Журнал Ҳаракат
№4 (55) 2005. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» Ахборот Агентлигининг Янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Март- Июнь, 2005 йил
2 март: Ўзбекистонга Британия расмийсининг ташрифи қолдирилди
Хабарларга кўра, кеча Буюк Британия ҳукумати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Билл Раммелнинг 2 март куни Ўзбекистонга қиладиган расмий ташрифи Каримов ҳукумати томонидан рад этилганини билдирган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса ўз раддиясини асослаш учун Британия расмийсининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлик аянчли вазият тўғрисида берган баёнотларини важ қилиб келтирди.
Маълум бўлишича, вазир ўринбосари Билл Раммелнинг зиёратини тайёрлаш мақсадида Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг юқори лавозимли вакили бир неча кун аввал Тошкентга келган ва бу ерда, хусусан, «Бирлик» Партяси Бош котиби Васила Иноят билан кўришган. Билл Раммелнинг Васила Иноят билан учрашуву ҳам режалаштирилган эди. Бу учрашувда «бирлик»чи Буюк Британия ҳукуматидан «Бирлик» Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласида президент Каримовдан халқаро мажбуриятларини бажаришни талаб қилишни сўрамоқчи бўлган.
29 март: Тошкентдаги «Фридомхауз»нинг директори ишдан четлатилди
Маълумки, 5 мартда президент Ислом Каримов АКШдаги «Фридомхауз» (Freedom House) ташкилотининг Тошкентдаги офиси директори Мьюша Север хонимнинг шахсан ўзини қабул килган ва улар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат, умумий гапларни инобатга олмаганда, сирлигича қолган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Тошкентдаги «Фридомхауз» раҳбарининг шу ва бошқа хатти-ҳаракатларини репрессив ўзбек ҳукуматининг «тегирмонига сув қуйиш» деб баҳолаган ва «Фридомхауз»нинг Вашингтондаги марказий идорасини бундан воқиф этган эдилар.
Кеча, 28 мартда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари «Фридомхауз»нинг Тошкентдаги офиси олдда Мьюша Севернинг истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказишди. Норозилик акциясининг ташкилотчиси Суръат Икромов бўлиб, у яқингача Мьюша Сервернинг энг ашаддий ҳимоячиси эди. Унинг таъкидлашича, «Фридумхауз»нинг Тошкент бўлими раҳбари Мьюша Сервер аввалги демократик позициясидан чекиниб, диктатор Каримов ва у бошчилик қилаётган ҳукумат билан ҳамкорлик қилмоқда. Пикет иштирокчилари «Фридумхауз»нинг Тошкентдаги раҳбарияти мухолифат аъзолари ва ҳукуматнинг қора рўйхатида бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларига совуқ муносабатда бўлаётганини ҳам таъкидладилар.
«Фридомхауз» вакиллари пикетчилар олдига чиқиб, Мьюша Сервернинг директорликдан четлатилгани ҳақидаги янгиликни билдирдилар.
Буюк инсон, улуғ шоиримиз Рауф Парфидан айрилдик
Кеча Тошкентда миллатимиз ўзининг мард фарзанди, оташин шоир Рауф Парфидан айрилди. Рауф ака бир оз муддат илгаари инсульт бўлган эди, ўлимининг сабаби ҳам тўғридан тўғри шу касаллик бўлса керак.
Аммо, Рауф Парфини яқиндан биладиган, унинг ички дунёсини ҳис киладиган дўстлари яхши тушунадиларки, бевақт ўлимнинг асл сабаби – бу буюк сўз устасининг бутун умр тортган юрак изтироблари бўлди. У бутун ёшлиги ва ўрта ёшдаги ҳаётини ўзбек халқининг озодлиги, Ўзбекистоннинг мустақиллигини орзу қилиб яшади. Фақат орзу қилиш билан чегараланмади, балки, бутун умри бу орзуларни руёбга ошириш учун курашди. Шу сабабли унинг «Бирлик» халқ ҳаракати асосчилари ичида бўлиши ҳеч тасодиф эмасди. «Бирлик»ка ҳаёт берган инсонлардан бири бўлмиш Рауф Парфи кейинчалик айнан «Бирлик»нинг энергияси билан яшай бошлади.
