Журнал Ҳаракат
№5 (44) 2003. Кечагина ўтган кунларимиз
«Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Сентябрь - Октябрь, 2003 йил
1 сентябрь: 1 сентябрь - Мустакиллик куни
Бундан 12 йил мукаддам Президент Ислом Каримов СССР таркибида Ўзбекистон мустакиллигини эълон килган ва 1 сентябрни мустакиллик куни деб белгилаган эди. Ўзбекистон ўз конституциясига кўра 1924 йилдаёк мустакил деб эълон килингани ва СССРга ўз ихтиёри билан мустакил давлат сифатида кирганини Каримов билса эди, балки бу байрам умуман бўлмасди.
Аммо, СССР ичидаги мустакиллик яна бир марта эълон килинди, СССР йўк бўлгандан кейин, Ўзбекистон СССР ташкарисида мустакил бўлиб колди. Орада анча йиллар ўтган бўлишига хамда хукуматнинг тинмай олиб бораётган таргиботи ва миллионлаб маблагларни совурадиган оммавий тадбирларига карамай, бу кун хонадонларда севиб нишонланадиган умумхалк байрамига айланолмади. Бунга огир тирикчилик кийинчиликлари хам йўл кўймайди.
Кеча, 31 август окшомида Мустакиллик майдонидаги дабдабали тантаналар ва улар олдидан халкчил нутк сўзлаган Президент Ислом Каримовни Туркия сунъий йўлдоши оркали бир катор мамлакатларда телевизор ёки Интернет тармоги орнали кўриш мумкин эди. Сўнгги ярим йилдан кўпрок вакт давомида сараланиб, узлуксиз репитиция килдирилган раккосу кўшикчилар прожекторларнинг ранго-ранг, ўйноки нурларида амфитеатр сахнасида санъатларини намойиш этдилар. Хар галгидек бу гал хам байрам тантаналарида аскиячилар аския айтишди, тўгрироги, фонограммага мос равишда огиз кимирлатишди (дарвоке, концерт фонограмма эди). Президент, вазиру вузаролар, вилоятларнинг хокимлари ва бошка мансабдорларнинггина эмас, балки хотинлари ва кизларининг хам бу аския пайровидаги бехаё гапларга каккос уриб кулишларини кўрсангиз эди, дейди мухбиримиз.
Республика матбуотида Мустакиллик куни муносабати билан Ўзбекистон Президентига давлатларнинг рахбарларидан келган кутловлар эълон килинмокда. Масалан, АКШ Президентининг кутловида жумладан бундай дейилади:
«Терроризмга карши урушга кўшган мардона хиссаси учун хукуматингиздан миннатдормиз. Мамлакатингиз халкининг ўз манфаатларига хам, шунингдек, минтакада тинчликни мустахкамлашга хам хизмат килувчи гуллаб-яшнайдиган, баркарор ва демократик Ўзбекистонни бунёд этиш ишида бундан буён хам хукуматингиз билан хамкорлик килишга астойдил содик бўлиб коламиз. Истиклолингизнинг келгуси йилларида хам тинчлик ва равнак тилаб билдирган энг эзгу истакларимни йўллайман».
«Бирлик» партияси Фаргона вилоят ташкилотининг конференцияси
Кеча, 31 августда Кўконда «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг (БХХП) Фаргона вилоят ташкилоти ўзининг биринчи конференциясини ўтказди. Конференцияда вилоятнинг туман ва шахарларидан 21 нафар вакил хамда бир катор жамоат ва сиёсий партия вакиллари мехмон сифатида катнашдилар.
Махаллий «Бирлик»чи Анвар Каримов олиб борган мажлисда аввал партиянинг Фаргона водийси бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймонов 25 августда бўлиб ўтган партия Курултойи хакида кискача ахборот берди. Сўнгра БХХП Марказий Кенгаши аъзоси Адхам Мухиддинов хозирги кундаги долзарб масалалар, жумладан, вилоятнинг шахар ва туманларида конференциялар ўтказиш, партияга янги аъзолар жалб килиш масалалари устида тўхтади. Яна мухокамаларда катнашган 7 киши Низом ва Дастур хусусида хам гапириб, уларни келажакда мукаммаллаштирувчи таклифлар киритдилар. Таклифларни Марказий Кенгашга ёзма шаклда жўнатишга карор килинди.
