Журнал Ҳаракат
№4 (49) 2004. Адабиёт ва сиёсат
Абдурахим Маманов -
Бизга керакли нукта
(Икки роман, бир гоя)
(Икки роман, бир гоя)
Абдулла Кодирий ижоди хакида гапирганимизда кўз ўнгимизга аввало унинг икки шох асари – «Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» романлари келади. Адабиётшунос олимларимиз томонидан бу икки асар тадкикотига багишланган кўп макола ва такризларда асар кахрамонлари, уларда илгари сурилган гоялар, ёзувчи махорати хусусида анчагина тахсинга лойик фикрлар бор.
Аммо, менинг назаримда, уларнинг кўзига кўринмаган, доимо эътибордан четда колиб келаётган бир жихат борки, у хам бўлса бу икки романга хос бўлган алохида бир хусусият, яъни хар икки асарни бирлаштириб турувчи занжир – бош гоя ёритиб берилмаганлигидир.
Мана шу занжир - яъни хар икки асарни бирлаштириб турувчи бош гояни кашф этмок учун аввало бу асарларга адиб эътикодидан, унинг маънавй ва ижтимоий дунёкарашидан келиб чиккан холда ёндошмок талаб этилади. Хар бир адиб ижоди, у олга сураётган гоялар хеч шак-шубхасиз ўша адиб, ёзувчи яшаган замон, давр гоялари, ўша адиб, ёзувчининг маънавий дунёси ва ижтимоий карашларидан келиб чикиши исботга мухтож бўлмаган хакикатдир.
Бас, биз хам Абдулла Кодирий каламига мансуб «Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» романлари хакида сўз юритишдан олдин адибнинг ижтимоий сиёсий ва маънавий дунёкараши ва бу дунёкарашнинг шаклланишида мухим роль ўйнаган тарихий шарт-шароит хакида икки огиз тўхталиб ўтишга бурчлимиз.
«Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» романлари ёзилиш арафасида, яъни ХХ асрнинг бошларида Туркистонда, колаверса, Шаркда ва хатто ислом оламида ижтимоий сиёсий ахвол кандай эди?
Бу даврга келиб нафакат Туркистон, балки бутун Ислом олами, тараккий этган Оврупо мамлакатлари томонидан кулликка махрум этилган, факатгина Туркия ўз мустакиллиги йўлида махкам тура олган ягона мусулмон давлат эди. Уни хам турли томондан бўга бошлаган эдилар.
Мана шу жараён - Ислом оламининг таназзули, унинг «Голиб Гарб» томонидан бўйсундирилиши ёзувчининг кўз ўнгида ўзининг сўнги палласига кирган ва бу фожиалар буюк адиб калбида чукур из колдирган эди. Хар бир давр ўз етакчи кучларига, ўз ижтимоий гояларига эга бўлади.
Бу даврнинг етакчи кучлари хеч шубхасиз «Жадидлар» бўлиб, бу харакатнинг Абдулла Кодирий дунёкарашига таъсири кучли бўлганлиги шубхасиздир.
Албатта жадидчилик ичида турли тоифадаги кишилар, жуда кўп назариялар, окимлар борлиги кўпчиликка маълум. Аммо жадидчилик асос эътибори билан ватанпарварлик, миллий истиклолчилик харакати бўлиб, жадидларнинг кўпчилиги Ислом оламини таназзулга олиб келган омилларни яхши билар эдилар.
Абдулла Кодирийнинг халкимиз олдидаги энг буюк хизмати - мана шу омилларни, яъни Ислом оламининг таназзулга юз тутиш сабабларини энг юксак бадиий лавхаларда халкимзга етказиб берганидир. Фикримизни янаям кенгрок тушунтирадиган бўлсак, «Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» романларининг бош мавзуси, бу асарларни ёзишдан кузатилган асосий максад - Ислом оламини илм, фан-техника, иктисодий-харбий колокликка махкум этган ва пировардида Гарб давлатлари сиртмогига тушишга олиб келган бош омил, асосий сабабни очиб беришдир.
Хўш, нега энди бир-биридан мустакил, хар бири ўз вокеалар тизимига, ўз кахрамонлари шодасига эга бўлган икки роман хакида бир асар хакида гапиргандек гапирмокдамиз. Чунки:
Биринчидан: бу икки асарни синчиклаб кўздан кечирсангиз, уларда илгари сурилган асосий гоя уларни метин занжир каби бирлаштириб турганлигига, тўгрироги «Мехробдан чаён» «Ўтган кунлар» нинг гоявий-мантикий давоми эканлигига ишонч хосил киласиз.
Иккинчидан: хар икки асарда кўзда тутилган бош гоя-максадни очишда кўлланилган бадиий услубнинг ягоналиги.
