Журнал Ҳаракат
№6 (57) 2005. Ичидагилар
(Сўз боши ўрнида) -
Ўзбекистон ва Россия муносабатлари: ўтмиш, бугун ва келажак
Шу йил 14 ноябрь куни Москвада, аввалдан кутилганидек, Россия ва Ўзбекистон президентлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни иттфоқчилик даражасига кўтаришни иддао этган шартномани имзоладилар. Шартнома бир қарашда ростдан ҳам икка мамлакат алоқаларини юксак савига олиб чиққандек бўлиб кўринса ҳам, аслида, баландпарвоз, кўпинча мавҳум гаплардан иборат.
Шартноманинг асл мақсади маданий дунё тарафидан тамомийла изоляция қилиб қўйилган Ислом Каримовга маънавий ёрдам бериш бўлганлигига шубҳа йўқ. Унинг матнидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда тинчликкни бузувчи омиллар ўртага чиқса, тўғри сўз билан айтсак, Каримовнинг тахти қимирлаб қолса, Россия ўз армиясининг кучи билан бўлса ҳам уни сақлаб қолишга ваъда бермоқда.
Украина ва Гуржистонга нисбатан олиб борган сиёсати банкротга учраган Путиннинг ўзи учун ҳам бундай шартнома маънавий озиқ бўлиб кўриниши мумкин. Аммо, Россия ўзининг ишонган тоғларини - Европада Слобдан Милошевични, Яқин Шарқда Саддам Ҳусайинни сақлаб қололмаган экан, энди кучи Каримовни сақлаб қолишга етармикан?
Мамлакат манфаатларини эмас, унинг тахти қимирлаб қолган президентининг кунларини чўзиш учун тузилган шартноманинг ҳеч қандай келажаги йўқ. Икки мамлакатнинг қўғирчоқ парламентлари уни яшин тезлигида ратификация қилиб берсалар ҳам. Шу сабабли, айтиш мумкинки, 14 ноябрь куни Ўзбекистон ва Россия иттифоқчи мамлакатларга эмас, Каримов ва Путин иттифоқчи президентларга, профессионал кэгэбичи Путиндан узоқ ваъдали содиқлик кутиб бўлмаслигини ҳисобга олсак, вақтинчалик иттифоқчиларга айланишди.
Бу шартноманинг имзоланиши муносабати билан Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ўтмишда қандай эди, бугун қандай ва келажаги нима бўлади деган савол устида ўйлаб кўриш фойдалидир.
Ўтмиш
Авваламбор шуни айтиш керакки, ўтмиш деганда мустамлакалик йилларини эмас, 1991 йилда эълон қилинган мустақилликдан кейинги даврни назарда тутамиз ва бу даврда Ислом Каримов Россиядан мустақил сиёсат олиб бориб, ўтган асрнинг охири ва янги асрнинг бошида Россиядан юз ўгирди деган иддаонинг мутлақо хатолигини таъкидлашни истаймиз.
Каримовнинг Москвадан мустақил сиёсати ҳақида лоф отадиганлар қуйидагилани унутадилар.
Ҳатто Совет замонидан ҳам Москва тарафидан тайинладиган республикаларнинг “хўжайинлари”, яъни маҳаллий компартияларнинг биринчи секретарлари маълум миқдорда, мутлақо принципиал бўлмаган масалаларда, Москвадан нисбатан мустақил эдилар. Ўз курсисида узоқ вақт ўтириб қолган баъзи “хўжайинлар” ўз атрофларига “ўз кадрларини” жойлаштириб олгач, Москва билан кичик конфликтлар ҳам қилолардилар. Кадр масаласида вазиятни беқарорлаштирмаслик мақсадида, Москва ўзининг баъзи маҳаллий вассалларини тўғридан тўғри ишдан олмасдан, турли наухау (янги технологиялар) яратишга мажбур бўларди. Мана мисоллар.
Ўтган асрнинг 70-йилларида Белорусия компартиясининг раҳбари Машеров автоҳалокатда ўлди. Айниқса Белорусиянинг ўзида кўп тарқалган иддаоларга кўра, ўн йиллардан бери курсисини мустаҳкамлаб олган Машеровни Москва бошқача йўл билан ишдан муаммосиз бўшатолмасди.