Вилоят ташкилоти раислигига альтернативли ўтказилган сайловларда Адхам Мухиддинов галаба козонди. Раиснинг икки ўринбосари, вилоят ташкилотининг 9 кишилик Кенгаши ва 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси сайланди.
2 сентябрь: Кийнокларни бас килишга биринчи кадамми?
Бугун, 2 сентябрь куни Тошкентда, хукуматга карашли Инсон хукуклари бўйича Ўзбекистон миллий марказида БМТ Инсон хукуклари комиссиясининг кийнокларга оид Махсус маърузачиси Тео ван Бовеннинг республикада кийнокларга бархам беришга каратилган тавсияномаларига багишланган йигилиш бўлди. У Миллий марказ томонидан ташкил этилди. Очик мулокот тарзида ўтган йигилишда Олий ва Конституцион судларнинг амалдорлари, инсон хукукларини химоя килувчи мустакил ташкилотлар, Омбудсман, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ), Бош прокуратура, хукук олийгохлари (Тошкент Юридик институти, МХХ институти ва бошкалар), адвокатлик ташкилотларининг вакиллари, шунингдек, Тошкентдаги элчихоналар, БМТ Тараккиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва халкаро ташкилотлар вакиллари катнашдилар.
Йигилишда маълум бўлишича, Ўзбекистон хукумати Махсус маърузачининг барча тавсияларини расман кабул килган. Уларни амалга ошириш максадида Миллий марказ БМТ Тараккиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдами билан Миллий режа ишлаб чиккан. Йигилишнинг максади хам шу режани мухокама килиш эди. Лекин режани амалга ошириш муддатлари (2005 йил охиригача) жуда чўзиб юборилгани кўпчилик томонидан танкид килинди. Хатто Миллий режасиз хам тегишли хукук-тартибот идораларининг ўзи ўз ваколати доирасида хал килиши мумкин ёки, бўлмаса, кийнокларга бархам бериш учун мамлакат рахбари кўрсатма берса, бас, деганлар хам бўлди. Хуллас, йигилиш катнашчилари 15 сентябргача ўз ёзма таклифларини беришларига келишилди.
Сўзга чикканлар кийнокларга карши амалга ошириладиган харакатлар ошкоралик йўли билан килиниши кераклигини таъкидладилар. Холбуки бугунги йигилишда «Харакат» Агентлигининг мухбиридан бошка на хорижий, на махаллий бирон журналист катнашмади. Бу фактга Европада Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили, элчи Эрозан мажлис эътиборини каратди.
Бу масалада тавба-тазаррусиз кутилган натижага эришиб бўлмаслиги хам айтилди. Масалан, Англия элчиси кийноклар учун Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ўзбек жамоатчилиги олдида ўз-ўзини кораласин деган бўлса, Франция элчиси Ўзбекистон хукуматининг кийноклар хусусида ўз халкига баёнот эълон килиши зарурлигини таъкидлади.
Шундай йигилиш сентябрнинг охирида яна бўлиши билдирилди.
Байрам бор, бензин йўк, нонга пул йўк
10 кунчадан бери Ўзбекистонда бензин муаммоси пайдо бўлди, деб хабар беради Андижонлик мухбиримиз. Хамма нарсага кўникиб колган одамлар бунинг сабаби Мустакиллик байрамидир демокдалар. Байрам тинчлик билан ўтсин, одамлар уйида ўтирсин дея, хукумат бензин сотишни чеклаб куйган эмиш. Аммо, байрам ўтди, бензин пайдо булмади. Шунинг учун бўлса керак, Андижонда маршурут таксининг нархи 50-100 фоизга ошиб, 150-200 сўмга чикиб кетди.
Ўзбекистонда чоп этиладиган «Бизнес Вестник Востока» газетасига кўра, дунё стандартларидан келиб чикилса, Ўзбекистонда яшаш учун 1 киши 1 ой мобайнида озик-овкат махсулотларига 55 минг сўм сарфлаши зарур. Бу «малая карзина», яъни «кичик сават» - камхарж одамлар учун мўлжалланган. Агар бу саватни яна хам кискартириб, энг зарурий нон-чой, ёг, гуруч, пиёз, картошка, сабзи ва кунига 50 граммдан гўшт истеъмолини таксимлаб чиксак, 1 одамга 1 ойга салкам 16 минг сўм зарур бўлади. Факат нон истеъмол килинса, бир ойга 6000 минг сўм кетади, чунки Андижон бозорида ўртача обинон 100 сўмдан сотилмокда ва одам кунига камида икки дона нон ейиши лозимку.
