Журнал Ҳаракат
№4 (67) 2007. Инсон ҳуқуқлари
Пўлат Охуннинг паспортини янгилаш сиёсий масалами?
Пўлат Охун - “Бирлик” Партиясининг ташқи алоқалар бўйича раис ўринбосари.
У катта сиёсатга 1989 йилда СССР халқ депутати бўлиб сайланиш билан кирди. СССР халқ депутатларининг 1989 йил 25 майда бошланган биринчи Қурултойи давомида Ельцин, Сахаров, Афанасьев, Собчак ва Попов раҳбарлигида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳига (РДГ) кирган ягона ўзбек ҳам Пўлат Охун бўлган.
Қурултой ўтаётган кунларда Москвага келган “Бирлик” халқ ҳаракатининг раиси Абдураҳим Пўлат бу ерда Пўлат Охун билан танишди ва у секин-аста “Бирлик” фаолига айланди.
Пўлат Охун ва Абдураҳим Пўлат Ўшдаги қонли воқеалар арафасида (1990 йил 3 июнь) Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг олдига кириб, қон тўкилишининг олдини олиш учун Қирғизистон раҳбарияти билан тезда мулоқотга кириш таклифини айтишга қаттиқ ҳаракат қилдилар. Аммо, Каримов уларни қабул қилмади. Шунда Пўлат Охун депутатлик бланкида ўз ташвиш ва таклифларини баён қилиб, Каримовнинг қабулхонасида қолдирди. Каримов ўша куни тамомланган Ўзкомпартия Қурултойида чарчагани учун вақтлироқ ухлагани кетганини айтган қабулхона раҳбари, Пўлат Охуннинг хатини иложи борича тезроқ Каримовга етказишга ваъда берди.
Шундан сўнг Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун яна бир неча “Бирлик” фаоллари кеч соатларда ўша пайтда Министрлар Советининг раиси бўлган Шукрулло Мирсаидовнинг олдига киришга муваффақ бўлдилар. “Бирлик”чиларнинг кескин талабларидан кейин Мирсаидов Қирғизистон Компартияси Бош котиби Масалиевга телефон қилди. У тўнғиз ҳам ухлашга кетгани маълум бўлди. Мирсаидовнинг Қирғизистондаги касбдоши Жумагуловга телефони қуруқ гаплар билан битди. “Бирлик” фаоллари Мирсаидовдан Горбачевга телефон қилишни талаб қилдилар, аммо у Горбачевга фақат Каримовгина телефон қилишга ҳаққи борлигини, эртага эрталаб албатта телефон қилинишини айтди.
Аммо, ўша куни кечасиёқ Ўш-Ўзганда қонли воқеалар бошланди. Мингдан ортиқ ўзбек ва қирғизнинг қони тўкилди. Каримов ва Масалиев эса ухлашарди.
1990 йил бошидаги сайловларда Ўзбекистон Олий Советига бир неча демократик руҳдаги депутат ҳам сайланганди. Аммо, уларнинг сони Ўзбекистонда РДГ каби демократик фракция тузишга камлик қиларди. Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун ва Тошкентдан СССР халқ депутати бўлиб сайланган Владимир Золотухиннинг ташаббуси билан Ўзбекистондан сайланган СССР халқ депутатлари ва Ўзбекистондаги ҳамма даража Советларнинг демократик депутатларини бирлаштирувчи Депутатлар Гуруҳи тузишга қарор қилинди. Ҳукуматнинг қаттиқ қаршилигига қарамасдан, Пўлат Охун, Владимир Золотухин, Ўзбекистон халқ депутатлари Мурод Жўраев, Шовруқ Рўзимуродов, Тоиба Тўлаганова, Тошкент шаҳар Советининг депутати Шуҳрат Исматуллаев, турли район Советларининг депутатлари Абдуманноб Пўлатов, Шовкат Тожиев ва бошқаларнинг иштирокида мажлис ўтказилиб, бундай гуруҳ тузилди ҳам.
