Журнал Ҳаракат
№3 (24) 2000. Жорийдаги сиёсатга назар
Бобир Хикмат -
Бўғилаётган қудрат
Бугилаётган кудрат дейилганда ноёбу нодир истеъдодни назарда тутаяпмизки, бу кудрат нихоятда зур бойлик булиб, уни Оллох уз бандаларининг ун, юз минг, хатто миллиондан бирига инъом этади. Албатта, биринчи галда буюк истеъдодга эътибор берилиши керак. Айтайлик, Ибн Сино ё Амир Темур ёки Алишер Навоий сингари дахолар бир неча аср давомида бир бор дунёга келиб, хаёт тараккиетига узига хос йуналиш беради, юксак тарихий узгаришлар ясаб, бир неча асрлардаги одамларга наф келтиради, буни хеч ким, хатто коммунистлар хам инкор этолгани йук. Бирокулар хаётдаги барча моддий, иктисодий, маънавий, илмий, маданий, иктисоддий бойликларни уз “колипларига” солиб тугри ва мажозий маънода бузиб ташладилар, узларининг мутлокхукмронлигини таъминлашга буйсиндирдилар. Бу эса уз навбатида уларнинг 75 йиллик фаолиятида инкироз, упирилишларга олиб келди.
Балки, анча-мунча ривожланиб, баъзи жихатлардан, хусусан харбий техника жихатидан АКШ сингари айрим хар томонлама ривожланган капиталистик мамлакатлар билан ракобатлашадиган Совет Иттифоки деган мамлакатнинг дунёга келишини таъминлаган марксизм-ленинизмда хам айрим фазилатлар мавжуддир. Бирок, фукароларнинг харбий кудрат оркали, бутун халкнинг бой, фаровон яшаши, бахту-саодатга мушарраф булиши мумкин эмаслиги хам маълум булди. Бу хакда бутун дунёда, хусусан Узбекистонда хам баралла сузланаётгани тасодифий хол эмас.
Афсуски, сузланаётган пайтларда хаёт хакикатининг мураккаб, айни чогда аччикмазмунини хаспушлаб мулохаза юритиш, уни яна уз сиёсий-шахсий манфаатларига мувофиклаштириш, сифатни эмас, сон, микдорни диккат марказига чикариш каби иллатлар чукур илдиз отяпти.
Бунга ишонч хосил килиш учун “Узбекистон адабиёти ва санъати” газетининг 2000 йил 4 февраль сонида чоп этилган “Миллат гурури” деган ТошДУ фаолиятига багишланган маколадаги матн парчасини куздан кечирайлик: “Айни шу пайтда универститет мустакиллигимизнинг бугунги бош масалаларидан булиб турган кадрлар тайерлаш миллий дастурини бажариш борасида мехнат килаяпти. Янги даврнинг талаб ва эхтиёжларидан келиб чиккан 28 йуналишидаги бакалаврлик, 116 мутахасислик буйича магистрлик стандартларни ва намунавий дастурларни тайерлашиб, таълим жараёнига тадбикэтилмокда. Бу йил кабул килинган 250 булажак магистрга 25 академик ва мухбир аъзо, 150-га якин фан доктори, профессор дарс беради”.
Майли, дарс берсин дейлик, бирокбу дарсларнинг сифати, салмоги кандай? Шу ерда келтирилган ракамлар факат микдорнигина англатади-ю, улар асосида кандай сифат, салмокетибди?
Бундай саволлар факат таълим тарбия сохасида эмас, балки моддий, маънавий, маданий бойликларни яратиш, ишлаб чикариш тармокларига тегишли экани юкорида тилга олинган газетанинг кайд этилган сонида босилган “Дехконнинг куни тугди” деган маколадан яккол куриниб турибди. Унда шуниси аён килинганки, 1995 йилгача Самарканд вилоятидаги Булунгур туманида дехкон-фермер хужаликларнинг сони 18-тага етибди-ю, улар хаммаси бирлашиб “Машъал” деёкон фермерлар уюшмасини тузишибди, аммо бу уюшма зарбаларга учрайвериб, усмабди, унмабди, факат туманга Олмос Мирзаев деган янги хоким булганидан кейин ривожланиш бошланибди. Натижада 1999 йил 133.3 тонна узум етиштириб, шартномадагига нисбатан 208 фоиз, помидорни эса 225 тоннага етказиб, 206 фоиз килиб бажарибди. Галла, сабзавот режалари хам ошиги билан дундириб ташланибди.
