Журнал Ҳаракат №1 (22) 2000. Якин тарих сахифалари
«Бирлик»нинг Интернетдаги веб-сахифасидан
ЧУНТАК ПАРТИЯЛАРИНИНГ УЗБЕКЧА КУРАШИ

Узбекистонда 5 декабрда утказилган парламент «сайловлари» Узбекистон мухолифати билан бир каторда Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти хамда АКШ Давлат Департаменти каби органлар тарафидан хам «сайлов уйинлари» деб топилгани учун бу мавзуда ортикча гапиришнинг узи бефойда иш эди. Номзодларнинг хаммаси режимнинг содик одамлари булгани учун сайловга алокадор хар канака «факт» хам хеч кимни кизиктирмаётган бир пайтда бошка кизик «хангомалар» уртага чика бошлади.

Гап шундаки, узи тарафидан курилган партиялардан саралаб олинган номзодлардан кайси бири депутат булиб сайланиши режим учун ахамиятсиз. Аммо номзодларнинг узи учун бу нарса фарксиз эмас. Улар депутат булиб сайлансалар хеч кандай сиёсий салохиятга эга булмасликларини биладилар, аммо депутатларга бериладиган шахсий имтиёзларга эга булиш, колаверса гурурларини кондириш максадида чунтак ичида булса хам сайлов кураши олиб бордилар. Секин аста азартга кириб борган «номзодларнинг» кураши чунтакдан чикиб кетиш остонасига келиб колди.

Агар «кураш» иккинчи турга хам утиб сунгра партиялараро кураш сифатида парламентга кирса, Узбекистонда тезлик билан куппартиялик демократия ривожла-нишга бошлайди ва тузимнинг куни битади.

Аслида, «номзодларнинг кураши» хам дунё жамоатчилигини чалгитиш учун сахналаштирилган уйин булса керак. Лекин азартга кириб колган депутатларнинг маълум бир гурухи курашни парламентда хам давом эттирса, уларнинг бир нечтаси авваллари хам килингандек арзимаган бахоналар билан камаб куйилади ва талвасага тушган парламент чунтакдан чикмай колаверади.

Амалда нималар булар экан, курамиз.

(12 декабрь, 1999 йил)

«БИРЛИК»ЧИ АЁЛНИНГ НАВБАТДАГИ ЖАСОРАТИ

Известия газетасининг мухбири Марина Лебедева «Агарда Узбекистонда бу каби 5 аёл булсайди, Каримов хамма нарсани ташлаб кочиб кетарди» деганида назарда тутган одами - «Бирлик» Марказий Кенгашининг секретари Васила Иноятова яна бир кахрамонлик килди. У якинларини куриб келиш учун кетаётган узбек аёлларига кушилиб Узбекстон хукумати уз мухолифларини йук килиш учун Кракалпогистоннинг Жаслик поселкаси якинида яратган концлагерга яширинча бориб, 18 декабрда Тошкентга кайтиб келди. Уша ерлик хавфсизлик хизмати ходимлари уни кайтиш вактида билиб колиб ушлашга харакат килсалар-да, у билан борган аёлларнинг газаби олдида чекинишга мажбур булдилар.

Василанинг биринчи таасуроти шундай: «У ер фашистлар Бухенвальдда яратган концлагердан крематорийси йуклиги билан фарк килади холос. Бу лагерни яратишдан максад одамларни жисмоний йук килишдан бошка нарса эмас". Василанинг батафсил маълумотлари билан якин орада бу сахифаларда таниша биласиз.

(20 декабрь, 1999 йил)

УЗБЕК СТУДЕНТЛАРИ ГАРБГА КОЧМОКДАЛАР

Аввал хабар берганимиздек чет элларда укиятган студентларидан 5 киши Узбекистонга кайтгандан кейин сиёсий карашлари сабабли КГБ таъкиби остига олинишларини билганлари учун БМТнинг тегишли ташкилотларига мурожаат килиб сиёсий бошпана сурашганди. Улардан бири - Туркиянинг Бурса Университетини битирган Баходир Файзига АКШдан сиёсий бошпана берилди ва у шу кунларда Вашингтон билан Нью-Йорк уртасида жойлашган Питсбург шахрига келиб жойлашди. У уз бошига тушган вокеалар хусусида «Харакат» журналига маколалар ёзиш ниятида.

Студентларнинг яна иккисига АКШ ва Канада давлатлари бошпана хакки бердилар, лекин улар хали бу давлатларга етиб келмадилар. Бошка бир студентга БМТ тарафидан сиёсий кочок статуси берилди, аммо у борадиган давлат хали белгиланмади. Бешинчи студентнинг иши курилаяпти. Узбекистондаги вазият туфайли якин келажакда бундай студентларнинг сони ошиши табиий.

(декабрь, 1999 йил)

«ЭРК» ИЛДИЗЛИ ЁЛГОННИНГ ФОШ ЭТИЛИШИ

Мухолифат хукуматнинг ёлгонларини фош киларкан узи хар кандай ёлгондан узок туриши шарт. Аммо хар доим шундай булавермас экан. Шу сабабли, баъзи мухолифатчилар сохта обру кетидан югириб ёлгон йулига кирсалар, уларни фош килиш хам яна айнан мухолифатнинг вазифаси булиши керак.