Лекин, шу куниёқ Ислом Каримов Ўзбекистон тарихидаги биринчи миллий ҳаракатга хоинлик қилган Салой Мадаминовни ўз ҳузурига чақириб, айтилган Депутатлар Гуруҳини йўқ қилиш учун Ўзбекистон Олий Советининг ўзида демократик фракция тузиш топшириғини берди, бундай фракцияга алоҳида хона ва ҳукумат телефони ажратиб беришга ваъда қилди. Минг афсуски, Мурод Жўраев ва Тоиба Тўлагановалар ҳам бу тузоққа илиндилар. Натижада, Пўлат Охун раҳбарлигидаги Гуруҳ йўқ бўлди, Каримов ваъда қилган фракция эса тузилмади ҳам.
Кейинги даврдаги фаолияти билан Пўлат Охун “Бирлик”нинг лидерларидан бирига айланди.
Мустақилликдан кейин Ўзбекистонда катта тезлик билан диктатура тикланаётгани, воқеалар Абдураҳим Пўлатнинг 1990 йилда ёзган “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” мақоласида башорат қилганидек ривожланиб бораётганини тушуниб етган “Эрк” партиясининг маҳаллий ташкилотлари ўз раисларига босим ўтказиб, “Бирлик” билан бир сафда бўлишга ва кескинроқ ҳаракатлар қилишга ундай бошладилар.
Шундай шароитда Салой Мадаминов Абдураҳим Пўлатнинг 1992 йил 2 июлда, яъни Ўзбекистон Олий Советининг навбатдаги сессияси очиладиган куни Тошкентда биргаликда катта митинг ўтказиш таклифини қабул қилишга мажбур бўлди. Митингда Олий Советни тарқатиш ва янги сайловлар ўтказиш талаби қўйилиши режалаштирилганди.
Митингга тайрланиш бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб борилди. Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун водий вилоятларини кезиб, бу ишларга бош-қош бўлдилар. 25 ёки 26 июнь куни Фарғона вилояти билан чегарада Андижон вилоят милицияси улар кетаётган автомобилни тўтатиб, бу машина ўғирлангани хусусида маълумотлари борлигини рўкач қилди ва автомобилнинг эгаси бўлган Пўлат Охунни Ички ишлар бошқармасига зўрлаб олиб кетди. Энг қизиғи Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охунни шахсан танийдиган вилоят Ички ишлар бошқармасининг бошлиғи шу ерда эди. Яъни, бу тайёрланган провокация бўлганига шубҳа йўқ.
Пўлат Охунни милицияга қаршилик кўрсатди дея аввал 15 кунга, кейин 5 йилга озолдикдан маҳрум этдилар. 29 июнда Тошкентда Абдураҳим Пўлатга суиқасд уюштирилди ва у оғир операциядан кейин узоқ вақтга касалхонада қолди.
Бундай шароитда мағлубиятга учрамаслик учун 2 июль митингида ғалаба қозониш лозим эди. Аммо, Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун йўқлигида бошқа лидерлар керакли шижоатни кўрсатолмадилар ва митингни Абдураҳим Пўлатга айтмасдан ҳам қолдирдилар.
Бу Каримовнинг демократия устидан ғалаа қозонишида ҳал қилувчи нуқта бўлди. Шундан кейин мухолифат тезда тор-мор қилинди. Унинг лидерлари олдинма-кетин Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлишди.
Дунё жамоатчилигининг, хусусан, рус демократларининг босими билан Ўзбекистон ҳукумати Пўлат Охунни 1994 йил октябрь ойида озод қилди. Аммо, тазйиқлар давом этавергани сабабли, у 1995 йилда оиласи билан Швецияга чиқиб кетишга мажбур бўлди.
У юрт ташқарисида бўлса ҳам, ўз мамлакатида демократиянинг ғалабаси учун курашини тўхтатмади. Бу мақоланинг мақсади у кураш саҳифаларини ёзиш эмас, вақти келиб у иш ҳам қилинади, ҳозирги мақсад – бугун ҳам Пўлат Охунга қарши давом этаётган ҳукуматнинг тазйиқларини ёритиш.