Ўзбекистонда 24 минг сўм нафакага яшаётган 4 кишилик оилалар кўп. Демак улар Ўзбекстоннинг мустакиллигини байрам килиб, факат нон билан яшашлари лозим. Вазирлар махкамаси томонидан чикарилаган карор ва фармонларда энг кам иш хаки ойига 5440 сўм эканлиги таъкидланган. Амалда у хам йўк. Демак, баъзи уйларда факат нонга хам пул йўк.
3 сентябрь: «Бирлик» партиясининг Андижон вилояти ташкилоти тузилди
Бугун Андижон шахридаги «Бахор» кафесида «Бирлик» Халк Харакати Партияси Андижон вилояти ташкилотининг Таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Вилоятнинг шахар ва туманларидан 22 делегат катнашган мажлисда Андижон вилояти ташкилотининг раисли этиб Акбартой Орипов сайланди. Раиснинг 3 ўринбосари бўлади (Дилшод Тиллахўжаев, Шокиржон Муминжонов, Рустам Исоков). 15кишидан иборат Кенгаш хамда 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси хам сайланди. Конференция ишида «Бирлик» партяси раисининг водий масалалари бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймонов ва Фаргона вилояти ташкилотининг раиси Адхам Мухиддиновлар иштирок этишди.
Конференцияда партияга янги аъзолар жалб килиш масаласи хам мухокама килинди. 10 сентябрда тўпланадиган партиянинг Марказий Кенгаши пленумигача вилоятдаги партия аъзоларининг сони 1000 атрофида бўлиши кутилмокди.
«Мохият» устидан суд давом этмокда
Аввалги, 14 ва 23 августдаги хабарларимиздан маълумки, Бахром Рўзимухаммаднинг «Мохият» газетасида босилиб чиккан газалларидан биридаги баъзи сатрлар ўз шахсини хакоратлган деб хисобловчи шоир Олим Бўриев газетани судга берган эди. Кеча, 2 сентябрда суд яна ўз мажлисига тўпланди.
Суд иши нохолис судялик килаётгани учун олдинги суд мажлисида жавобгарлар ва химоячилар томонидан судья Бахром Тангабоевга нисбатан берилган раддия тўгрисида Миробод туман фукаролик суди раиси чикарган ажримни ўкишдан бошланди. Раддия ассоссиз деб топилибди. Шундан сўнг ишни кўришда эксперт сифатида таклиф этилган адабиётшунослар даъвода келтирилган газални тахлил килдилар. Улардан бири газал бегараз бўлиб, унда хеч ким шахсига тегилмаган деса, бошка бири даъвогар хакоратланган деб хулоса ясади.
Бу гал Олим Бўриев газетанинг ўша сонида босилган, Бахром Рўзимухаммад каламига мансуб яна 7 газални тахлил этиб, уларни хам ишга кўшиб кўйишни талаб килди. Лекин судья даъвогарнинг бу талаблари гирт беъманилигидан кўз юмолмади ва уларни рад этди. Мазкур шеърларда, даъвогарнинг алахсирашича, телерадиокомпания, диний идора раиси (муфтий), Маданият, Ижтимоий таъминот, Мехнат, Олий таълим вазирликлари, Бож, Хотин-кизлар, Спорт кўмиталари, республика «Махалла» ва «Нуроний» жамгармалари, Тест маркази, Олий аттестация комиссияси ва бошка талай «жисмоний ва юридик шахслар»нинг «шаънилари хакорат килинган» экан. Масалан, куйидаги парчада, даъвогарга кўра, Давлат мукофотлари кўмитаси хакоратланган эмиш:
Шоирлари огиз очмас зинхор росту хакикатдин,
Алалхусус олгонлари орден ўлди, унвон ўлди.
Жавобгар ва химоячилар судьяга яна ишончсизлик изхор этиб, унга раддия бердилар. Судья бу раддия хам кўриб чикилишини эълон килиб, мажлисни тугатди.
