Журнал Ҳаракат
№2 (59) 2006. Минбар лидерга
“Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят билан мулоқот -
Лидернинг хато қилишга ҳаққи йўқ!
«Бирлик» раиси Абдураҳим Пўлат “Известия” газетаси мухбири Марина Лебедеванинг Васила Иноятова шахси борасидаги қуйидаги эътирофини кўп такрорлайди: “Агар Ўзбекистонда Васила каби 5 аёл бўлса эди, Каримов бу ердан қочиб кетган бўларди. Аммо, минг афсуски, ўзбек аёли бу кунга қадар бир Василани туғибди”. Ана шу мўъжазгина таъриф билан нисбат берилган Васила Иноят бугун умрининг 50 йилини ортда қолдирибди. Аксар қисми машаққат, кураш ва унинг ортидан келган тотли азоблардан иборат бутун бир ҳаётий драма... айни кучга тўлган, долғали сиёсий майдонда пишган бир сиёсатчи аёлга тегишли. Бу аёл - гулдай оиланинг бекаси, айни замонда халқнинг том маънодаги ҳуррияти, эрки учун курашаётган ҳуқуқ ҳимоячиси, сиёсатчидир.
Ўзбекчиликда аёлнинг ёши, умрининг муайян поғонасидаги сарҳисоблари кўпам тилга олинавермайди. Аммо Васила Иноятнинг ҳаётида, умри мазмунида аёлликдан, Худонинг нозик хилқатига ато этилган қисматдан кўра, сиёсатдонлик, халқимиз тақдирига туташ манфаатлар юки оғир бўлгани учун унинг таваллуди баҳонасида бугунги фаолиятига тўхталишга қарор бердик. Қисматнинг зил-замбил юкини ортмоқлаган бу хилқатнинг айни замондаги ўй-хаёллари, қарашларини билишга қизиқдик. Унга сиёсий майдонда ўзлигини намоён қилишга чоғланаётган “Бирлик”нинг Бош котиби, маҳаллий ва халқаро доираларда ўз нуфузига эга бўлиб бораётган “Эзгулик” инсон ҳақлари жамияти раҳбари ўлароқ саволлар билан мурожаат этдик. Айни кучга тўлган, режим истибдоди билан курашда муайян тажриба орттирган бу аёл сўроқларимизга вазмин, фавқулодда бир эътибор билан жавоб бнради.
- Ҳар бир чиқишингизда бугунги сиёсий мураккаб вазиятда мухолифатнинг гарданидаги масъулиятнинг ортиб бораётгани, курашнинг айни авжи паллага чиққанини эътироф этасиз. Сафдошларингиз эса бу вазиятдан чиқишнинг оқилона йўли сафдошлар орасидаги ҳамжиҳатлик эканини таъкидлашади. Айтинг-чи, Сиз ана шу ҳамжиҳатликнинг қачондир содир бўлиши-ю, унинг халқимиз саодати йўлида хизмат қилишига ишонасизми?
- Биласизми, саволнинг ўзи ўта шаффоф бўлгани учун унга конкрет жавоб беришнинг ўзи қийин. Аксинча, менинг мухолифат парокандалиги, бу борадаги муаммоларнинг яқин келажакда барҳам топиши борасидаги фикрим муҳим бўлса, бундай мўъжизанинг содир бўлмаслигига кўпроқ ишонишимни яширмаганим маъқул. Сабаби, муаммони ҳал этишдаги илк қадам - уни тан ола билишдир. Бироқ ўзларини лидерман деётган баъзи мухолифат намоёндалари амалда мухолифатнинг бирлашишини истамайди. Қолаверса, мухолифат истаган тақдирда ҳам тўла бирлашмайди. Бунинг муайян сабаблари мавжудки, уларнинг ҳеч биридан кўз юмиб бўлмайди.
Аввало, яқин ўтмишга назар ташланса, бу парокандаликларнинг сабаби кўринади. Демоқчиманки, мухолифатнинг бўлинишини унинг негизини ташкил этган “Бирлик” ва “Эрк”нинг кураш тактикасидаги услублар, қарашларидаги тафовутлар бошлаб берди. “Эрк”нинг бошиданоқ тутуриқсиз позицияси, ҳукумат билан муносабатлардаги шубҳали ҳаракатлари нафақат, бу партиянинг ўзига, балки бутун бир мухолиф кайфиятдаги қатламнинг фаолиятига жиддий зарба берди.