* * *
Саккиз йил давом этган муҳожирликдан сўнг, 2003 йилнинг ёзида Пўлат Охун биринчи марта Ўзбекистонга келди. Ўша йили май ойида ўтказилган “Бирлик” халқ ҳаракатининг Қурултойида қабул қилинган ташкилотни партияга айлантириш ҳақидаги қорорига кўра, “Бирлик” Партиясининг Таъсис қурутойига тайёргарлик ишлари давом этмоқда эди. Пўлат бу ишларда фаол қатнашди.
Пўлат Охун мустақилликдан кейин юрт ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифатчилар ичидан биринчи бўлиб мамлакатга қайтишга қарор қилган одам бўлди. Оиласини кейинроқ, вазият янада яхшилангандан кейин юртга олиб келиш ниятида бўлгани учун, у ҳозирча Швецияга бориб-келиб фаолиятини давом эттирмоқчи эди. Аммо, Андижон воқеаларидан кейин бу жараён ҳам секинлашиб қолди.
У сўнг марта шу йил февраль ойида Ўзбекистонга келди ва 45 ёшга тўлиши муносабати билан, Ўзбекистон қонунларига кўра, паспортини алмаштириш учун ўзи яшайдиган Шаҳрихон шаҳар ичики ишлар бошқармасининг тегишли идораларига ариза билан мурожаат қилди.
Бир неча кун ичида ҳал қилинадиган масала ҳукумат идоралари тарафидан пайсалга солина бошлади. Пўлат Охун мамлакат миқёсида таниқли сиёсатчи бўлгани сабабли, шубҳасиз, бу иш мамлакат раҳбарияти тарафидан қилинмоқда эди. Пўлат Охун аввалига бу масалани шов-шувсиз қонунлар доирасида амалага ошириш учун ҳаракат қилмади. Аммо бўлмади. Ниҳоят, ҳукуматнинг бу қонунбузарчилигига қарши бошқа усуллар ҳам ишлатишдан бошқа йўл қолмади.
Пўлат Охун шу йил 16 майда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига бу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. “Эзгулик”сўриштирувлар бошлаб, Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат этди.
“Эзгулик”нинг мурожаатида масалага оид қуйидаги тафсилотлар ҳам берилган.
Маълум бўлишича, Пўлат Охун Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўлароқ, ўз вақтида Андижон вилояти ИИБ ХИК ва ФРБ томонидан СL 0007515 рақамли хорижга чиқиш (ОВИР) визасини ҳам олган. Шунга қарамай милиция органлари унинг мамлакатимиз фуқаролигига шубҳа билан қарашганмиш ва гўёки Пўлат Охунни Швеция ватандошлигига ўтган ўтмаганини текширишаётган эмиш. Бироқ Пўлат Охун ўзининг Швеция фуқаролигини олгани тўғрисидаги маълумотнинг нотўғри эканлигини исботловчи далил ҳам келтирган: Швеция Қироллигининг Москвада жойлашган элчихонасидан (Ўзбекистонга ҳам хизмат қилади) шу йил 9 майда олинган маълумотномага кўра, у Швеция фуқароси эмас. Аксинча, унинг бир марта Ўзбекистон ҳудудига Швеция паспорти билан киргани унинг фуқаролигига далолат қилмайди. Пўлат Охуннинг таъкидлашича, у хавфсизлик важидангина БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги ва Швеция ҳукуматининг вақтинчалик паспорти билан Ўзбекистонга кирган.
25 май куни “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ўз хатига жавоб талаби билан Ички ишлар вазирлигига келди. Уни қабул қилган маъсул ходимлар “Эзгулик”ниннг хатига жавоб тайёрланиб, у махсус почта орқали Шаҳрихон милициясига юборилгани ва яқин кунларда оддий почта орқали “Эзгулик”нинг офисига юборилишини билдиришган. Васила Иноят ўзига ёзилган хатни шу ернинг ўзидаёқ ўзига берилишини, ёки ҳеч бўлмаса жавобнинг мазмунини билан таништирилишини сўраганда, қатъий рад жавоби олган. Бу фактнинг ўзи Ўзбекистонда расмий органлар қанчалик масхарабозлик саҳнасига айлантирилганини кўрсатади.
