Журнал Ҳаракат №6 (39) 2002. Инсон хукуклари
Васила Иноят - Чирокчида «Бирлик»чиларга босим ўтказилмокда. Уларнинг чекиниш ниятлари йўк
Васила Иноят
«Бирлик» МК котиби,
«Эзгулик» жамиятининг раиси



Сўнгги кунларда Кашкадарёлик мухолифатчи ва хукук химоячиларидан унчалик тўла бўлмаган хабарлар ола бошладим. Хабарлар тўлик бўлмаса хам, у ерда бўлаятган вокеаларининг асосида нима ётгани етарлича маълум эди. Чирокчи тумани ИИБ махаллий «Бирлик»чиларни норасмий йигилиш ўтказганликда ва «Харакат» журналини таркатишда айблаб, Келдиёров Кенглибой (туман «Бирлик»чиларининг раиси) ва бир катор «Бирлик»чи ва «Эзгулик»чилар (Нодира Исроилова, Жамила Рўзиева, Худойберганов Fайрат, Рўзибой Яхшибой) устидан иш очипти ва хатто ишини судга хам ошириб бўлипти. Суд куни хам тайинланган экан.

Вокеаларни «Харакат» Агентлигининг Тошкентдаги мухбирига билдирдим, шундан кейин хабар бутун дунёга таркалди. Ўша куниёк Вашинтондан Абдурахим ака («Бирлик» раиси Абдурахим Пўлат) менга телефон килдилар. Бу хабар ва унинг оркасидаги вокеларни мухокама килдик. Натижада, мен ўзим шахсан Чирокчига бориб вокеаларнинг тафсилотини ўрганишим, у ердаги сафдошларимизга маънавий, хукукий ва керак бўлса молиявий ёрдам бериш масалаларини хал килишим лозим, деб топдик.

Бу хусусда дархол Чирокчилик дўстларимга хабар бердим. Улардан бу хабарни эшитган махаллий «катталар» 16 декабрга тайинланган судни мен келишимга кадар тўхтатиб турадиган бўлишипти. Нимага дейсизми? Устидан иш очилганлар биринчи сўрокдаёк журналларни кимдан олганларини айтганлар. Шуни дархол айтиб ўтиш керакки, бу хусусда биз аввалдан келишиб олган эдик. Журнални таркатаётган хамма одамлар бўлиши мумкин саволларга жавобан факат хакикатни сўзлашлари керак, хусусан, журнални мендан олганликларини яширмасликлари керак. Улар яширмаганлар, терговчилар эса дархол айбланувчилар рўйхатига мени киритганлар.

16 декабрь куни Самаркандда махаллий «Бирлик»чиларнинг конференцияси белгиланган бўлиб, у ерда катнашишим шарт эди. Конференция ишидан катнашдим ва ўша ердан Кашкадарёга йўл олдим.

Мен 17 декбрь куни соат 9.00 да Кашкадарё вилояти Чирокчи тумани ИИБ кабулхонасида хозир бўлганимда, хеч ким хайрон бўлмаганини кўрдим. Худди мени кутаятгандек эдилар. Аввал мени ИББнинг жиноий кидирув бўлими бошлиги Равшанов Муродилло кабул килди. Унга ИББ бошлиги билан кўришмокчи эканимни айтдим. Маълум бўлдики, Равшановнинг ўзи хам мени кизиктираётган вокеани жуда яхши билар экан. Унинг айтишича, шу йил 12 октябрда бир гурух «Бирлик»чилар йигилиш ўтказишган, яъни «Бирлик»нинг туман ташкилоти конференциясини ўтказиб, ундан кейин «Харакат» журналининг 36-чи сонини таркатабошлашган. Хусусан, журнал ИББ бошлиги А.Ибодов ва туманнинг турли даражадаги рахбарларига олиб бориб берилган. ИББ бу хусусда маъмурий иш кўзгатипти, чунки, Равшановнинг фикрича, журналдаги материаллар давлат сиёсатига карши эмиш. Ўзини тезкор гурух бошлиги деб танитган Равшанов менинг «Нима учун ишни кечиктириб юбордингиз, орадан 2 ярим ой ўтиб кетибдию?» деган саволимга, «Ха, энди секин-секин ишлаймизда», деб жавоб берди.

