Журнал Ҳаракат
№5 (74) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
Васила Иноят билан суҳбат -
“ЕИнинг Ўзбекистонга таъсир механизми бўлиши керак”
(“Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят билан суҳбат)
25 октябрь
“Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятнинг аввал Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Варшава саммити, Брюсселда Европа Парламентидаги учрашув, Нидерландия Ташқи ишлари вазирлигида қабул ва Истанбулдаги семинар-конференцияларда иштирок этиб, Ўзбекистонга қайтгани ҳақида маълум қилгандик. Куни кеча Васила Иноятга мухбиримиз сафар таассуротлари, учрашувлар самараси ва яқин истиқболдаги режалар хусусидаги саволлар билан мурожаат қилди.:
Мухбир: Келинг, мулоқотимизни Европа сафари, у ердаги анжуманлар тафсилотидан бошлайлик. Сизнингча, ЕҲҲТ, Европарламентдаги учрашувларнинг самараси нечоғли бўлди? Ўзбекистон тақдирига оид муҳим қарорлар қабул қилинди, деб ҳисоблаш мумкинми?
Васила Иноят: Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг йиллик анъанавий саммити ташкилий, таркибий хусусиятига кўра муҳим анжумандир. Мана бир неча йилдирки, анжуман кун тартибидан Ўзбекистон мавзуи авторитар бошқарув ўрнатилган, инсон ҳуқуқлари аҳволи ва демократия даражаси ёмон мамлакат сифатида алоҳида ўрин эгаллайди. Шу боисдан ҳам мен раҳбарлик қилаётган “Эзгулик” жамияти вакиллари бу анжуманни шунчаки ўтказиб юбормаймиз. Масалан, ўтган йилги саммитда асосан сиёсий ҳуқуқларнинг поймол қилиниши, коррупция ва суд-ҳуқуқ тизимининг аҳволи борасида чиқиш қилганмиз. Ҳамкасбларим сўз эркинлиги масаласига тўхталган. Ўтган йилги саммитдан сўнг судларнинг мустақил эмаслигига доир кўрсатган фактимизга Ўзбекистон ҳукумати жавоб беришга мажбур бўлди. Яъни, раҳбарлардан бирининг қоунбузарлиги тан олинди. Парламентнинг қонунчилик палатаси раиси Эркин Халилов ишдан кетди ва у 17 йилга қамалган беш ўспирин шу заҳоти қамоқдан озод қилинди. Уринишларимиздан сўнг 4 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқдан озод этилди.
Бироқ сиёсий ҳуқуқларининг поймол қилиниши ҳамда сўз эркинлиги масаласидаги кўрсатган далилларимиз оқибатсиз қолдирилди. Шу боисдан ҳам бу йилги чиқишларимизда қийноқлар, сиёсий ҳуқуқларнинг поймол қилиниши, айнан мухолифатдаги партияларнинг рўйхатга олинмаслигини йилдан-йилга такомиллашиб келаётган репрессив, авотритар сиёсатнинг маҳсули экани билан изоҳладик. Бу борада жаҳон ҳамжамиятининг мунтазам, ўз таъсир кучига эга бўлган босими лозимлигини қайд этдик. Бу йилги чиқишларимизда ҳуқуқ ҳимоячиларига қўлланилаётган қийноқлар, уларнинг ҳалигача қамоқларда қолаётгани, суд-ҳуқуқ тизимидаги коррупцияга оид реал фактларни ҳавола қилдик.
7 октябрь куни эса Европа Парламентида Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги муносабати билан анжуман ўтказилди. Парламент раҳбарияти, депутатлардан ташқари халқаро ташкилотлар, тузилмалар раҳбарлари, Аргентина, Ливан, Латвия, Россия, Гватемала ҳамда Ўзбекистон сингари мамлакатлардан биттадан ноҳукумат ташклотлари вакиллари иштирок этишди. Мажлис кун тартибидан Иттифоқнинг Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган санкциялари масаласи ҳам ўрин олганди. Мен жазо чораларининг кучида қолдиришни ёқладим ва Парламент раҳбариятини санкцияларни кучида қолдиришга таъсир кўрсатишга чақирдим..
Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигида бўлган учрашувларда эса асосан болаларни пахта теришга мажбурлаш, миллий қонунчилик, қолаверса Ўзбекистонда ратификация қилинган қатор халқаро хужжатларга қарама-қарши ўлароқ бола меҳнатидан воз кечилмаётгани эътироф этилди. Бу борада Ўзбекистон ҳукумати кескин танқид остига олинди.
Истамбулдаги учрашувлар, семинар Ўзбекистонда охирги пайтда қабул қилинган қатор қонун ва айрим хужжатларнинг туб моҳияти, унинг амалда қандай натижаларга олиб келаётгани бўйича ўтказилган мониторинг хулосалари Ўзбекистондан келган адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида муҳокама қилинди.
Мухбир: Кечирасиз, Сиз раҳбарларидан бири бўлган “Бирлик” Партияси санкцияларнинг олинишини ёқлаган, “Эзгулик” эса санкцияларни кучида қолдириш лозим, деб ҳисобламоқда. Бу ўринда ўзига хос парадокс юзага келган. Буни қандай изоҳлайсиз?
Васила Иноят: “Бирлик” масалага анчайин сиёсий оптимизм ва истиқболга умид нуқтаи назаридан ёндошади. Яқин ўтмишдаги Шимолий Корея, Куба сингари ўзаро интеграциядан маҳрум қилинган, ўзига хос изоляция жабрини ҳалигача тораётган мамлакатлар тарихи мисолида вазиятни баҳолайди. Айни пайтда бундай хавотирликларни, яъни фуқаролик жамияти шаклланмаган Ўзбекистонда ҳам халқ кубаликларнинг ҳолига тушишдан қўрқишни тушуниш мумкин. Бундай реал вазиятни албатта инкор қилиб бўлмайди, қолаверса, ЕИ мулозимлари ҳам ана шу нуқтаи назардан санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди. Сиёсатчилар ўлим ёқасида ҳам чора қидирар экан, бунинг ёмон жойи йўқ.
Лекин фуқаролик жамиятининг вакиллари сифатида биз ҳуқуқ ҳимоячилари вазиятни реал баҳолаб, кундан кунга таъсир механизмларини бой бераётган халқаро тузилмаларни ҳушёрликка чақиришга маҳкуммиз. Айтайлик, Европа Иттифоқи Андижон воқеалари муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан санкциялар жорий қилди. Халқаро текширувлар ўтказиш, мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига доир вазиятни яхшилаш талабини қўйди. Шу шартларнинг бирортасини Ўзбекистон бажардими? Ҳеч ким бу саволга ижобий жавоб беролмайди, шундай экан, жазо чораларини қисқартиришга не ҳожат? Демак, ЕИ қарорининг амалий механизми, унинг таъсир чоралари аввалбошдан пишиқ бўлмаган. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон талабни бажармади, икки ўртада мулоқотлар барҳам топди. Сиёсий маҳбусларни озод қилиш савдолашила бошланди.
Менимча, вазиятни ҳисобга олсак, “Бирлик” ва Эзгулик“нинг қарорларида кўринишидан мавжуд бўлган қарама-қаршилик йўқ, масалага турли томондан қараш бор. “Бирлик” масалаларга сиёсий ташкилот сифатида қараб йўл қидирмоқда, биз инсон ҳуқуқларига оид вазият нуқтаи назаридан талабимизни ўртага қўймоқдамиз. Ана шу икки хил позиция якдил фикрга қовушишимизга олиб келмоқда: ЕИ санкциялари самара бермаган экан... унинг таъсир механизми шаклланмаган экан - демак, Иттифоқ ёки демократик Ғарбнинг таъсир механизмларини шакллантириш керак, унинг ричагларига тартиб бериш, стратегик режаларни пишитиши керак.