Учинчидан: «Ўтган кунлар» нинг вокеалар тизими - сюжет тузилишидаги баъзи камчиликлар хам «Мехробдан чаён» нинг ёзилишига туртки бўлган бўлса ажабмас, яъни «Мехробдан чаён» бу жихатдан хам «Ўтган кунлар»ни тўлдирди, такомилига етказди, дея оламиз.
Энди юкорида келтирилган фикрларимизни дадиллаш учун бевосита шу асарларни тахлил килишга ўтамиз.
- «Ўтган кунлар» Х1Х аср ўрталари – ёзувчи ибораси билан айтганда «Тарихимизнинг энг кирлик, кора кунлари бўлган кейинги Хон замонлари»га багишланади.
Асарнинг биринчи фасли бош кахрамон – Отабекни ўкувчига такдим этишдан бошланади ва Отабекнинг маънавий дунёкараши, хусусан оила, уйланиш, хотин-кизларга муносабат масалаларида Отабек билан ўша давр дунёкараши ўртасидаги тафовутга туртки берилади.
- «Хон кизига лойик бир йигит» номли фалсафа янада жидддийрок: Туркистон халклари орасида хукм сурган низо-жанжаллар, ўзаро киргинлар корачапон-кипчок халклари мисолида тафтиш этилади ва уларнинг «Асл манбаи» хусусида Отабекнинг фикрлари баён килинади:
«…бизнинг кундан кунга оркага кетишимизга ўзаро низомиз сабаб бўлмокда …», «…бузгучи ва низочи томир ёйиб хар замон содда халокат чукурига караб тортадилар…», «…ўз гарази йўлида истибдод оркали эл устига хукмрон бўлгучилар йўкотилмас эканлар, бизга нажот йўкдир, магар шундай гаразчиларни улар ким бўлсалар хам иш бошидан кувлаш ва улар ўрнига яхши холис одамларни ўтказиш нажотимизнинг ягона йўлидир».
Гаразчи, бузгунчи ва низочи унсурларнинг томир ёйиши Туркистонни, колаверса бутун Шаркни халокат чукурига караб судрагани ягона сабабмикин?
Нахотки ёзувчи бутун Шарк оламининг таназзулига юз тутишини ўзаро адоват, низо–жанжаллардагина деб хисобласа?
Ахир бундай ўзаро киргинлар нафакат Шаркда, балки ўша тараккий этган миллатлар ўртасида хам бир пайтлар бўлиб ўтмаганмиди?
Мадомики Шарк олами Гарб давлатларига нисбатан фан-техника, иктисодий-харбий жихатдан ортда колган экан, бунинг туб сабабларини мана шу икки кутб - Шарк ва Гарб ўртасидаи ижтимоий-сиёсий тафовутдан ахтармогимиз лозим бўлади.
Ана шунда эътиборингизни Отабекнинг Шамай хотироти тортади:
- «Шамайга бормасимдан илгари ўз хукмдорлигимизни кўриб бошкалар хам шундайдир деб ўйлар эдим – деди бек, лекин Шамай маним бу фикримни ост-уст килиб, ўзимни хам бутунлай бошка киши ясади. Мен ўриснинг идора ишларини кўриб, ўз идорамизнинг худди бир ўйинчик бўлганлигини икрор этишга мажбур бўлдим».
«Шамайда эканман, канотим бўлса, ватанимга учсам, тўппа-тўгри хон ўрдасига тушсамда, ўриснинг хукумат конунларини бирма-бир арз килсам, хон хам арзимни тингласада, барча элга ёрлиг ёзиб ўриснинг идора тартибини дастурил амал этишга буюрса, мен хам бир ой ичида ўз элимни ўрис била бир каторда кўрсам».
Энди бир мулохаза килиб кўрайлик: Отабек ўз идора услубимизнинг худди бир ўйинчик бўлганлигини идрок этишга мажбур бўлдим деганида нимани назарда тутмокда?
Отабекка намуна бўлиб кўринган ўрис идора тартиби бизнинг идора услубимиздан нимаси билан фаркланар экан?
Аммо ёзувчи на бу ерда, на асарнинг бошка бирор ерида Отабекнинг бу фикрларига изох бериб ўтмаган.
Биргина бу эмас: бутун асар давомида изохталаб ўринларга, киноя, кочиримлар билан тасвирланган манзараларга кайта-кайта дуч келасиз:
II бўлимнинг «Наво куйи» фаслига эътибор килинг:
«Халкимиз таъбирича бу замонлар «Мусулмонобод» бўлсада, бирок бу тантаналик таъбирни бузиб кўятургон ишлар хам йўк эмас эди. Хон мусулмон, бек мусулмон, халк мусулмон, бунинг устига юриш-туришлар хам мусулмонча, хукмлар хам шаъриатча эди. Ўгирлик килган учун кўл кесиладир ва дорга осиладир. Зони билан зониялар хам пештокдан ташланадирлар, ичкулик ичган учун кирк дарра уриладир. Раис афанди мулозимларига дарра кўтартириб намозсизларни текширадир, фарзни айн билмаганларни урдирадир эди. Иш шунчалик нозик бўлатуриб хам ўгрилар ўз тирикчиликлари оркасидан колмайдилар. Эш ака билан Тош аканинг уйлари оркасидан тешилиб моллари ўгирлана берадир, пештокдан копга бўгилиб ташланмок учун фохишалар хам етишиб турадирлар».