Равшанов билан 1 соат давомида гаплашиб, унинг «Бирлик» ва «Эзгулик»ликнинг йигилишилари хамда «Харакат» журналининг таркатилишига оид саволларига жавоб бериб, унга масаланинг мохиятини тушунтирдим. Кўринишидан, улар бу масала хусусида ортикча бош хам котириб ўтиришмаган, «нима килсак хам, биз хакмиз» деб ўрганиб колишгани учун, ўзларича мухолифатчи ва хукук химоячиларини кўркитиб кўйишмокчи бўлишган. Мен «Бирлик»нинг конуний ташкилот эканлиги, «Харакат» журналида БМТдек олий ташкилотнинг Ўзбекистонга оид хужжатлари чоп этилгани, айнан хукуматга ёрдам бериш максадида биз бу журнални БМТнинг Кийнокларга Карши Курашиш Комитетида тилга олинган Ўзбекистон ташкилотларига таркатаётганимизни айтганимда, жаноб Равшанов анча шошиб колди. Айни замонда, хали «эгардан тушмасди».

Мен унга яна бир марта уларнинг Бошкармасини бошлиги билан учрашишим зарурлигини билдирганимда, «Шошманг, Сиз билан факат бизнинг Бошлик эмас, туман прокурори хам кўришмокчи», деб колди. Тушундимки, менинг келишим билан бутун туман «оёкка турган».

Бир оздан кейин, бу ерга мен билан келган «Эзгулик»нинг Кашкадарё вилоят бўлими рахбари Рўзиева Жамила иккаламиз ИИБ бошлигининг хонасига кирдик. Бу ерда Шахрисабз шахар ИИБ бошлигининг ўринбосари Расулов, Чирокчи тумани прокурорининг исмини айтишдан хам кўрккан ўринбосари ва Чирокчи тумани ИИБ бошлиги А.Ибодовлар даргазаб холатда ўтиришарди. Биз киргач, Ибодов зўр-базўр: «Васила дегани Сиз экансизда-а?» деди ва огзимни очишга улгурмасимданок «Бирлик» йўк ташкилот, у таъкикланган ва унинг аъзолари йигилиш ўтказишга хаклари йўк. Журналингиз хам Американики экан, у ўша ерда таркатилаверсин, бизга унинг алокаси йўк» деб дўк-пўписа килишга бошлади.

Мен журналнинг 36-чи сонидан бир донасини унга изох сифатида тайёрланган «Эзгулик» жамиятининг хати ва «Бирлик»нинг рўйхатдан ўтиш гувохномасининг нусхаси билан бирга бера туриб: «Бирлик» конуний ташкилот, унинг фаолияти бир вактлар 3 ойгагина тўхтатиб кўйилган эди, холос. Унинг макомини тиклаш учун, биз жойларда йигилишлар ўтказишимиз ва йигилиш баённомаларини Адлия вазирлигига такдим килишимиз зарур. Бу Жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш хакидаги конунда белгилаб берилган. Йигилиш хакида туман хокимлигига ариза берилган. Менимча йигилиш катнашчиларини эмас, балки хат ва мурожаатларга жавоб беришни истамаётган хокимият маъсулларини жазолаш керакдир», дедим.

Миршаблар бошлиги «Бирлик»чиларнинг аризасидан хабари бор шекилли: «Бизга ўргатманг, кимни жазолашни ўзимиз биламаз. «Бирлик» гувохномаси бекор килинган, хатингиз эса рўйхатдан ўтмаган ташкилотнинг хати. Журнал эса ноконуний, буларнинг биронтасини тан олмайман», деди.

