Журнал Ҳаракат
№5 (50) 2004. Биз яшаятган жамият
Халк таълими ходимларига мурожаат
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛК ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИГА
МУРОЖААТНОМАСИ
Мен бу дунёга ўкитувчи бўлиб келдим.
Дунёдаги барча пайгамбарлар хам инсониятга устоздир.
(Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам)
Ассалому алайкум хурматли устоз ва хамкасблар! Бугун биз сизга мурожаат килиб, сиз азизлардан хол сўраб, сизнинг номингиздан ўзингиз айта олмаётган дардингизни масъул шахсларга баралла гапиришга ўзимизда жасорат ва гайрат топа билдик. Шунинг учун бизнинг бу фаолиятимиз сиз азиз ўкитувчиларни бефарк колдирмайди деб умид киламиз.
Буюк француз саркардаси Бонапарт Напалеон - «Келажакни жасоратли одамлар яратади, лекин хузурини мунофиклар кўради», деган экан. Бугун биз бу хикматли сўзнинг, афсуски, накадар тўгри эканлигини гувохи бўлиб турибмиз. Чунки келажакка ўз орамиздаги кўл билан санокли жасур кишилар пойдевор кўймокдалар, лекин унинг хузурини «ўрокда йўк, машокда йўк, аммо хирмонда хозир» бўлгувчи шахслар кўрмокда. Албатта гап эгасини топади…
Нахотки, биз ўкитувчилар юрт келажаги учун ана шундай кимсаларни тарбиялаб бераётган бўлсак?! Зотан, замонамиз одамларининг хаммаси - улар кандай касбларда ишламасинлар, барибир, биз - мактаб ўкитувчиларининг таълимини олган кишилардир. Жамиятдаги хамма одам борки, олий укув юртида ўкий олмайди, бугунги кунда эса буни иложи хам йўк. Бирок шуни ёдда тутмок керакки, хар бир одам ўрта мактаб таълим-тарбиясини олмоги шарт хисобланади! Чунки мактаб масаласи давлатнинг устувор сиёсатининг негизидир.
Пайгамбар (САВ) дедилар: «Ўкитувчиси ва табиби йўк юртга кирманглар, агар сиз яшаётган жойда хам бу икки касб эгаси бўлмаса, у ерни дархол тарк этинг. Чунки бундай жой хосиятсиз хисобланади». Каранг, VII асрда ўкитувчининг жамият хаётидаги ахамияти кай даражада эканлигига Пайгамбардек зот томонидан яна бир бор ургу бериб ўтилган.
Биз-чи, ўзимизни XXI аср замонавий кишиси деб юрган одамлар хали хануз юкоридаги илохий хикматнинг маъно-мохиятига тушуниб етмаганимизни намоён килиб келмокдамиз. Нахот, XXI аср замонавий ўзбек ўкитувчиси кандайдир нокобил, ўз оёгига болта урувчи кимсаларга таълим-тарбия беришга ўз кучини сарфлаётган бўлса, деган ташвишли уй хаммамизнинг дилимизни гаш килаётгани хеч кимга сир эмас! Нега бугун мукаддас даргох - мактабнинг хакикий жонкуяри хисобланмиш муаллим бу кадар гамгин, ўксик ва умидсиз кўрина бошлади...
Маълумки, ўкувчи ўз хаёти давомидаги 100% ли фундаментал билимнинг 50% ини ўрта мактаб даргохида кўлга киритади. Колган 25% ини эса олий таълим ва охирги чорагини амалиёт давомида эгаллайди. Демак, асосий илмни киши ўрта мактабда олар экан. Хўш, бугун Ўзбекистонда мактаб ва унинг ўкитувчисига эътибор кандай? Олий ўкув юрти ўкитувчиси билан оддий мактаб муаллими ўртасида моддий-маънавий фарк борми? Биз шу каби талай муаммоларга танкидий кўз билан караб, керак бўлса, мутахассис-ўкитувчи сифатида бу борадаги ўз фикрларимизни сиз - мухтарам хамкасблар билан, шунингдек, халк таълими билан шугулланаётган мутасадди кишилар билан бахам кўрмокчимизки, доно халкимиз «кўпдан куён кочиб кутилмас» деб бежизга айтмаган. Шунингдек, вазирликлардаги масъул шахслар биз каби оддий мактаб ўкитувчиларининг фикрлари билан хисоблашмай, менсимай ўз билармонларча хар хил хукмларни чикараверсалар окибати аянчли – юртда маънавий инкироз бўлишлигини хам уларга эслатиб кўйишликни ўзимизга бурч деб билдик. Чунки бугунги ўзбек мактаб ўкитувчиси хар томонлама – хам рухан, хам жисман хамда моддий томондан бутунлай холдан тойган. Унинг асаблари энди озгина нохакликни-да кўтара олмаслиги мумкин...