Албатта, ўгирлик, ичкиликбозлик, фохишабозлик каби илллатлар хамма ерда, хаммма вакт хам бўлиб турган ва бундан кейин хам бўлмайди деб хеч ким кафолат бера олмаса керак. Аммо замона бузук бўлса бу иллатлар авж олади, адиб ибораси билан айтганда жамиятнинг касалига айланади.
Мана шу замона бузуклигининг асл сабаби нимада? Нима учун ёзувчи «Мусулмонобод» сўзини кўштирнок ичида ишлатди экан? Мана шу «Мусулмонобод» жамиятнинг яна бир манзарасига эътиборингизни тортсак. I – бўлимнинг «Мажбурият» номли фасли: Хасанали хуфтан вактида Маргилон бўйлаб Зиёш шохичиникига боряпти: «Дўкон ёпик бўлса хам, чойхоналар очик, кишилар ўртага гулхан солиб, чойхоначининг баччасини гохи ўзларига хон кўтариб, гохи «хон кизи» деб хам кўядилар. Хон сайлокучилар орасида ёш йигитлар бўлганидек, катта саллалик мулланамолар, етмиш ёшлик кексалар хам кўринадирлар.
Киш кечалари жуда узун, шунинг учун чойхоналар обод: халк лаззатланиб баччанинг табаррукланган чойини ичадир, хуснига томоша килиб, худонинг кудратига койил коладилар…»
Тасвирнинг давоми: Хасанали Зиё шохичиникига келиб кирганида Зиё шохичи хуфтан ўкимокда эди. Ёзувчи Хасанали йўлда гувох бўлиб келган фожиалар (жамиятнинг баччабозлик касалига дучор бўлишини фожиа демай илож йўк) айни хуфтан намоз пайтида бўлаётганлигига ўкувчи эътиборини каратиш максадида эмасми?
«Мусулмонобод» жамият фукаролари айни хуфтон намози пайтида номоз ўрнига нима билан машгуллар?
Адиб чойхона эмас, чойхоналар деяптилар, демакки касалнинг камрови анча кенг, яъни жамиятнинг табакаси, кексаю ёшига шу бало юккан: «…хон сайлагувчилар орасида ёш йигитлар бор бўлганидек, катта саллалик мулланамолар, етмиш ёшлик кексалар хам кўринадирлар…»
Мадомики, сўз жамиятни камраган баччабозлик касалига келиб такалган экан, «Мехробдан чаён» романидаги Абдурахмон домла тарихига хам кискача тўхталиб олишга мажбурмиз.
Мулла Абдурахмон тахсил килмок ниятида Бухорога отланади ва ўз амакиси уйига жойлашади: «Катта амак Бухоронинг «Хўжа Порсо» мадрасасининг мударриси бўлиб, Абдурахмон шу кишининг тарбиясига келган эди. Абдурахмон силлик бола, мадраса муллабаччалари албатта шундай силлиик болага ўч…» Шунга биноан домла мударрис гарчи мадрасадан хужра бериш мумкин бўлса хам, мазкур ишончсизлик мажбуриятида Абдурахмонни ўз мехмонхонасига жойлаштиради. Шу холда Абдурахмон тахсил бошлади. «Киши аввало маххов ёки пес бўлмасин: бўлдими, бетдан бўлмаса елкадан, кўлдан сув ичмаса – оёкдан, хар холда окаберадир». Шунга ўхшаш жамият хам бир касал билан огридими, унинг хар бир табака ёки синфига, яна тўгриси фардига (шахс, кимса, киши) сироят (таъсир) килмай колмайдир. Домла мударрис буродарзодасини мадраса муллабаччаларидан хар канча эхтиёт килса хам, яна химоят остида эмас эди. Мадрасадан ташкарида хам Абдурахмонни кўз остига олгучи «Муллабаччалар» йўк эмас эдилар, масала четларнинг кўз олайтиришига етганда, табиий домла мударрисининг кўлидан хеч иш келмай колди».
«Камбагални туянинг устида ит копар» дейди халкимиз.