Оқибатда “Бирлик” фаоллари мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ хиёнат қурбони ўлароқ қатағон қилинди ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Ўша пайтнинг ўзида бу партия муҳташам офис билан тақдирланиб, газетаси мунтазам равишда чоп этиб борилди. Кимдир бу ҳодисалар демократия шабодалари эди, деса янглишади. Таъбир жоиз бўлса, ҳозирги Каримов режимининг таъмал тошлари 1991 йилдаги “сайлов-сайлов” ўйинларида қўйилганди. Ўшанда бизнинг минг таваллоларимизга қарамай Салой Мадаминов президентликка номзодини қўйганди, тўғрироғи, қопқонга онгли равишда тушганди. “Эрк”чилар сайловларнинг демократик тарзда ўтмагани, сайлов натижаларида сохтакорликка йўл қўйилганликларини таъкидлаган ҳолда, режимбошига қутлов телеграммасини юбордилар.
Айтинг-чи, дўстларимиз сиёсатчи бўлганларида… сайлов натижаларини тан олмасликлари керакмасмиди, орадан 15 йил ўтиб, Украинада содир бўлган Юшченко воқеаларини биз ўшанда ўзимиз бошлашимиз керакмасмиди?!
Мана мухолифатнинг парокандалик чегаралари!.. Ана шу калтабинликни 1992 йилдаги Миллий Мажлис, 1994 йилдаги террорчилар-қўриқчилар тайёрлаш, 1996 йилдаги Тоҳир Йўлдошларга ҳамфикрлик, 1999 йил февраль портлашларида шериклик мисолида мунтазам давом эттириб келганлар билан бирлашиш ҳақида гапиришнинг ўзи керакмикан! Боз устига, режим зулми кундан кунга ортаётган, халқ ночорлашиб, ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тугул очлик, қашшоқликдан чора излаётган бир пайтда.
Тўғри, “Бирлик” раҳбарияти томонидан “Эрк”нинг конструктив-демократик йўлни танлаган Самад Мурод бошчилигидаги асосий қисми ҳамда мухолифатнинг бошқа бўлакларини “Давра кенгаши” орқали бирлаштириш борасида муайян натижаларга эришиляпти. Аммо мухолифатнинг жипслашишига аввало ҳукумат ва айрим сафдошларимиз турли йўллар билан каттагина зарбалар бериб келмоқдаки, буни эътироф этмай илож йўқ. Мисол учун, “Серқуёш, Ўзбекистоним” деган қўлбола коалициянинг тузилиши, Вашингтонда гўё сон-саноқсиз мухолиф ташкилотчиларни ўз ичига олган Бирлашган Мухолифатга (лидер яна ўша С.Мадаминов) тартиб берилиши ёки гўёки Миллатни ёруғликка олиб чиқувчи “Нажот” қўмитаси фаолияти… Буларнинг барчаси замирида ўзи заиф бўлган мухолифатни яна-да пароканда қилишга қаратилган ҳаракатлар ётибди. Демоқчиманки, мухолифатни тўлиғича бирлаштириш амалда мумкин эмас, чунки йўлларимиз, кураш тактикамиз ўзгача. Кимдир ҳокимиятга етишнинг инқилобий шаклини танлаган бўлса, биз демократик йўлдан борамиз. Демократик йўллар эса халқнинг эрки ва иродасига таянади.
- Ўзингиз халқнинг эрки жиловланган, иродаси бир парча нонга боғлиқ қилиб қўйилган деяпсиз. Бироқ Сиз раҳбарларидан бири бўлган “Бирлик” партияси 2007 йилда ўтадиган (ё ўтмайдиган) сайловларда президентликка номзодини таклиф этиб, халқнинг иродасига таянмоқчи. Бу мулоҳазаларда ғалати пародокс мавжуд эмасмикан?..