Иккинчи мисол ўзимизнинг Ўзбекистонга оид. Сал кам чорак аср тахтда ўтирган Шароф Рашидов Москванинг ишонган қули эди. У марказнинг топшириғи билан Ўзбекистонда пахта монокультурасини жорий этиб, юртимизни қолоқликка гирифтор қилди. Пахта хосилдирлигини ошириш мақсадида на одамларни на тупроқни аямасдан мамлакатни заҳарли химикатлар билан бостирди, миллатнинг генофондини хавф остида қолдирди. Ўзбек тилини расмий доиралардан сиқиб чиқариб, рус тилини аввал феълан, сўнгра расман давлат тилига айлантирди. Тошкент аҳолисининг таркибида ўзбекларнинг улушини 50 фоиздан пастга туширди. Нуриддин Муҳитдинов каби миллатпарвар инсонларни юртга яқинлаштирмади.
Хизматлари эвазига у Ўзбекистон ичида тўла хўжайин бўлишга интилди. Буни истамаган ва айни замонда кадровий зилзила чиқаришни ҳам хоҳламаган Москва, унинг ўлимини тезлаштирш йўли билан масалани ҳал қилди.
Кейинги мисол Озарбайжондан. У ерда маҳкам ўрнашиб олган маҳаллий ҳўжайин Ҳайдар Алиев ўзининг антиармани сиёсати билан Москвани қониқтирмасди. Шунинг учун уни аввал Москвага кўтардилар, сўнгра тинчгина улоқтирдилар. У 1993 йилда Москвага яна керак бўлиб қолгани ва қайтадан Бакуда тахтга ўтқазилгани бошқа масала.
СССР йўқ бўлгандан кейин Кремль вассалларининг, биз кўпроқ Марказий Осиё ва Озарбайжондаги вассалларни назарда тутмоқдамиз, мустақиллиги бироз кучайди. Аммо, энди улар ўзларини президентлар деб атасалар ҳам моҳият ўзгаргани йўқ. Бу ерда фақатгина бир мисол келтирамиз.
Маълумки, Совет замонида ҳам Москва ўзи учун ноқулайроқ бўлган ташаббусларни республикадаги вассаллари орқали кўтарарди. Масалан, ўтган асрнинг 70-чи йилларида Кремль республикаларнинг конституцияларидаги давлат тили сифатида маҳаллий тилларни белгиловчи моддаларни йўқ қилиш мақсадида рус тилининг ролини кўтаришга йўналган кампания бошлаш эҳтиёжини сезди. Бундай ташаббус билан чиқиш Шароф Рашидовга топширилди.
У Ўзбекистонда гўёки ўз ташаббуси билан катта умумиттифоқ конференцияси ўтказди ва ўзбек тилини рус тилига тамомийла алмаштириш жараёнини бошлаб берди. Бунинг натижасида, 1977 йил қабул қилинган янги конституциямизда давлат тили хусусидаги модда олиб ташланди, давлат тили СССР конституциясига мувофиқ рус тили бўлиб қолди.
Москва шу тажрибасини мустақилликдан кейин ҳам давом эттирганини кўриш унчалик қийин эмас.
МДҲга кирувчи мамлакатлар қоғозда бўлса ҳам ҳар ҳолда нисбатан мустақил бўлганлари учун Россия биринчи қадамларданоқ ўз гегемонлигини ўтказишда ҳуқуқий тўсиқларга дуч келабошлади. Табиийки, гегемонлик ҳарбий куч устунлиги орқали ўтказилади. Аммо, дунёнинг ғазабини келтирмасдан ҳарбий гегемонликни ўтказиш учун ҳуқуқий асос керак.
Ҳуқуқий асос яратиш ташаббуси билан чиқиш Шароф Рашидовнинг ишини “шараф” билан бажаришга бошлаган Ислом Каримовга топширилди.
1992 йил май ойида Тошкентда ўтказилган МДҲга кирувчи мамлакатлар раҳбарларининг йиғилишида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таклифи билан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тузилди. Ўшанда ҳам ҳозир ҳам фақат Россиянинг ишга яроқли армияси борлиги сабабли, КХШТ МДҲда русларнинг гегемонлигини жорий этувчи восита эканлигини ақли расо ҳар қандай одам тушунса керак.
