Журнал Ҳаракат №3 (6) 1996. Сиёсат ва ахборот воситалари
Тўлқин мувозанати
"Озодлик" ва "Би-би-си" (ВВС)
радиоларининг узбек тилидаги
эшиттиришларига назар


"Озодлик" радиоси вакти-вакти билан фаолияти хам уз номига муносиб эканлигини эслатиб, максади демократиянинг кенг ёйиш, халклар узларига тегишли барча хак-хукуклардан тула-тукис фойдаланишлари учун йул-йурик курсатиш эканлигини эслатиб туради. Ва амалда хам бунга риоя килишини уз фаолияти билан исботлаб боради. Айнан шу хусусиятлари туфайли "Озодлик" радиосининг Совет Иттифоки давридаги эшиттиришлари эркин ахборот воситаларига эга булмаган бу давлатнинг ахолиси учун, айникса мустамлака республикаларнинг халклари учун мисли курилмаган даражада мухимди. Бирок у давр хакида куп ёзилди ва айтилди. Бу тадкикотнинг максади эса бундан кейинги йилларни урганиш.

* * *

Совет Иттифокининг сунгги йиллари, я'ни кайта куриш даврида купчилик "Озодлик" радиоси эскириб колса керак, деб уйлаганди. Чунки унинг хох инглиз, хох рус, хох узбек тилларидаги эшиттиришлари булмасин, хаммасида асосий максад коммунизмни йикитишга каратилганлиги буртиб куринарди. Америка Кушма Штатлари бу радиони курган йилларда ва ундан кейин хам унинг хукуматга оидлиги куп тортишилди. Хатто унинг эшиттиришларини Американинг узида таркатмаслик хакида Конгрессдан конун хам чикарилганди. Совет Иттифоки булса, бу радио Марказий Разведка Бошкармасига таалукли эканлигини илгари суриб, унда сузга чиккан хар бир кишини хоин деб э'лон килиб келди. Бунга карамасдан Совет Иттифокининг энг кузга куринган ижодкорлари, хакикий ма'нодаги ватанпарварлари ичкарида айтолмаган гапларини бу радио оркали айтдилар. Кувгин, сургун килинган, хуллас, бир суз билан айтганда диссидент номини олган сон-саноксиз курашчилар бу радио билан хамкорлик килдилар. Уларнинг максадлари хам коммунизмни йикитиш эди.

Кайта куриш эса коммунизм йикилишининг бошланишигина эмас, демократия коидалари урнатилишининг хам ибтидоси булди. Бу шароитда "Озодлик" радиоси демократиянинг ёнида туриб курашни давом эттирди. Ошкоралик Россияда кенг кулоч ёйгани билан Совет Иттифокининг ба'зи жумхуриятларида хамон цензура хоким эди. Шу боис хали оёкларида махкам туриб улгурмаган, тажрибалари хам етарли булмаган демократларга бу радионинг эшиттиришлари асосий минбар булди. Кайта куриш ва ошкоралик йилларида барча жумхуриятларда миллий демократик озодлик харакатларини дунё хам шу жумхуриятларнинг халклари хам "Озодлик" оркали танидилар, десак муболага булмайди.

Узбекистоннинг хали бундан бир йил олдинги газеталари сахифаларини варакласангиз "Озодлик" радиосининг узбек тилидаги эшиттиришлари бухтон, игво дея айбланган маколаларни учратасиз. Шунинг узи хам бу эшиттиришлар накадар та'сирли ва кучли булганлигидан далолоатдир. Чунки Узбекистонда газеталар хукумат карашларини ифода этадилар. "Озодлик" радиоси демократия ва инсон хаклари, ошкоралик ва суз эркинлиги тарафдори экан уни коралаганлар айни замонда ана шу тушунчаларга карши булганликларини билдириб куядилар.

Узбек халки, унинг зиёлилари бир неча ун йиллардан буён "Озодлик" радиосини яширинча, гохида тулкинлари шовкинлар билан бостирилган эшиттиришларни кийинчилик билан, гохида эса кечалари ухламай радиога кулок тутиб тинглаб келдилар. Чунки инсон вужудига сув, хаво ва нон накадар лозим эса, унинг тафаккурига янгилик, тугри хабар, билги-ма'лумот шу кадар керакдир.

