Журнал Ҳаракат
№6 (69) 2007. С и ё с а т
Абдураҳим Пўлат -
Россия ва Ўзбекистонда сайловлар: демократлар мағлубиятининг сабаблари
1. Гапни аввал Россиядан бошлайлик
Шу йил 2 декабрда бу мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтди, келаси йил 2 март куни президент сайловлари ҳам бўлади. Аммо, ҳамма нарса парламент сайловларида ҳал қилиниб бўлди. Энди Россиянинг президенти ким бўлиши ҳам, Путиннинг ҳокимиятдаги ўрни ҳам маълум. Демак, Россиядаги бугунги аҳвол, унинг келажаги, Ўзбекистонга таъсири каби масалаларни бугун муҳокама қилиб, асосий хулосаларни ҳозироқ чиқариш мумкин.
Асосий хулоса шундан иборатки, Россияда Путин бошчилигидаги бир партиялик диктатура узил-кесил ўрнатилди. Тўғри, бу диктатура – биз диктатура деганда тушунишга ўрганиб қолганимиз Сталин, Саддам Ҳусайин ёки ўзимизнинг Ислом Карим ўрнатган қонли диктатуралардан фарқлидир.
Бунинг сабабини янги диктатуранинг инсонпарварлигидан эмас, унга қарши турган демократлар (ва ҳатто Зюгановнинг коммунистлари) мавжуд вазиятда ягона ечимдек бўлиб кўринган шиддат ва кескинлик йўлига ўтмасдан, демократиянинг табиатига хос бўлган юмшоқ сиёсат олиб борганларидан қидириш керак. Дунё жамоатчилиги 21 асрда қон тўкилишига осонликча кўз юммаслиги, Путин эса ўзига Ғарб лидерлари билан бирга бўлиш имконияти берадиган турли структуралардан ҳайдалишни истамаётгани каби унсурлар ҳам Россия ҳукуматини эҳтиётроқ бўлишга мажбур қилгани шубҳасиз. Акс ҳолда, Путин ҳамма диктаторлар йўлидан бориб, ҳар қандай мухолифатни қонли йўллар билан бўлса ҳам бутунлай йўқ қилиб ташлаган бўларди.
Аммо, булардан ҳам муҳим бўлган яна бир фактор бор. Айнан шу фактор мақоламнинг асосий нуқтаси бўлгани учун, уни батафсилроқ тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Юқорида айтганимдек, Путин диктатурани қонли йўллар билан тикламади. У ва унинг командаси Россиядаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳатлар туфайли етарлича оғир кечаётган ўтиш даврида оммани ўзларига тобе қилиб олиш учун замонавий политтехнологияларнинг одамларни алдашга асосланганларидан КГБча усталик билан фойдаландилар.
Рус халқини алдаш икки йўналишда олиб борилди.
Биринчиси. Қайта қуриш даврининг демократик шамоллари таъсири остида руслар 15 Совет республикасининг мустақил бўлишини осонликча ҳазм қилган бўлсалар ҳам, Россия Федерацияси ичидаги собиқ автоном республикаларнинг суверенитет даражасининг ошишини қабул қилишга тайёр эмасдлар. Бундан фойдаланган Путин “барқарорлик ҳамда Россиянинг бутунлиги демократиядан афзалдир” деган ғояни рус халқига тезда сингдиролди ва кичик Чеченистон устидан қозонилган ғалаба таъсирида маст бўлган халқ кўзи олдида “Россиянинг қутқарувчисига” айланди, айнан халқнинг олқишлари остида демократик жараёнларни ва ошкораликни осонликча бўғиб ташлади.
Иккинчиси. Ельцин замонида бошланган иқтисодий ислоҳотлар дарҳол ижобий натижа бермади, беролмасди ҳам. Бунинг учун маълум вақт керак эди. Путиннинг омади бор экан, унинг ҳокимиятга келиши иқтисодий ислоҳотлар самарали бўлишга бошлаган вақтга тўғри келди. Бунинг устига нефтнинг дунё бозоридаги нархи мисли кўрилмаган даражада юксалди. Путин ислоҳатларни оғир шароитда йўлга қўйган демократларга раҳмат айтиб, уларнинг ишини давом эттирувчи инсон сифатида тарихга кириши мумкин эди. Кўринишидан, Ельцин ва унинг нисбатан демократик командаси шундай бўлади, деб ўйлаган.