Демак, Каримов Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлашдан кўра МДҲда русларнинг сиёсий-ҳарбий гегемонлигини сақлаб қолиш учун курашган.
* * *
Хўш, иқтосоддачи? Бу соҳада ҳам аҳвол ўша-ўша. Ўзбекистон Россиянинг иқтисодий манфаатлари учун хизмат қилишни давом эттирмоқда. Мисолларми?
Маълумки, Совет замонларида Уралнинг саноат корхоналари Ўзбекистондан текинга олиб кетиладиган газга боғлиқ эди. Машҳур Бухоро-Урал газқувурини эсланг. Россия Сибирь заҳираларини ўзлаштиргандан кейин, бу боғлилик камайган бўлиши мумкин, аммо йўқ бўлган эмас. Мустақилликдан кейин Ўзбекистон ўз манфаатларини ҳимоя қилгани, газ нархи масаласини ўртага қўйгани, бундан Россия учун бирон муаммо чиққанини эшитган одам борми? Йўқ.
Россиянинг тўқимачилик саноати асосан сув текинга олиб кетиладиган ўзбек пахтасида ишларди. Аммо, мустақилликдан кейин бирон нарса ўзгардими? Пахтанинг нархи хусусида руслар бирон бир ерда норозилик билдирганларини эшитган одам борми? Йўқ.
Ўзбекистон металлургия саноатининг, хусусан ранли металлургия саноатининг маҳсулотлари асосан Россияга кетарди, ҳозир ҳам кетмоқда. Яна ўша-ўша сув текинга.
Уран конларимиз ҳам Россияга хизмат қиларди, ҳозир ҳам қилмоқда. Олтин конларидаги аҳвол ҳам жиддий шаклда ўзгарганини кўрсатувчи ҳеч бир далил йўқ.
Демак, иқтисодда ҳам ҳануз русларнинг қўлидамиз.
* * *
1999 йили Ўзбекистон Исломий Ҳаракати мавжуд режимга қарши уруш эълон қилиб, Каримовнинг келажаги учун жиддий таҳдид сола бошлаганидан кейин, у нажотни КХШТдан, тўғрироғи Россиядан кутди. Чеченистон билан овора бўлган руслар исталган ёрдамни беролмадилар. Шунда Каримов намойишкорона КХШТдан чиқди. Буни Россиядан мустақилроқ бўлиш, унинг қўлидан қутилиш учун ҳаракат деб баҳолаш мумкинми? Йўқ.
Аслида, Каримов шу йўл билан Россияни ҳарбий суперкуч сифатда Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон билан жиддий шуғулланишга чақирган. Бу фикр жуда мантиқли. Қаранг, русларга қандай сигнал берилди? Сиз ҳарбий кучингизни Марказий Осиёда ишлатмадингиз, энди биз КШХТдан чиқамиз, ишлатинг биз қайтамиз, дейилди.
Россия бу масалада шошилмагунча, Ўзбекистон демарш қилиб, КШХТни тарк этди. Лекин, Россия билан алоқалар ҳеч совугани йўқ. Уларнинг совуганини кўрсатувчи биронта факт йўқ.
Бу мақола доирасидаги мавзуимиз Ўзбекистон-Россия муносабатлари бўлса ҳам, бошқа бир суперкуч - АҚШни тилга олмасдан ўтиб бўлмайди.
2001 йил 11 сентябрдаги террор воқеалари, яъни террористларнинг Нью-Йоркдаги Дунё Тижорат Маркази ва Вашингтон яқинидаги Пентагонга ҳужумларидан кейин, АҚШ антитерростик уруш доирасида Афғонистон билан урушга тайёрланар экан, Ўзбекистондаги собиқ СССРнинг (русларнинг, деб ўқиш мумкин) Хонобод авиабазасидан фойдаланиш учун рухсат олди. Баъзилар айнан шу фактни Ўзбекистон Россиядан юз ўгиришининг рамзи сифатидан такрорлашни яхши кўрадилар. Воқеаларга чуқурроқ қарасак, бундай эмаслигини кўрамиз.