Паркент, Бука, Фаргона, Ушда кон тукиларкан хукумат матбуоти расмий хабарлардан нарига утмасди. Талабалар шахарчасида келажакнинг калдиргочларига карши ук узиларкан, мухолифат намоёндонлари калтакланар ва камокка отиларкан хукумат матбуоти жим эди. Чунки бу ишларнинг оркасида хукуматнинг узи турарди. Ана шундай пайтда юз бераётган вокеалар хаккидаги хакконий ма'лумотлар "Озодлик" тулкинлари оркали таркаларди.

* * *

СССР парчаланиб, бошка жумхуриятлар каби Узбекистон хам мустакилликка эришган пайтдаги сиёсий жараёнларнинг мохиятини аввалига купчилик тушунмади. Оддий одамлар сиёсий ориентирларини йукотдилар. Оддий одамларни куйиб турайлик, миллий-демократик харакатларнинг ба'зи фаоллари "Асосий максадимиз булган мустакиликка эришдик, энди хукуматларни (улар коммунистик булса хам) куллаб кувватлаш йуналишидаги фаолиятга утишимиз керак" шаклида уйлайбошладилар. Мухолифатнинг ма'лум бир кесими шундай йулга утди хам ва 1989 йилдаги булинишдан кейин тикланиб келаётган миллий-демократик харакатга яна бир зарба берди.

"Озодлик" радиосининг узбекча эшиттиришлари АКШ ма'муриятининг талаби остида антиимпериалистик, антисовет ва бироз демократик рухда олиб борилган булсада, Узбек шубасининг мутлако купчилик ходимлари демократия гояларидан жуда узок эдилар. Шунинг учун Совет империяси йук булгандан сунгра улар уз программаларидаги антиимпериалистик ва антисовет рухдаги программаларини демократия, инсон хукуклари ва замонавий давлатчиликни таргибот килиш йулига утказишга курблари етмади. Хамма ривожланмаган жамоаларда буладигани каби улар энг осон йулни танладилар ва уз программаларини Узбекистонниг неокоммунистик хукуматини безовта килмайдиган нейтрал эшиттиришлар билан тулатдилар. Вокеалар шуни курсатдики, рус, кавказ ва Болтикбуйи халкларининг тилларида олиб борилаётган программаларнинг демократик рухи у ерда ишлаётганларнинг хаёт принципи булса, Урта Осиё халклари тилларида, жумладан узбек тилида эшиттириш олиб борувчиларнинг купчилиги учун бундай дейиш тугри булмасди.

"Озодлик"нинг узбекча эшиттиришларидаги бу узгаришлар демократик мухолифатга, табиийки, ёкмади. Иш шунгача етиб бордики, "Бирлик" лидери Абдурахим Пулат Узбек шубаси билан хамкорликдан воз кечеб, узбекча чикишларини тухтатди.

Радионинг АКШ ма'мурияти хам узбек шубаси ходмлари хам бунга э'тибор бермасликка интилдилар. Аммо 1992 йилда Узбекистонда мухолифатга карши тазйиклар кучайиб террорга айлангандан кейин Узбекистон режимининг асл мохиятини улар хам курдилар. Тезлик билан керакли тадбирлар олинмаса, "Озодлик"нинг обруси канчалик тушишини сездилар.

* * *

1993 йилнинг май ойида "Озодлик" ва "Озод Европа" радиокорпорациясининг президенти Келвин Клосс Истанбулга энди келган Абдурахим Пулатни топиб, телефонда гаплашди ва уни июль ойида Мюнхенга таклиф килиб, узбек программасини замонавийлаштириш ва демократиялаштиришда ёрдам суради. А.Пулат таклифни кабул килди.