Шундай килиб, бугунги ўзбек иктисодиёти мактаб ўкитувчисининг эхтиёжларини кондира оладими, деган хакли савол тугила бошлайди. Албатта, агар иктисодий сиёсат адолатли тарзда олиб борилса. Биз биламизки, юртимизда мана 10 йилдан ортик муддат давомида деярли хамма сохада ислохатлар баб-баробар бошлаб юборилган. Лекин жахон тарихи ва иктисодини яхши билган зотларга шу нарса аникки, барча ривожланган мамлакатларда, аслида, ислохатлар хеч качон тўхтамаган ва улар узликсиз давом этгувчидир. Акс холда уша мамлакат иктисодий-сиёсий таназзулга юз тутмоги мукаррар. Шунинг учун ислохатларнинг охири бор, деб ишонган одам ўзини замондан ортда колганлигини билмай колиши аник!
Лекин шуниси хакикатки, дунёдаги ўта ривожланган ва энди ривожланаётган мамлакатларда бир пайтнинг ўзида юз бераётган хамма сохадаги ислохатларнинг натижаларидан одамлар кадам-бакадам бахраманд бўлиб бораверадилар. Чунки жамиятни бир тана деб билсак, ислохатларни тиббий муолажа ёки дори эканлигини ёдда тутмок керак. Дардга чалиниб, азобда колган жисмга дори-дармон юборилгач, тана касалликдан секин-аста фориг бўлиб, кийинчиликлар чекина бошлайди. Одам кундан-кунга ўзини енгил хис кила бошлайди. Биздачи, «эски уйни бузмасдан янгисини курмокчи» бўлаяпмизу, бирок «янги уй»данку дарак йўг-а, хайтовур, «эскиси»дан хам фойдалана олмай кўчада колиб кетдик...
Ўзбекистон дунёдаги табиий ресурсларга энг бой мамлакатлардан бири хисобланади: олтин, нефт, уран, олмос ва бошкалар : «55-модда. Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва хайвонот дунёси хамда бошка табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан окилона фойдаланиш зарур ва улар давлат мухофазасидадир». (Ўз.Р.Конституциясидан.) Хуллас калом, Ислом Каримовнинг сўзлари билан айтадиган бўлсак: «Биз олтиннинг устида ўтирибмиз». ( А.Дубнов. Новое время. № 30. Москва. 1992 год. Две головы в одном котле не варятся. 15-стр.) Республикамизнинг ер усти бойлиги хакида гапирмасак хам бўлаверади. Энди ўйланг, нахотки, шунчалик бойликка эга бўлган хукумат ва унинг рахбарлари давлатнинг асосий пойдевори бўлмиш мактаб муаллимига бу кадар паст назар билан караса?! Бобоколонимиз Мир Алишер Навоий хазратлари устоз ва унинг даражаси хакида шундай ёзганлар:
Хак йўлида ким санга бир харф ўкитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас анинг хаккин адо юз ганж (бойлик) ила.
Биз яна шу нарсани, яъни мактаб муаллимини эсдан чикариб кўйган ёки «ўкитувчи зоти ким бўлиб колибди» деб, уни писанд килмаётган «шогирдларимиз»га (бугун уларни шогирд деб айтиб бўлса агар…) ўз касбимиз йўналиши бўйича бир оз тушунча беришни маъкул деб билдик. Фараз килинг, одам боласи илмни дастлаб кайси даргохдан олишни бошлайди, деган саволга, албатта, сиз ўрта мактабдан дея жавоб берасиз. Хов ўша олий ўкув юртининг мударриси хам, талабаси хам бугун унутилаёзган бошлангич ва ўрта мактабнинг битирувчилари бўлганлар. Демак, ўрта мактабсиз хеч кимга бошка илм даргохларига йўл йўк экан.
Унда нега хукуматимиз ислохатни мактабдан бошламасдан олий таълим муассасаларидан бошлаб юборди?! Нега юртимизда барча сохаларда янгиланиш сари кадам ташлаш тенг бошланади-ю, мактаб укитувчиси «етим боладек» четда колиб кетаверди?! Тўгри, ўрта мактабларда хам таълим ислохатлари тўгрисида анча режалар амалиётга тадбик килиш учун ишлаб чикилди. Масалан, «Таълим тўгрисидаги конун» бўйича I-боскич мактабларда моддий базани яратишга каратилган бўлса, II-боскич тахлил (мониторинг) даври хисобланар хамда III-боскичда эса мактаблар республикада лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига ўтишни 100% таъминлаб бериши керак эди ва хоказо.
