Журнал Ҳаракат
№6 (75) 2008. С и ё с а т
Маҳмуд Тоштемир -
Ўзбекистон – Европа Иттифоқи муносабатларининг ривожланиши
Ўтган асрнинг 50-чи йилларида бошланиб, СССРнинг парчаланиб кетиши билан тугаган совуқ урушнинг асосий қуроли/усули - СССР ва унинг иттифоқчиларига қарши санкциялар киритиш ва уларни Ғарбдан изоляция қилиш бўлганди. Лекин энди замон ўзгарди.
Ҳозир янги совуқ уруш бошланар экан, Ғарбнинг Белорусия ва Ўзбекистон каби давлатларга қарши санкцялар киритиш ва уларни Ғарбдан изоляция қилиш сиёсати фойдасиз бўлишини биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси гапирганди. Европа Иттифоқи (ЕИ) ва НАТО ҳам буни тушунишга бошлади. Энди Ўзбекистон ва Белорусияни изоляция қилиш ўрнига, уларни демократик дунёга интеграция қилиш сиёсатига афзаллик берилмоқда. Бундай сиёсат - бу икки мамлакатда демократик мухолифат ҳали кучсиз эканлиги, бу мамлакатларни Ғарбга интеграция қилиш айнан демократларга ёрдам беришини ҳам ҳисобга олмоқда.
Ҳозир Ғарб бу сиёсатини Россияга қарши феълан бошланган совуқ урушда ҳам самарали ишлатишга бошлади. Кечагина НАТО Украина ва Гуржистонни Россиянинг таъсир доирасидан чиқа-риб олиш учун, бу икки мамлакат билан алоқалар-ни мустаҳкамлашга қарор қилиб, уларни келажак-да ўз сафига олиш хусусида ваъда ҳам берганди.
Бугун Европа Иттифоқи ҳам шу каби қадам қилмлқда. Ҳозир бу альянс Украина, Гуржистон, Арманистон, Озорбайжон, Молдава ва Белорусия билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга молиявий ёрдам бериш, савдо масалаларида турли имтиёзлар яратиш ва бу мамлакатларнинг фуқароларига ЕИга кириш-чиқишни осонлаштиришга қарор қилган. Бу ишларни амлага ошириш учун “Шарқий ҳамкорлик” номли махсус программа ишлаб чиқилган. Демак, бу мамлакатларни келажакада Европа Иттифоқига таклиф қилиш учун жиддий қадамлар қилинмоқда.
Табиий, НАТО ва ЕИ бу каби қадамлари Россияга ёқмаслигини била туриб шундай қилмоқдалар. Катта эҳтимоллик билан айтиш мумкинки, ҳозирги шартлар остида, Ғарбнинг бу танлаган йўли санкциялардан ва изоляционизм сиёсатидан самаралироқ бўлади.
Хуллас, Россиянинг бутун урунишларига қарамасдан Европанинг таъсир доираси кенгаймоқда. Унинг кейинги қадамдаги мўлжали - Марказий Осиё бўлади.
Шулардан келиб чиқиб, ЕИ-Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши билан боғлиқ мавзулар катта эътиборга лойиқ. Ўзбек демократлари нафақат уларни кузатишлари, имкони борича уларга таъсир кўрсатиш устида ишлашлари керак. Охирги йилларнинг тажрибалари ҳам кўрсатмоқдаки, демократларнинг бу йўналишда етралича потенциаллари бор.
* * *
СССР йўқ бўлиб, Ўзбекистон ҳақиқий мустақил давлатга айланганидан кейин, Ғарб мамлакаталри ичида биринчи бўлиб АҚШ у билан жиддий қизиқишга бошлади, дейиш мумкин. Кўпчлик собиқ Совет жумҳурятлари бўйлаб 1992 йилнинг февраль ойида сафарга чиққан АҚШ Давлат Котиби Жеймс Бейкер фақат Ўзбекистонда мухолифат лидерлари билан кўришгани ҳам шу фикрни тасдиқлайди.
Ўша йил 29 июнда Тошкент марказида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга қарши қилинган ҳужумни ҳукуматнинг ўзи уюштирганлигига ишонган АҚШ маъмуряти, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг кузга режалаштирилган АҚШ визитини бекор қилса ҳам, 1996 йилда уни яна таклиф қилди. Бир оздан кейин АҚШ президентининг турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон Ўзбекистонни зиёрат қилди, Ислом Карим билан учрашди. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон билан алоқаларни янада яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатига киртди. Ваҳоланки, бу ташкилот биронта террор ҳаракатига аралашгани ҳақида аниқ факт йўқ эди.