Узбек шубасидаги узгаришлар килиб жонини койитишни истамаган ходимлар хам бекор утирмадилар. Чунки кадрлар ичида узгаришлар хам булишини вактида тушундилар. Улар тезлик билан уз хисобларидан Узбек шубасининг мехмони килиб "Эрк" раиси Мухаммад Солихни Мюнхенга чакиртирдилар ва унинг вокеалар мохиятини хар доим кеч тушуниб етиш кобилиятидан фойдаланиб, унинг ёрдами билан узбек программалари хусусида ижобий фикр яратишга уриндилар. Ма'лум даражада уз максадларига эришдилар хам. Абдурахим Пулат июль ойида Мюнхенга келганда, радио рахбарлари хозирок кадрлар ичида узгаришлар килиш фикридан воз кечгиб, эски кадрлар билан программалар савиясини кутариш мумкин деган фикрга келган эдилар.

Шундай булса хам радионинг ма'мурияти Абдурахим Пулатнинг куйидаги асосий таклифларини кабул килди: Демократия ва инсон хукукларига оид махсус программалар олиб бориш; "Узбекистондан хабарлар" рубрикасини киритиш; "Россия матбуотида Узбекистон" рубрикасини очиш; Москва ва Истанбулдан мухбирлар олиш; Узбекистон ташкарисида яшаётган Тойир Тойиров, Санобар Шерматова каби олим ва журналастларнинг сиёсий шархларини мунтазам равишда бериб бориш, мухолифат вакилларига купрок вакт ажратиш ва бошкалар. Бу вактга келиб Узбек шубаси ходимлари ичида аввалдан юз берган ажралиш кутбланиш холига келди. Бир кутбда Дилдора Музаффарий бошчилигидаги демократик ва динамик программалар тайёрлаш тарафдори булган канот булса, иккинчисида Ёкуб Турон бошчилиггидаги демократия масалаларига бефарк карайдиган консерваторлар каноти бор эди. Бу этапда вокеаларнинг контроли биринчи канот кулига утди.

Шу вактдан бошлаб тахминан 1-1,5 йилча "Озодлик" радиоси узбек шубаси замонавий тарздаги ва демократик рухдаги эшиттиришлари билан Узбекистон халки учун бирдан бир хакконий хабар олинадиган ахборот воситаси булиб колди. Айнан шу давр ичида Узбекистоннинг оммавий ахборот воситалари "Озодлик"га карши эски Совет усулларига асосланган уруш фронти очганлари хам хаммага ма'лум.

* * *

1994 йилнинг урталаридан бошлаб маятник яна бошка томонга кета бошлади. Россияда империалистик кучларнинг янгидан тирилаётгани АКШ рахбариятини тактика узгартиришга мажбур килди. АКШ Узбекистондан Россияга карши туроладиган кучларнинг маркази сифатада фойдаланишни уйлайбошлади. АКШ рахбарияти демократик принципларидан воз кечмасдан диктаторликни йукотиш учун уни дунёдан изоляция килиш урнига, дунёга тезрок интеграция килиш йулини танлади. АКШнинг купчилик демократик муассасалари Тошкентда ваколатхоналар очабошладилар. "Озодлик" радиоси хам Тошкентда офис очиш харакатига тушди ва уз максадига эришиш учун Ислом Каримов хукуматининг ба'зи талабларини бажарди.

Бундан фойдаланган Узбек шубаси ичидаги консерватив канот 1993 йилдаги маглубияти учун реванш олишга киришди. Радионинг караргохи 1995 йилда Прагага кучаётганда демократик канот хар хил сабаблар билан у ерга олиб кетилмади. Радиога Тошкентдан олиб келинган янги ходимлар эса Узбекистоннинг махсус органлари чигиригидан утиб келдилар. Натижада, ба'зи-ба'зида мухолифат вакилларининг чикишларини хисобга олмасак, "Озодлик" радиосинингузбек программалари сиёсий жихатдан Узбекистон радиоларининг программаларидан кам фарк килса, профессионал нуктаи назардан ундан хам паст савияга тушди.

* * *

Совет замонида ва кейинчалик ба'зи даврларда "Озодлик" радиоси узбек программаси уз эшиттиришларида асосий уринни диктаторлик режимларни танкид килишга бериб келди. Зотан, юкорида айтганимиздек радио уз олдида куйган максадига содик колган муддатда шу хол юз бериши табиий. Бугун Узбекистонда демократия тарафдорлари суз эркинлигидан махрум этилган эканлар, озодлик истаганлар учун кувгин ва сургунларга ма'руз колган эканлар, табиийки радио уз эшиттиришларида уасосий уринни уларга бериши керак, худди Совет Иттифоки даврида булгани каби. Уша пайтда "Озодлик" радиосини Совет Иттифоки Коммунистик партиясининг пропагандисти ва агитатори сифатида куриш мумкин эмасди. Чунки бу унинг узлиги ва максадига зид ходиса буларди.

