партияларини, биринчи навбатда, бунга тайёр бўлган “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масаласини ҳал этиш билан шуғулланишга чақиришлари шарт эди. Чунки, расмий мухолифат бўлмаган Ўзбекистон каби диктаторликларда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши мумкин эмас.
Human Rights Watch ва бошқалар бирлашиб шундай қилсалар эди, Ўзбекистон демократларига ёрдам берган бўлардилар. Диктатураларни дунёдан изоляция қилишга чақириш эса, диктаторларга ёрдам беришдир. Чунки, дунёдан тўла изоляция бўлиш - айнан диктаторларнинг истагидир.
Ўша 20 та ташкилот 21 асрга ўтиши ва бугуннинг шартларига жавоб берадиган ишлар қилиши керак.
Бошқа тарафдан, ўтган асрда жуда катта таъсир кучига эга бўлган бу халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларни заифлаштириш, уларни самарасиз йўлларга буриб юбориш мақсадида, диктатура остидаги давлатларнинг махсус хизматлари ўз анна-чапманларини, яъни замонавий агентларини бу ташкилотларга тиқиштирб олишгани ҳам шубҳасиз.
Масалан, Human Rights Watch ташкилотида ўзбекларнинг анна-чапмани, бузуқликда ростакам Анна Чапмандан қолишмайдиган Умида Ниёзова ишлайди. Умрида бир сатр нарса ёзмаган бу аёл журналистика бўйича халқаро мукофот ҳам олишга улгургани – Ғарбга аввалроқ келиб олган анна-чапманлар самарали ишлаётганини кўрсатади, холос.
Фридомхаузнинг Вашингтондаги офисига кириб олган Баҳтиёр Нишонов ҳам ўша анна-чапманлардан биридир.
Бу икки "ҳуқуқ ҳимоячиси" юрт ташқарисида ўзбек демократик мухолифатига киши билмас лой чаплаш билан шуғулланишлари ҳам ҳозир ҳаммага маълум бўлиб бормоқда. Бузоқнинг югуриши сомонхонагача деганларидек, у ифлосларни жойига қўйиб қўядиган вақт ҳам келади.
Ҳа, дарвоқе, Озодлик, Америка Овози, ББС каби радиоларнинг ўзбек хизматлари ҳам анна-чапманлар билан тўлатиб бўлинганини унутмаслик керак.