2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин, АҚШ президенти Жорж Бушга ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканлигини шахсан билдирган Россия президент Владимир Путиннинг топшириғи билан Хонободдаги авиабаза Афғонистонда антитеррористик уруш бошлаган АҚШга берилди. 2002 йил бошларида АҚШ ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоладилар. Ўзбекистонда сиёсий муҳит етарлича юмшади. Демократик мухолифат, унинг асосий кучи - “Бирлик” қайтадан тикланишга бошлади.
Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари Андижон воқеаларидан кейин бузилди, дейиш хато бўларди. Украина ва Гуржистондаги рангли инқилоблар, АҚШнинг қўли билан бўлмаса ҳам, жиддий ўлчовда унинг таъсирида юз берганини тушунган Владимир Путин ва Ислом Карим бу ўлка билан муносабатларни ҳамкорликдан қарама-қаршиликка бура бошладилар. Нефть нархларининг кўкка чиқишидан боши айланган Путин дунё лидерлик пойгасида, аввалги совуқ уруш йилларининг бошларида бўлгани каби, олдинга чиқишни ҳаёл қилган бўлса ҳам ажаб эмас.
Нима бўлганда ҳам шуни тан олиш керакки, Ўзбекистон Америка билан алоқаларни совитишни Андижон воқеаларидан аввал бошлаган. 2004 йилнинг ўрталарида Сорос фондининг Тошкентдаги офиси ҳайдалди. Махаллий матбуотга ёрдам берувчи “Интерньюс“ (АҚШ) ташкилотининг Ўзбекистонда 1996 йилдан бери фаолият олиб бораётган ваколатхонаси таъқиб остига олинди. Ниҳоят, дипломатик каналлар орқали Хонобод авиабазасидан фойдаланишни тўхтатиш масаласи ўртага қўйилди. Бошқа мисоллар ҳам бор.
Андижон воқеаларида АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини қоралаганини баҳона сифатиада ишлатган Ислом Карим америкаликлар билан алоқаларни кескин камайтирди, уларни Хонободдан ҳайдаб чиқарди. Бу хусусдаги буйруқ ҳам Кремлдан келганлиги аниқ.
Шу пайтгача Ғарб-Ўзбекистон муносабатларида кўзга кўринадиган ўрни бўлмаган Европа Иттифоқи ўзини кўрсатиб қолгани ҳам эътиборга лойиқ. У Ўзбекистонга қарши, катта кучи бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда номи улуғ санкциялар киритди. Масалан, Андижонда тинч аҳолини ўққа туттиришда иштирок этган ҳукумат одамлари учун Европа Иттифоқига кириш тақиқланди. Ўзбекистонга қурол сотилмайдиган бўлди.
* * *
Хуллас, Андижон хунрезлигидан кейин Ғарб-Ўзбекистон алоқалари энг паст савияга тушди. Ўзбекистон бошқа икки буюк давлат - Россия ва Хитой томон ўгирилиб олди. Бу икки давлат ҳам демократиядан узоқлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда эндигина олға кетишга бошлаган демокртаик жараёнларнинг тақдири катта хавф остида колди.
Бу соҳада қандайдир ўзгаришлар қилиш лозимлигини биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси тушунди.
Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Бирлик” Партиясининг баёнотида (12 май 2006 йил) мақоламизнинг мавзусига доир икки қуйидаги икки иқтибос (цитата) эътиборга лойиқ:
Биринчи. Тaрих тaжрибaсидaн келиб чиқиб aйтиш мумкинки, диктaтурaни фақат бoсим билан, уни тaшқи дунёдaн изoляция қилиш ёки унга қарши сaнкциялaр киритиш билaн ўзгaртириб бўлмaйди. Шу фундаментал принципга асосланган “Бирлик” Пaртияси, Каримов ҳукуматига босим ўтказишни Ўзбекистонни халқаро институтларга интерация қилиш жараёни билан биргаликда олиб бориш шартлигини урғулаб келмоқда.
Иккинчи: Ғaрб дaвлaтлaри ўзбек демократларнинг муаммолари билан етарлича қизиқмоқдалар деб бўлмайди. Бунинг сабабларидан бири, кўринишидан, Ғарбнинг Марказий Осиёда мавжуд диктатуралар заифлашса ва демократия кучайса, ислом радикализми хавфи юксалишидан қўрқишидир. “Бирлик”нинг фикричa, диний экстремизмнинг юксалиш хавфи бор бўлса ҳам, уни керагидан ортиқча бўрттириш хато. Аслида, Ўзбекистонда ҳозирги ҳокимиятнинг реал альтернативаси фақат демократик мухолифатдир.