Шундай экан, нега у Узбекистон хукумати ва Узбекистон Коммунистик партиясига нисбатан бундай роль уйнамокда? Бу партия уз номига демократия калимасини кушгани учунми? Ёки Узбекистон Президенти нуткини демократия билан бошлаб демократия билан тугатгани учунми? Бу саволларни биз тукиб чикараётганимиз йук. Бу саволлар "Озодлик" радиоси узбек тилидаги эшиттиришларнинг уртага ташлаб турган хулосаларидир.

* * *

Шу нарсани алохида айтиб утиш керакки, "Озодлик" радиосида (Би-би-си"да хам) бошка бир маданият, бошка бир дин, бошка бир ан'ана ва зехниятнинг кучогида етишганлар эмас, балки узбеклар ишлашади. Агар бу радиоларда узбек тилини мукаммал билган инглизлар (биз инглизлар деяпмиз, чунки хар икки радионинг хам сохиблари инглиз тиллилардир, агар олмонларга мансуб булганда олмонлар калимасини ишлатардик) ишлашганда бугун эшиттиришларнинг савияси мутлако бошкача буларди. Бу билан радиоларда узбекларнинг ишлаши хато деган фикрни илгари сурмокчи эмасмиз. Чунки "Озодлик" радиосининг рус тилидаги эшиттиришларини асосан руслар тайёрлашади ва савияси юксак даражадир.

Савия дер эканмиз эшиттиришларнинг техник жихатларини диккатга олаётганимиз йук. Бугун узбек радио тингловчиси бу эшиттиришлар шовкин-суронлар орасидан келса-да, уларни тинглашга орзуманд, факат хакикатни айтиб тудсалар, бас. Рус тилидаги эшиттиришлар бу талаб чегарасидан хам узиб кетган. Улар хатто ярим тундаги эшиттиришларни жонли уларок амалга оширадилар ва жамиятнинг хар турли катламлари вакилларига уз сузлари, фикрларини очик ифодалаш имконини берадилар. Масалан, Россия Чеченистонга бостириб кирган дакикадан бошлаб "Свобода" радиоси Борис Ельцин сиёсатини каттик танкид остига олди. Хатто Америка Президенти Россиядаги сайловлар арафасида Борис Ельцин номзодини куллаб кувватлаганини очик-ойдин айтганига карамай, "Свобода" Ельциннинг сиёсатидаги жиддий хатоларни курсатишдан чекинмади.

Айни холни узбек тилидаги эшиттиршлар хаккида айтиш мушкул. Бунинг бир катор сабаблари бор.

Биринчидан, Узбекистоннинг энг кучли мухолиф ташкилотлари "Бирлик" ва "Эрк" та'киклаб куйилгандан кейин узбек эшиттиришлари тахририятидагилар аста-секин бу кучларнинг келажагига ишонмай куйдилар, я'ни уларда хам принципиаллик ва уз касбига садокат урнига "узбекчилик" олдинга чикди: Каримов хукумати билан якинлашишни истадилар. Бу хол Тошкент томонидан илик каршиланди. Хатто, юкорида айтилгандек радионинг Тошкент бюроси очилди, мухбирлар Ташки ишлар вазирлигида кайддан утказилди. Шундан кейин турли доираларда бу радио "Хукуматнинг минбарига айланди" деган фикр пайдо булди. Бунга жавобан узбек шубаси (бошлиги Ёкуб Турон) радио оркали "биз хар икки тарафнинг хам фикрини берамиз" деган шиорни уртага отди. Бу эса "Озодлик" радиоси учун янги йул эди. Я'ни коммунистлар, тугрироги неокоммунистлар билан демократлар айни даражага куйилди. Чунки неокоммунистларнинг истаганлари кадар уз идеологияларини таргиб киладиган минбарлари мавжуд. Бутун Узбекистон матбуоти уларнинг кулида, аммо демократия тарафдорлари бурчакка кисиб куйилгандилар. Демак, "Озодлик" радиоси уз максадига зид одим отганди.

