Журнал Ҳаракат
№1 (70) 2008. Инсон ҳуқуқлари
Раҳмон Абдулло -
Карим Бозорбоевнинг қамалиш ва озод қилиниш тарихи
- Бугун эрталаб президент девонига боргандим, - деди кечга яқин “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги офисига келган арзгўйлардан бири, - қабулхонада мен каби навбатда турган, кўринишидан бирмунча содда, аммо қонунчиликни яхши биладиган бир самимий киши билан учрашдим. У киши бу маҳкамада ишим ҳал бўлмаслигини айтиб, ҳуқуқларимни батафсил тушунтирди. Сўнгра сизларнинг манзилингизни бериб, мени бу ёққа юборди.
Шикоятчи гапини тугатар-тугатмас телефон жиринглаб, гўшакни жамият фаолларидан бири кўтарди. Қўнғироқ қилаётган киши “Эзгулик”нинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев эди. Унинг баён қилишича, вилоят бўлимининг фаоли Карим Бозорбоев ҳамда жамиятга арз билан келган бир отахон Сирдарё вилоят ИИБнинг тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинибди. Бу хабарни эшитган арзгўйнинг ранги-қути ўчди. Негаки, унга “Эзгулик”ка келишни маслаҳат берган самимий одам - Карим Бозорбоев экан.
Воқеа шу йил 23 октябрда бўлаётган эди. Карим Бозорбоев ўша куни эрталаб президент қабулхонасида бўлиб, уйига қайтгач, ҳибсга олинибди.
Карим ака узоқ йиллар маҳаллада оқсоқол бўлган эмасми, хушхулқ, кишилар билан тезда тил топишадиган одам. Шу боисдан ҳам “Эзгулик”даги қисқа фаолияти даврида ҳамма билан чиқишиб кетди. Унинг содда, аммо самимий фикрларини ҳамма жон қулоғи билан эшитарди. Шу боисдан ҳам унинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар жамият раҳбариятини дастлаб бирмунча довдиратиб қўйди. Дарҳол, гап нимадалигини билиш учун адвокат ёлланди. Халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналарига хабар қилиниб, жамоатчилик оёққа турғизилди.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими вилоятдаги коррупция занжирига шиддатли зарба бераётган ҳуқуқ фаолининг орқасидан тушганига, қасдланиб юрганига анча бўлган экан. Уни бир иш масаласида ёлғон чақирув билан ИИБ биносига олиб келишибди, сўнгра раҳбарлардан бирининг хонасида уни ҳибсга олишибди. Ўша куннинг ўзида Гулистон шаҳар прокурорининг санкцияси олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир неча моддалари, 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат), 167- (Давлат мулкини талон-тарож қилиш) ва 205- (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилибди. Дастлабки тергов ҳужжатлариа кўра, Карим Бозорбоев Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни, Сирдарё вилоят имом-хатиби ва бошқа уламоларни ҳақорат қилибди, уларга туҳмат ёғдирибди. Бир неча йил илгари фуқаролар йиғини оқсоқоли бўлиб ишлаган даврида давлат мулкини талон-тарож қилиб, қариндошларига ер-участкалар улашибди. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат манфаатларига катта миқдорда зиён етказибди. Шу боисдан ҳам хавфли жиноятчи сифатида дарҳол ҳибсга олинибди.
Албатта, бу терговнинг фикри, режимнинг репрессия машинаси уйдирмаларидан бири эди. Карим Бозорбоев аслида “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг Сирдарё вилояти бўлими фаоли, назорат тафтиш комиссияси аъзоси сифатида партиянинг коррупциявий занжирини узиб ташлаган, Ислом Карим номзодини 2000 йилги сайловларда президентликка кўрсатган партиянинг обрўсини бир пул қилган ўзига хос қаҳрамон эди. Миллион-миллион талон-тарожликларни фош этиб, партия раҳбариятининг жавобгарликка тортилишига эришган ҳуқуқ ҳимоячиси эди. Ана уюшган жиноятчиликдан кўнгли безиб, “Эзгулик”чилар сафига қўшилган, ҳуқуқ ҳимояси билан фаол шуғулланаётган шахс эди. У жамиятда фаолият олиб борар экан, маҳаллий фуқароларнинг шикояти билан Мусулмонлар идорасида юзага келган жиноятчилик, порахўрликни фош этаётган эди. Хусусан, Сирдарё вилояти имом хатиби Мансурхон ҳожининг содда фуқароларни алдаш ва товламачилик йўли билан мўмай даромад топаётгани, бу занжирнинг бош муфтиятга, Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари қўмитасига уланиб кетгани ҳақида жамоатчиликка жар солаётганди.