Шу икки фундаментал нуқтага асосланган “Бирлик” Партияси ўзининг ташқи сиёсатида икки йўналишга уруғу берди:
- “Бирлик” мамлакатда ислом радикализми хавфи борлигини тушунадиган ва унга қарши курашоладиган кучга эга бўлган партия эканлигини кўрсатиш;
- Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишни Ўзбекистонни халқаро институтларга интерация қилиш жараёни билан биргаликда ва мувозанатли шаклда олиб бориш сиёсати энг самарали йўл эканлигини тарғибот қилиш.
“Бирлик” фаоллари ва бирликчи ҳуқуқ ҳимоячилари партиянинг бу позициясини кенг тарғибот қилдилар, Ғарб давлатларининг вакиллари билан учрашувларда, уларга бу позицияни тушунтиришга ҳаракат интилдилар.
Шундан кейин Ғарб давлатлари айнан “Бирлик”нинг таклифини ўзларига қурол қилиб олдилар дейиш ҳақиқатни бўрттириш бўларди. Аммо, воқеаларнинг ривожланиши кўрсатдики, “Бирлик”нинг ва Ғарбнинг позициялари бу масалада сал кам бир хил экан. Бу босқичда ташаббусни Европа Иттфоқи ўз қўлига олгани ҳам мақтовга сазовор.
Хуллас, 2006 йилнинг ўрталаридан Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан муносабатларни юмшатиш учун имконият қидираётгани аниқ бўлди. Мулоқот бошлаш кераклиги, Ўзбекистонга қарши киритилган санкциялар юмшатилиши ва ҳатто бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида сигналлар берилди.
Октябрь ойининг сўнгида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Брюсселга келиб, ЕИ вакиллари билан кўришди. “Бирлик” Партияси раисининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Пўлат Охун (маълумки, у ҳозир мажбуран Швецияда яшайди) 8-9 ноябрь кунлари Брюсселда бўлиб, Европарламентда бир қатор учрашувлар ўтказди. ЕИ ва Европарламент вакилларига “Бирлик”нинг 6 ноябрда қабул қилинган баёнотини топширди. Бу баёнотда “Каримов ҳукуматига ўтказилаётган ташқи босимни ва Ўзбекистонни халқаро струтураларга интеграция қилишни усталик билан биргаликда олиб бориш кераклиги” таъкидланган.
Ниҳоят, 13 ноябрда Европа Иттифоқи Кенгаши Ўзбекистон билан мулоқот бошлашга қарор қилди. Лекин, Ўзбекистон ҳукуматининг бир қатор мулозимларига виза бермаслик қарорининг муддати яна 6 ойга, Ўзбекистонга қурол сотмаслик қарорининг муддати эса 12 ойга узайтирилди.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ва раис ўринбосари Пўлат Охун 24 ноябрда ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Бош вакили Хавьер Соланага мактуб йўллаб, ЕИнинг бу қарорини олқишладилар ва Ўзбекистон билан мулоқотлар жараёнида Ўзбекистонда мухолифат партияларини рўйхатдан ўтказилиши масаласини ҳам кўтаришни сўрадилар.
2007 йил 16 январда Хавьер Солананинг маслаҳатчиси Энрика Мора Абдураҳим Пўлатга хат йўллаб, Европа Иттифоқи расмийлари Ўзбекистон вакиллари билан учрашувларида “Бирлик” ҳам кўтараётган инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларини доимо тилга олиб келаётганлари, ЕИ бу принципиал масалаларда ҳеч қачон орқага чекинмаслиги ифода қилинган. Айни замонда, “Бирлик” раҳбарларининг хати билан жаноб Солана шахсан танишгани ва жаноб Солана ЕИнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вакили Пьер Морелга “Бирлик” раҳбарлари билан керакли учрашувлар ўтказиш бўйича топшириқ бергани ҳам билдирилган.
2007 йида ЕИ Ўзбекистон билан алоқалари масаласини яна бир неча марта кўриб чиқди ва 15 октябрда бир қатор ўзбек мулозимларига виза чекловини бекор қилди.