Эслайлик, АҚШ президенти Бушнинг шахсан ўзи таъкидлагандек, 2001 йил 11 сентябрь куни у ўзига қарши ҳам ҳужум уюштирилишидан қўрқиб, маҳфий бункерларидан бирида ўтирганда, унга биринчи бўлиб Россия президенти Владимир Путин телефон қилган ва ҳамдардлик билдиришдан ташқари, террорга қарши урушда тўла ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирган. Бундай шароитда Бушнинг ўта туйғуланиб кетгани ва Путинга яқин бўлиб қолганини жуда яхши тушуниш мумкин.
Шу телефон мулоқати пайтидаёқ Путин Бушга Хонободдан фойдаланишни таклиф этдими ё йўқми билмаймиз, аммо, Каримовнинг бу авибаза хусусидаги қарори Путиннинг буйруғи билан қилинганига жуда содда одамларгина ишонмасликлари мумкин.
Шу йўл билан Россия ўзига ҳам таҳдид солаётган, хусусан чечен мужоҳидларига ёрдам бериб келаётган Толибонни америкаликлар қўли билан йўқ қилинишига хисса қўшмоқда эди. Қолаверса, Толибон Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини ҳам дастаклаётганини ҳисобга олсак, Афғонистондаги режимнинг йўқ этилиши Каримовнинг ҳам орзуси бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Яъни, демоқчимизки, Каримовнинг АҚШ билан бу масаладаги ҳамкорлиги мақсадли ва вақтинчалик бўлган.
Мана ҳозир, Толибон ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати йўқ қилингач, бунинг устига, Россияда ҳокимиятга келган Владимир Путин ҳамма масалаларни мускуллар ўйнатиш билан ҳал этиш, русларнинг ҳарбий гегемонлигини очиқча ўрнатиш тарафдори эканлигини кўрсатгач, Каримов КШХТга қайтиш тараддудига тушди.
Аммо, бу бугуннинг масаласи.
Бугун
Каримов АҚШ ва Ғарб мамлакатлари билан муносабатини улар Андижонда қон тўкилишини қоралаганлари учун узишга бошлади, дейиш тўғри эмас.
Маълумки, Ўзбекистон демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларида кўмаклашишга келган АҚШлик ташкилотларнинг фаолиятини Андижон воқеаларидан олдин кесишга бошлаганди. Масалан, Сорос фондининг офиси беркитилганди, Миллий Демократик ва Халқаро Республикачилар Институтларига рўйхатдан ўтмаган маҳаллий партия ва ташкилотлар билан ишлаш тақиқланганди.
Ўзбекистон президенти учун бир оз демократроқ бўлиб кўринишга интилиш замон талаби эди. Аслида, у бу масалада ҳам ҳамкори ва балки ҳамкасби Путин билан бир тоифадаги одам. Ахир Путин совет ва постсовет даврининг энг машҳур демократларидан бири бўлмиш Анатолий Сабчакнинг пинжига кириб, ўзини демократ қарашли одам қилиб кўрсатишга интилмаганмиди? Унинг бу ёлғон ўйин-тузоғига Ельциндек одам тушмаганмиди?
Буларни фаҳмлаган одам тушунадики, Каримов ҳеч қачон Россиядан узоқлашмаган, аксинча, ҳар вақт Россия манфаатларини ҳимоя қилган, Россиянинг манфаатларини Марказий Осиёдаги асосий қўриқчиси ролини ўйнаган. Бугун, Андижон воқеаларидан кейин, у ўзини демократик дунёнинг айбномаларидан ва балки жазоларидан маҳофаза қилиш учун Россининг пинжига кириб, айбнома ва жозолардан у ерда яширинмоқчи.
Путин ва Каримов ўртасидаги стратегик иттифоқлик шартномасга санаб ўтилган омиллар призмасидан қараш лозим. Биз юқорида айнан шундай қилдик.