Аммо, бахтли ҳаёт узоққа чўзилмади. Рауф ака кўпчилик бирликчи-шоирлар каби Каримовнинг тузоғига тушиб, унинг ёлғон ваъдаларига ишониб, гўёки конструктив мухолифат саналган, аслида эса, «Бирлик»ни синдириш мақсадида яратилган «Эрк»ка ўтди. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ҳам ўз миллатининг қуллик кишанлари остида қолганини қисқа вакт ичида англаб етган шоирнинг бундан кейинги ҳаёти янги изтироб остида – миллатининг янгича қулларга айланишига ўзи ҳам сабабчи бўлишининг изтироби остида ўтди.
Шоирнинг бундан бир неча йил аввал, ўзи каби озодлик ва мустақиллик ғоялари билан яшаган энг яқин дўсти Мамадали Маҳмудов мустақил мамлакатимизнинг зиндинида ётган пайтида, бош зиндончи томонидан имзоланган Ўзбекистон халқ шоири унвони олган кунлари тортган азоблари, айтган гаплари, ёзган сўзлари билан таниш одам жуда яхши тушунадики, аслида, Рауф Парфи ўшанда ўлган эди. Аммо, Оллоҳ уни ўз бағрига энди олибди.
Ҳамма буюк инсонлар каби Рауф Парфи ҳам ички зиддиётларга тўла ҳаёт кечирди ва буюк орзуларига етолмай бу дунёдан айрилди. Оллоҳ раҳмат айласин.
Ўзбек миллати Рауф Парфидек фарзандини ҳеч качон унутмайди, унутмаслиги керак.
12 апрель: Тошкентда тугаган икки суд жараёнига оид
Ўзбекистонда диний-сиёсий судлов жараёнларининг кети кўринмаяпти. “Ҳизб-ут-Таҳрир“га мансубликда айбланаётганлар - 24–40 ёшлар ўртасида бўлган 7 эркак ва бир аёл устидан ҳамда 21 ёшли бир йигит - Шуҳрат Абдураҳмонов устидан олиб борилган икки суд жараёни 11 апрелда Тошкент шаҳар жиноий ишлар судида тугади.
Ҳукм ўқилгунга қадар шу суд биноси олдида судланувчиларнинг яқинлари суднинг адолатсиз олиб борилганидан норози бўлиб ўтказган пикети ҳақида кеча қисқа хабар берган эдик. Унда 20 дан ортиқ киши қатнашиб, ноҳақ суд бўлаётганини айтиб қичқирдилар, судланаётганларнинг дарҳол озод этилишини талаб қилдилар. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон судлари олдида бундай норозилик намойиши илгари кузатилмаган эди.
Адвокатларнинг тасдиқлашларича, суд курсисида ўтирганлар бундан ярим йилча илгари ҳибсга олинган бўлиб, “Ҳизб-ут-Таҳрир“ фаолиятида қатнашганликларига иқрор қилиш учун уларни турли қийноқларга солишган (масалан, тирноқлари остига ниналар тиқилган, хотинингни зўрлаймиз деб кўрқитилган, жинсий жойига тепилган ва ҳ.к.).
Бундан 2 йил муқаддам ҳам ҳозирги айблов билан қамалиб, амнистия туфайли озод этилган Ш.Абдураҳмонов эндиги гал ҳибсга олинаётганда ички ишлар бошқармасига қўллари занжирда келтирилган ва чўнтаклари текширилганда, ёнидан “Ҳизб-ут-Таҳрир“ варақаси чиққан, яъни “орган“ ходимлари унга йўл-йўлакай варақани солиб қўйишган экан. Судда бу исботланган ҳам.
Пикет натижаси ва суд ҳукми шу бўлдики, биринчи суд жараёни бўйича иши кўрилган 7 нафар йигитга 10–13 йиллик ва бир аёл (Малоҳат Рустамова) га 6 йиллик, иккинчи суд жараёни бўйича Шуҳрат Абдураҳмоновга 7 йиллик қамоқ жазолари белгиланди. Шуҳратнинг қамоқ муддати қаттиқ режимли колонияда ўтказтирилади.