- Йўқ, албатта. Биз буни тажрибадан келиб чиқиб айтяпмиз. Омма қанчалик оч, юпун бўлмасин, ўз тақдирини ҳал қилувчи паллага келганида иродасини билдира олади. Бу борада бироз туртки, мадад бўлса бас. Одамлар ёруғлик қайси томонда эканлигини кўрсалар, ўша томонга интиладилар. Айнан шу жараёнда “Бирлик” ҳам омадини синаб кўрмоқчи.
Мен DW радиосига берган интервьюимда партиямиз раиси Абдураҳим Пўлатнинг номзодини илгари суриш ниятимиз борлигини, аммо бу ниятнинг партиянинг вилоятларда ўтажак конференцияларида узил-кесил қарорга айланишини таъкидлаганман.
Шундан сўнг раисимизнинг Ўзбекистон қонунларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда яшамагани учун номзодини қўёлмаслиги ҳақидаги таъналар ёмғирида қолиб кетдим. Кимдир ҳатто партия ичида ҳам у кишининг номзодини қўлламайди, кимдир Пўлатов шахсини деярли кўпчилик танимаслигини айтади. Бу табиий ҳол. Шу боисдан ҳам раисимиз бу таъналарга изоҳ бериши, ўзининг АҚШдан нега келмаётгани сабабларини ошкор этиши ва албатта жамоатчиликка танитадиган оммавий ахборот воситалари билан мунтазам алоқаларни йўлга қўйиши лозим. Қичқача айтганда, PR кампаниясини бошлаши керак.
Бироқ Абдураҳим ака негадир бу ишларга шошилмаяпти. Шу кунда мухолифатчиларнинг ягона минбари бўлган “Озодлик” ва “Би-би-си”ни, уларда на сиёсий на профессионал журналистик саводи бўлмаган одамлар ишлайди, бу радиоларда чиқиш обрўни оширмайди эмас, аксинча туширади деб, уларда чиқишни унчалик истамаяпти. Эҳтимол, бу оммавий ахборот воситаларида айтилган камчилилар бордир. Аммо, биз ҳатто улардан ҳам фойдаланишга уринишимиз керак.
Тўғри сиёсатчига амбиция ҳам зарур. Лекин сиёсатчи, авваломбор, манфаатнинг одами бўлади, ўз манфаатининг эмас, жамият, миллат, мамлакат манфаатининг. У манфаати учун ҳар қандай соғлом келишувларга, ҳамкорликларга бориши керак. Қолаверса, биз юқорида таъкидлаган, ахборот хизматларининг халқимизга етиб борадиган ягона восита эканлигини тан олиш керак.
Саволингизга қайтсам, “Бирлик” албатта номзод кўрсатади. Бу борада менинг фикрим раисимизникидан бошқачароқ. Яъни у киши мухолифат ягона номзодни қўллаши керак, деган фикрни айтяптилар. Юқорида таъкидлаганимдек, мухолифатнинг ягона манфаат атрофида бирлашишига кўзим етмайди.
“Бирлик”нинг Марказий Кенгашида олдиндаги сайловларда қатнашиш тактикаси ишлаб чиқилади. Олдиндан айтишим мумкин, биз сайловларда халқ ташаббус гуруҳлари орқали иштирок этиш механизмини ишлаб чиқяпмиз. Қонунга кўра, аввало, 300 кишилик ташаббус гуруҳи тузилиб, умумий сайловчиларнинг 8 фоиз имзосини тўплашга киришилади. Бу дегани 400 000 га яқин имзо, деганидир. Бизда бу миқдордаги имзони тўплашга салоҳият бор, ўтган Парламент сайловларида одамлар билан ишлаш бўйича тажриба орттирганмиз. Бу услуб ҳарқалай мухолифатда ҳозирча бизнинг ниятимизга “альтернатив номзодлик” қилишга беҳуда уринаётганлар таъкидлаётганидек, қандайдир байналмилал легитимлик ёки ташқи таъсирларга таяниб, мамлакатга “оқ от” миниб келиш каби кулгили эмас, балки ҳақиқатга яқиндир. Назаримда, бундай вазиятда партия лидерининг салоҳияти жуда ҳам қимматли. Агар лидер хато қилса, бу хато нафақат партияга, балки бутун бир жамиятга қимматга тушади.