Президент Ислом Каримовнинг 13 ноябрь куни Россияга кетаётиб, Тошкент аэропортида бир тўда маҳаллий ОАВлар мухбирларига берган баёноти билан танишган киши, бизнинг кўришимиз тўғри эканлиги яна бир марта амин бўлади. Биз бу ерда баёнотнинг сиёсий қисмини бўямай-чизмай, стенографик айнанликда, лекин тушунарли бўлиши учун бир оз таҳрир қилиб (пойма-пой сўзларга барҳам бериб) ва бир оз қисқартириб, ҳукмингизга ҳавола қиламиз:
«Россия Федерациясига бу ташриф Ўзбекистон - Россия алоқаларининг янги тарихида алоҳида ўрин олади, - деди Каримов. - Учрашув доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Тайёрланган муҳим ҳужжатлар орасида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги алоқаларни иттифоқчилик даражасига кўтариш ҳужжатини имзолаш мўлжалланмоқда... Унда нималар кўзда тутиляпти?. Шу хақда гапирганда, Россиядан, авваламбор, ҳарбий ва ҳарбий-техник алоқаларни юқори ва ишончли даражага етказиш, қуролли кучларни қуришда ва замонавий қурол-яроғ билан қуроллантиришда (Россиядан) ёрдам олиш ва (у билан) ҳамкорликда ишлаш (назарда тутилади).
Шуни тасаввур қилсак, ёмон бўлмасди: бу шартнома кучга кирганда, Ўзбекистонга ғараз ёки ёвуз ниятлар билан қилинган ҳамла ёки бостириш ҳаракатлари Россияга қўл кўтаргандек ҳисобланади ва шундан тегишли хулоса ва қарорлар чиқарилади. Қўпол бўлса-да, гапиришим керак, бизга ким думини кўтарадиган бўлса, уни Россияга қарши кўтаргандек ҳисобланади...
Агар бу ҳаракатларимизнинг манбаи, сабабларини чуқурроқ ўйлайдиган бўлсак, охирги йилларда бўлган аҳволни, бизга нисбатан қанча-қанча хуружлар қилингани, юртимиз хавф-хатарлар остида қолганини одамларимиз бошидан кечирган, буни яхши билишади ва бу бало қаердан келаётганини ва кимнинг мақсадларига кираётганини жуда яхши англашади...
Андижон воқеалари, уларга сабаб бўлган ҳаракатлар, интилишлар, керак бўлса, Хонобод аэродромидан чиқиб кетишга мажбур бўлган аламзада баъзи кучлар халқаро майдонда тинмасдан Ўзбекистон устидан, халқимиз устидан қанча-қанча бўҳтон, қанча-қанча туҳматлар тўкаётгани, қўпорувчи ҳаракатлар қилишдан чарчамаётгани (кўриниб турибди). Мақсад...-Ўзбекистоннинг мустақил сиёсати, осойишталиги, барқарорлиги, бугунги ҳаётини барбод этиш ва бизни ўз сиёсатига қарам қилиш...
Бу ва бунинг атрофидаги воқеаларни ўйлайдиган бўлсак, улар тасодифан бошлангани йўқ, кўпдан бери тайёргарлик ва интилишлар бўлган ва бугун юзага чиқмоқда... Москвада айтган эдим: бундай шароитда Ўзбекистон, албатта, ҳар томонлама ишончли, таянч ва суянч бўлган орқага суяниши керак, ...бундай пайтда ёлғиз бўлиш - энг катта хавф... Европани оласанми, Американи оласанми, буларнинг нияти - Ўзбекистонни ёлғиз қолдириш ва Ўзбекистонга қарши хоҳлаган ҳаракатларини амалга ошириш.
Шу нуқтаи назардан қараганда, биз нима қилишимиз керак? Биз, албатта, ўз ҳимоямизни, ўзимизни ҳар қандай бало-қазолардан асраш учун ...имкониятларимизни чуқур ишлатиш, ўз кучимизга суяниш ва кучли давлат билан ҳар томонлама алоқаларни тузиш.
Биз хавф масаласини чуқурроқ қарайдиган бўлсак, бу масалани фақат ҳарбий нуқтаи назардан қараш хато бўларди. Хавф-хатар, хавфсизлик ҳақида гапирганда, аввало ҳарбий томони албатта жуда катта аҳамиятга эга, лекин, ўйлайманки, иқтисодий, молиявий ва маънавий нуқтаи назардан хавфсизликни сақлаш ундан ҳам, балким, кўпроқ аҳамиятлидир.