Аммо Абдурахмоннинг химоячиси камбагал эмас, балки жамиятнинг энг юкори табакасидан эдику? Аммо жамиятни камраган фожиа камрови шунчалар кенгки, хатто энг юкори табакалар хам ўз фарзандларини бу балодан омон саклай олмайдилар. (Исломий саналган жамиятда баччабозликнинг авж олиши алохида мавзу бўлиб, бу мавзу тахлили бизнинг бу ердаги вазифамизга кирмайди).
Жамият ич-ичидан иритиб-чиритган барча иллатларга она бўларлик бош омил, сабаб нима эди?
Бу саволга жавоб излашда давом этамиз.
III бўлим. I. «Мусулмонкул истибдодига хотима». «Мусулмонкулнинг ахоли устига бўлган жабру-зулми хаддан ташкари кетди…»
«…Шахар халкининг хар бир табакаси деярлик Мусулмонкул даккисини еб келган, магар уламо халки ундан жуда хам рози, зеро Мусулмонкулнинг биринчи истинодгохи ўзининг кипчоклари бўлса, иккинчиси уламолар эди. Уламо оркалик ўз зулмини машрув бир тусга кўйган, ўзи учун зарарлик унсурларни йўкотишда, шу уламолардан «улуг амирга богийлик» фатвосини олишни унутмаган эди. Уламонинг бу янглиг истибдодини «богийлик» ранги билан бўяб бериш мукофоти учун Кўкон ва Андижон каби шахарларга маълум мадрасаларни бино килган ва бу мадрасаларга хизмати билан танилган уламолардан мударрислар тайинлаган эди. Аммо Мусулмонкулга якинлаша олмаган, яъни унинг хизмат ва мархаматидан четда колган «Нимча» уламолар хам йўк эмас эдилар.
Аздахидил Мусулмонкул оталигидан кутилишни ва мустакил равишда хукмрон бўлишни орзу этган Худоёр нихоят кайин отаси билан курашда ўзига биринчи истиподгох шу кейинги синф уламони олди. Мусулмонкул балосидан кутилгандан сўнг, Худоёрнинг уларга киладургон инъом ва эхсонлари, берадиргон мансабларининг накдек ваъдаси баракасида бу кейинги табака - Кўкон муллалари харакатга келдилар.
Мусулмонкул тарафдори уламолар унинг сиёсатини шариатга канча мутобик кўрсатиб келган бўлсалар, бу кейингилар хам ўшанча хилофи шаърий эканлигини исботга киришдилар».
Юкорирокда биз адиб томонидан «Мусулмонобод» жамиятга берилган кинояли таъриф-тавсифлар билан танишган эдик.
Аммо бу кинояли иборалар, кочиримлар алохида бир тоифа ёки синфга нисбатан ишлатилмаганидан, ёзувчи максади мавхумрок, киноя тиги кимга каратилганлиги аник эмас эди.
Мусулмонкул вокеасида эса бу «камчилик»ни кўрмайсиз: максад аник: шариат пешволари бўлган уламолар фатво беришда яъни бирор-бир ишни шаърий ёки ношаърий деб бахолашда албатта ўз манфаатларидан келиб чикар бу деярли коидага айланган эди.
Хўш Мусулмонкул вокеасини тасвирлашда ёзувчи кўзда тутган максад нима эди? Ёзувчининг юкорида тилга олинган, яъни шариат пешволари хар бир ишда ўз манфаатларини кўзлар эди деган, таъбиий, вокеалар мантикидан келиб чикадиган биринчи хулосадан хам бошкачарок максади бормиди ёки йўкми?
Мусулмонкул вокеасига бошкачарок кўз билан караш, яхшилиб тахлилдан ўтказиш бу ерда кўзда тутилган иккинчи, айни чокда асарнинг бош гоясини ифода килувчи максад яширинганлиги кўрсатсада, аммо бу ишни кейинги ўринга тўхтатиб, биз хозирча иккинчи «Мехробдан чаён» романидаги бир вокеани тахлил килишга ўтамиз:
II. Амир Умархонннинг канизи. «Солих Махдум 1230-1290 хижрий йилларда «Хўканди Фирдавсмонанд»да яшаган бир муаллим ва имом, ўз замонисанинг истилохи билан айтганда «Мактабдор домладир». Солих Махдум синфи жихатдан уламо оиласига мансуб бўлиб, бобоси Олимхон Умархон даврида муфтилик, козилик, мансабларида хизмат килган, отаси эрса Кўконнинг Мадали (Мухаммадали) хон мадрасасида неча йиллар мударрис бўлгандир. Бирок бу мумтоз силсила бизнинг махдумгача етиб келолмай, Мадалихоннинг катли билан бирга кесилган, бунинг мажороси эрса, куйидагичадир».