15 апрель: Яна бир журналист қамоққа олинди
Бир неча йилдан бери «Ҳуррият» газетасининг мухбири бўлиб ишлаб келаётган ёш истеъдодли журналист Собиржон Ёқубов ҳибсга олинган. Бу ҳақда бугун, 15 апрелда Ички ишлар вазирлигида матбуот анжумани ўтказган вазир ўринбосари Алишер Шарафутдинов маълум қилди. Вазир ўринбосари журналистнинг нимада гумон қилинаётганига изоҳ бермаган эса-да, унинг «Ҳизб-ут-Таҳрир» диний-радикал оқимига мансублик ҳамда конституцион тузумга қарши жиноятларда айбланаётганини таxмин қилиш мумкин.
Собиржон шу мавсумда Ҳаж сафарини адо этганди, унинг ислом аҳкомларига мунтазам риоя қилишини кўпчилик яхши биларди. Аммо у конституцион режимга қарши жиноятлар содир этиши, бетайин гуруҳларга қўшилиши мумкин эмас, дейди мухбиримиз. Агар Собирга қўйилган айблов биз таъкидлагандек бўлиб чиқса, у «Ҳизб-ут-Таҳрир»га алоқадорликда айбланган Ғайрат Михлибоев, Ҳайрулла Мустафоевдан сўнг учинчи журналист бўлади.
22 апрель: Журналист Асадулла Ортиқов вафот этди
Кеча, 21 апрелда қашқадарёлик таниқли мухолифатчи, журналист Асадулла Ортиков узоқ касалликдан сўнг вафот этди. 49 ёшида оламдан ўтган Асадуллани юрак хуружи безовта қилмоқда эди. У бундан бир неча йил илгари АҚШга бориб операция қилдириш учун спонсорлар қидириб кўргани ҳам маълум. У сўнгги ойларда ўзини бироз яхши ҳис қилаятганини айтарди. Кўринишидан, касали жиддий бўлган.
Қаршилик мустақил журналист Тўлқин Қораев ўз ҳамкасби Асадулла Ортиков ҳукумат тизимидаги коррупция, режим сиёсати ҳақидаги мақолалари, исёнкор чиқишлари билан танилганини айтади.
Маълум бир даврда «Озодлик»нинг Тошкент бюросида ҳам ишлаган журналист, 90-чи йилларнинг бошларида «Бирлик» фаолларидан бўлган, аммо, сўнгги йилларда сиёсий фаолиятдан узоқ турган.
25 апрель: «Бирлик»чи ҳуқуқ ҳимоячисига ҳужум ҳақида
«Бирлик» Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси, «Эзгулик» жамиятининг Жиззах шаҳар ташкилоти раиси, журналист Улуғбек Ҳайдаров 23 апрель куни кечқурун Жиззах шаҳридаги уйи яқинда номаълум одамнинг ҳужумига учраган. Тўсатдан ҳужум қилган одам, Улуғбекни кутилмаган биринчи мушт билан ерга йиқитиб, уни оёқлари билан тепкилаган. Ҳозир у Жиззах вилоят касалхонасининг травматология бўлимида ётибди.
У билан бир неча марта уяли телефон орқали гаплашган «Эзгулик» жамиятининг раиси Васила Иноятнинг билдиришича, Улуғбекнинг ҳаёти ҳозир таҳлика остида эмас, аммо гаплашишидан ҳам аҳволи жиддий эканлиги билиниб турибди.
Васила Иноятдан олинган маълумотга қараганда, шу йил 18 апрелда Жиззах вилояти Зомин туманининг Ингичка, Толли и Бешкуби қишлоқларининг аҳолиси ичиш суви муаммоларининг ҳокимият тарафидан ечилмаганига қарши норозилик чиқишлари қилгандан бери, Улуғбек Ҳайдаров бу қишлоқларга бир неча марта борган ва ҳодисалар ҳақида хабар тарқатган эди. 20 апрелда Улуғбек Ҳайдаров бу ерга келган Васила Иноят ва «Эзгулик»нинг Зомин туман ташкилоти раиси Улуғбек Каттабеков билан биргаликда туман ҳокими билан учрашувда ҳам қатнашган. Бу ерда ҳоким сув муаммосини ҳал қилиш учун конкрет қадамлар қилишга ваъда берган.