Тарихимиз шуни кўрсатяпти: авваламбор халқ орасини бузиш, бир-бирига қарама-қарши қўйиш, адоват уруғини сепиш, бир ҳудудда яшайдиган одамларни иккинчи томонга, айтайлик, бошқа қатламларга (қарши) кўтариш, эски тарихни яна эслаш ва (бошқа) шундай имкониятлардан фойдаланиб, аввало амалга, шуҳратга интиладиган кучларни, мен эртага ундай бўламан, ундай қиламан деган пуч гаплар ёки бакириқ-чақириқлар билан юрган кучларни четдан туриб озгина молиявий нуқтаи назардан бўладими, садақасинин бериб, уларни боқиш, ҳукуматга қарши кўтариш - бу ҳаракатлар халқимизга аён...
...Бизнинг ички аҳволимиз, авваламбор халқимизнинг иқтисодий даражаси (яхши). Яхши яшаётган халққа нима керак? Унақа тўпалон, унақа ҳар қандай қарама-қаршилик, адоват кимга керак? Халқимиз қонида тинчгина яшаш - Оллохнинг буюргани деган нарса бор...»
Каримовнинг гапларидан унинг қанчалик талвасда эканлиги, очиқ айтмаса ҳам, мухолифатнинг уни алмаштириш учун қилаётган ҳаракатлардан ваҳимада эканлигини кўриш қийин эмас.
Бундан ташқари, Ислом Каримов ўзаро иқтисодий-молиявий муносабатлар, транспорт, савдо-сотиқ алоқалари ҳажмини кенгайтириш, икки давлат тадбиркорлари ва компанияларига янги имтиёзлар бериш, ўзаро борди-келдилар йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш зарурлигига ҳам урғу берди. “Иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома, - деб ишонтирмоқчи бўлди у, - ҳам Ўзбекистон, ҳам Россиянинг узоқ давомли стратегик манфаатларига жавоб берадиган шартномадир. ...Бу масала бўйича халқимизнинг кўнгли албатта тинч бўлиши керак”.
Аммо, демократик ривожланишлар йўлида Ғарбдан орқада бўлса ҳам Ўзбекистондан анча илгарига кетган Россиядек давлат билан яқинлик ҳам унинг щз режимига барибир таҳлика эканлигидан Каримовнинг кўнгли тинчмикан?…
Хуллас, 14 ноябрда шартнома имзоланди. Ундан олдин ва кейин турли туман россиялик ҳайъатлар Ўзбекистонга келиб, катта ишлар қилинаётгандек манзара яратишга ҳаракат қилдилар. Аммо, биронта пичоққа илинадиган янги лойиҳа кўринмади. Нимга?
Чунки, Ўзбекистон мустақилликдан кейин ҳам Россиянинг ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий саҳнасида қолган, унинг аравасида бўлганди. Шундай экан, яна ҳам очиқроқ айтсак, расман мустақил бўлган мамлакатни феълан бундан ҳам мустамлакароқ қилиш учун имконият қолмаган эди.
Эртага
Дунёдаги глобал жараёнларни бир оз бўлса кузатиб бораётганлар тушунишадики, энди демократияни ҳеч бир ерда тўхтатиб бўлмайди. Бунга Путин ва Каримовларнинг кучи етмайди.
Демак, келажагимиз ахир бир кун ҳокимиятга келадиган демократик мухолифат билан боғлиқ. Шу сабабли масалаларга мухолифатнинг муносабатини билиш, жараёнларга мухолифат кўзи билан ҳам қараб қўйиш жуда муҳимдир.
Ўзбекистон мухолифати Москвада имзоларган шартномага ўз муносабатини билдирмасдан қолмади. Мамлакатимиз ичида бугун мухолифат учун фаолият юритиш имкони бўлмагани сабабли муносабат юрт ташқарисида билдирилди. Мисол тариқасида, Москвада яшовчи “Бирлик” Партияси фаоллари томонидан Ўзбекистон элчихонаси олдида уюштирилган пикетни келтириш мумкин.