Иккинчидан, Узбекистон хукумати кейинги вактда матбуотни ва журналистларни маданий килиб айтганда кулга олиш тактикасидан унумли фойдаланмокда. Буни Россиядан Узбекистонга таклиф килинган журналистлар хай'ати ва уларга курсатилган эхтирому хадя этилган совгалар (каранг: Урта Осиёда инсон хаклари жамиятининг информацион бюлетени, 3/43, 1996, март) мисолида хам куриш мумкин. Бу тактика узок замонли булмасада киска ва'дали натижалар бериши эхтимолдан холи эмас.

Шу нуктаи назардан "Озодлик" радиоси Узбек шубаси рахбариятига хам Узбекистон хукумати айрича муносабат билдира бошлади. Улар узларига курсатилган илик муносабатни Узбекистоннинг хар бир фукаросига курсатилса керак, деб уйлай бошладилар. Бунга "Озодлик" радиосининг Тошкент бюроси очилгандан кейинги туркум эшиттиришлари мисол булади. Масалан, Асака автокорхонасидан тайёрланган давра сухбатлари.

Учинчидан, "Би-би-си" радиоси билан "Озодлик" радиосининг узбек эшиттиришларини тайёрловчилар орасида кузга куринмас бир ракобат мавжуд. "Би-би-си" тарафи Узбекистон хукумати билан якинлашиб колгани, хатто президент Каримов йигилишларда тез-тез бу радиони мактай бошлагани табиийки, иккинчи тарафни безовта килинаётганди. Шу сабабли улар хукуматни макташ тажрибасини куллай бошладилар. Буни мустакил Узбекистон хукуматини дунёга танитаяпмиз, деб оклашга уринсаларда, бировни ишонтира олмасдилар. Чунки чет элларда узбек эшиттирашларини тингловчиларнинг сони бармок билан саналадиган даражада эканлиги бу кунда хаммага ма'лум. Узбекистон эса бу каби мактовлардан биккан. Узбекистон радио ва телевидениесидан эшитганларини яна бир марта "Озодлик"дан эшитишни хар ким хам истайвермайди.

Туртинчидан, узбек тахририяти жамоаси орасида зиддият мавжудлиги эшиттиришлар мазмунидан хам билиниб турарди. Аммо радионинг Прагага кучиш жараёнида у ердаги ички мухолифлар хам турли сабаблар билан четда колдилар. Илгари жамоанинг бир кисми мухолифат билан доимий алока саклагани боис иккинчи томоннинг хукуматчилик карашлари эшиттиришларга у кадар хам сизмасди. Прагада фаолият бошлангандан кейин бу хол хам узгарди. Хозир тарафлар орасидаг фарк эриганга ухшаб куринмокда.

Ана шу турт омил боис бугунга келиб утган йилнинг шу кунларида "Озодлик" радиосидан доимий равишда чикиб турган мухолифат фаоллари цензурага учради. Сургунда яшаётган мухолифат а'золаридан "Озодлик" билан хамкорлик килаётганларнинг хам фаолиятлари билинмаган сабаблар билан чеклаб куйилди. Узбек эшиттиришлари тахририяти айрим ходимлари уз исимларини сир саклаган холда билдиришларича, Тошкент бюроси очилиши жараёнида Узбекистон хукумати куйган талабларидан бири мухолифат фаоллари чикишини кескин камайтириш, иккинчиси эса мухбир булиб ишлаётган дисседентларни радиодан кувиш йулига утиш булган.

Хозир келаётган танкидларга жавобан радио ба'зан-ба'зан узбек мухолифатига хам урин бериб турибди. Бу эса "Бирлик" халк харакати раиси Абдурахим Пулат ва "Эрк" партияси раиси Мухаммад Солихнинг чикишлари билан чекланмокда. Уларнинг чикишлари хам узук-юлук гаплар ва фикрлар купайиб бораётгани ва сухбатлари умумий гаплардан иборат булиб колаётгани радио жиддий равишда цензура куллаяпти, деган фикрга олиб келади. Шунингдек, мухолифатнинг гохида чикадиган айрим вакиллари "Узбек демократик кучларининг вакили" дея таништирилаётгани хам радионинг "Бирлик" ва "Эрк" номларидан кочаётганини курсатади.