Шу воқеалардан кейин авваллари ҳам ҳуқуқ тартибот органларининг тазйиқи остида яшаётган Улуғбек Ҳайдаровга телефон орқали таҳдидлар қилинган, ундан фаолиятини тўхтатиш талаб қилинган.
Кўринишидан, «органлар» ўз таҳдидларини амалга ошириш йўлига ўтганга ўхшайдилар. «Аммо, - деди мухбиримизга Васила Иноят, - «Эзгулик»нинг ўз фаолини ҳимоя қилишга кучи етади».
27 апрель: Шўрсувда ишчилар ҳақларини талаб қилишмоқда
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги “Шўрсув кон-кимё комбинати“ акциядорлик жамиятининг жондан тўйган 400 дан ортиқ ишчи ва хизматчилари ўз ҳиссалари (акциялари) нинг талон-торож қилинганидан ва маошларини ололмаётганларидан норози бўлиб 25 апрель куни сўнгги чора сифатида очлик эълон қилишди. Улар ўз ҳақларининг тикланиши ва маошлари вақтида берилиши талабида қатъий туришга азму қарор қилганликларини билдирмоқдалар.
Ишчилар Ўзбекистон президентига телеграмма ҳам йўллашди. Телеграммада талаблари бажарилмаган тақдирда, улар ўзларини “ҳимоя қилолмайдиган, ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиб, кўчада оч-яланғоч қолишларига сабаб бўлган“ Ўзбекистон ҳукуматининг истеъфосини талаб этишларини таъкидлаганлар.
Ишчиларнинг айтишларича, акциядорлик жамиятининг 10 йил ишлаган ва бултур ишдан олинган раҳбари Аъзам Абдураҳмонов Фарғона давлат мулк қўмитаси билан тил бириктириб, ишчиларнинг акцияларини алдов йўли билан ўзлаштириб юборган экан. Бу ҳол янги раҳбар ишга келгач, ўтган йил охирида маълум бўлган. Шу кунларда собиқ раҳбарнинг иши судда. Лекин суддан бирор натижа чиқишига ва айбдордан катта маблағ ундирилишига кўзи етмаган ишчилар, юқорида айтганимиздек, очлик эълон қилишди ва буни давом эттиришмоқда.. Боз устига, ишчиларга 8 ойдан бери маошлар берилмаётгани ҳам улар учун “дард устига чипқон“ бўлган.
Ишчилар ўзларининг жамоатчилик асосидаги ҳимоячилари сифатида «Эзгулик» жамиятининг Ўзбекистон тумани бўлими раҳбари Эркин Қўзиевни танлашган экан. Раҳбарлар билан бўлган учрашувда у ҳам қатнашган ва ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган.
Учрашувда қуйидаги воқеа юз берганини маҳаллий фаоларимиздан эшитдик, дейди бу хусусда «Бирлик» Партияси раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон. Маҳаллий раҳбарлар томонидан ишчилар олдига олиб келинган туман уламолар кенгашининг раиси ҳамманинг олдида Эркин Қўзиевга «сен ваҳобийлар ҳамма ишни бузаяпсизлар» деб дўқ-пўписа қилишга ҳаракат килган. Унга ўта эҳтирос билан жавоб бераётган Эркин Қўзиев ҳушидан кетиб йиқилган. Ҳозир унинг аҳволи яхши.
Шу воқеадан кейин ишчилар туман имомини ҳайдаб юборишган. Имомлар ҳам ҳудди ҳукумат одамлари каби ўзларига ёқмаган одамни ваҳобий деб аташга интилишлари, касалликка айланганга ўхшайди.