Хукукшунослар бунака суд республика адлияси тарихида илгари бўлганини эслолмасликларини айтишди. Хукук химоячиларининг фикрича эса, хукумат ва унинг гумашталари аввалги йиллари каби ўзларига душман деб хисоблаган одамларининг репрессив органларнинг кўли билан гумдон килиш имкониятидан махрум бўлмокдалар. Натижада кураш хукукий майдонга ўтмокда. Бу демократиянинг сезиларли галабасидир.
4 сентябрь: Ўзбекистон чегарасида яна икки нафар тожикистонлик халок бўлди
Тожикистон Чегара кушинлари кўмондонлиги таркатган пресс-релизда айтилишича, 2 сентябрда яна икки нафар тожикистонлик Ўзбекистон чегараси якинида мина портлаши натижада халок бўлган.
Турсунзода тумани фукаролари 48 яшар Эгамберди Тожибоев ва 17 яшар Эгамберди Хасановлар ўтин тергали бориб ажалга йўликишган. Тожикистон чегарачиларининг фикрича, миналар ўзбекистонлик хамкасблари томонидан хали чегара чизиклари аникланмай туриб, яширинча ўрнатилган.
Тожикистон тарафнинг маълумотларига кўра, хозирга кадар 70 нафардан ортик тожикистонлик Ўзбекистон томонидан кўйилган мина портлашидан халок булган ва 100 нафардан ортик киши тан жарохати олган. Бирок иккала мамлакат ўртасидаги чегарани делимитация килиш хакида музокаралар бошланганига анча бўлган эса-да, лекин хамон Тожик-ўзбек чегараси атрофии энг хавфли минтака бўлиб колмокда.
6 сентябрь: «Жонингни азобга куйишни истасанг, Ўзбекистондан уйлан!»
Сохиб Хисомовнинг якинда бўлиб ўтган бахт тўйи конибодомлик ва бешарикликларни катта ташвишларга солди. Гап шундаки, Сохибнинг кайлиги Бешарик туманининг Зовуртепа кишлогидан. Бешарик Ўзбекистонга, Конибодом эса Тожикистонга карайди.
2000 йилгача ўзаро борди-келдида хеч бир муаммо йўк эди. Бирок, 2000 йилда Ўзбекистон томони кўшни Тожикистон фукаролари учун виза режимини жорий этгач, шунчаки борди-келдига бархам берилди, дўст-кардошлар ўртасига симтиканлар тортилди. Тўгри, чегарадош туманлар ахолиси чегарадан бемалоол ўтишлари мумкин, лекин туй масаласига келганда, Сохиб Хисомов кўрган азиятлар дўзахга кириб чикиш билан баробар бўлди.
Нафакат ўзбекистонлик мехмонларнинг, хатто келиннинг хам тўйхонага келиши учун расмиятчилик деб аталмиш когозбозликларни кўрсангиз эди. Хали келиннинг соглигини тасдикловчи справка зарур бўлади, хали пропискасини кўчириш учун Зовуртепага неча марта бориб келишига тўгри келади. Шу катнашларнинг ўзи чогрок тўйнинг пулини еб кўйди.
Шу боис, Тожикистоннинг Конибодом шахрида яшовчи «Фарходлар», яъни бўлажак куёвлар орасида янги гап пайдо бўлди: «Жонингни азобга кўйишни истасанг, Ўзбекистондан уйлан!»
7 сентябрь: «Бирлик»нинг Наманган вилоят ташкилотида янги раис
Бугун «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Наманган вилояти ташкилоти тузилди. Бунинг учун йигилган бирликчиларнинг конференциясида ташкилотнинг раиси этиб Махамадали Корабоев, унинг ўринбосари килиб аввал вилоят Кенгашининг раиси вазифасини бажариб келган Собитхон Устабоев сайландилар. 7 кишидан иборат ташкилотнинг Кенгаши сайланди.
Партия раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонов ва Фаргона вилояти ташкилотининг раиси Адхам Мухиддиновлар хам катнашган йигилишда партияга янги аъзолар жалб килиш масаласи алохида мухокама килинди.