Аммо, бу ерда Путиннинг КГБчи табиати ғолиб чиқди. У аввалига бутун оммавий ахборот воситаларини ўзига тобе қилиб олди ва бундан фойдаланиб, ўтиш даврининг объектив қийинчиликларини демократларнинг айби деб халқнинг онгига сингдирди. Шу билан демократлар бутунлай обрўсизлантирилди, унинг ўзи эса, барқарорлик ва фаровонлик келтирувчи қаҳрамонга айлантирилди, рейтинги энг юксак даражаларга кўтарилди.
Бундай шароитда ўтказилган парламент сайловларида Путиннинг ўзи туздирган партиянинг мутлақ ғалабси ҳеч тасодифий эмас.
Энди Путин юзага келган вазиятда қандай қилиб ҳокимиятни ташқи кўринишидан қонуний йўллар билан қўлида ушлаб қолиши - руслар айтганидек “дело техники” эканлигини ҳам ҳамма тушунса керак.
Россияда яқин орада демократия бўлмаслиги, Путин бу мамлакатнинг яккаҳокими бўлиб қолавериши аниқ. Ғарб давлатлари эса, бу масалада тақдирга тан бериб бўлганлари ҳам кўриниб турибди. Ҳатто, осонликча тан берилганини гапириш мумкин. Бунинг осонликча бўлганининг сабаби – Россияда диктатуранинг тикланиши Ғарб учун баъзи муаммолар туғдирса ҳам, умуман олганда улар учун фожеа эмаслигидир.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқсак, рус демократларнинг парламент сайловларидаги мағлубиятлари табиий эди. Аммо, мағлубиятнинг бу қадар бўлиши ғайри-табиийдир.
Менимча, рус демократларининг бунчалик тор-мор бўлишининг сабаблари қуйидагилар.
1.1 Бундан олдинги парламент сайловларидаги мағлубиятлари ва бу йилги сайловлар олдидан ўтказилган сўровномаларда рейтинглари ўта паст бўлишига қарамасдан демократлар бирлашолмдилар. Бу ҳеч кечириб бўлмайдиган айбдир. Айбдорлар истеъфога кетишлари керак.
1.2. Путинни ҳокимият бошига демократларнинг ўзи олиб келишди. Унинг табиатини вақтида тушуниб етишмади, ёки тушунишса ҳам ўз вақтида принципиалликларини кўрсатиб, уни очиқча танқид қилишмади. Шунинг учун, ҳозир уларнинг маълум маънода тиллари қисиқ бўлди. Бундан ташқари, Россияда Горбачеав-Ельцин замонларида каби ошкоралик йўқ бўлса ҳам, демократларнинг халққа ўз фикрларининг етказиш учун анчагина чекланган имкониятлари бор эди. Аммо халқ ўз позициясинии вақтида белгилаб олмаган демократларнинг бугунги танқидларини самимий кўрмади.
1.3. Бугун Россияда иқтисодий аҳволнинг анча яхшилигини фақатгина нефтнинг нархи билан тушунтириб, Путин ва унинг командасинининг иқтисодий программасини ашаддий танқид қилиш мутлақо хато бўлди. Бу нарса рус демократларининг замонавий сиёсий технологиялардан хабарсизликларини, сиёсат - бор имкониятлардан фойдаланиш санъати эканлигини билмасликларини кўрсатди.
Рус демократлари ҳозирги иқтисодий аҳволнинг яхшлигини ўз ислоҳотларининг натижаси сифатида кўрсатиб, ўз ишларини давом эттираётган Путинни, керак бўлса, бироз мақташлари, аммо унинг демократия ва ошкораликни йўқ қилиш сиёсати тезлик билан жамиятда янги турғинлик даври яратиши ва мамлакат Совет замонида каби ҳар тарафлама танқислик ичида қолишини тушунтиришлари самаралироқ бўларди.