Тарихий вокеа баёнидан англашладирки, ота (Умархон) кўнгил кўйган ва уйланмокчи бўлиб юрган канизга ота вафотидан сўнг ўгил (Мадалихон) нинг уйланиш Кўкон хонлиги ва Бухоро ўртасида уруш чикишига сабаб бўлади. Бу мухорабадан олдинрок эса бир томондан Кўкон, иккинчи томондан эса, Бухоро уламолари ўртасида «Фатвойи бахайбат»лар жанги бошлаб юборилган эди. «Ба назди муждахидини киром асли эътибор акди шаърийдир. Отанг никохланаман деб айтган бўлсалар хам никохландим деб айтмаганлар. Бас, амиралмуъминин мазкурани худ нафсарига акди шаърий килсалар жоиз ва дурустдир. «Вахоланки аълам бисаввоб» деб фатвономани «бинни муфти мархум», «бинни мударрис мархум», «бини Хукандий мархум» мухри бахайбатлари билан калаштириб берадирлар ва Мадалихон тўй ва томошалар билан мурод-максадига етадир.
Кимларнинг воситаси биландир мазкура гўзал канизнинг таърифи Бухоро амири – амир Баходир (Ботур) хонга етиб у хам илгаридан халиги канизга гойибона ошик бўлган эди. Аммо кайси йўл билан бўлса хам шу канизни кўлга киргизиш фикрида бош огритиб, нос чакиб юрган Баходирхон кулогига бу хабарни жонсўз етиб думогидан дуд чикадир ва дархол Бухоронинг забардаст уламо, муфти, аълам, хоказо ва алохозалкиёс пешволарини ўз хузурига чакириб, даргазаб вокеани сўзлайдир ва дархол улардан бир «Фатвойи бахайбат» ни талаб килганида уламои киром хам дарон ботахорат – бетахорат, масалани эшитар – эшитмас фатво ёзадиларким…». Бунчалик «холис» ният билан талаб этилган «Фатвойи бахайбат» нинг нечогли «холисона» бўлганлиги ўз-ўзидан тушунарлидир. Бухоро уламосининг фатвоси Кўконникига мутлако зид бўлиб чикди. Биз сўзимиз бошида «Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» кўзда тутилган бош гоя жихатдан яхлитлиги ва бу бош гояни очишга йўналтирилган вокеалар тасвиридаги бадиий услубнинг ягоналигини даъво килган эдик.
Хар икки асардан келтирилган вокеалар тасвиридаги тил, ифода услубига диккат килинг: киноя рухи билан сугорилган иборалар, хажвга бироз мойиллик, аллакандай яширин маъноли рамзлар… Бу вокеа ва манзараларни тасвирлаётган ёзувчи эса иложи борича холис бўлишга харакат килади: тасвирдаги хажвий рухда ёзувчи иштироки деярли сезилмайди: - хажвия вокеа кахрамонларининг хатти-харакатидан бевосита, табиий равишда пайдо бўлади. Вокеа ходисалар тасвиридан кузатилган асосий фирк-максад – бош гоя ўкувчига ялонгоч холда такдим этилмайди, балки максад-гоя мана шу вокеа-ходисалар ортига пардаланади. Бу пардани кўтармок, вокеа хадисалар замирига яширилган асосий максад-маънони кашф этмок учун эса ўкувчидан бироз кенгрок тушунчага эга бўлиш, вокеа-ходисаларнинг ички томонини чукуррок мушохада этиш талаб этилади.
Юкорида келтирилган «Амир Умархоннинг канизи» вокеаси тасвирини тахлил килиб кўрайлик:
Ёзувчи сўзларига ишонадиган бўлсак, «Амир Умархоннинг канизи» вокеасини баён килишдан максад – нуфузли шариат пешволари зурриёди бўлган Солих Махдумнинг кандай килиб бечорахол кишилар каторига кўшилиб колганлигини ўкувчига етказишдир. Аммо бироз фикр килиб кўрилса, бу ердаги «коса тагидаги нимкоса»ни пайкаш кийин эмас: аввало Солих Махдумнинг етим ва бечорахол бўлиб колиши тўгрисида бутун бошли тарихий вокеани анча-мунча тафсилотлари билан баён килиш – мумтоз адабиёт нуктаи-назаридан бироз гариброк туюлмайдими? Ахир бу мумтоз адабиётнинг энг биринчи шартларидан бири – максадни ўлчовли сўзларда баён килиш эмасми?
Тарихий вокеа баёнидаги хажвий рух, кўлланилган тил ва ифодлар, катор-катор кочирик ва киноялар хам бу ерда адиб томонидан тилга олинган «максад» ва «керакли нукта»лардан бўлакчарок, анча чукуррок ва бизнинг назаримизда асардан кўзда тутилган туб максад яширинганлигидан далолат беради.