Маргилонда бирликчиларнинг бахс-мунозараси
90-чи йилларнингг бошларида «Бирлик» халк харакатининг оёкка тургазишда фидокорлик кўрсатган, аммо «Бирлик» ичида бўлган сўнги жараёнларда турли сабаблар билан катнашолмаган бир гурух бирликчилар бугун кечкурун Маргилонда «Бирлик» Халк Харакати Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонов ва Фаргона вилояти ташкилотининг раиси Адхам Мухиддинов билан учрашишдилар. Йигилганлар «Бирлик» халк харакатини ўзгаришсиз саклаб колиш лозимлиги, янги тузилган партия номидан эса «Бирлик» сўзи олиниши кераклиги каби масалаларни ўртага кўйдилар. Хамдам Сулаймонов ва Адхам Мухиддиновлар бу хусусда тушунтиришлар бериб, партияга айланиш сиёсатда иштирок этиш учун бирдан-бир йўл эканлигини ургуладилар ва хаммани янги партия доирасида бирлашишга чакирдилар. Шундан кейин мажлисда шароит ўзгарди. Эски бирликчиларнинг кўпчилиги янги партия тузиш жараёнига кўшилишларини билдириб, унга янги аъзолар жалб килишда катнашадиган бўлишди.
9 сентябрь: «Бирлик» партияси Тошкент вилоят ташкилоти тузилди
«Бирлик» Халк Харакати Партияси Тошкент вилоят ташкилотининг Конференцияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ташкилотининг тузилгани эълон килинди, ташкилотнинг рахбар органлари сайланди. Ташкилотнинг раиси Исомиддин Тўланов бўлди.
Яна бир хукук химоячиси озод килинди
Илгариги хабарлардан маълумки, Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамиятининг Кашкадарёдалик (Нишон туманидаги) 3 аъзоси - Мусулмонкул Хамроев, Норпўлат Ражабов ва Жўра Муродов - ўтган йил сентябрида сохта жиноий иш доирасида безориликда айбланиб, 5-6 йилгача озодликдан махрум этилгандилар. Махаллий ва халкаро хукук химоячиси ташкилолтлар бу зўравонликка карши катта кампания бошладилар, натижада, шу йил июль ойи охирида мавжуд режим Мусулмонкул Хамроев ва Норпўлат Ражабовни озод этишга мажбур бўлганди. Кеча, 8 сентябрда Тошкентдаги «Фридомхауз» биносида бўлган матбуот конференциясида айтилишича, августнинг охирида Жўра Муродов хам камокдан озод этилган.
11 сентябрь: «Тунда отилган ўк» мухлислар кўлига тегди
Шу йилнинг 4 апрель хабарларида биз асли шохимардонлик, аммо шу кунларда Хўжандда яшаётган 79 яшар Адхам Музаффаров хакида хикоя килган эдик. Бугун шу тиниб-тинчимас отахон хакида яна тўрт огиз гапириб ўтмокчимиз, деб ёзади Хўжандлик мухбиримиз.
Гап шундаки, Адхам ота Музаффаров 61 йилдан бери хукук сохасида хормай-толмай мехнат килиб келмокда. Карийб ярим аср Тожикистоннинг бир катор шахар ва туманларида прокурорлик килган, Республикада Хизмат крсатган хукукшунос. Айни кунларда хам у кишини гох шахар, гохида вилоят судларида крамиз, яъни окловчилик хам киладилар. Умуман, иш жойи эса Хўжандда, отахон шахридаги 2-хукук маслахатхонасининг етакчи маслахатчиларидан.
Энг мухими, Адхам ота бўш вактда адабий ижодкорлик килади: хикоя, кисса, болалар учун эртаклар хам ёзганлар. Ўтган йили «Ўтган кунлар, Ўтиб кетмас» номли кисса чоп килдирдилар. Якинда эса Хўжанд шахридаги Рахим Жалил Давлат нашриётининг Истаравшан бўлимида Адхам Музаффаровнинг «Тунда отилган ўк» романи чоп килинди ва унинг бир кисми аллакачон ўкувчилар кўлига етиб борди. Отахоннинг бу романи ўтган асрнинг 20-50- йиллари вокеаларидан хикоя килади, мухлисларни ўша давр рухи билан якиндан таништиради.
«Ён кўшнимиз Ўзбекистон чегараларга симтиканлар тортиб, Тожикистон фукаролари учун виза режимини жорий этгач, ўз ватанимдан айрилгандек хис киламан ўзимни, дейди отахон. Айникса, адабиёт ва санъатдаги узилиш ёмон бўлди. Иккинчи ватаним Тожикистонда ўзбек адабий мухитини яратишга хисса кўшаётганимдан эса мамнунман».