Рус демократлари ўз ислоҳотларини барқарорлик нуқтасига олиб чиққан ва Путиннинг антидемократик сиёсатидан норози бўлиб мухолифатга ўтган собиқ Бош вазир Михаил Касьянов атрофида бирлашсалар, президент сайловига ҳам унинг номзоди билан боришларни аллақачон эълон қилсалар эди, пичоққа илинадиган натижаларга эришишлари мукин эди. Аммо, ҳозир улар бу ишдан ҳам кеч қолдилар.
Шу камчиликлар бўлмаса, демократлар ғалаба қозонардилар демоқчимасман, аммо, улар бугунги парламентга 15-20 фоиз овоз билан киришлари мумкин эди. Ана ундан кейин улар парламент минбарларидан ҳозирги нисбатан фаровонлик ўзларининг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларининг натижаси эканлигини гапирсалар, кейинги сайловлардаги ғалаба учун замин тайёрлаган бўлардилар.
1.4. Охирги сайловларга тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаса ҳам, рус демократларининг яна бир катта хатоларини гапириш керак. Бу – СССР йўқ бўлгандан кейин рус демократларининг собиқ Совет жумҳуриятларидаги демократик ташкилотлар билан алоқларини узишгани, ўзлари ҳокимиятда бўлган вақтларида, масалан, ўзбек демократларига ёрдам қўлини чўзмаганларидир.
Бу хусусда кўп нарсаларни ёзиш мумкин. Мен фақат бир мисолни келтириш билан чегараланаман.
1992 йили Россия Ўзбекистон билан дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади. Биз ўзбек демократлари, хусусан, мен ўзим, бир қатор кўзга кўринган рус демократлари билан кўришиб, бундай шартномани қўллаб-қувватлашимизни, аммо руслар демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида Каримовга талаблар қўйсалар, бу нарса ҳаммамиз учун фойдали бўлишини гапирдим. Аммо, жавобларнинг аксарияти шундай бўлди: “Россия буюк давлат (держава) сифатида тикланиши керак. Шу сабабли биз учун муҳим бўлгани - ҳамма қўшнилар билан ўз манфаатларимиз доирасида ҳамкорлик қилишдир”.
Фақатгина ўша пайтдаги Россия парламенти аъзоси, Сахаровнинг ўқувчиси Лев Пономарев бошқача фикрлар айтди: “Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Мен ҳам Ўзбекистон билан имзоланган шартномани ратификация қилиш вақтида демократия ва инсон ҳуқуқларига оид масалаалрни кўтармоқчи эдим. Аммо, шу кунларда парламент раисининг демократлардан бўлган биринчи ўринбосари Сергей Филатов ҳамма демократ депутаталар билан бирма-бир суҳбат қилиб, шартномани ратификация қилиш вақтида муаммо чиқармасликни Ельциннинг номидан талаб қилмоқда. Аммо, мен барибир гапираман.”
Хуллас ўшанда шартнома демократия ва инсон ҳақлари бўйича талабларсиз ратификация қилинди, бу воқеа Ислом Каримовга ўзбек демократларига қарши курашишда маънавий дастак бўлгани шубҳасиз.
Ҳозир мухолифатда бўлган собиқ Адлия вазири Муҳаммад Бобир Маликовнинг айтишича, ўша кунлари Каримов ҳокимиятининг одамлари “Эрк” партияси раиси Салай Мадаминовдан “Ўзбекистонда демократия ўрнатилди, Россия-Ўзбекистон шартномаси ҳеч бир шартсиз ратификация қилинишини сўрайман” деган маънода мактуб ёздириб олишган экан. Бу хоиндан ҳамма нарса кутиш мумкинлигини мен яхши биламан. Аммо, Россия парламентида кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар ҳамма нарсани била туриб, ўз принципларидан юз ўгиришгани бугун ўзларига қарши ишлаётганини урғулашни истайман. Ҳамма кўриб турибдики, Ислом Карим, Нурсултон Назарбой, Имомали Раҳмонлар бугун рус демократларига эмас, айнан Путинга маънавий дастак бўлмоқдалар.
Юқорида айтганимдек, Ғарб давларлари Россияда демократия мағлубиятга учраганига тан бермоқдалар. Аммо, биз тан беролмаймиз. Қолаверса, бундай қилиш, Ўзбекистонга қимматга тушган бўларди. Чунки, ҳозирги Россия биздаги режимни қўллаб-қувватлашни давом эттиради, натижада Ўзбекистонда на сиёсий на иқтисодий ривожланиш бўлади. Демак, мавжуд ҳолатда нима қилиш керак, деган савол яна қаршимизга чиқмоқда.