Ўнлаб Россия ва Ғарб мамлакатларининг журналистлари томонидан кузатилган пикетни бошдан охиригача «бирликчи» Бахром Ҳамроев бошқарди ва мухбирларнинг саволларига жавоб бериб шундай деди: «Бу кунда тузилаётган Россия - Ўзбекистон иттифоқи бу икки мамлакат халқларининг талаби билан эмас, икки президентнинг истаги билан бўлмоқда, демак мустаҳкам бўлолмайди. Бу фақат шуни кўрсатадики, Андижонда бўлган хунрезликни қўллаб қувватлаган Кремль, бундан кейинги Каримов қиладиган жиноятларига ҳам шерик бўлмоқчи. Бундай шерикликни вақти келиб рус халқи ҳам қоралайди».
Пикетчиларнинг қўлларида шу каби плакатлар бор эди: «Ислам Абдуганиевич Welcome в ГААГУ!», «Суд в Ташкенте балаган на крови!», «Дружба с Каримовым позор для России!», «Мусулмонларга босқинни тўхтат!», «Свободу политзаключенным Узбекистана», «Перекратить геноцид Узбекского народа», «Каримов вспомни судьбу Чаушеску».
Пикетга ҳомийлик қилган «Гражданское содействие» ташкилотининг раҳбарлари Светлана Ганнушкина ва Елена Рябинина ҳам шу ерда эдилар. Айтиш керакки, Светлана Ганнушкина Россия президенти қошидаги ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар билан алоқани таъминлаб турувчи кенгашнинг аъзосидир.
Тўғри, пикет бундай жиддий масалага муносабат билдириш учун энг яхши жой ва имконият эмас. Қолаверса, дунёнинг буюк мамлакатларидан бири бўлмиш Россия Федерацияси билан алоқаларниг ривожланиш йўналиши жиддий масаладир.
Мухолифатдаги биронта партия, хусусан “Бирлик” Партияси Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган шартномага тўғридан тўғри муносабат билдирмаган бўлса ҳам уларнинг бу масалага қарашини ўрганиш, мумкин.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг “Ўзбекистон мухолифатнинг бугунги кучи, мақсади ва вазифалари” номли мақоласида (“Ҳаракат” журналининг 2005 йил 4 (55) сонига қаранг) мавзуимизга оид қуйидаги сўзлар бор:
«Россиянинг шарқий ҳудудларида мисли кўрилмаган миқдорда табиий заҳиралар борлигини ҳисобга олиб, улардан Россия билан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кун тартибига олиб келиш керак. Россия у ҳудудлардан тўла фойдалана олиш потенциалига, тўғрироғи нуфусига соҳиб эмаслиги, бу минтақада, Хитой ва Японияни ҳисобга олмаса, Ўзбекистонгина етарли нуфусга соҳиб эканлиги энг муҳим омилдир. Хитой ва Япониянинг келажакда амалга оширилиши аниқ бўлган экспансияси қаршисида Россия Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилишга яшил чироқ ёқиши ғоят табиий нарсадир.
Бу масалаларда Марказий Осиё мамлакатлари биргаликда ҳаракат қилсаларгина ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини унутмайлик».
Мақоланинг “Ташқи сиёсат” бўлимида яна мавзуимизга оид сўзларни учратишимиз мумкин:
«Географик жойлашимиздан келиб чиқиб, Россия Федерацияси ва Хитой билан муносабатларнинг муҳимлигини гапириб ўтиришга ҳожат йўқ. Аммо, бу кунларда Россияда демократиядан чекиниш, Хитойда эса демократияни инкор этиш, хусусан, қардошларимиз уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташ сиёсати ҳукмрон экан, бу давлатлар билан самимий алоқалар ўрнаталишини кутиш қийин. Ҳозир бу иккала мамлакат ҳам Марказий Осиёда ўз ҳукмронликларини ўтказишга интила-ётганлари ҳам сир эмас.