Ха, Адхам ота Музаффаров саксонинчи бахорни каршилаётганига карамай хозир хам тиним билмайди. Келгуси йили отахон яна бир роман чоп килдирмокчи. Ундан кейин эса эртак-кисса ва яна битта хикоялар тўпламини чикариш режалаштирилган. Хорманг, отахон!
12 сентябрь: «Бирлик» партиясининг вилоят конференциялари хакида
Ўзбекистоннинг «Сиёсий партиялар хакидаги конуни»га мувофик сиёсий партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун 5 минг аъзосининг рўйхатини ва камида 8 вилоятда партия ташкилотининг конференциялари ўтказилгани хусусидаги хужжатларни бу вазирликка такдим этиши лозим. «Бирлик» Халк Харакати Партияси Бош котиби Васила Иноятнинг берган маълумотига кўра, бу кунга кадар керакли микдордаги аъзолар рўйхати тайёрланган ва мамлакатнинг 9 вилояти ва Тошкент шахрида махаллий ташкилотларнинг конференциялари ўтказилган. Бу вилоятлар куйидагилар: Тошкент, Фаргона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарканд, Хоразм ва Кашкадарё.
Германиядаги адабий журналда ўзбек шоирининг такдимоти
Германияда уч ойда бир чикадиган «Nachrihten Literatur» (Адабиет Хабарлари) номли журналнинг шу йил июль-сентябрь ойларига оид 78-сонида «Бирлик»чи шоир Ёдгор Обиднинг ижодига багишланган ката макола берилган. Унда Ёдгор аканининг адабий ва сиёсий фаолияти тахлил килинган, шоирнинг сўнгги йилларда Германия ва Австрияда немис тилида чикарилган тўртта китобидаги шеърлардан намуналар берилган. Журналнинг шу сонида бир катор Африкалик ва Араб ёзувчи ва шоирларининг ижодига багишланган маколалар хам бор. Эслатиб ытиш керакки, «Бирлик»чи шоир Ёдгор Обид сиёсий фаолияти туфайли Ызбекистонда та=иб этилгани ва бу ерда щаёти тащлика остида =олгани сабабли, ыз мамлакати 1992 йилда тарк этишга мажбур былганди. У аввал Бокуда, кейин Москвада яшади, 1998 йилдан бери Австрияда яшайди.
Президентнинг кизи энди Москвада ишлайди
Мустакил манбалардан олинган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнгич кизи - хозиргача республика Ташки ишлар вазирлигида маслахатчи бўлиб ишлаган Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига элчининг маслахатчиси лавозимига тайинланиб, 9 сентябрдан фаолиятини бошлаган. Кузатувчилар Президент кизининг Москвага ишга юборилишини сўнгги вактларда халк орасида ва хорижий матбуотда юриб колган узункулок гаплар муносабати билан уни кўздан узоклаштириш деб бахоламокдалар. Москвада бу лавозим Г.Каримова учун чин маънодаги халкаро сиёсат мактаби ва Ўзбекистонда келгуси катта лавозимларга йўналтирувчи таянч бўлади дегувчилар хам йўк эмас. Бошка баъзилар хам униси, хам буниси, яъни бир ўк билан икки куённи йикиш деб хисоблайдилар.
13 сентябрь: Хукук химоячиларини калтаклаганлар устидан жиноий иш очилди
Маълумки, Фаргона вилоятининг Олтиарик тумани прокуратураси олдида 20 август куни бўлган норозилик пикети вактида «Ўт юраклар» клубининг рахбари Муътабар Тожибоева ва клуб фаолларидан айримлари вахшийларча калтакланган ва тошбўрон килинган эди. Мана шу вокеадан сўнг каттик шикастланган М.Тожибоева Маргилон шахар бирлашган касалхонасида мия чайкалиши, бош тўкималари гематомаси ва тан жарохатлари ташхиси ва Мавжуда Отакулова Олтиарик туман касалхонасида мия чайкалиши ташхиси билан даволандилар.