Бу саволга жавоб қидиришдан олдин Ўзбекистондаги президент сайлови ҳақида бир неча оғиз сўз айтиш керак бўлади.
2. Ўзбекистонда президент сайлови
Сайлов олди кампанияси ва кеча сайловларнинг ўзи мутлақа нодемократик руҳда ўтгани баъзилар учун субъектив фикрдек бўлиб кўриниши мумкин. Шунинг учун сайловга доир қонунларнинг қандай бузилганини аниқ факт ва мисоллар билан тасдиқлаш фойдалидир.
2.1 Президент сайлови ҳаққидаги Ўзбекистон қонуннинг 8-моддасида президент сайлови Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан президентнинг ваколатлари битмасидан камида 3 ой аввал эълон қилиниши белгиланган. Шу кунгача президентлик курсисида ўтирган Ислом Каримнинг ваколатлари шу йил 22 январда битган. Демак, бу йил бўладиган президент сайлов кампанияси 2006 йил 22 октябрдан олдин эълон қилиниши керак эди, аммо, у бу йил 21 сентябрда, яъни 11 ой кечикиб эълон қилинди.
2.2. Ўзбекистон Конституциясининг бир одам кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўлолмаслиги ҳақидаги 90-чи моддаси бузилиб, ҳозирги президент Ислом Карим тўртинчи муддатга ҳам қолмоқчи. Кўплар унинг учинчи муддатга сайланаётганини гапирмоқдалар. Бу хато. У учинчи марта, аммо тўртинчи муддатга сайланаётганини билиш ҳуқуқий нуқтаи назардан маҳим фактдир.
2.3. Демократик мухолифат ноқонуний йўллар билан сайловдан яна четда қолдирилди. “Бирлик” мухолифат партиялари ичида сайловда қатнашиш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун ҳамма керакли ҳужжатларни Адлия вазирлигига ўз вақтида топширган ягона ташкилот бўлди. Аммо вазирлик ҳамма қонунларни бузиб, рўйхатга олиш масаласини 4 йидан бери ҳал этмай келмоқда. Андижондаги қонли воқеалардан кейин эса, партияни рўйхатдан ўтказиш жараёни бутунлай тўхтатиб қўйилган, вазирлик партиянинг мактубларига жавоб ҳам бермайди.
2.4. “Бирлик” Партияси ўз вакилларидан бирини Сайловчилар Ташаббус Гуруҳи орқали президентликка номзод қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо, Марказий Сайлов Комиссияси президент сайлови ҳақидаги қонунни поймол қилиб, Сайловчилар Ташаббус Гуруҳининг мажлисини ўтказишга имкон бермади. Ташаббус Гуруҳининг Конституцион Судга мурожаати ҳам натижасиз қолди.
Санаб ўтилган қонун бузилишларининг ҳар бири кечаги сайлов натижаларини бекор қилишга асос бўлолади. Аммо, Ўзбекистон ҳуқуқ давлати бўлмагани сабабли, бошқа соҳаларда ҳам бўлгани каби, сайлов масаласида қонунларнинг ишлашини талаб қилиш фойдасиздир.
Кечаги сайлов шунчаки бир спектакль эди, халос. Унда қатнашган 3 номзод жорийдаги президент Ислом Каримни яна бир муддатга ноқонуний шаклда қолдириш ўйинига демократик кўриниш бериш учун декорация сифатида танланишган.
Ўзбекистондаги президент сайловининг натижалари Россиядаги парламент сайловларнинг натижалари каби аввалдан маълум эди. Оммавий ахборот воситалари тамомийла ҳукумат тарафидан назорат қилинадиган жамиятларда сайлов натижаларини сохталаштиршга ҳожат йўқ эканлигини ҳам тушуниш лозим. Бундай жамиятларда одамлар осонликча лақиллатилади ва гўёки ҳамма ишларни қойиллатиб қўйган жорийдаги раҳбарга овоз беради.