Жиноят иши матриалларида ёзилишича, Мансурхон ҳожи Ҳаж сафарига боришга қурби етмаган шахслардан бадаллар олиб, уларга Саудия Арабистони (Ислом динида Ҳажга боришга қурби етмаганлар кимгадир хизмат ҳақи бериб, ҳаж қилдириш ҳуқуқига эга — Ҳаракат)дан сохта гувоҳномалар олиб келиб бераётганди. Махсус экспертиза орқали буни исботлаб, имомни жавобгарликка тортиш палласида уни қўллайдиганлар чиқиб қолди. Вилоят МХХ, ИИВ, Республика муфтияти сингари идоралар имомнинг ҳимоячисига айланди. Кейинчалик маълум бўлишича, имом Тожикистондаги давлат тўнтариши ва фуқаролик уруши даврида Ҳожиакбар Тўражонзоданинг хос хизматкорларидан бири бўлган, афтидан, ўзбек махсус хизматларига жосуслик билан шуғулланган. Шу боисдан ҳам унинг бемалол жиноят қилиши, дин ниқоби остида одамларни алдашига йўл қўйиб берилган экан.
Хуллас, бу коррупция занжири билан курашаётган Карим Бозорбоевнининг устидан мамлакатимиз муфтийси, Сирдарё вилояти имом-хатиби ҳамда ҳукуматга ёлланган маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари прокуратура органига ёзиб беришди. Айни вазиятни кутаётган Сирдарё вилояти ИИБ, юқорида айтганимиздек, Карим Бозорбоевни ҳибсга олди. Атиги 7 кунлик терговдан сўнг иш жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Абдураззоқ Шерқўзиевга тоширилди ва дастлабки суд маҳкамаси 2007 йилнинг 11 ноябрига белгиланди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Карим Бозорбоевга адвокат сифатида тажрибали ҳуқуқшунос Зайниддин Жўрабоевни тайинлади. Дастлабки тергов ва сўроқлардаёқ айбланувчининг сиёсий фаолияти, ҳуқуқ ҳимоячилиги учун қамалганини эътироф этган адвокат жамоатчиликни унинг айбсизлиги ҳақида бохабар этаркан, маҳкама жараёнларида қаттиқ кураш олиб борди. Аммо сиёсий буюртмани адо этган Абдураззоқ Шерқўзиев ҳуқуқ ҳимоячисини 2007 йил 30 ноябр куни 3,5 йилга озодилкдан маҳрум этиш бўйича ҳукмини ўқиди. Суд мажлисларида на адвокатнинг, на ҳуқуқ ҳимоячисини важлари эшитилди.
Муҳтарам ўқувчига тушунарли бўлиши учун ишга оид бир неча эпизодларни ҳам гапириш лозимки, суд спектаклини ҳукумат ростакамига пишиқ саҳналаштирган эди. Масалан, бу ишнинг бир қисмида гўё Карим Бозорбоев иштирок этган жиноий гуруҳга Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Турдиали Тўрақулов, ҳокимнинг иш бошқарувчиси Зафар Холбековлар бошчилик қилган бўлса, ишнинг туҳмат ва ҳақорат қисмига гулистонлик бир неча оқсоқоллар етакчилик қилганди. Карим Бозорбоев атиги Гулистон ҳокимлиги мутасаддилари билан бир пайтлар бирга ишлаган, оқсоқолларнинг эса ишончли вакили эди. У суъний равишда жиноий гуруҳми ёки йўқ, шу гуруҳнинг аъзоси сифатида суд спектаклига тиркалган эди. Биз қисқагина қораламамизда ишнинг ҳуқуқ ҳимоячисигагина тегишли бўлган қисми тафсилотларини баён қилдик. Аммо бу баёнимизга адолатнинг қисман танатана қилгани ҳақидаги хабар билан якун ясамоқчимиз.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судлов ҳайъатининг аппелация босқичи Карим Бозорбоевни шу йилнинг 4 январида Амнистия актига кўра, маҳкама жараёнида суд залидан озод қилди. Бу ростакамига хушхабар бўлмаса-да, жамоатчилик, халқаро ташкилотлар таъсири остида ҳукуматнинг Амнистия қўллашга мажбур бўлгани қувонарли ҳолдир. Аммо шундай бўлишига қарамай Карим Бозорбоев шу кунларда суднинг юқори инстанциясига шикоятлар ёзиб, ўзига қўйилган айблардан соқит бўлиш учун курашмоқда.
Камина Карим акадан: “Кейинги пайтда қамалаётган мухолифат вакиллари қандайдир шартлар, қулоққа айтиладиган “насиҳатлар”дан сўнг бироз шашти сўниб озодликка чиқмоқда, Сизнинг аҳволингиз қалай?” деб сўрадим. Карим ака эса маъноли кулиб, “Сизга қамоқхонадан 20 та шикоят олиб чиқдим, 5 нафар маҳбусга Олий судга ариза ёзиб бердим, турма бошлиғининг кўп кирдикорларидан хабардорман” деди. Мен самимий, деҳқонсифат бу кишининг иродаси режим авахтасида ўтган икки ойда яна-да тобланганига, шароитнинг ёмонлигидан бироз синиққан юзида нафрат ва қаътият зоҳир бўлганига амин бўлдим. Карим Бозорбоев Президент аппаратидан “Эзгулик”ка юборган ҳалиги арзгўйга бўлган воқеаларни кейинги учрашувимизда сўзлаб бердим.