Аввалига Ўзбекистон режими бу вокеани ёпти-ёпти килишга урунди. Аммо халкарао хукук химоячиси ташкилотлар хамма ерда бонг урабошладилар. Ва нихоят режим чекинди. Мазкур ташхислар бўйича суд-тиббиёт экспертизаси М.Тожибоева ва М.Отакулова тан жарохати олганлар деб хулоса чикарди. Сўнгра Олтиарик ички ишлар бўлими мазкур 2 аёлни жабрланган деб хисоблаб, уларни калтаклаган аёлларга нисбатан 12 сентябрда жиноий иш очди. Бу - кичкина бўлса хам хукук химоячиларининг диктатура устидан галабалари.
16 сентябрь: Собик «Бирлик»чи, хозир «Эрк»чи шоир Рауф Парфи 60 ёшга киради
Шу муносабат билан кеча, 15 сентябрда Тошкентдаги «Фридомхауз» биносида шоир ижодига багишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Кечада журналистлар, хукук химоячилари, «Бирлик»чи ва «Эрк»чилар, талабалар иштирок этишди. Одатда ўзбек адиблари бундай улуг юбилейлари чогида давлат унвонлари ёки нишонлари билан мукофотланишади. Кечада шоирдан шу хакда сўраганларида, у «мен хукуматга хизмат килмаганман» дея, лўнда жавоб берди.
17 сентябрь: Апелляция суди яна кечиктирилди
5 ярим йилга озодликдан махрум этилган хукук химоячиси, мустакил журналист Руслан Шариповнинг иши ўтган ойнинг охирида Тошкент шахар жиноий ишлар судида апеляция тартибида кўриб чикилиши керак эди. Лекин ишни кўриш кечиктирилиб, кеча, 16 сентябрда тушга якин бошланди. Шу вакт суд ховлисида махкумни маънавий кўллаб-кувватлаш максадида 3 нафар хукук химоячиси хам пикет бошлади. Орада сал вакт ўтмай пикетчиларга "мадад" - элчихоналарнинг вакиллари ва хорижий журналистлар етиб келди. Бунинг окибати шу бўлдики, бирор ишкал чикишидан чўчиган суд ўз мажлисини 23 сентябргача яна кечиктирди.
19 сентябрь: Самарканд прокуратураси «Эзгулик»га тазйик ўтказмокчи
Якин кунларда Ўзбекистонда пахта терими бошланиб, унга одатдагича мактаб болалари хам оммавий тарзда жалб этилиши кутилади. Шу муносабат билан, аникроги, уларни пахта теримига ва бошка жамоат ишларига мажбурий жалб этмасликни сўраб, бир неча хафта мукаддам Самарканд вилоятидаги хукук химоячилари - Ўзбекистон Инсон хукуклари мустакил ташкилоти, "Эзгулик" жамияти ва Инсон хукуклари ташаббус марказининг вилоят бўлимлари Ўзбекистон Президенти номига мурожаатнома йўллашган ва бир неча халкаро ташкилотларни хам мурожаатномадан хабардор килишган эди.
Тўгри гап тукканингга ёкмайди деганлари бежиз эмас экан. Ўзбекистон Инсон хукуклари мустакил ташкилотининг Самарканд вилояти рахбари Холикназар Fаниев 17 сентябрда Самарканд шахар прокуратурасига чакиртирилиб, ташкилотнинг мазкур мурожаатномаси ва инсон хукукларига оид бошка материаллари чоп этилган хабарномалари юзасидан сўрок килинди.
Бундестаг аъзолари Ўзбекистонда
Шу кунларда Германия парламенти - бундестагнинг куйи палатаси депутатлари Ўзбекистонда мехмон бўлиб туришибди. Уларнинг Ўзбекистонга ташрифидан максад, бундестагнинг бюджет комиссияси аъзоси Вальтер Шулернинг айтишича, республика расмийлари, нодавлат ташкилотлари, мухолиф партиялар вакиллари ва оддий фукаролар билан мулокот килиб, бу ердаги сиёсий-ижтимоий ва иктисодий вазият билан танишиш хамда Германиянинг моддий ёрдами билан амалга оширилаётган лойихаларнинг кандай бажарилаётганини, демократик жараёнларга ва оддий кишиларга кандай нафи тегаётганини кўришдир. Бундестагнинг республика мухолифатига хам ёрдам кўрсата билишини таъкидлаган немис депутати: биз Ўзбекистон хукумати ва парламентини мухолиф партияларга шарт-шароит яратиб беришга ундаймиз, деди.
Бундестаг аъзолари 3 кундан бери республика Олий Мажлиси раиси Эркин Халилов билан, давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари билан мулокот килдилар.