Россия ва Ўзбекистонда шундай бўлди ҳам, Путин ўз мамлакатининг ҳокими, Ислом Карим эса яна бир муддат мамлакатимиз президенти бўлиб қолди.
Ўзбек мухолифатининг сайловларда қатнашолмагани унинг мағлубиятидир.
Хўш, ўзбек демократларининг мағлубиятига нималар сабаб бўлди?
Баъзилар учун қанчалик зерикарли бўлмасин, воқеаларнинг анализини Горбачев бошлаб берган қайта қуриш йилларидан бошлашга маҳкуммиз. Айнан ўша даврда, тўғрироғи, 1989-90 йилари кўпчилик Совет жумҳуриятларида бўлиб ўтган парламент сайловларида демократлар ёки ҳокимиятга келдилар (масалан, Болтиқ жумҳуриятларилда) ёки ўз мамлакатларидаги парламентларда кучли позицияга эга бўлдилар (масалан, Россия, Украина, Арманистон). Ўзбекистонда ҳам шундай бўлиши муқаррар эди. Аммо, сайловлар арафасида “Бирлик”ичидан чиққан Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан ва бошқа ёзувчилар раҳбарлигидаги хоинлар миллий-демократик руҳдаги мухолифатни парчаладилар ва тахти тебраниб турган Ислом Каримовга мустаҳкамланиб олиш учун имкон яратиб бердилар. Кейинчалик Ислом Каримов бу хоинларни бир тепиб улоқтиргани, уларни оқлай олмайди.
Шундан кейин мухолифат бутунлай тор-мор қилинди. Уни тиклаш учун сал кам 10 йил курашдик ва ниҳоят 2003 йили “Бирлик”ни тикладик, сўнгра уни партияга айлантирдик. Бу ерда қуйидаги муҳим фактни яна бир марта такрорлашдан фойда бор.
Миллий ҳаракатлар тузилган қайта қуриш йиллари СССР конституциясида компартиянинг яккаҳокимлигини қонунлаштирувчи модда бор бўлгани сабабли, ҳамма республикаларда пайдо бўлган миллий-демократик ташкилотлар сиёсий моҳиятларини яширмасалар ҳам, расмиятчилик учун ўзларини партия эмас, ҳаракат ёки фронт деб аташга мажбур бўлгандилар. 1990 йилнинг март ойида конституциядан компартиянинг яккаҳокимлиги ҳақидаги модда олиб ташланиши билан ҳаракат ва фронтлар номларини партия деб ўзгартиришга киришдилар.
Ўша кунги воқеаларни яхши эслайман. 1990 йил 26 мартда СССР конституциясидан Компартиянинг яккаҳокимлигини қонунлаштирувчи модда олиб ташланиб, янги партиялар тузишга қонуний йўл очилгач, биз ҳам дарҳол бунинг устида ўйлай бошладик.
11 ёки 12 апрелда “Эрк” халқ ҳаракатининг Ташаббус гуруҳи расман тузилиб, 30 апрелга Қурултойи ҳам белгиланди.
19 апрелда “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгашининг Ҳайъатида мен феълан партия бўлган ташкилотимизни расман партияга айлантириш фикрини ўртага ташладим. Бекжон Тошмуҳамедов, Дадахон Ҳасан, Абдуманноб Пўлатов, Шуҳрат Исматуллаев каби фаолларимиз бунга қатъий қарши чиқдилар. Бировлар “Ҳаракат бўлиб туғилдик, ҳаракат бўлиб қоламиз” каби шоирона сўзлар айтишса, баъзилар “Биз ҳеч қандай партия аъзоси бўлишни истамаймиз” дейишди. Мен каби ўйлаганлар кўпчилик бўлсак ҳам, ичимизда ўша пайтда бўлиниш бўлишини истамадик ва Ҳаракатни партияга айлантириш масаласини вақтинча бўлса ҳам кун тартибидан чиқардик.
Аммо, “Эрк”чилар ёки вазиятни тушундилар ёки кимдир уларга шундай маслаҳат берди, 30 апрелдаги Қурултойларини партия Қурултойи сифатида ўтказдилар. Ўйлайманки, маслаҳатни ҳукуматдагилар беришган. Буни билвосита тасдиқловчи шундай факт бор. “Известия” газетасининг 2 май сонида фақат ҳукуматнинг топшириғини бажарадиган маҳаллий мухбир Димов: “Тошкентда Ленин майдонида 1 май куни ўтказилган маҳнаткашларнинг намойишида кечагина тузилган “Эрк” партиясининг вакиллари ҳам қатнашди” деб янги партияни реклама қилган ва айни замонда, бу партия коммунистик тузумнинг элементи эканлигига имо қилган.