26 майда Васила Иноят ва “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймон Шаҳрихонга келиб, шаҳар милициясидан маълумот олишга уриндилар, аммо ҳозирча паспорт масаласига ойдинлик киритадиган биронта жавоб тополмадилар. Сўнгра улар Пўлат Охун билан учрашдилар. Сўнгги кунларда у шаҳар, вилоят милиция бошқармаларидан ўз аризасига ёзувли жавоблар олган экан. Жавобларда унга янги паспорт бериш масаласи тегишли инстанцияларда ҳал этилаётгани умумий шаклда билдирилган холос.
“Бирлик” фаоллари бу масала бўйича нималар қилиш, ишларни қайси йўналишда олиб бориш хусусида келишиб олдилар.
Айни замонда, Пўлат Охун Ўзбекистон президенти Ислом Каримга қандайдир хат ёзгани хақида провокацион гаплар ҳам тарқалабошлаган. Хусусан 53-54-чиларнинг сайтида бу хақда хабар берилган. Пўлат Охун бу иддаоларни рад этди. У билан бугун телефонда гаплашган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳам шундай жавоб олди.
Шу куни “Эзгулик” жамияти махсус баёнот тарқатди ва паспорт алмаштиришда ҳукумат тарафидан яратилаётган тўсқинликларни Пўлат Охуннинг сиёсий фаолиятига ҳалақит бериш деб баҳолади. Баёнотда бу масалани зудлик билан қонунлар доирасида ҳал этиш талаб қилинган.
Бундан кейинги воқеаларни “Ҳаракат” агентлигининг хабарлари орқали кузатамиз.
17 июнь: Пўлат Охунга ҳали ҳам паспорти берилмади, органларнинг масхарабозлиги давом этмоқда
14 июнь куни Шаҳрихондан Тошкентга келган Пўлат Охун “Эзгулик” раиси Васила Иноят билан биргаликда вазирликда бўлишди. Вазирлик ходими шахсан Пўлат Охунга унинг ишини МХХ текшираётгани, Пўлат Охун бир неча йил Швецияда яшаганда бошқа паспорт олиб олмагани ўрганилаётганини айтибди.
Шундан сўнги Пўлат Охун ва Васила Иноят МХХга бориб, унинг раисини қабулига ёзилишган. Қабулхона мудири учрашувни эртаси кунгаёқ тайинлаган. Аммо, эртаси куни қабулхонадагилар на эшикларини очишган на телефонларга жавоб беришган. Яъни, МХХ бошлиғини қўяберинг, қабулхона ходимлари ҳам учрашувдан қочиб кетишган.
Бунинг сабабини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Ички ишлар вазирлигиниг, агар бунга аралашган бўлса МХХнинг ҳам иши қонунларга зиддир. Тўғри, Ўзбекистоннинг ҳар бир органи, мамлакат хавфсизлигини ўйлаб ҳар қандай текширув олиб боришга ҳақли. Аммо, биринчидан, текширув қонунлар доирасида бўлиши керак, иккинчидан, текширув ҳеч бир фуқаронинг ҳуқуқларини чеклашга ҳақли эмас. Ҳатто чеклаш бўладиган бўлса ҳам, тегишли инстанциялар бу хусусда қарор чиқариб, у билан Пўлат Охунни расман таништиришлари керак.
Аслида, мухолифат лидерларидан бир бўлмиш Пўлат Охунга қўйиладиган ҳеч бир айб йўқ. Ички ишлар вазирлиги ва МХХ буни яхши билгани учун Пўлат Охунга расмий жавоб беришдан қочиб юриб, ишни пайсалга солмоқдалар. Яъни, мухолифат кўп марта айтаётгандек, мамлакатнинг муҳим струтураларининг фаолиятини масхарабозликка айлантирмоқдалар.