Хукук химоячиларининг хабарига кўра, мехмонлар кеча, 17 сентябрда Наманганда бўлишиб, «Фридомхауз»нинг бу ердаги ресурс марказида Фаргона водийсидаги мустакил, нодавлат ташкилотларининг фаоллари билан учрашганлар. Очик-ошкора тарзда бўлган бу учрашувда Ўзбекистондаги хакикий ахволни кўрсатувчи турли мавзудаги масалалар кўтарилган, республика хукуматининг кўпгина салбий хатти-харакатлари фош этилган. Мехмонлар эътирофича, мазкур учрашув уларнинг Ўзбекистон тўгрисидаги тасаввурларини буткул ўзгартириб, республикадаги хакикий ахволни ойдинлаштириб берган.
Немис депутатлари билан бўлган учрашувда Фаргонадаги «Ўт юраклар» клуби рахбари Муътабар Тожибоева хам катнашган. Улар хукук химоячисига уни ва дугонасини калтаклаганлар устидан 12 сентябрда очилган жиноий ишнинг адолатли олиб борилишини назорат килишни ваъда берганлар.
Намангандаги учрашувда 30 га якин киши катнашган.
20 сентябрь: Демократик шеърият устидан суд давом этмокда
Илгариги хабарлардан маълумки, Бахром Рўзимухаммаднинг «Мохият» газетасида босилган газалида шахси гўё хакоратлангани учун шоир Олим Бўриев газетани ва газал муаллифини судга бериб, жавобгардан катта микдорда пул ундириб беришни талаб килаётир. Ишни кўришни давом эттириш учун Тошкентдаги Миробод туман фукаролик ишлари суди 19 сентябрь куни ўзининг 4-мажлисига тўпланди.
Суд мажлисида бир неча экспертларнинг бахолари тингланди. Улар ичида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига карашли Оммавий ахборот воситаларини мониторинг килиш ва уларга рухсатнома бериш маркази директори Бобокул Тошевнинг хулосалари галати бўлди. Унинг гапига караганда, сатира жанридаги мазкур 7 газал айни вактда ахборот хам бўлиб, гўё Олим Бўриевнинг шахсинигина эмас, балки давлат идораларини хам хакоратлаган, шунингдек, халк ўртасида норозилик кайфиятини тугдирар эмиш. Куйида бу «давлат одами»нинг хулосаларидан парча келтирамиз:
«Дилбузорда турмушимиз машхури жахон ўлди,
Аммо еб-ичгонимиз каттик нон, ёвгон ўлди.
Беродурлар ваъдаларни амалдорлар, жарид эмас.
Ажаб, бир кун фатвоси йўк, ёлгон узра ёлгон ўлди
деган мисраларда шоир кўпчилик номидан гапириб, бугунги хаётга норозилик кайфиятини уйготишга харакат килади. "Камбагалнинг куни курсин" деган мисрасининг тагида яширин исъён бор. "Мардикорга чикодурлар" деб бошланадиган навбатдаги мисрада, очик бўлмаса-да, хотинлари мардикорга чикиб, охир-окибат зинога юз тутишлари ишора килинади. Бу - ўзбек аёллари учун хакоратдан бўлак нарса эмас».
Шу тарика, демократик, сатирик шеъриятни суд килмокдалар. У хали давом этади.
22 сентябрь: «Бирлик» партиясининг хужжатлари Адлия вазирлигида
Бугун, 22 сентябрда «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий кенгаши аъзолари Васила Иноят, Исмоил Дадажон ва Рухиддин Комиловлар партияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун керак бўлган хужжатларини Адлия вазирлигига топширдилар. Хужжатлар куйидагилардан иборат: Партиянинг Таъсис Курултойи Баённомаси (протоколи), партиянинг Низом ва Дастури, партиянинг рахбар органларини таркиби, Тошкент шахри ва 9 вилоят ташкилотлари конференцияларининг баённомалари, партия аъзоларининг 6 минг кишилик рўйхати, рўйхатдан ўтиш учун тахминан 110000 сўм микдорида давлат божи тўланганини кўрсатувчи квитанция.
Хужжатларни Адлия вазирлигининг Жамоат ташкил

Мирзакулов Зулфикор - Ким кимдир? - Who is Who?