Журнал Ҳаракат №1 (40) 2003. Биз яшаятган жамият
Абдулфайз Боротов - Президентимиз кувонади, деб кувондим
Ўзбекистон хукумати ўзининг халкка нисбатан ўтказаётган сталинча репрессив сиёсатини оклаш учун катта пропаганда сиёсати хам олиб бормокда. Унга кўра, теварак атрофда Ўзбекистоннинг душманлари кўп, хаммаёкда мухолифат, хаммаёкда ислом экстремистлари, уларнинг хаммаси эса террористлар. Бу жараённинг натижалаари хам йўк эмас. Баъзи содда одамлар хар кандай шубхали нарсани террорислар билан боглайдиган бўлиптилар. Ветеран журналистларнинг вакили, якингача Бўстон шахарчасида махалла кўмитаси раиси бўлиб ишлаган Абулфайз ака Боротовнинг диктаторлик режими остида яшаётган миллатимиз кандай кўркув ичида эканлигини бутун бўй-басти билан очиб бераувчи ушбу маколасидаги хаётий вокеа жуда ибратлидир.

«Террорчи коп»

Махалла кўмитасининг раисиман. Бир куни кабинетимга кўшнининг кизи кириб: «Амаки Сизни хотинлар чакирашаяпти», деб колди. Ховлига чикиб, кўшни «дом» олдида бир тўп хотинларнинг иккинчи каватда яшовчи Толибнинг балконида турган унинг аёли билан чувуллашиб турганликларини кўрдим. Аёллардан бири - шу «дом»да яшовчи Замира олдимга югуриб келди.

- Мелиса чакиринг, тез. Толибнинг уйида террорчи бор.

- Террорчи? Канаканги террорчи?

- Террорчи-да. Тез бўла колмайсизми? Куроли хам бор унинг. Автомат. Хаммамиз кирилиб кетамиз хозир.

Хушим бошимдан учиб, кобинетга отилиб кириб телефонга ёпишдим.

- Алло, алло! Бу мелисахонами? Ким бу? Посбон? Участковой борми, ука.

«Участковой районга кетган», деб жавоб келди посбондан.

Посбон участковойга бас кела олмаслиги аник. Шунинг учун районга кўнгирок кила кетдим. Коммутаторни сира олиб бўлмайди. Ярим соатча овора бўлдим, фойдаси йўк.

Хотинлар хамон кўпайишиб, чувуллашиб-бакириб туришибди. «Дом»да эркак зотига кирон келганми, бирортаси йўг-а? Кўчага югуриб чикиб, одам излай кетдим. Зафарнинг ошхонаси ёнида серрайиб форишлик Илхом турибди. Юрак катта унда. Вокеани айтдим.

- Террорчими, каллакесар бандитми, бизга фарки йўк, - деди у форишча талаффузда. - Хозир бориб уни довондан эндириб юборамиз.

Айтиб кўяй, форишча шевада эндириб юборамиз дегани, думалатиб юборамиз дегани.

Хуллас, тўрт-беш киши бўлиб, «дом»га етиб келдик. Карасак, боя киёматни койим килиб ётган аёллардан бирортаси хам йўк. Аввалига хайрон бўлдим. Кейин аччигим чикканидан ўт ўчириш машинасининг гудогидай «вой-вой»лаб юбордим:

- Хо, каердасанлар? Топиб бер ўша террорчини. Мана Илхомни олиб келдим. Форишнинг довонидан эндирмасанми хозир…

Каёкда. Аёлларни ер ютгандек бирортаси кўринмайди. Кейин билсам, вокеа бундай бўлган экан. Толиб бир коп маккани ваннахонага кўйиб, эшигини ёпиб, ташкарига чикиб кетган. Коп кийшайиб эшикка тиралиб колган. Балконда хамир кориб ўтирган хотини, эрининг келиб кетганидан бехабар, бир вакт ваннахонанинг эшигини очмокчи бўлса, эшик оркасидан худди биров итариб тургандек туюлибди. Хотиннинг эсхонаси ўйнаб кетади. Ваннахонага биров кириб олган, деб уйлайди у. Тамом. Террорчи. Энди мени сўйиши аник. Кейин уйга ўт кўяди. Йўк, аввал уйга ўт кўйиб, кейин сўйиши мумкин мени. Аёл балконга судралиб боради-да: Террорчи бор, деб дод солади.

Бу беъмани вокеа аввал таъбимни анча тиррик килган бўлсада, сўнгра, одамларда хушёрлик бунчалик ошаётганини президентимоз эшитса роса кувонади-да, деган фикрдан чин кўнгилдан роса кувондим.



Абулфайз Боротов
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани
Бўстон шахарчаси, Саркисов кўча, 4/1.