Мен эса, Ҳаракатимизни партияга айлантириш мақсадига 14 йиллик курашдан кейингина 2003 йилда эришдим.
Ҳаракат ёки фронтлар ноҳукумат ташкилотлар эканлиги, сиёсат - партия мақоми бор бўлган ташкилотларда қилиниши, сиёсий партиялар сиёсий саҳнанинг асосий ўйинчилари бўлишини тушунмаган баъзи калтафаҳмларнинг шу кунларда “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклаш ташаббуси билан чиқишлари ўзбек мухолифатини шарманда қилишга уринишдан бошқа нарса эмас. Иккинчи томондан, бундай провокациядан мақсад – “Бирлик” Партиясига зарба бериб, 1989 йили бўлгани каби билиб-билмас Каримов режимига хизмат қилиш эканлигини ҳам гапиришимиз керак.
Нима бўлса ҳам, “Бирлик” 2003 йилда партияга айлантирилди. Мақсадимиз 2007 йилда бўладиган президент сайловида қатнашиш бўлгани учун партияни рўйхатдан ўтказиш учун иш бошладик. Адлия вазирлигини ҳамма талабларини бажариб, ишни пиширдик. Андижон воқеалари бўлмаса эди, “Бирлик”ни партия сифатида рўйхатдан ўтказишимиз шубҳасизди. Аммо, бу қонли воқеалар бизга бунчалик қаттиқ зарба берганини, шахсан мен бироз кечикиб тушундим.
Шундай бўлса ҳам, мен Андижон воқеаларидан кейин 1-1,5 йил ичида “Бирлик”ни қайтадан тиклаб оламиз, деб ишондим ва шу йўналишда фаолият олиб бордим. Аммо, бўлмади.
Кўриниб турибдики, биз ҳеч қандай хато қилмадик. Бироқ, сайловларгача тикланишга улгурмадик.
Мухолифатнинг бу сайловларда ҳам ҳеч нарса қилолмаганинг асосий сабаби – мухолифатнинг 1989 йилда ҳеч бир ерда ўхшаши бўлмаган хоинликка учрагани ва ўша вақтдан бери мамлакатда давом этаётган тўлқинлар ичида ўзини тўла тиклай олмаётганидир.
Аммо, қайтариб баралла айтаман, “Бирлик” ҳеч қандай хато қилмади. Мудҳиш диктатура остида ўзимизни тўла тиклай олмасак ҳам оёқдамиз ва курашни давом эттирмоқдамиз. Бошқа биронта сиёсий гуруҳ биз қилган ишларнинг урвоғини ҳам қилолмаяпти.
Шундай бўлса ҳам, ҳар қандай танқидга очиқмиз. Қани, хатоларимиз бўлса, биронта мард ўртага чиқиб гапирсин. Табиий, гап реалликдан келиб чиқадиган асосли танқид ҳақида кетмоқда.
Биздан бошқа сиёсий гуруҳлар мутлақо йўқ бўлиб кетишганини эса, гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Агарда бу гурҳлар, гап биринчи навбатда “Эрк” ва “Озод деҳонлар” партиялари ҳақида кетмоқда, Пўлат Охуннинг саъй-ҳаракатлари билан яратилган “Давра Кенгаши” доирасида биз билан ҳамкорлик қилганларида эди, мухолифатнинг мавқеи яна ҳам кучли бўлган бўлар эди.
Яна бир нарсани алоҳида урғуламоқчиман. Марказий Осиёдаги ҳамма мамлакатларда миллий-демократик ҳаракатлар аллақачон йўқ бўлиб кетишди. Фақат “Бирлик” оёқда ва оғир шароитда расмий сиёсий майдонга кириш учун ҳаракатини давом эттирмоқда. Ўзбекистондаги мавжуд режимни демократик йўл билан ўзгартиришни истаганлар “Бирлик”нинг йўлидан кетишдан бошқа иложлари йўқ.