Ҳукуматнинг мақсади эса, аслида, ҳаммага аён: Бу йил бўладиган президент сайловида иштирок этиш ниятини очиқча эълон қилган “Бирлик” Партиясининг фаолиятини фалаж қилиуч учун унинг фаолларининг оёқ-қўлини турли усуллар билан боғлаб қўйишга интилиш.
Ҳозир шундай бўлмоқда. Пўлат Охун паспортсиз мамлакат ичида ҳам ҳеч бир ерга боролмайди. Унга ҳатто паспорти алмаштириш учун олингани ҳақида маълумотнома ҳам бермаяптилар. Пўлат Охун шу кунларда Шаҳрихондан Тошкентгга келаётганда 3-4 марта турли милиция постларида тўхтатилган ва ҳар сафар паспортининг ҳар эҳтиимолга қарши олинган фотонусҳаси кўрсатганидан кейин, бир неча соатлик суҳбатлар ўтказилиб ва ёзма тушунтириш хатлари ёздириб олиниб қўйиб юборилган.
4 июля: Швеция радиосида “Бирлик” лидерларидан Пўлатжон Охун билан суҳбат
Бугун Швеция Радиосининг Р1 каналида маҳаллий вақт билан соат 17 да “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлатжон Охун билан ярим соатлик сухбат берилди. Шу кунларда Ўзбекистонда, Шаҳрихондаги ўз уйида яашаётган Пўлатжон билан суҳбат телефон орқали ўтказилган.
Ўзбекистон расмийлари тахминан ярим йилдан бери “Бирлик”чининг муддати битган паспортини алмаштиришни пайсалга солаётганини аввалги хабарларимизда маълум қилгандик. Швеция радиоси журналистлари суҳбатни шу мавзудан бошлаб, кейин Ўзбекистондаги вазият ва мухолифатнинг планлари ҳақида кўплаб саволлар беришди.
Мухолифатчининг жавобларида Ўзбекистондаги вазият тўла очиб берилган. “Бирлик” бу йил бўладиган президентлик сайловида қатнашадими, қатнашса унинг номзоди ким бўлади деган саволга Пўлатжон Охун “Демократик мухолифатнинг номзоди сифатида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат кўрсатилаётганини” билдирди.
Пўлатжон Охуннинг паспорти масалaсини нaзарда тутиб, Р1 каналининг журналисти “Сизга қандай ёрдам бериш мумкин” деб ҳам сўради ва шундай жавоб олди: “Швециянинг Европарламентдаги депутатлари Ўзбекистоннинг Брюсельдаги элчихонасига ва Ташқи ишлар вазирлигига хат билан мурожаат этишса яхши бўлар эди”.
Суҳбат давомида Пўлатжоннинг Швецияда яшаётган оила аъзоларига, хусусан Швецияда туғилган фарзандларига Ўзбекистонга келишга рухсат берилмаётгани ҳам тилга олинди. Гуманитар масалаларга сезгир бўлган швециялик журналистлар Ўзбекистон ҳукуматининг бундай ғайриинсоний ҳаракатларидан қаттиқ таъсирланганларини яширолмадилар.
7 июль: Пўлат Охуннинг тақдири ва унинг оиласи Швеция газеталарига мавзу бўлди
Бир неча кун аввал тақатилган хабаримизда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунга нисбатан Ўзбекистон ҳукуматининг қилаётган қонунбузарликлари Швеция радиосининг махсус эшиттиришига асос бўлганини билдиргандик. Ҳозир Швециянинг баъзи газеталари ҳам бу масала билан яқиндан қизиқабошладилар.
Швециянинг Ғарбий минтақаларида тарқатиладиган “Хельсинборг Кундаликлари” газетаси 5 июлда Пўлат Охуннинг ўзи билан, 7 июлда эса унинг оиласи билан ўтказилган суҳбатларни эълон қилди.