- Сайловларда иштирок этишга уринишнинг ўзи ҳам Ўзбекистон шароитида қурбонларсиз кечмайди. Сиз “Бирлик”чи бўлиш баробарида Адлия рўйхатида турган “Эзгулик”нинг ҳам раҳбарисиз. Бу ҳаракатларингиз “Эзгулик”ка қимматга тушмасмикан? Ёки баъзи дўстларимизнинг Сизни ҳукуматнинг махсус хизматларига алоқадорликда айбловчи таъналарида жон борми?
- Биласизми, сайловларда қатнашишга уринишимиз оқибатсиз қолдирилмаслиги аниқ. Ўтган йили беш нафар фаолимизга Андижон воқеалари борасида жиноят иши қўзғатилган ҳамда улар муайян тартибда жазоланган эдилар. Андижон вилояти прокурори. Б. Деҳқонов тасдиқлаган ана шу жиноят иши мен ва Абдураҳим Пўлатга ҳам қўзғатилган бўлиб, ишнинг бизга тегишли исми Пўлатов бу ерда эмаслиги туфайли дастлабки тергов томонидан алоҳида иш юритувига олинган. Бу дегани исталган пайтда ўша иш қайта қўзғатилиши ва биз жавобгар қилинишимиз мумкинлигини билдиради. Мен ҳар дақиқа уйимда тинтув бўлиши, жавобгарликка тортилишимни ҳис этиб яшайман.
“Эзгулик”ка келсак, жамиятимиз ҳукумат рўйхатидан маҳрум қилинадими-йўқми, барибир ишлайверамиз. Албатта, рўйхатдан ўтиб ишлашнинг муайян енгилликлари бор. Аммо лицензиямизни олишса, начора, олади-да!
Мени ҳукуматнинг айғоқчилигида айблашларига кўникиб ҳам қолганман. Бу аксар ҳолларда ношуд, нотовон одамларнинг бўҳтони бўлгани учун ортиқча изоҳ бериб ўтирмайман. Аксинча, ўша одамлар мени МХХ, ИИВ идоралари эшиги олдида кимнингдир муаммоси билан турганимни кўргандир. Мудом ўзининг соясидан ҳам қўрқиб яшайдиган ёки бақироқлиги эвазига “правозашитник” бўлиб юрган ҳамкасбларимиз чиқаришади бундай гапларни. Агар одамнинг ишига кимнингдир нимадир деётгани таъсир қилса, бу одамнинг ишламагани яхши. Бир сўз билан мени қамалмаганим, таъқиб қилинмаганимни айғоқчиликка йўяётган одамларга айтмоқчиманки: “Ошиқманг, бу режим сизни ҳам, мени ҳам қамашга улгуради!”.
- Андижон воқеалари “Эзгулик” фаолиятида қандай из қолдирди? Умуман, бу фожиадан чиқарган сабоғингиз ҳақида гапирсангиз. Бу ҳодиса ҳукуматни бировлар айтаётганидек инқирозга олиб келдими?..
- Қайсидир маънода, ҳа. Чунки Андижон қатлиоми Ўзбекистон ҳукуматининг нақадар жирканч, ёвуз эканлигини амалда кўрсатди. Унинг инқирози ҳам шундаки, жаҳон ҳамжамияти олдида бу ҳукумат ўзининг давлатни бошқариш лаёқати, демократик ислоҳотларни олиб бориш салоҳиятнинг йўқлигини баралла тан олди. Албатта, қатли ом тасодифан юзага келгани йўқ. Андижонда оққан қонлар мустақиллик йилларида эътиқоди учун тўкилган диндорларнинг, сиёсатчиларнинг, ҳуқуқ ҳимоячиларининг қонидир. Ўтган йили Андижон воқеалари арафасида бу ердан қайтарканман, тўрт мисра шеър битдим:
Андижоним, анда жоним қонинг билан ювилди,
Ўғлонларинг Бобурингдек Ватанидан қувилди.
Қисматингнинг ярасига малҳам йўқдир, бардош йўқ!
Ватан - жонсиз. Жон - ватансиз. Тан кафансиз кўмилди!