5 ноябрда бу хусусда махсус баёнот тарқатган “Бирлик” Партияси ЕИ қарорини олқишлади ва Каримов ҳукуматига ўтказилаётган ташқи босимни Ўзбекистонни халқаро структураларга интерация қилиш билан биргаликда олиб бориш кераклиги хусусидаги позицияси ўзгармас эанлигини такрорлади.
Европа Иттифоқининг бу қароридан кейин, унинг Ўзбекистон билан алоқалари интенсивлашди. 2008 йилнинг бошида ЕИнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вакили Пьер Морель Тошкентга келиб, президент Ислом Карим билан учрашди. Айни шу кунларда бир қатор ўзбек сиёсий маҳбуслари озод қилинди. Шак-шубҳасиз Ўзбекистонда сиёсий муҳит юмшади.
* * *
Олдин ҳам айтилганидек, ЕИнинг Ўзбекистонга қарши киритган санкциялари катта босим сифатида қабул қилинадиган қадам эмасди. Аммо, ҳатто Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ёки Ғарб дунёсининг етакчи мамлакати АҚШ Андижон воқеалари бўйича биронта амалий қадам қилмаганлари ҳисобга олинса, ЕИнинг қарорлари анчагина жиддий кўринади.
“Бирлик” аввалдан башорат қилганидек, санкцияларнинг ўзи амалий натижа бермади. Санкцияларни Ўзбекистонни мулоқатга тортиш каби қадамлар билан биргаликда олиб бориш эса самаралироқ эканлигини ҳозир ҳамма кўриб турибди.
Тўғри, Ўзбекистонда демократик йўналишда сезиларли ўзгаришлар бўлмади. Аммо, ўзгаришларни демократ мухолифатнинг ўзи қилиши керак. Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси бу йўналишда фаолиятларини давом эттираверади. Лекин бу бошқа мавзу. Бизни ушбу мақола доирасида Ўзбекистон – Европа Иттифоқи муносабатлари, уларнинг келажаги қизиқтиради.
Рус матбуоти, ҳатто либерал матбуот, масалан “Независимая газета”, Ислом Карим Россиянинг таъсир доирасидан чиқиб, Ғарга юз ўгирганини ёзмоқда. Буни тасдиқловчи мисол сифатида Ўзбекистоннинг яқинда Евросий Иқтисодий Ҳамжамиятидаги (ЕИҲ) аъзолигини тўхтатиш қарори олгани, айни замонда, ЕИ билан алоқаларни тиклаш йўлидаги қадамлари кўрсатилмоқда. Бу унчалик тўғри эмас.
Чунки, Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида яшаган Ўзбекистон жиддий сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказмади. Ўзбекистонда ҳали бозор иқтисоди, унга мос бўлган молия-банк системаси йўқ. Ўзбекистон ЕИҲда тўлақонли аъзо бўлиши учун қонунларини бу ташкилотдаги нормаларга яқинлаштириши, яъни бозор иқтисодига ўтиши керак. Аммо, Ислом Карим буни ҳеч қачон истамаган ва истамайди, ҳозир истаб қолса ҳам, тезда қилолмайди. Демак, прагматик нуқтаи назардан қаралса, ЕИҲдан чиқиш табиий қадам, буни Россиядан узоқлашиш нияти деб баҳолаш хато. Муҳим бўлгани, Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси доирасида тамомийла Россиянинг қўлида қолаверади.
Бошқа тарафдан, ЕИ билан яқинлашиш халқаро муносабатларни озгина бўлса ҳам диверсификация қилиш нуқтаи назаридан мутлақо кечиб бўлмайдиган қадам ва Ислом Карим буни истамаса ҳам қилишга мажбур бўлмоқда. ЕИ эса (ҳар ҳолда АҚШнинг ҳам кўрсатмалари билан бўлса керак), Ўзбекистонни ўз орбитасига тортиш йўлида қатъий.
Ўзбек демократлари бу масалалар бўйича ҳам ўта нозик сиёсат олиб боришлари керак.
Биринчидан, ҳозирги ҳукуматни бозор иқтисодига ўтишга зўрлаш нуқати назаридан ЕИҲга аъзо бўлиб қолверишни ташвиқот қилиш керак. Иккинчидан, яқин келажакда Ўзбекистон Европа Иттифоқининг “Шарқий Ҳамкорлик” программаси доирасига кириши, кейинчалик НАТОга аъзо бўлиши каби қадамларгина демократик ва фаровон мамлактга айланишимиз ҳамда шундай бўлиб қолишимиз учун гарантия эканлигини унутмаслик шарт.