Шундай қилиш керакки, ҳукумат ўзини ўнглашга мажбур бўлсин, вазиятнинг мураккаблиги ҳам шунда. Шахсан ўйлашимча, таъсир механизми, бу - мухолифат, яъни унинг ўқ илдизи бўлган “Бирлик”дир. Айнан Адлия вазирлигида имзолари турган партия рўйхатга олиниши, сиёсий майдонга келиши керак. Шундагина авторитар ҳукумат муқаррар ўлимдан жон сақлайди.
Биринчи саволингизга қайтсам, шунинг ўзи жавоб. Яъни, мен қатнашган анжуманларда Ўзбекистон тақдирига оид ўта муҳим қарорлар қабул қилинди. Иттифоқ санкцияларни юмшатиш йўлидан бораётган экан, Ўзбекистон ҳукумати буни совға эмас, балки огоҳлантирув сигнали, ўзини ўнглашга чақириш, дея қабул қилиши керак.
Мухбир: Бир қалтисроқ савол бераман, хафа бўлмайсиз, чиқишларингизда бошқа оппонентларинигиздан фарқли ўлароқ “Бирлик”ни ўз сафларини кундан-кунга мустаҳкамлаб келаётган партия сифатида иддао қиласизлар. Лекин куни кеча “Ватандош” деган сайтда партия раиси Абдураҳим Пўлатни диктаторлик(!)да айбловчи баёнот эълон қилинди. Уни имзоловчилар “Бирлик”чилар эканини ҳисобга олсак, ўзаро низолар гирдобидаги партиянгиз ЕИнинг Ўзбекистонга таъсир механизми бўлиши қанчалик реал?..
Васила Иноят: Бу хилдаги баёнотлар билан чиқаётган гуруҳнинг фаолиятидан кўпчиликнинг хабари бор. Улар аввал ҳам тутуриқсиз чақириқлар билан чиқишган, жазавага тушишган. Мен ҳатто уларнинг чиқишларини бошқачароқ қабул қилиб, партия раиси Абдураҳим Пўлат фаолиятида эҳтимол принципиал хатолар бордир, деб ўйлагандим. Аммо воқеалар ривожи бу гуруҳнинг фаолиятида соғлом партиявий талаблардан кўра, провакацияга мойил иллатлар кўплигини кўрсатди.
Партиянинг Марказий Кенгаши Ўзбекистонда фаолият юритмоқда. Масалан, партияга умуман алоқаси бўлмаган Тўлқин Қораев ва мен танимаган уч тўрт “аъзолар”нинг иддаоларига Марказий Кенгаш эътибор ҳам қилиб ўтирмайди. Агарки, ҳақиқатан Ўзбекистонда фаолият юритаётган партия аъзоларининг бирон иддаолари бўлса Марказий Кенгаш ёки мен қочиб кетганим йўқ, келиб мурожаат қилишлари мумкин.
Лекин Сиз айтаётган баёнотларга келсак, улар ҳеч бир фактга асосланмагани ва фаолиятдан чиқиб қолган одамлар тарафидан қилинаётгани учун жавоб беришга ҳам лойиқ эмас. Шу сабабли айтишим керакки, фаолият ичидаги сафдошларимиз орасида ўзаро парокандалик йўқ, бизнинг стратегик режаларимиз билан боғлиқ пичингларингиз ўринсиз.
“Бирлик” Партияси - мен ва бошқа раҳбарлар бошқарувда эканимиз учун эмас, балки халқимизнинг миллий озодлик кураши самараси ўлароқ майдонга келгани, унинг илдизлари халқимиз ичида экани билан кучли. Энг муҳими, тўғри йўлда эканимиз, кураш стратегиясини кундан кунга такомиллаштириб бораётганимиз воқеалар ривожида ўз исботини топмоқда, деб ўйлайман.