Мавжуд шартлар остида Хитой бу кунда биз учун Россиячалик актуал мавзу эмас. Биз бугун асосий эътиборимизни Россияга қаратишимиз керак. Россия билан Совет замонидан қолган турли боғликларимиз, бу ерда бизга қардош бўлган туркий халқларнинг нуфуси катта эканлиги ва юқорида айтилганидек, Россиянинг шарқий ҳудудларидаги катта бойликлар борлигини ҳисобга олиб, бу мамлакат билан прагматик сиёсат олиб бориш кераклиги ўз ўзидан маълум».
Мухолифат лидерининг мақоласи, кўринишидан, Россия ва Ўзбекистон ўртасида иттифоқлик шартномаси имзолаш масаласи кун тартибига келмасдан аввал ёзилган бўлса ҳам, унинг Россия билан бўладиган муносабатларга жиддий ёндошиши ва бу муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканлигини кўрсатади.
Демак, бу масалада мухолифат ҳукумат билан ҳамфикрми?
Бу саволга жавоб беришдан олдин шунга эътибор бериш керакки, Ислом Каримов ҳам Владимир Путин ҳам иккалаларининг иттифоқлари демократияни бўғаётгани ва инсон ҳуқуларини топтаётгани сабабли Каримовни кескин танқид остига олган АҚШ ва Ғарбга қарши ҳам қаратилганини ортиқча яширишаётгани йўқ. Бу нарса Каримовнинг юқорида келдирилган сўзларидан ҳам яққол кўриниб турибди.
Айнан шу жиҳатдан мухолифатнинг Ўзбекистон-Россия иттифоқига бўлган муносабати тамомийла бошқача. Бу фикрни тасдиқлаш учун Абдураҳим Пўлатнинг ўз партияси номидан АҚШ ва Россия президентлари Буш ва Путинга ёзган хатини эслаш кифоя (Хатнинг рус тилидаги матни журналимизнинг 2005 йил 5 (56) сонида берилган).
2005 йил 13 сентябрда ёзилган ўша хатдан баъзи иқтибослар:
«Президен Каримовнинг ҳукумати ислом фанатизмининг хавфини атайлаб бўрттириб кўрсатиб, қашшоқлик ва ўта умидсизликка туширилган ўз халқига нисбатан қатлиом сиёсати олиб бормоқда. Демократик мухолифатнинг кенг кўламда қувғин қилиниши сабабли жамиятда прогрессив ўзгаришларнинг бўлмаётгани эса айнан фанатикларга қўл келмоқда.
Ўзбекистон раҳбарияти мувозанатли халқаро сиёсат олиб бормаётгани ҳам ташвишлидир. Президент Каримовнинг ҳам АҚШ ҳам Россияга нисбатан тутган нособитқадам курси Ўзбекистондек давлат учун уятдир…
Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси АҚШ ва Россия манфаатларининг Марказий Осиёда тўқнашиши тарафдори эмас. Том тескариси, биз мавжуд ёки туғилиши мумкин бўлган муаммо ва масалаларни ечиш учун ҳар тарафга мувофиқ имкониятларни қидириш тарафдоримиз. Табиий, Ўзбекистоннинг суверенитети ва мустақиллигини ҳурмат қилган ҳолда…
Биз ишонамизки, оқиллик ва совуққонлик сизларнинг Марказий Осиё сиёсатингизда доимо йўлчи юлдуз бўлади. Бу эса мазкур ҳудуддаги мамлакатларни демократ-лаштиришда ижобий омил, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун катта туртки бўлади.
Ўзбекистон рақобат эмас, ҳамкорлик майдони бўлсин».
Мухолифат вакилларининг сўзлари шуни тасдиқлайдики, демократлар ҳам Россия билан ҳар томонлама яқин алоқалар ўрнатиш тарафдорилар.
Аммо бунинг учун маълум шартлар бажарилиши миллий мақсадларимизга мувофиқ бўлади. Улардан энг муҳимларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
- Иттифоқ икки президентнинг эмас, бу икки мамлакат халқларининг истаги ва иштироки билан яратилиши керак;
- Иттифоқ АҚШ ва Ғарбни ҳудуддан четлаштиришга эмас, бу ҳудудни ҳамма тарафлар учун ҳамкорлик майдонига айлантиришга қаратилган бўлиши лозим.