Журнал Ҳаракат
№5 (74) 2008. Инсон ҳуқуқлари
Ҳуқуқ ҳимоясига оид воқеалар хроникаси
(Сентябрь-Октябрь, 2008 йил)
Манба: www.harakat.net
Авф чиғириғи: сиёсий маҳбусларга мурувват тегадими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 42, 02.09.2008)
“Эзгулик” жамиятнинг бу упресс-релизида Олий Мажлис Сенати тарафидан мамлакат мустақиллигининг 17 йиллиги муносабати билан эълон қилиган Амнистия ҳақидага қарори танқидий таҳлил қилинади ва Амнистия акти Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий жиҳатдан ижобий қадами, деб бўлмаслиги алоҳида урғуланади.
Сенатнинг Амнистия қарорида ижтимоий хавфи катта бўлмаган, илк марта жиноятга қўл урган, муассасаларда жазони ўташ қоидаларини бузмаганлар ва кексалар жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилиши айтилган. Демак, майда жиноятлар содир этган, айни пайтда сиёсий ёки бошқа жамоатчилик ишларида фаол иштирок этмаган, ҳукуматнинг назарига тушмаган шахслар мурувватга лойиқ, аммо ижтимоий хавфи бўлган қонунбузарликлар содир этилган кишилар кечирилмайди. Айтайлик, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилганлар, Президент шахсини бадном қилишга уринганлар, давлат ва жамият манфаатларига қарши жиноятлар содир этганлар...
Ана шу иддаонинг ўзиёқ сенатнинг Амнистия ҳақидаги қарори тўла кечиримлилик, бағрикенгликка асосланмаганини кўрсатмаяптими?! Модомики, сенат қарори халқнинг бағрикенглиги ифодаси экан, авфга лойиқ жиноятларни таснифлашга не ҳожат?!
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Мавжуда Ражабованинг “Амнисти қарори амалиёти асосан судларга берилиди, уни қайси маънода қўллашни кўпроқ судьялар ҳал қилади,” деган сўзларини ҳам танқид қилган “Эзгулик” жамияти қуйидаги мутлақо тўғри саволни ўртага қўяди: “Тўла коррупция ботқоғига ботиб бўлган, аксарият ҳолларда ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини адо этаётган судлар қарордан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслигига кафолат борми?”
Мазкур пресс-релиз қуйидагича тамомланган:
“Эзгулик” судлар томонидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар сифатида малакаланган қонунбузарликлар содир этган, айни пайтда сиёсий фаолияти учун қамоқда ўтирган шахсларни озод қилишни талаб қилиб келди. Мазкур талабномалар, чақириқлар муаллақ қолиб келаётган экан, сиёсий маҳбусларга Амнистия қўлламаслик учун жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан уларни қоидабузарга чиқариш анъанаси шаклланди. Айни пайтда авф ҳақидаги қарорларга шаксиз жазони ижро этиш муассасасида маҳбуснинг “ўзини тутиши”и билан боғлиқ талаб киритилмоқда. Мазкур узвий боғлиқлик Ўзбекистон ҳукуматининг айнан сиёсий маҳбусларга қаратилган сиёсати эканини эътироф этмоқ керак.
Жамиятимиз Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ҳамда Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди органларни ҳукумат сиёсий маҳбус эканини тан олмай келаётган, айни пайтда сиёсий, ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти учун жазо ўтаётган шахсларни озод қилишга чақиради. Мазкур чақириққа илова қилинаётган рўйхатдаги ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат вакиллари энг камида мурувватга лойиқ, авфга сазовор. Зеро, халқимизнинг бағрикенглиги, кечиримлилиги, сенаторлар талқин этаётганидек, жиноятларни таснифламайди, одам ажратмайди.
“Эзгулик” жамиятининг бу чақириғига қамоқда ётган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат вакилларининг рўйхати илова қилинган:
1. Исроилжон Холдоров, «Эрк» партияси Андижон вилояти бўлими раиси
2. Абдурасул Худойназаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлими раиси
3. Муҳаммадали Қорабоев, “Бирлик” партияси Наманган вилояти бўлими раиси
4. Мамаражаб Назаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зарбдор тумани бўлими раиси
5. Дилмурод Муҳитдинов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марҳамат тумани бўлими раиси
6. Аъзам Фармонов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
7. Алишер Кароматов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
8. Санжар Умаров, “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари
9. Насим Исоқов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
10. Мурод Жўраев, Ўзбекистон Олий кенгаши собиқ депутати
11. Мамадали Маҳмудов, ёзувчи
12. Ғайрат Михлибаев, журналист
13. Ҳабибулла Оқпўлатов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
14. Абдусаттор Ирзаев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
15. Аъзам Турғунов, “Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси
16. Солижон Абдураҳмонов, Халқаро инсон ҳуқуқлари жамияти Қорақалпоғистон бўлими раиси, журналист
17. Норбой Холжигитов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли
18. Юсуф Жумаев, Халк шоири
11 сентябрь: “Эзгулик”нинг хабари яна бир марта “Бирлик”нинг ҳақлиги кўрсатади
Бугун инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” тарқатган “Ойбек Шодмонқулов: “Ким пахта теримига қарши тарғиб қилса - халқ душмани!” номли пресс-релизда (№ 44, 11.09.2008) Сирдарё вилоятида шу йилнинг 9 сентябридан вилоятдаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари пахта йиғим-теримига сафарбар қилинди, ўрта умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларини ҳам мазкур кампанияга жалб қилиш чоралари кўрилаётгани билдирилади.
Маълум бўлишича, куни кеча Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шодмонқулов вилоят бўйлаб селектр орқали ўтказган мажлисда туман ва шаҳарлар халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда маориф ходимларига қарата: “Кимки ўқувчиларни пахта йиғим-теримига қарши агитация қилса - халқ душмани!” дея хитоб қилган.