Бу ерда хам худди «Ўтган кунлар»даги Мусулмонкул вокеасида иштирок килган уламолар тоифаси хакида гап боради. Хар икки вокеа иштирокчилари бўлган бу уламолар айни бир халкни намоён этадилар, яъни улар хар бир вокеа-ходисани бахолашда, уни шаръий ёки ношаръий деб эълон килишда ўз валинеъматлари ва бинобарин ўз манфаатлари нуктасидан туриб иш кўрадилар.
Агарда биз мана шу уламоларга оддий диндор шахслар сифатида эмас, балки давлат бошкарувида маълум мавкега эга бўлган мансабдорлар тоифаси сифатида карайдигн бўлсак, ёзувчи бу икки вокеа таъсиридан кўзда тутган иккинчи, шу икки асардан кўздв тутилган бош гояни кашф этишга йўл топган бўламиз.
XIX аср ўрталаридаги Ўрта Осиё хонликларидаги идора усули Исломий, яъни шариатга асосланган давлатлар бўлиб, уларда дунёвий эмас, балки шариат конунларига амал килинар эди.
Мана шу ерда Отабекнинг Шамай хотираси масаласига яна кайтамиз. Эсингизда бўлса Отабек хонликдаги идора усулини ўрис идора усули билан алмаштиришни орзу этганидан нимани назарда тутганлиги бизга коронгулигича колиб кетган ва бу масалага ёзувчи изох бермаганидек, биз хам изохни кейинги ўринга сурган эдик. Менимча бу масалага ойдинлик киритиш вакти келди. Отабекка намуна бўлиб кўринган ўрис идора усуслининг шариатга аосоланган хонлик идора усулидан устунлиги, унинг дунёвий давлат эканлигида эди. Мана шу исломий саналган, шариат конунлари асосида бошкариладиган давлат тузуми шароитида конунлар ёки бошкача айтганда шариат акидаларини шархлаш, хаётга тадбик этиш, хар бир ишни шаръий ёки ношаръий деб фатво бериш – уламо синфининг имтиёзи эди. Бу уламолар синфи эса, ўз мохиятига кўра хоким табакага мансуб бўлиб, хаётдаги хар кандай ўзгариш, илму-фандаги хар кандай янгилик, ижтимоий хаётдаги илгари силжиш бу табаканинг хукмронлигини хавф остида колдирар эди. Улар буни жуда яхши англаган эдилар. Ўз-ўзидан табиий равишда хар кандай ўзгариш, янгиликка душманлик кўзи билан карар эдилар. Бутун ислом олами таназзул тумани чулгашига сабаб шу эмасми?
(Исломий яъни шариат асосида бошкариладиган давлатчилик шароитида нима сабабдан шариат рукнларининг бузилиши, оммавий тус олиши, бу идора усулининг тараккиёт йўлига гов бўлиб колиш сабабларини чукуррок тахлил килиш имконияти тугилар балким).
Мана энди ёзувчи хар икки асарда киноялар, кочиримлар, рамзлар билан тасвирланган манзалардан кўзда тутилган максад ойдинлашади. Адиб нима учун «Мусулмонобод», «Хўканди Фирдавсмонанд» ибораларини кўштирнок ичида ишлатилганлиги хам аён бўлди.
Мана шу ерда ўкувчи кўнглида шу савол пайдо бўлса ажабмас: «Модомики Абдулла Кодирий бизни шунча кулфатларга килган асл сабаб нимадан иборат эканлигини билар экан ва ўз романларида юкорида зикр этилган гояни ифода этмокчи экан, буни унча-мунча одам тушинмайдиган рамзлар, киноялар либосига, сирлар пардаси остига яширишга кандай хожат бор эди?»
Шу ўринда бир ривоятни эътиборингизга хавола этишни ўринли деб топамиз.
«Мол-мулки бехисоб бир бойнинг ёлгиз бир ўгли бўлиб, отаси канча ишбилармон бўлса бу шунчалик ношуд, ота канча такводор бўлса, бу шунчалар исрофгар ва майпараст эди. Бойвачча отанинг насихатларини кулогига олмас, кунларини ўзига ўхшаган такасалтанг, майпараст улфатлар даврасида ўтказар, аклу-хушдан бегоналикни ўзига касб килиб олган эди. Панду-насихатларининг бекор кетаётгнлигини сезган ота охирги насихатида шундай дебди:
- Ўглим, кўп панд-нахсихатлар килдим, аклу-хушга чакирдим, асло сенга кор килмади. Менинг умрим охирлаб колди. Сезиб турибман, бу кетишингда минг машаккатлар билан йигилган бу давлатни барбод киласан, бир бурда нонга зор бўласан. Хозир дўстингманг деб юрганлар ўша пайтда холинг кандай деб сўрамайдилар, эшигидан борсанг итдек кувлаб соладилар, охири жонингдан тўясан. Сенга канчадан-канча насихатлар килдим, кор килмади. Энди охирги сўзим: бир кун келиб жонингдан тўйиб, ўзингни осмокчи бўлсанг, дуч келган жойга осма, мана шу овлок уй, мана шифтда илгак, ўзингни шунга осгин.