Мен, шу йил 4 апрелда Президентнинг ўзи мухолифатни доира столига таклиф килгани, АКШ ва Ўзбекистон давлатлари имзолаган Стратегик Муносабатлар Декларацияда Ўзбекистон хукумати мухолифат ва инсон хукуклари ташкилотларини тан олиш мажбуриятни ўз зиммасига ўзи юклагани, шундан сўнг 6 вилоятда «Бирлик»нинг конференциялар ўтказилгани, АКШ Давлат Котиби Колин Пауэл 2002 йил 26 августда АКШ Сенатига юборган хисоботида «Бирлик» конференцияларининг хукуматни тўсикларисиз ўтказилишини демократиянинг ривожланишини кўрсатувчи фактор деб бахолагани, айнан шу бахо асосида АКШ Ўзбекистонга моддий ёрдам беришни давом эттиргани, кечагина Самаркандда навбатдаги конференция бўлиб ўтиб, унга хеч ким халакит килмагани, лекин нима учундир Кашкадарё вилояти ИИБ бу демократик бурилишга карши чикаётгани, бу эса Президент кўрсатмаларига амал килмасликдан бошка нарса эмаслигини айтиб, эътиборни яна Бошлик кўлидаги журналга каратдим ва «Балки журналда чоп этилган БМТ хужжатларини тан оларсиз» дедим. Бошлик журнални прокурор ёрдамчисининг олдига тап этиб ташлади. Унинг юзидан «буёги сенга» деган маънони укиб олиш мумкин эди.

Прокурор ёрдамчиси мен томонга кайрилиб хам карамай, ўтирган жойида журналнинг биринчи сахифасидан (яъни, менинг маколамдан) бошлаб ўкий бошлади: «21 аср бошида 25 миллионлик халкнинг асосий кисми бир одамнинг – Эшитаяпсизларми, бир одамнинг деяпти, у бунда бизнинг президентимизни айтаяпти – бир огиз сўзи билан ётиб-турадиганга айлантирилганини кўриб турибман… Юзлаб эмас, минглаб хукуклари топталган, мавжуд режим – Режим деятганига каранг - одам ўрнида кўрмаган инсонларни, улар билан баробар хўрланган оила аъзоларини танийман. – э, бўлмаган гап, хеч кимни танимайсиз! - Хеч бир айбсиз милиция ёки миллий хавфсизлик хизмати тарафидан ушлаб кетилиб, хатто Сталин замонида кўрилмаган кийнокларга дучор килинган диндорларни ва мухолифатчиларни биламан – Кимни биласиз, нимани биласиз? Нима хаккингиз бор давлатимиз сиёсатини Сталин даврига тенглаштиришга?! Нима учун Сиз халкнинг ўртасига тушиб олиб диверсия килаяпсиз?!

Ва мен томонга савол назари билан карадию менинг кулгидан зўрга ўзимни тўхтатиб ўтирганимни кўриб тутокиб кетди.

- Асосингиз борми? – деди у бакиргандек бўлиб.

- Канча асос керак Сизга? – дедим хотижамлик билан.

- Менга конкрет асос келтиринг!

- Мен милиция кўлида кийноклардан жон берган Кашкадарёлик сафдошимиз Шоврук Рўзимуродовни жуда яхши биламан.

- Мен Сиздан асос сўраяпман мана шу ёзганларингизга.

- Шоврук Рўзимуродовнинг ўлими асос бўлолмайдими?

- Мен буни Сиздан сўрамаяпман. Мен Сизнинг асоссиз диверсия билан шугулланаётганингизни айтаяпман. Мана шу ёзганларингизга асос борми?

- Мен хам Сизни курук кўяятганим йўк. Маколамдан кейин асос ва далиллардан иборат Ўзбекистондаги дахшатли ахвол хакида Мукобил доклад ва БМТ хужжатларини хам ўкиб чикинг. Агар Сиз уларни диверсия деб бахолсангиз, режим сўзи Сизни шундай кўркитса, демак Акмал Саидов БМТ Комитетининг Сессиясида «Барча айб биздаги чаласавод прокуратура, суд ва милиция органи ходимларида, хукукни ана шулар бузаяпти» деганида хак бўлган экан. Маколам, колаверса журнал Сизга ёкмаса, мархамат судга беринг.