Йўл-йўлакай Андижон воқеаларидан олдин Каримовга бир неча хатлар ёзганимни, бу фожианинг муқаррар рўй беришига қараб кетаётгани борасида матбуот конференциялари ўтказганимни эслаб келдим. Бюллетенларимизда юзага келган қалтис вазиятни акс эттирувчи далилларни келтирганимизни хотирладим. Надоматлар бўлсинки, барибир Андижон фожиаси содир этилди. Тўғрироғи, таҳликадаги ҳукумат тинч намойишчилар, одамларга қарата ўқ отди.
Саволингизга қайтсак, бу воқеалар қайсидир маънода ҳукуматнинг инқирозига олиб келмади ҳам. Чунки ҳукуматни қанчалик аччиқ бўлмасин, тан олиш керак, ён-веридаги ўзига ўхшаб диктаторлик режими ўрнатаётган гигемон давлатлар ўз паноҳига олди. Аввалги ҳукумат билан ҳозиргисининг фарқи шундаки, ҳозиргиси энди демократия даъво қилмайди, инсон ҳақларининг бузилишини эътироф этмайди. Бу очиқ зўровонлик. Энди ўзгача фикрловчи ҳар қандай одамнинг боши кетаверади, хоҳ у мухолифатчи бўлсин, хоҳ ҳукуматнинг ўзининг одами.
Аммо мени ана шу системанинг оқибатлари ташвишлантиради. Каримовнинг ҳокимиятдан кетиши, тахтнинг ағдаралиши кўпчилик мухолифатчилар айтганидек, мўъжизаларни содир қилмайди. Ҳали ана шу режимдан куч олган, унинг инерцияси билан анча олдинган боришга улгурадиган, геополитик манфаатлар сиёсий майдонга олиб келадиган шахслар пайдо бўлади. Худди шундай бир жараёнда мухолифатнинг ақли, салоҳияти вазиятни мумкинқадар ўзгартириши эҳтимол.
“Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоячиси жамияти ўлароқ Андижон фожиаси юзасидан нутқлар (доклад) тайёрлади. Ана шу фожиа нуқтаи назаридан фаолият йўналишларини қайта белгилаб олди. Фаолларимиз инсон ҳуқуқлари бузилишининг ҳар қандай кўринишлари борасида ахборотлар, даллилар йиғиб, халқаро ташкиотлар, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этиб бормоқдалар. Бюллетенларимиз халқаро интернет тармоғи орқали тарқатиляпти.
- Журналхонларимизни мухолифат-чининг оиласи, хонадонидаги аҳвол ҳам қизиқтиради. Умуман, болалар орасида издошлар, сиёсатга қизиқадиганлари борми? Уларнинг касби корига ҳам икки оғиз тўхталсангиз.
- (Кулади). Қайсидир йили Зиёда деган қизим мактабдан хуноби ошиб келди. Нимадандир эзилган, гўё мендан ҳимоя излаётгандек эди. Маълум бўлишича, маънавиятми, тарихми муаллими мустақиллик йилларида “Бирлик”, “Эрк” каби сиёсий партиялар фаолиятига тўхталиб, уларнинг гўё “террористик”, “ноқонуний” фаолиятини гапириб берган.
Зиёда уйда партиямиз мисолида менинг фаолиятимни идеал сифатида ўрганган эмасми, муаллим билан тортишибди. Токи, муаллим кечирим сўраб, гапини қайтариб олмагунча мактабга бормасмиш... Мана сизга мухолифатчи хонадонидаги аҳволнинг бир кўриниши.
Хонадонимиз кўпчиликникидек оддий. Бир ҳовлида уч овсин яшаймиз. Тўрт нафар фарзандимиз, икки неварамиз бор. Икки қизимиз Тошкент давлат юридик институтида ўқийди. Тўнғичимиз Ҳожиакбар “Эзгулик” жамиятининг ташкилий ишлари билан шуғулланади. Саволингизга қайтсам, оилада менинг йўлимдан бораётгани — Зиёда. “Эзгулик” қошида “Ёш эзгуликчилар” клубини ташкил қилиб, унга етакчилик қиляпти.