Бундан бир ойча аввал «Америка овози» ва «Озодлик» радиоларининг узбекча программаларида бир хабар таркатилди. Унга кура «Эрк» партияси раиси Салой Мадаминов Еаропада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) томонидан бу ташкилотнинг ноябрда Истанбулда булган учрашувига таклиф килинган, аммо кейинчалик бу таклиф Узбекистон хукуматининг талаби билан (бу факт хабарнинг асосий нуктаси эди) кайтариб олинган. Кандайдир «Бирлик»чи ва «Эрк»чилардан иборат булган демократик мухолифат грухи бу масала буйича ЕХХТга норозилик билдирган.

Бу хабар сиёсатни озгина булса хам тушунадиган одамларда бир неча савол тугдиради.

1. ЕХХТнинг Истанбулдаги учрашуви - давлат ва хукумат рахбарларининг йигилиши. Бундай учрашувга мухолифат вакилининг, бунинг устига уз мамлакатида тан олинмаган мухолифат вакилининг таклиф килиниши аклга сигмайдиган нарса. Лекин нима учун буни аноним гурухдан бошка хеч ким билмайди? Аслида, хабар рост булса, бутун мухолифат бунга норозилик билдириши керакмасмиди?

2. ЕХХТнинг Узбекистондаги диктатурага куз юмиб келаётганидан демократик мухолифат аввалдан норози эди. «Бирлик» лидери Абдурахим Пулат бу масалани АКШ Конгрессидаги нуткида хам тилга олди. Лекин ЕХХТ Узбекистондаги нодемократик сайловлар масаласида принципиал позиция тутаётганлиги мухолифатни кувонтираятган пайтда келган бу хабар ЕХХТнинг асл «башарасини» очиб берамаяптими? Бу кандай бир ташкилотки, Узбекистон хукуматидан куркиб уз карорини хам амалга оширолмаса?

3. Бу вокеани хабар килиб таркатаётган мухолифат гурухи кимлардан иборат?

4. Оти айтилган радиоларнинг узбек ходимлари профессионал журналист сифатида бу мухим саволларга нима учун узлари жавоб кидиришга харакат хам килмадилар?

«Америка овози» радиосидан олинган маълумотга кура бу аноним гурухнинг хабари узини «Бирлик» Марказий Кенгашининг аъзоси деб танитган, аслида эса собик «Бирлик»чи, Хазраткул Худойбердидан олинган экан. Юкоридаги саволлар уртага куйилгач, бу радионинг узбек программаси рахбарияти текшириш утказиб куйидагиларни аниклади.

Хазраткулга бу сенсацион хабарни «Эрк» раиси Салой Мадаминовнинг узи айтган. Радиода таркатиб булинган хабар шубха уйготабошлагач, узбек программаси Мадаминовдан исбот талаб килганда у ЕХХТнинг бир ходимидан олган хатини факс билан жунатган. ЕХХТнинг бланкида ёзилган инглиз тилидаги 4 каторли хат Мадаминовнинг кандайдир илтимосига жавоб тарикасида булиб «Истанбулда 8-10 декабрда ЕХХТ тарафидан утказиладиган NGO (Non-Governmental Organizations, яъни Нохукумат ташкилотлар) вакилларининг мажлисига Сизни йул кира ва бошка харажатларни коплаш шарти билан таклиф килолмаймиз» деган маънода булиб, хакикатдан хам «Эрк» партияси раисини тахкирловчи характерга эга эди. Куринишидан бу хат муаллифидан уч олиш максадида Салой Мадаминов собик «Бирлик»чи Хазраткул Худойберди воситасийла бутунлай ёлгон хабар таркатиб, номи айтилган радиоларни хам бу ишига аралаштирган.

Бу хабарнинг ёлгонлиги ва ёлгон узини «Бирлик»чи деб танитаётган шахс тарафидан таркатилганлиги тула исботлангандан кейин «Америка овози» узбек программаси бошлиги Нусратулло Лахаб «Бирлик» раиси Абдурахим Пулатдан расман кечирим суради. Бу мактовга сазовор ошкоралик рухидаги мардлик. Лекин, аслида, бу сиёсий саводсиз ва ёлгон хабарни тайёрлаган радио диктори Раъно Хабиб (Америка Овози) ва Зебунисо (Озодлик) радиоэшитувчилардан ва ЕХХТ расмийларидан кечирим сураши керак.

Шу масала юзасидан оти уртага чиккан Хазраткул Худойберди хусусида куйидагиларни расман билдиришни лозим топдик. Бу киши хакикатдан «Бирлик»нинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси сифатида «Бирлик»нинг Марказий Кенгашига киритилган эди. Аммо у 1995 йилда хеч кандай ваколатга эга булмаган бир неча кишини Москвада туплаб, уни «Бирлик» Курултойи деб аташга интилган гурухнинг ташаббусчиси булгани, бу хакда «Озодлик» радиоси оркали ёлгон хабарлар таркатгани, бу вокеадан кейин «Бирлик»чилар билан алокаларини уз ташаббуси билан бутунлай узгани, 1996 йилда бир гурух «Бирлик»чи ва «Эрк»чилар АКШ президенти Клинтонга хат ёздилар деб яна уша «Озодлик» радиоси оркали ёлгон хабар таркатгани учун 1996 йил сентябрь ойида вилоят ташкилоти раислигидан бушатилиб «Бирлик» аъзолигидан чикарилган.

(декабрь, 1999 йил)