Бугун биз бу вазифалар хаммаси когозда битди десак, хеч муболага бўлмайди. Чунки биз гувохи бўлиб турганимиздек, мактабларнинг моддий базасини яратиши учун банкдаги хисобида бир тийин пули йўк, шунингдек, тахлил (мониторинг)га келадиган бўлсак, уни амалга оширадиган зот ўкитувчи бўлиб озгина ойлик олса хамда уша зорманда маошини хам ўз вактида ола билмаса, хаёли жойидамас одам бугун ва эртага кандай килиб давлат рахбарлари кутган сифат даражасида фаолият кўрсатсин!? Охирги сессия натижасига кўра, лотин графикасига асосланган янги алифбога ўтиш хам яна беш йилга кечиктирилди. Буларнинг хаммасига сабаб нотўгри иктисодий сиёсатга асосланган ислохатлардир...
Мактабни кўриб, китоб-дафтар олиб бериб, ўкувчини партага ўтказиб кўйган билан, ўкитувчи бўлмаса, уларнинг бари бекор!... Энди ўкитувчининг ойлиги хакида гапирадиган бўлсак, бу маош унинг факат мактабга келиб-кетишига ярайди, холос! Мактаб унинг эхтиёжини кондиролмагач, шубхасиз, дарси тугар-тугамас узини бошка бир норасмий ишларга уради. Карабсизки, бечора укитувчи кечкурун базур уйига етиб келади. Бу одамнинг хаёлида энди на мактаб бор ва на дарсга тайёргарлик кўриш бор.
Хуллас, замонавий ўкитувчидан бугунги кунда бир шакл-шамойил колди, холос. Мактаб ўкитувчи учун иккинчи ёки учинчи даражали ишга айланиб бораётгани бугун хеч кимга сир хам эмас. Бу нарса эса эл-юрт равнаки учун ўта зарарли бўлган бир вазиятдир...
Мактабларда педагок кадрлар етишмайди, муаллим булишни хохловчи ёшларни эса топа олмайсан ёки бўлса хам уларнинг орасида эркак ўкитувчининг бўлиши тобора кийин муаммога айланиб бормокда. Натижада мактабдаги таълим-тарбия ишлари сустлашиб бораётганлиги ойдинлашиб бормокда: «41-модда. Мактаб ишлари давлат назоратидадир». (Уз.Р.Конституцияси.)
Гап иктисод хакида кетар экан, биз яна бир масалага ойдинлик киритиб олмогимиз зарурдир. Юкорида айтганимиздек, хар бир шахс жамият хаётига тегишли барча сохада энг кўп кўллайдиган билимини бошлангич ва ўрта мактабда олгади. Унда нега давлат университет, институт ва лицей хамда коллеж ўкитувчиларига мактаб муаллимидан 20-25% хатто, 30-35% гача ортикча хак тўлайди?! Биз мактаб ўкитувчилари, зинхор, улар биздан кам иш хаки олишга лойикдирлар демокчи эмасмиз. Мархамат, хукуматимиз халк таълими муаллимининг маошини хам олий таълим ўкитувчисининг ойлиги билан тенг килиб кўйсин. Ана ўшанда улар ўртасида адолат карор топади. Акс холда биз – мактаб ўкитувчилари ўзимизни давлат томонидан ижтимоий камситилган зиёли табака деб эълон киламиз: «23-модда. 2.Хар бир инсон хеч бир камситишсиз тенг мехнат учун тенг хак олиш хукукига эга». (Инсон Хукуклари Умумжахон Декларациясидан.)
Азиз ва мухтарам мактаб ўкитувчилари! Биз юкоридаги муаммоларни хисобга олган холда ўз хак-хукукларимизини химоя килиш учун мустакил Ўкитувчилар касаба уюшмаси тузиш зарур деб уйлаймиз! Хамда вилоятимиздаги барча ўкитувчиларни, колаверса, бошка вилоят мактаб ўкитувчиларини хам бу хайрли ишда фаол иштирок этишга чакирамиз: «34-модда. Ўзбекистон Республикаси фукаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошка жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий харакатларда иштирок этиш хукукига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий харакатларда, шунингдек хокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг хукуклари, эркинликлари ва кадр-кимматини хеч ким камситиши мумкин эмас.(Ўз.Р. Конституциясидан.)