Газетанинг 5 июлдаги сонида эълон қилган суҳбат “Хельсинборгли ўзбек Ўзбекистонда тутқин” деб номланган бўлиб, у ерда Пўлат Охуннинг расми ва батафсил биографияси берилган, унинг демократ руҳдаги сиёсатчи эканлиги кўрсатилган. “Мен Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилиб, 45 ёшда паспортимни алмаштириш учун мамлакатга келгандим, - дейди суҳбат чоғида Пўлат Охун. - Аммо ҳукуматнинг ўзи қонуларни бузиб, паспортимни алмаштиришни пайсалга солиб келмоқда”.
Пўлат Охун ўз суҳбати давомида Ўзбекистондаги оғир аҳволни тавирлаб берган ва шундай бўлишига қарамасдан "Бирлик" бу йил бўладиган сайловларда ўз номзоди билан иштирок этишга ҳаракат қилажагини урғулаган.
7 июлдаги эълон қилинган суҳбатга “Охуновлар оиласи оилабошининг тақдиридан хавотирда” номли сарлавҳа берилган бўлиб, у ерда Пўлат Охуннинг оила аъзоларининг умумий расми ҳам бор. Газета журналисти бу суҳбат Пўлат Охуннинг уйида ўтказилганини ҳам алоҳида урғулайди.
“Менинг кўнглим сезган эди шундай воқеалар бўлишини, - дейди Пўлат Охуннинг турмуш ўртоғи Насиба. – Шу сабабли мен Ўзбекистонга бормасликни маслаҳат бердим. Аммо, Пўлатжон оилани 2-чи ўринга, Ватан ва Ватан тақдирини биринчи ўринга қўйиб Ўзбекистонга кетганди. Биз ҳозир қаттиқ хавотирдамиз”.
Пўлат Охуннинг ўғли Отабекнинг қуйидаги сўзлари ҳам газетада жой олган: “Отам 26 миллионли ўзбек халқининг дарди билан яшарди. Мамлакатга қайтиб ўз халқи учун хизмат қилишни ўйларди. Бизнинг фикримизча, отамнинг паспорти масаласини бир одам ҳал қилади, у ҳам бўлса Ўзбекистон президентидир”.
Швециялик журналист Пўлат Охуннинг 4 яшар қизчаси Саёҳатхон ҳар куни столнинг тагига кириб олиб, отасини соғинганидан йиғлашини ҳам алоҳида тилга олган.
Пўлат Охун ҳам, унинг оила аъзолари ҳам халқаро ташкилотларни бу масала билан шуғулланишга ва Ўзбекистон ҳукуматини ўз қонунларини бажариш ҳақида огоҳлантиришга чақирганлар.
26 июля: Ўзбек мухолифатчилари Брюсселда пикет ўтказишмоқда
Европа Итифоқининг ижроия органи бўлмиш Еврокомиссиянинг Брюсселдаги марказий қароргоҳи олдида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон раҳбарлигидаги бир гуруҳ ўзбек мухолифатчилари пикет ўтказмоқдалар. Аввал ҳам хабар берилганидек, пикетчиларнинг мақсади Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ҳукуматига жамиятни демократ-лаштириш ва инсон ҳуқуқларига доир масалаларда босим ўтказишни талаб қилишдир.
Пикетчиларнинг қўлида қуйидаги каби инглиз тилида ёзилган плакатлар бор:
STOP RESTRICTING POLAT AKHUN’S POLITICAL ACTIVITY and RENEW HIS PASSPORT! (Пўлат Охуннинг сиёсий фаолиятини чеклаш тўхтатилсин ва унга янги паспорт берилсин!)
MR. ISLAM KARIM! REGISTER UZBEK OPPOSITION PARTIES
and ALLOW THEM PARTICIPATE IN DECEMBER-2007 ELECTIONS! (Жаноб Ислом Карим! Ўзбек мухолиф партияларини рўйхатга ол ва Декабрь-2007 сайловида иштирок этишга рухсат бер!)