Бегам бойвачча отанинг бу насихатини хам аввалгилари катори «хўп- хўп» билан кулоги ён-веридан ўтказиб юборибди. Тез орада ота бандаликни бажо келтириб, бехисоб мулк исрофгар, майпараст бойвачча тасарруфига бутунлай ўтибди. Айшу-ишрат, майпарастлик билан кунлар гизиллаб ўтибди, хадемай ота каромат килган кунлар хам келибди: бойвачча бир куни мундок караса, дастурхон бўш, улфатлар йўк, мол-мулк соврилиб битган. Улфатлари, аввалги кадрдонлари энди танишмас эмиш, хаммалари итни хайдагандек эшигидан уриб хайдашибди. Хунарсиз, кора мехнатга ўрганмаган бойваччанинг кора кунлари бошланибди. Бир бурда нон учун не-не эшикларга бош урибди. Охири жонидан тўйиб, кўлига аркон олибди, ўзини осиш учун кулай жой излаётган бойваччанинг эсига отасининг сўнги насихати тушибди. Ўз вактида ота насихатларига кулок осмаганидан каттик пушаймон бўлибди ва кел, хеч бўлмаса падари бузрукворимнинг охирги васиятини бажарай деб, ота айтган уйга кириб, шифтда осиглиг бўлган илгакка ўзини осибди. Шунда илгак бойваччанинг огири билан кўпарилиб, шифтга суваб, беркитиб кўйилган олтинлар бойвачча устига тўкилибди: Бойвачча отасининг аклу-заковатига койил бўлиб, отасининг дуойи-жонини килибди ва гайрат билан ишга киришиб, кетган мол-дунёсини кайтарибди».
Киссадан хисса: Абдулла Кодирий худди ўша доно ота каби иш тутади: хазинани заршуносдан яширади. Гавхар оёк остида ётганида кадри бўлармиди? Абдулла Кодирийни бир пайтлар эски услуб ёзувчиси деб гавго солгувчиларга буюк адиб томонидан берилган жавобни кўпчилик яхши билса керак: «…Халкимиз неча-неча асрлардан бери достонлар, афсоналардан озикланиб келди» …Мана шу эски услуб, яъни шарк адабиётининг энг кўзга кўринган ўзига хослиги хакикий маънони чиройли ташбехлар, кизикарли вокеалар тасвири ортига яшириш эмасми? Шарк мумтоз адабиётида фикрни тўгридан-тўгри, таъбир жоиз бўлса ялангоч холда такдим этилганини кўрганмисиз? Алишер Навоийнинг «Каро кўзим» газалини бир эсланг. Адабиётшунослар неча-неча замонлардан бери тахлил, тафтиш этадилар, аммо хали-хануз тахлил кила олдим, маъносига етдим дегучи мард топилармикин?
Абдулла Кодирий мана шу Шарк фалсафаси, Шарк адабиёти сарчашмаларидан бахра олиб улгайган, вояга, камолга етган ёзувчидир. Демакки, унинг асарларида хам мана шундай яширинган, зарношунослр кўзидан беркитилган дурри бебахолар бўлиши табиий эди.
Албатта юкорида келтирилганлардан ташкари масаланинг иккинчи мухим жихати хам бор. «Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» романлари ёзилган даврларда халк орасида рухонийлар таъсири жуда кучли эди ва ёзувчи буни эътиборга олишга мажбур эди. Чунки исломий давлатчилик шаънига айтилган фикрлар худда ўша уламолар томонидан нотўгри талкин килиниб, ёзувчига «Дахрий» деган «Фатвойи бахайбат» бериб юборилиши мумкин эди. Бу эса асарнинг халк орасида кенг таркалишига тўскилин килиши турган гап эди.
Хатто якин-якинларгача хам Абдулла Кодирий ижодидаги уламолар, эшону муллалар устидан килинган кулги-хажвиялардан Абдулла Кодирий «атеист» деган хулоса чикариб кўювчилар бор эмасмиди? Вахоланки, Абдулла Кодирийнинг бутун хаёти, ижоди ул зотнинг комил иймонли мусулмон эканликларига гувохдир. Ул зот динга эмас, диннинг хокимият куролига айланишига карши эдилар.