Инсон Хукуклари Умумжахон Декларациясисининг 23-моддаси: Хар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини химоя килиш учун касаба уюшмаларига кириш хукукига эга.
Бугунги кунда захматли мураббийлик мехнати билан шугулланаётган зиёлилар ахолининг энг кашшок катламига мансуб бўлиб колмокда. Реал даромадлар хисобига яшаётган «ишсизлардан» тортиб мансабдор шахсларгача бўлган фукаролар ўртасида факат ойлик-маошга караб колган ўкитувчи бу ойликдан у ойликкача базур етиб келмокда...
Бугун ўкитувчилик касби факат аёлларга хос ишга айланиб колган бўлсада, берилаётган маош микдори нарх навони кундан кунга ортиб бораётганлиги натижасида хеч кимни кониктира олмаётир. Якин ўтмишдан маълумки, ўкитувчи макоми бугунгидек куйи даражага тушган эмас. Биз ўз ахволимизни яхшилаш борасида хукумат олдига талабларимизни кўндаланг килиб кўймас эканмиз, хеч ким бизга ёрдам бермайди.
Ушбу мурожаат оркали «Мустакил ўкитувчилар касаба уюшмаси»ни тузиш бўйича Ташаббус гурухи яратилганини маълум киламиз ва сизлардан таъсис руйхатига ёзилишларингизни сўраймиз.
Бугунги амалдаги мавжуд расмий касаба уюшмаси биз ўкитувчиларнинг хукукларимизни химоя килиш, иктисодий аххволимизни яхшилаш борасида хеч кандай ижобий фаолият юргизмаган ва келажакда хам юргиза олмайди деган фикрдамиз. Чунки у аллакачон кўгирчок машинага айланиб колган.
Агар сиз онгли тарзда бизнинг ташаббусимизни кўллаб кувватласангиз биз 2004-2005 ўкув йилида мустакил ўкитувчилар касаба уюшмаси ёрдамида куйидаги ишларни амалга оширишни режалаштирамиз: 1. Табиий газдан фойдаланишни бепул килиш. 2. Электр энергиясидан фойдаланишни бепул килиш. 3. Жамоат транспортидан текинга фойдаланиш. 4. Ер солигини бекор килиш. 5. Иш ставкасини 16 соатга тушириш. 6. Бир ставка иш хакини 60 АКШ доллари эквивалентига чикариш. 7. Касаллик варакаси учун 100% хак олиш. 8. Ёш болали ўкитувчи оналарга хар ой 60000 сўм нафака бериш.
Бу талаблар мактаб ўкитувчиси учун янгилик эмас. Чунки юкоридаги вазифалар амалга ошган такдирда биз муаллимлар ўзимизнинг 15 йил олдинги мавкеимизни тиклаб оламиз, холос! Албатта, ўкитувчининг муаммолари хали кўп. Келгуси ўкув йилларида уларни хам муваффакиятли бажарамиз. Факат, бир-биримизни кўллаб-кувватласак бас!
Куч-кудратимиз сафларимиз кенглигидадир! Келинг, сафларимизга кўшилинг ва «таъсис рўйхати»га ёзилинг! Бу нарса – сизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддаси ва Инсон Хукуклари Умумжахон Декларациясининг 23-моддасидаги хукукингиздир!
* * *
Ўкитувчилар ва таъсисчилар диккатига!
Конституцион ва конвенцион хукукларингиз бузилганда ёки шундай хавф тугилганда куйидаги манзилларга дархол мурожаат килинг:
- Олий Мажлиснинг Инсон хукуклари бўйича вакили (Омбудсман) – Андижон вилояти касаба уюшмалар уйида жойлашган.
- Инсон Хукуклари «Эзгулик» жамияти Андижон бўлими, Андижон шахри, Дукчи Эшон кўчаси, № 7, 9-квартира. E-mail: rustam_M@intal.uz. Телефакс:(3742)- 24-31-09; моб. Тел. (590) 703-48-30.
- Инсон Хукуклари «Эзгулик» жамияти Мархамат тумани бўлими, Мархамат шахри, М.Халилов кўчаси, № 38- уй. E-mail: musa.b@mail.ru. Телефон: (37439)-11746.
- Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати матбуот котибияти, Тошкент шахри телефони: 139-68-48.
- Тошкентдаги «Америка Озодлик уйи» (Freedom House of America in Tashkent) номли Халкаро Инсон хукуклари маркази. Телефон: 24-10-64.
Касаба уюшмаси тузиш бўйича
Мархамат туман Ташаббус гурухи
Август, 2004 йил
Тахририятдан: Мурожаатноманинг матни биз тарафимиздан бироз кискартирилган.