- Берамиз хам. Сиз хам жавоб берасиз суд олдида.

Бу одам билан сухбатни яна давом эттириш ўта кетган беъманилик бўлиб кўрингани учун мен унинг маколамни ўкишига халакит килмадим. Аксинча, мен журнални туман прокуратурасининг рахбарларидан бири кўз олдимда ўкиб, ундаги хакикатга дош беролмаётганидан каноатланиб ўтирардим.

Сухбатнинг бу кадар кескинлашиб кетишини кутмаган ИИБ бошлиги: «Майли опа, бўпти. Хозирча биз хужжатлар билан танишаяпмиз. Сизлар нариги хонага ўтиб, хозир бизга гапирганларингизни когозга тушириб беринг», деди.

Мен бу одамларнинг килаятган ишлари мутлако конусиз бўлганини кўриб турганим учун: «Мен сизларга хеч нарса ёзмайман, биз бу масалани халкаро жамоатчиликка хавола киламиз», деб чикиб кетаверишим мумкин эди. Аммо максадимиз – хамма масалаларни хукукий йўллар билан ечиш, хукук устиворлиги учун курашиш, хукук-тартибот тизимидаги чаласавод, аммо хукуматнинг тўппончасига айланган одамларга хукук дарси бериш бўлганлигини хисобга олиб, улар истаётган когозни ёзиб беришга карор килдим.

Нариги хона - яна ўша Равшановнинг хонаси эди. У ёзишим учун бир варак когозни олдимга кўяр экан сўради:

- Ким ўзи у - Акмал Саидов. Сизларга ўхшаган бўлса керак-да. Илгари билмаган эканман уни.

- Жуда хавфли ташкилотнинг одами. Ана шунака одамларга карши курашиш керак, аслида у бизнинг одам бўлмаса хам, бизга карши одам деб бўлмайди. У сизларга карши. БМТнинг минбаридан туриб хаммангизни икки пулга сотиб юборди.

- Менга оз колди. Якинда пенсияга чикиб кетаман.

- Ха кимдир кетиб кутилади, кимдир ўлиб. Лекин унда хам бунда хам инсон факат кўлини эмас, виждонини хам тозалаб кетиши керак.

Жамила ва мен тушунтириш хати ёзиб бериб, бу «даргохдан» айрилдик.

Кейин махаллий фаолларимиз билан кўришиб, узок сухбатлашдик, бу ерда бўлаётган вокеаларни, бутун мамлакатда кетаётган сиёсий ўзгаришларни мухокама килдик, уларни ўзимизча бахоладик. Мен уларнинг хеч бирини рухи тушмаганлигининг шохиди бўлдим, икки ой давомида милиция ва прокуратура эшигига катнашдан безор бўлиш ва ёки бошка норизолик белгиларини кўрмадим. Аксинча, мана, кураш энди бошланади, биз «режим», диверсия» сўзларининг маъносига етиб боролмайдиган одамлар билан хукукий йўллар билан куршамиз, хак-хукукимизнинг топташларига йўл кўймаймиз, дейишди.

Айни пайтда, уларни кўллаб кувватлаш учун Тошкентдан келганим учун миннатдорчилик билдиришди, чет элдаги сафдошларимиз уларни унутмасдан, уларнинг фаолиятларини кадамма-кадам кузатиб бораятганлари, хар кандай ёрдамга тайёр эканликлари ўзларига куч-кувват беришини айтишди.

Кашкадарёлик сафдошлар билн сухбат вактида маълум бўлдики, «Харакат» журналининг БМТни Кийнокларга Карши Кураш Комитетининг материаллари босилган 36-сони Чирокчи туманидан ташкари Яккабог, Нишон туманлари ва Шахрисабз, Карши шахарлари ИББ рахбарларига хам топширилган. Кашкадарё вилояти милициясини хеч бир конуний асоссиз саросимага солган «Харакат» журналининг ўша сонини таркатишда давом этиш хусусида келишиб олдик ва хайрлашдик. Мен Тошкент йўлига чикдим.



Тошкент
18 декабрь, 2002 йил