FREEDOM FOR UZBEK POLITICAL PRISONERS! (Ўзбек сиёсий маҳбуслари озод қилинсин!)
MR. ISLAM KARIM! FREE JAILED HUMAN RIGHTS FIGHTERS! (Жаноб Ислом Карим! Қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиларини озод қил!)
Бугун Еврокомиссия олдида яна бир қатор пикетлар ҳам бўлаётгани сабабли оммавий ахборот воситаларининг бу тадбирларга қизиқиши катта бўлди. Ўзбек мухолифатчилари журналистларга ўз талабларини тушунтирдилар.
Пикетда Исмоил Дадажондан ташқари Швеция, Дания, Бельгия ва Голландияда яшаётган ўзбек мухолифатчилари Акбартой Ориф (“Бирлик”нинг Андижон вилоят ташкилоти раиси), Дилшод Тиллахўжа, Рафиқжон Ғани, Нуритдин Низомитдин, Муҳиддин Тоштемир ва бошқалар қатнашмоқдалар. Вашингтондан телефон қилган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонда вазиятни ўзгартириш мақсадида қилаётган ҳаракатлари учун пикетчиларга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбек мухолифатчилари Еврокомиссия расмийларига инглиз тилида тайёрланган пресс-релиз топширдилар. Пресс-релиз журналистларга ҳам берилди. Унинг рус тилидаги матри қуйидагича.
Европейский Союз должен поддерживать
демократические силы Узбекистана
(Пресс-релиз активистов Партии “Бирлик”, 26 июля 2007 года)
Партия «Бирлик» приветствует подход Европейского Союза по восстановлению нормальных отношений с Узбекистаном, несмотря на антидемократическую природу режима президента Ислама Карима. Ибо, как показывает история, диктатуру нельзя победить только с помощью санкций и ее изоляции от внешнего мира.
В течение последних месяцев под давлением Европейского Союза Узбекистан сделал некоторые положительные шаги в плане улучшения положения с правами человека. Были освобождены из тюрем ряд правозащитников.
Сейчас необходимо идти дальше и добиваться от властей Узбеистана существенных шагов в сфере демократизации общества.
Демократизация общества немыслема без участия в этом прцессе оппозиционных демократических партий. Узбекские оппозиционные партии ведут борьбу с существующим режимом в невероятно трудных условиях и нуждаются в поддержке западных стран.
Поэтому хотелось бы, чтобы Европейский Союз в открыто высказывал поддержку демократическим оппозиционным партиям Узбекистана. Сейчас необходимо обратить внимание на следующие вопросы:
1. В конце этого года в Узбекистане будут проведены президентские выборы. Европейский Союз должен требовать от властей Узбеистана зарегистрировать оппозиционные партии, в первую очередь Партию «Бирлик», которая давно уже представила необходимые документы в Министерство Юстиции Узбекистана и допустить ее участия в президентских выборах.
2. Власти Узбекистана должны прекратить действия, направленные на ограничение деятельности одного из лидеров Партии «Бирлик» Пулата Ахуна и немедленно обновить его паспорт, что позволить ему безпрепятственно перемещаться как внутри Узбекистана, так и за его пределами.
3. Политические заключенные, список которых неоднократно опубликован в оппозиционных изданиях, должны быть немедленно освобождены.
Только при выполнении этих минимальных требований Европейский Союз будет иметь моральное право на продолжение связей с нынешными властями Узбекистана.
* * *
Шундай қилиб, оддийгина паспорт алмаштириш масаласи Ўзбекистоннинг расмий органлари томонидан сиёсийлаштирилмоқда ва уни ҳал этиш пайсалга солинмоқда.
Ҳеч шубҳа йўқки, ҳукумат шу йўл билан таниқли мухолифатчининг сиёсий фаолиятини чегаралашга интилмоқда. Бу йил бўладиган президент сайлови арафасида бундай қилинишининг сабаби ҳам тушунарлидир.