Раҳматли онамнинг айтишича, менга жамоатчилик ишларида фаол, маҳалла хотин-қизлари қўмитасида бир неча йиллар раҳбарлик қилган аммамнинг исмини қўйишган экан. Онамнинг ўзлари (Зарифа Юнусуова) бир умр Эски шаҳардаги 1-босмахонада муқоваловчи бўлиб ишлаганлар. Отам Аҳмаджон ака “Узхимтехснаб”да амалдор бўлган. Шунга қарамай болалагимиз бироз оғир кечган. Эгизак акаларим ва мен отам бошқа оила қургач, кўнглимиз ўксик улғайганмиз. Шаҳардаги 169-мактабда ўқиганман, ҳарқалай, ўша пайтларда ҳам жамоат ишларида фаол эдим. Шеърларим билан деворий газеталарда қатнашардим.
Ҳасан акам молиячи, Ҳусан “Тоштрам”да оддий хизматчи. Тўлқин акамларнинг (турмуш ўртоғи) касби ошпазлик. Нима дейсиз, энди, кўриб турганингиздай, оиламиз бошқаларникидай оддий. Хонадонимиздан менга ўринбосарлар чиқадими-йўқми, келажак кўрсатади. Ҳартугул, Зиёдада нимадир бор!
- Самимий суҳбатингиз учун раҳмат. Омадингизни берсин!
Сўнгсўз ўрнида:
Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан “Бирлик” ўтказган ҳамма муҳташам митинглар каби 1990 йилнинг 18 октябри оқшомида “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидаги митинг ҳам видеотасмага муҳрланган. Ўша видеофильмни кўрган одамнинг диққатини тортадиган бир саҳна бор. Кун ғира-шира, каскали, резина таёқлар билан қуролланган милиционерлар митинг қатнашчиларини ўраб олишган. Уларни меҳмонхона олдидан суриб чиқаришга уринишарди. Шу пайтда ўртага чиққан бир аёл одамларга ўзининг шеърини ўқиркан, “Она тилим олган куним тўй қиламан” деб хитоб қилганида анча-мунча одамнинг кўзига ёш келди.
Бу жасоратли аёл Васила Иноят эди.
Шу куни Васила фақат тарихга эмас, катта сиёсатга ҳам қадам қўйди. Ҳозир у Ўзбекистонда амалда фаолият кўрсатаётган “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари. Дунё танийдиган сиёсий арбоб.
Васила Тошкентда туғилиб, улғайди. 1973 йили ўрта мактабни битиргач, Фанлар Академиясининг Ўсимликлар кимёси институтига ишга кирди. Ўша пайтнинг ўзида Тошкент Давлат университети Кимё факультети кечки бўлимида таҳсил ола бошлади. Кейинчалик Пахта целлюлозаси институтига ўтди.
80-чи йилларнинг охирида “Бирлик” халқ ҳаракатининг фаоллари ҳамма ерда ўзбек тили ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан машғул эдилар. Улар расмий доираларда ҳам ўзбек тили қўлланиши кераклигини даъво қилишар ва ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан ёзилган мурожаатномага имзо тўплашарди. Васила ҳам бу ишларда фаол қатнашди ва охир-оқибат “Бирлик”чига айланди.
1992-94 йиллари мухолифатга қарши қилинган ҳужумлар натижасида унинг фаолияти бирмунча сустлашди. Васила ҳам жуда кўпчилик “Бирлик” фаоллари каби ҳуқуқ ҳимоячисига айланди. Шу йўл билан мухолифат бутунлай йўқолиш хавфидан қутилган эди. Бу аср бошларида эса мухолифат қайтадан жонлана бошлади.
2003 йилда “Бирлик” халқ ҳаракати 10 йиллик танаффусдан кейин биринчи Қурултойини ўтказди, Ҳаракат партияга айлантирилди. Бу ишларни бажаришда Василанинг ташкилотчилик қобилияти муҳим аҳамият касб этди. У “Бирлик” Партиясининг Бош котиб этиб сайланди.
Васила олдинги йиллардаги каби шу кунларда ҳам курашда. У Ўзбекистонни диктатурадан қутқариш, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлида ҳормай-толмай иш олиб бормоқда.
Журналхонларимиз номидан уни таваллуд айёми билан қутлаб, ишларди юксак мувафаққиятлар тилаймиз. ♠ ♠ ♠