* * *

"Би-би-си" радиосига келганда шуни айтиш керакки, у "Озодлик" каби "Демократияни олиб кириш"ни иддао этмайди. У уз максади хабарчилик эканини ва дунёда содир булган хар бир хабарни тезкорлик билан тингловчига етказиш, агар бирор бир ходисага муносабат билдириладиган такдирда "торози сифати"ни куллаяжагини айтади. Я'ни бирор бир шархсиз хар икки томоннинг хам фикрига урин берамиз, дейди. Аммо "Би-би-си"нинг узи э'тироф этмайдиган бошка максадлари хам бор. Жумладан, у инглиз тили, инглиз маданияти, Буюк Британия таргиботига кенг урин ажратади. Буни кискача килиб "гарблаштириш" сиёсати дейиш мумкин. Масалан, Би-би-си радиосининг узбек тилидаги эшиттиришлари бошлаган кундан э'тиборан бир йил давомида уз сузига содик колиб "торози" сиёсатини юритди. Лекин унинг эшиттиришлари Узбекистонда урта тулкинда таркатила бошлагандан кейин орага "гарблаштириш" сиёсати кирди. Бу эса табиий хол.

* * *

Хар икки радионинг узбек тилидаги эшиттиришлари миллатимиз ва мамлакатимиз келажагида мухим рол уйнаши э'тиборга олинадиган булса, мухолифат бу борада хам узининг изчил фаолиятини сурдирмоги керек. Бизнингча бу фаолият куйидагилардан иборатдир:

1. Мухолифат хар икки радионинг рахбарияти билан доимий муносабатни йулга куйиши керак. Зеро, худди шу йулни тутгани учун Узбекистон хукумати бу эшиттиришларни кисман булсада узи истаган томонга йуналтирди.

2. Хар икки радио эшиттиришларини профессионал равишда хам сиёсий хам техник жихатдан тахлил килиб бориш ва шу асосда уз муносабатини билдириб туриш зарур. Бундай муносабат рапорт холида ёхуд истак, таклиф холида булиши мумкин ва радиолар рахбарияти, колаверса, эшиттиришларни тайёрлайдиган тахририят томонидан хам кизикиш билан каршиланиши аник. Бу йул билан эшттиришларнинг савиясини юксалтиришга хам хисса кушилади.

3. Хар икки радиога мухолифат фаолияти хаккида, умуман Узбекистондаги ахвол тугрисида, юз берган вокеа, ходисалар борасида ма'лумотлар етказиб туриш.

4. Узбек эшиттиришлари тахририятлари жамоаси билан мухолифат а'золарининг доимий учрашувларини йулга куйиш.

5. Узбекистонда эркин таркатилиши мумкин булмаган газета, журннал ва бошка нашрларнинг обзорини мазкур радиолар оркали халкка етказиш масаласини кун тартибига куйиш ва хал этиш.

Табиийки, яна бошка бир катор масалалар уртага чикиши мумкин. Агар хар икки радио узбек эшиттиришлари жамоалари хам бу таклифларга самимий равишда ёндошиб, уларнинг мухолифатдан келишини кутмасдан узлари харакатга кечсалар, фойдаларига буларди.Чунки бугун хар икки радиодан берилаётган ма'лумотларнинг мутлако купчилиги Узбекистон матбуотида хам мавжуд. Агар уларнинг фаолиятлари шу йусинда давом этса, орадан куп утмай халкимиз бу радиоларни эшитмай куяди. Бундан хукумат бир нарсани йукотмайди. Лекен мухолифат ва радио жамоаси куп нарсани йукотиши турган гап.

Хуллас, бугун тулкинларда мувозанат саклашга уринилмокда. Хавода мувозанат саклаш табиатан мумкин булмагандек радио тулкинларида мувозанат саклаш хам доимий булиши мумкин эмас. Хаётимиз бу мувозанатга зиддир.

Турон Тадкикотлар

ва тахлиллар Маркази

1996, июль