30 апрель: Чориевлар Президентнинг истеъфосини талаб қилишмоқчи
Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи Чориевлар оиласи 3 май куни соат кундузги 10 дан бошлаб, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси биноси олдида Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб, чегараланмаган муддатда 100 кишидан иборат норозилик намойишларини режалаштиргани маълум бўлди. Норозилик акцясининг шакли Ўзбекистон учун ноанаънавий бўлиб, чодирларда кун кечириш ва куну-тун ўша манзилда яшашни ўз ичига олади.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, мазкур хонадаон соҳиблари тумандаги Кеш акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олишган, кейинчалик эса мазкур қимматли қоғозлар маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан тортиб олинганди. Хонадон сохиблари бунга жавобан суд ва бошка ҳукуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишган, маҳаллий газеталарда мақолалар ҳам чиқаришган. Аммо, уларнинг мулклари қайтарилмай, аксинча оила бошлиги Баҳодир Чориев номаълум кишилар томонидан калтакланган ва машинаси ёҳиб юборилган. Шундан сўнг у АҚШ ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраганди.
1 май: «Озод деҳқонлар» нега ёлғон хабарлар тарқатишмоқда
«Озод дехқонлар» партиясининг ташаббуси билан «Серқуёш Ўзбекистоним» коалицияси тузилгани хақидада бу партия ткрафидан эълон қилинган Баёнот ёлгон бўлиб чиқди. Бундай коалиция тузиш хақидаги ҳеч бир ҳужжатга имзо қўймаганини билдирган Искандар Худайберганов ёзма баёнот ҳам тарқатди. Мухбиримизнинг аниқлашича, «Озод деҳқонлар» партияси раиси рус сайтларида эълон қилинган Коалиция баёнотидан ташқари ўз номидан ҳам Баёнот тарқатиб, Коалицияга «Бирлик» Партияси номидан Ҳамдам Сулаймонов, «Эрк» номидан Тошпўлат Йўлдошев ҳам кирганини эълон қилган экан. Бу Баёнот чет эл ахборот воситаларига ва Тошкентдаги элчихоналарга тарқатилган.
Бугун эса, яна рус сайтларида хабар тарқатган «Озод дехқонлар» партияси Коалициянинг 30 апрель куни ўтказилган 4 кишилик мажлисига «Бирлик» Партияси аъзолари Ҳамдам Сулаймонов, Адҳам Муҳитдинов ва Акбар Орипов қатнашгани хақида хабар тарқатиб, улар билан ҳамкорлик хусусида келишиб олинганини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Ҳамдам Сулаймонов - партия раисининг ўринбосари, Адҳам Муҳитдинов - партиянинг Фаргона вилояти ташкилоти раҳбари, Акбар Орипов - партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси.
Ҳамдам Сулаймоновнинг мухбиримизга билдиришича, бу хабар ёлгон ва провокациядан бошқа нарса эмас. «Озод Дехқонлар» партиясининг юқорида айтилган Баёноти ҳам ёлғондан иборат бўлиб, Ҳамдам Сулаймоновнинг ўзи «Серқуёш Ўзбекистон» коалицияси тузилганини рус сайтларидан ўрганган экан.
2 май: Самарқанд вилоят «Давра кенгаши»нинг мажлиси
Бугун Самарқанд шаҳрида «Давра Кенгашининг» вилоят ташкилоти навбатдаги мажлисини ўтказди. Унда «Бирлик». «Эрк», «Озод Деҳқонлар» партиялари, «Эзгулик» ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятларининг вакиллари қатнашдилар. Кун тартибида «Давра Кенгашининг» фаолиятини янада ривожлантириш, «Бирлик» Партиясининг Тошкентда 30 майда Адлия вазирлиги олдида партияни рўйхатга олиш талаби билан ўтказилиши режалаштирилаётган пикетга муносабат билдириш каби масалалар бор эди.
Мажлис қатнашчилари мухолифат партиялари ва ҳуқуқ химоячиси ташкилотларининг фаолиятини жонлаштириш, ҳамкорликни кучайтириш учун қилинадиган ишларнинг режаларини туздилар ва «Бирлик» Партиясининг пикетини қўллаб қувватлашга келишдилар.
«Давра Кенгаши»нинг кейинги мажлисини 5 июнь куни Иштихон туманида ўтказишга қарор қилинди.
3 май: Чориевлар оиласи мисли кўрилмаган қахрамонлик кўрсатмоқда
3 майда Чориевлар оиласи Ўзбекистон президентининг истеъфосини талаб қилиб АҚШ элчихонаси олдида давомли намойиш ўтказишга тайёрланаётганлари ҳақидаги хабар кўпгина ахборот воситаларида тарқатилган эди. Бугун бу акция бошланди. 60 га яқин киши АҚШ элчихонаси олдида 2 чодир ўрнатиб, талаблари бажарилмагунча бу ердан кетмасликларини билдирдилар.