Шунинг учун, мақсади Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш бўлган ҳамма демократ руҳдаги одамлар “Бирлик” атрофида бирлашишлари керак, деб ҳисоблайман. Бугун бунинг альтернативаси йўқ.
3. Нима қилиш керак?
Партиямиз Низомига (Уставига) кўра, унинг қурултойи ҳар 2 йилда ўтказилади. “Бирлик”нинг Таъсис қурултойи 2003 йилда ўтказилганини ҳисобга олсак, 2005 йилда навбатдаги Қурултой ўтказилиши керак эди. Аммо, Андижон воқеаларидан кейин, 2005-06 йиллари Қурултойни қўйиб туринг, ҳатто Марказий Кенгаш мажлисини бир неча марта уринишга қарамасдан ўтказолмадик.
2007 йида бундай имконият пайдо бўлгандек кўринди, аммо, ҳам президент сайловига тайёрланиш ҳам қурултой ўтказишга қурбимиз етмасди. Кейинчалик маълум бўлдики, президент сайловида иштирок этиш учун ҳам кучимиз етмади.
Яна қайтариб айтаман, бу ерда бизнинг ҳеч қандай хатоимиз бўлмади, диктатура бугун биздан кучлироқ. Ўзбек жамияти ҳали биз таклиф қилаётган савиядаги демократик курашга тайёр эмас. Бу объектив ҳақиқатни тан олишни истамаган одам узоққа боролмайди.
“Бирлик” Партияси шу ҳақиқатдан келиб чиқиб, навбатдаги Қурултойни 2008 йил бошига ўтказишга қарор қилган, бу қарор сайтларимизда эълон қилинган. Демак, ҳозир қиладиган ишларимиз аниқ:
- 2008 йил бошида ўтказиладиган қурултойда яқин келажакка мўлжалланган тактика ва стратегиямизни белгилаймиз, ташкилотнинг структурасини мустаҳкамлаш ва раҳбар органларини янгилаш масалаларини кўриб чиқамиз.
- Улуғ Октябрь революцияси каби қонли инқилоблар қилиш учун инқилоб тайёрлаётган ташкилотни рўйхатдан ўтказишнинг кераги йўқ. Аммо, биз демократлар ҳуқуқий йўллар билан курашамиз, демак, биринчи навбатда партияни легаллаштириш билан шуғулланишдан бошқа йўлимиз йўқ. Айни замонда, рангли инқилоблар йўлини рад этмаймиз, рангли инқилобларни ҳуқуқий мақомга эга бўлган, халқнинг маънавий ва моддий ёрдами билан озиқланган ташкилотларгина қила олишини ҳам тушунамиз.
Ҳозирги асосий мақсадимиз 2009 йилда бўладиган парламент сайловларига тайёрланиш бўлиши кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Бунинг учун Адлия вазирлигида партиямизни рўйхатдан ўтказиш жараёнини тиклашимиз керак.
“Бирлик” Партиясидан бошқа сиёсий гуруҳлар бундай ишларга тайёр эмас.
10 йиллик танафусдан кейин бир қурултойини ҳам ўтказолмасдан парчаланиб кетган “Эрк”, ёки ўз қурултойида сайланган раисини Бош котиби номидан йўқ деб эълон қилишдек шармандачиликка ҳам борган “Озод деҳқонлар” каби партиялар ҳеч нарсага қодир эмаслар.
- Юқорида айтилган факторлардан келиб чиқиб, ҳамма ўзбек демократларини “Бирлик” Партиясида бирлашишга чақирамиз. Россия ва Ўзбекистондаги сайловлардан кейин яна ҳам мустаҳкамланган диктатураларга қарши мухолифат ягона партияда бирлашиши керак. Бирлашув адреси “Бирлик” Партияси эканлиги шубҳасиздир. Шахсий амбицияларидан келиб чиқиб, бунга қаршилик кўрсатганлар миллатга хоинлик қилишган бўлади.
- Россияда ҳам диктатура ўрнатилганини ҳисобга олиб, рус демократлари билан узилиб кетган алоқаларни қайта тиклаш масаласи ҳам қурултойимизда кўриб чиқилиши лозим.