“Ҳаракат” мухбирларининг билдиришича, Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ҳам аҳвол шундай.
Бу хабарлар “Бирлик” Партияси ва унинг раҳбари Абдураҳим Пўлатнинг ҳақлигини яна бир марта кўрсатмоқда.
“Бирлик” Партияси ва унинг раисининг бу масаладаги фикри қуйидагича. Ўзбекистонда ҳақиқий сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмас экан, мавжуд ҳукумат қишлоқ хўжалигида, хусусан, пахта теримида болаларни ишлатишга маҳкум. Сиёсий ўзгаришлар эса, фақат ва фақат сиёсий мухолифат тан олингандан кейин бошланади. Шунинг учун ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари, агар улар ростдан ҳам болаларимизни ҳимоя қилишни уйлашаётган бўлишса, биринчи навбатда, мамлакатда сиёсий ўзгаришлар бўлиши ва мухолифатнинг тан олиниши учун курашишлари, яъни сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ёўналишида фаолият олиб боришлари керак. Қолган ҳамма турдаги фаолиятлар бугун фойдаси жуда кам.
“Эзгулик” жамияти пресс-релизининг тўла матни билан ташкилотнинг сайтида танишиш мумкин – www.ezgulik.org
16 сентябрь: Инсон Ҳақлари Ҳимоячилари Мукофоти олганлар ичида Умида Ниёзова ҳам бор
Бугун HRW ташкилоти ҳар йили бериладиган Инсон Ҳақлари Ҳимоячилари Мукофотига лойиқ кўрилган беш кишининг исмини очиқлади. Булар:
Бо Кий – Бирмадаги Сиёсий маҳбусларга ёрдам бериш Ассосиациясининг асосчиларидан бири;
Матилда Мухиндо – Конго Демократик Жумҳуриятида аёлларнинг зўрланишига қарши курашувчи;
Абд ал-Раҳмон ал-Лахим – Саудия Арабистонидан ҳуқуқ ҳимоячиси адвокат;
Сунила Абейскера – Шри Ланкада ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг асосчиси;
Умида Ниёзова – Андижон воқеаларини ёритган ўзбек журналисти.
Юртдошимиз Умидани юксак мукофоот билан табриклаймиз.
Айни замонда, бундай жиддий воқеаларнинг ҳар томонлама тушунишни истаганларга ёрдам бериш ниятида, Умида Ниёзованинг қаламига мансуб бўлган биронта пичоққа илинадиган ёзувни топиш учун Интернетда қидирув ўтказдик. Маълум бўлдики, унинг исми чегарадан ноқонуний ўтганлиги учун қамалишидан олдин ҳеч бир ерда чиқмаган. Унинг на Андижон воқеаларига на Ўзбекистондаги аҳволга доир биронта мақоласи йўқ, ёки биз уни тополмадик.
Шундан кейин қуйидаги хулосага келдик. Умида HRWнинг Тошкентдаги офисида турли маъмурий лавозимларда ишлаган, хусусан таржимонлик қилган. Аслида, бу ҳам қаҳрамонлик. HRW ташкилоти ўзи билан ҳамкорлик қилган шундай қаҳрамонни ҳам моддий ҳам маънавий томондан тақдирлашга қарор қилгани мақтовга сазовор нарса. Лекин, ҳеч бир нарса ёзмаган одамни журналист қилиб кўрсатишга интилиш унчалик тўғри бўлмаса керак. Бу ҳодиса шу мукофотга сазовор бўлган кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиларининг (масалан, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари – Абдуманноб Пўлат, Михаил Ардзинов, Толиб Ёқуб, Васила Иноят ва бошқаларнинг) обрўсига ҳам салбий таъсир қилиши муқаррар.
Умиданинг Интернетда топилмаган, аммо қаердадир чоп этилган бирон мақоласини бизга юборадиган ўқувчимиз топилса, унга аввалдан миннатдорчилик билдирамиз. Ундан кейин Умидадан узр тилаймиз ва, энг муҳими, мукофотдан воз кечиш ёки мукофотни, масалан, Андижон воқеаларини қораловчи "Бирлик" Партиясинининг баёнотини Андижон вилоятида тарқатгани учунгина 5 йилга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддинга топшириш чақириғи қилмаймиз.
HRW ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилинишини талаб қилмоқда
Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch ташкилотининг бугун Москвада тарқатган баёнотида Ўзбекистон ҳукуматидан Қорақалпоғистонда қамоққа олинган 56 ёшли Аъзам Турғуновни озод қилиш талаб қилинади. Ҳуқуқ ҳимоячиси “Мазлум” ташкилотининг раиси ва “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг фаоли Аъзам Турғунов шу йил 11 июлда Манғит шаҳрида гўёки тамагирлик қилаётганда милиция томонидан тутулганди. HRWга кўра, бу - ўзбек махсус хизматларининг пухта тайёрланган провокациясидир.
Аъзам Турғунов эридан ажраган бир аёлга собиқ эридан алимент ундириш масаласида ҳуқуқий ёрдам бериш учун Манғитга келгани ва низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун собиқ эрдан пул олаётган пайтида ушлангани расмийлар тарафидан иддао қилинмоқда.
Турғун Аъзамов ўз адвокати Рустам Тўлагановга айтишича, уни қамоқхонада ҳам доимий тазйиқлар остида тутмоқдалар, бир кун устига қайнаган сув ҳам тўкиб юборганлар.
HRW ўз баёнотида Европа Иттифоқига ҳам мурожаат қилиб, Ўзбекистон билан муносабатларини белгилашда Аъзам Турғуновнин