Бу тадбирда 100 дан ортиқ киши қатнашмоқчи эди, аммо уларнинг қолганлари милиция ва махсус хизматлар тарафидан йўлларда ушлаб қолинган. Хусуcан, бу оиланинг каттаси Ҳасан Чориев Шаҳрисабздаги уйидан чиқарилмаган, уйига қамаб қўйилган.
Норозилик акцияларига сабаб бўлган воқеаларни қисқсча эслатиб ўтамиз. Бу оиланинг аъзоси Баҳодир Чориев Шаҳрисабз туманидаги «Кеш» чекланган ҳиссадорлик жамиятининг раҳбари бўлиб, бир маҳаллар қарзлар ботқоғида колган бу хўжаликни сердаромад корхонага айлантирган эди. Аммма, маҳаллий тўралар арзимаган нарсаларни баҳона қилиб, бундан бир неча йил аввал ноқонуний йўллар билан хўжаликни тортиб олдилар. У расман давлат хўжалигига айлантирилган бўлса ҳам, аслида Ички ишлар вазилигидаги бир гуруҳ томонидан соғиб олинадиган сигирга айлантирилганди.
Чориевлар оиласи, хусусан Баҳодир адолатни тикланиши учун қонуний йўллар билан кўп ғаракат қилди, бўлмагач, Тошкентда ва Қашқадарёда турли йўллар билан ҳокимиятга таъсир кўрсатишга уринди, аммо, ҳозирча фойдаси бўлмади. Сўнгги чора сифатида бугунги муддати чекланмаган норозилик акцияси бошланди.
Ҳозир бу акция қатнашчилари милиция тарфидан ўраб олинган. Ярим кеча бўлишига қарамасдан милиция уларга ҳужум қилишга жазм қилмаяпти. Аммо, режим «қоровулларидан» ҳар нарсани кутиш мумкин. Улар қуршов ичидаги одамларга сув-овқат ўтказмаябдилар. Ёш болалар чодир ичида ўтиришибди, аммо уларга ҳам сув ва озиқ-овқат керак.
Адолат истаган ҳамма одамлар, биринчи навбатда ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат партияларининг ваиллари АҚШ элчихонаси олдига келиб, энг камида бу акция қатнашчиларига ҳамдардлик билдиришлари, керак бўлса, уларнинг сафларига қўшилишлари лозим. Уларга сув ва озик-овқат билан ёрдам бериш керак. Чунки, бу оила олиб бораётган курашнинг мақсади қонун устуворлигини тиклаш, иқтисодий эркинликларнинг бўғилишинит тугатиш, демак, демократияни риожлантиришга ҳисса қўшишдир.
Шўрсувда очлик акцияси тўхтатилди, «Бирлик»чининг аҳволи яхши
Сайтимизда «Бирлик» фаоли, «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистон тумани бўлими раиси Эркин Қўзиев бошчилигида Шўрсув тоғ-кон, метталургия комбинати ишчилари иш ташлашиб, очлик эълон қилгани хақида хабарлар бергандик. Маълумки, норозилик акцияларидан сўнг воқеа жойига етиб келган вилоят ҳокими Шермат Норматов ишчиларнинг талабларини қондиришга ваъда берган. Ичиларнинг талаби билан уларнинг ўзи истаган одам акциядорлик жамиятига раҳбар этиб тайинланган. Бугун очлик акцияси тўхтатилган ҳам.
Бугун «Ҳаракат» мухбири номи тилга олинган Эркин Қўзиев яшайдиган Тюель маҳалласида бўлиб, унинг ҳол-аҳволи билан қизиқди. Муҳокамалар давомида ҳушидан кетиб қолиб соғлигини йўқотган Эркин Қўзиевни тумандаги Боғишамол соғломлаштириш комплексига ёткизишган. Қўзиевнинг таъкидлашича, унинг аҳволи ҳозирда анча яхши, баъзи оммавий ахборот воситаларида унинг калтаклангани, аҳволининг яхши эмаслиги ҳакида х