Биз сўзимиз бошида хар икки асарни боглаб турган учта жихат хакида сўз очган эдик:
1. «Ўтган кунлар» ва «Мехробдан чаён» романларининг гоявий жихатдан яхлитлиги:
2. Бош гояни очишга хизмат килувчи манзара, вокеалар тасвиридаги бадиий услубнинг ягоналиги: Бу икки жихатни шу ергача кўлимиздан келганча исбот килишга харакат килдик ва яна бир даъвоимиз «Мехробдан чаён», «Ўтган кунлар»нинг вокеалар тизими, сюжет тузилишидаги баъзи камчиликларни тўлдирди, такомилга етказди деган эдик. Кўпчилик мунаккидлар Отабекда курашчанлик фазилати етишмайди деган фикрда иттифокдирлар. Бу фикрга тўла кўшилиш кийин. Отабекнинг миллат, Ватан такдири учун куюнишлари, ўз севгилиси Кумуш иффатини химоя килиш йўлида уч душманга карши ёлгиз бир ўзи олишуви фикримизга кувват беради. Аммо иккинчи томондан олиб караганда, мунаккидлар хак бўлиб чикадилар. Отабекдаги миллат, ватан учун кайгуриш, куюнчаклик кураш даражасига кўтарилмаган. (Отабекнинг уста Алим билан бирга рус кўшинларига карши жангда халок бўлиши асарнинг умумий вокеалар тизими билан богланмаган). Менимча бу камчилик илдизини асардаги вокеалар тизими – сюжет линиясидан ахтариш керак. Романдаги ижтимоий вокеалар силсиласи бош кахрамон Отабекнинг шахсий хаёти, Отабек ва Кумуш ўртасидаги мухаббат ва Отабекнинг ўз мухаббати йўлидаги кураши билан бевосита богланмаган.
Тўгри, роман жанри шундай жанрки, унда бир неча бир-биридан деярли мустакил вокеалар тизими – сюжет линияси бўлаверади. Аммо бош кахрамондаги барча ижобий фазилатларни юзага чикаришга хизмат килувчи вокеаларни битта тизимга жамлаш алохида кимматга эгадир.
«Мехробдан чаён» нинг бош кахрамонлари – Анвар билан Раъноларнинг ўз мухаббати йўлидаги кураши бевосита шу замоннинг кора кучлари: Солих Махдум, Абдурахмон домла, Шаходат муфти, Худоёрхон ва мана шу жониворлар таъсис этган турмуш рукнларига карши курашга айланади. Адибнинг «Ўтган кунлар» дан кейин яна шу мавзуга, шу давр хаётига кўл уришдан максади хам мана шундай гўзал бир курашни, гўзал бир такдирни тасвирлаш эмасмикин?
Аммо, бизнинг бундаги вазифамиз асло Отабек ва Анвар, Кумуш ва Раъноларни киёсий тахлил килиш эмас, балки бу икки асарни бирлаштириб турувчи гоявий ва услубий занжирни топиш эди. Буни карангки, бу икки асарнинг факат яхлит, умумий томонларигина эмас, балки бир-биридан фарк киладиган жихатлари хам бири иккинчисини тўлдириб, ягоналикка, яхлитликка хизмат килар экан.
Абдулла Кодирий асарларининг бугунги хаётимиздаги киммати, ахамияти нимада?
Биз бу асарларда илгари сурилган гоялардан бугунги хаётимиз учун керакли сабоклар ола биламизми? Бугунги кунларимизда хам айрим юртдошларимиз, айникса ёшларимизнинг акидапарастлик тузогига илиниб, исломий давлат, исломий жамият хакида хомххаёлларга берилиб юрганликлари кишини хам афсуслантиради, хам таажубга солади.
Абдулла Кодирий «Мусулмонобод» жамиятнинг асл расмини эрмак учун чизмагандир: сизу бизга ўхшаган гофил, огзинг кани деса кулогини кўрсатадиганлар ибрат олсин дея умид килгандирлар. Нахотки яна ўша эски замонларга кайтсак? Нахотки такдиримизни яна ўша гох Мусулмонкул, гох Худоёрхон, гох Мадалихону гох амир Ботирхон кўлида кўгирчок бўлган уламо кўлига топширсак?
Кўр хассасини бир марта йўкотади, деган эканлар машойихлар. Халкимиз нафакат биз, балки бутун мазлум Шарк хассасини бир марта йўкотади, Исломий саналган жамият кулфатларини хўп тортди, бу хам етмагандай карамлик, куллик азобларига роса тўйди. Аллохдан умидвормизки, мазлум Ислом олами иккинчи бора куллик сиртмогини киймагай. На уламои киром кўлидан ва на гарб мустабидларидан.
Асл айнимас сўз - хўб сўз. Абдулла Кодирий ижоди битмас бир хазина. Мухаббат шайдолари ундаги гўзал севги киссаларидан завкланадилар, илм толиблари ундаги заковат булокларидан симириб дахога айланадилар, илми сирохгарчилик талабида бўлганлар эса сиёсатни ўрганадилар.
Буюк айтганча: «Бу икки китобни бир марта эмас, беш марта ўкиш керак. Шунда сиз турмушни, тарихни, сиёсатни, одобни, тилни ўрганасиз».
Каттакўргон тумани