Борингки, шундай булсин, дейлик, лекин мазкур ракамлар тагида нималар яшириниб етибди? Улар уша дехконлардан хар бирига канча даромад олиб келибди? Гап кандай фермерлар уюшмаси хакида кетаяпти? Агар улар шартномага мувофикишлаётган булса, мустакилликка, эркинликка эгами?
Мана шундай саволлар Узбекистондаги бир туман эмас, барча туманлар, вилоятларга тегишли булиб, уларда 1991 йилдан олдин кандай вазият мавжуд булса, бу борада хеч кандай туб узгариш булмаётганини курсатади. Факат фермерлар, дехкон хужаликлари, уюшмалари, хиссадорлик жамиятлари деган атамалар, иборалар янги дейиш мумкин, аммо уларнинг мазмуни, собикСовет Иттифоки пайтидаги булиб, хеч нарса янгиланмаган. Якин орада янгиланишга хеч кандай ишонч йук. Айни чокда расман ислохотлар утказилаяпти-ю, бироксекинлик билан давом этилаяпти дейилади. Хатто кейинги туккиз йил мобайнида хамма вакт барча жабхаларда – кишлокхужалиги-ю саноатда 5 – 6 фоиздан усиш булаяпти, деб айтилаяпти
Борди-ю, уша усиш-узгаришлар ижобий булса, нега энди кишлокхалки эса чор-ночор кун кечираяпти, нарх-наволар йилдан йилга ошиб тошиб кетаяпти, пул кадрсизланиб, доллар кимматлашаяпти?
Мана, 1994 йилда доллар нархи 18 сум атрофида эди. 2000 йилнинг июнь-июлида давлат нархи 240 сум, чакана бозорда эса 730 – 750 сумни ташкил этаяпти. Уша 1994 йилда бир буханка нон 50 – 70- тийндан сотилса, 2000 йилнинг бошида 45 – 59 сумдан харид килинаяпти. Якин орада 60 сумгача кутарилиши хакида бежиз гап-суз булмаяпти. Гушт, ун, картошка, шакар, канд, олма-анор ва хоказолар хам 1991 йилдан буён 2000 йилгача арзонламаслиги яккол куриниб турибди. Бунинг сабаблари оз эмас. Улардан бири – бу иктисоддаги, маънавият, адабиёт, санъат, умуман илму фан, ижтимоий жабхадаги истеъдодларнинг бугилаётганидир.
Мисол тарикасида “Истикбол” журналининг 1993 йилдаги 2 – 3 сонини эслатиш жоиздир. Айни шу журнал сахифасида ушандай рух хукм сурганлиги ва шунга мувофикПрезидент Ислом Каримов сиёсатига чексиз чегарасиз хамду санолар укилиб, собиккоммунистик тузум шафкатсиз танкид килинади. Шу билан бирга Узбекистон ишбилармон кишилари деган рукн остида Рустам Усмонов билан сухбатга муносиб урин берилган. Сухбатда мазкур шахс Узбекистонда биринчи булиб хусусий банк таъсис этиб, мустакиллигимизни равнак топтиришга нихоятда зур салмокли хисса кушаетгани, бу эса истиклол шарофати эканлиги тараннум этилади.
Мана энди шундан буён 8 йилга якин вакт утди.. Ва шу муддат мобайнида мазкур тадбиркор фаолияти, кандай давом этиб, кандай натижаларга эришганини билмокчи булсангиз, Рустам Усмоновнинг кафасда сакланаётгани, яъни камокда эканини билиб, хайратдан огзингиз очилиб колиши хеч гап эмас.
Хуш, нима булибди узи? Мазкур тадбиркор кандай жиноят килибди-ю, бунинг негизи, сабаблари каерда, качон, кандай намоён булибди, деб савол берсангиз, хакикий ишонарли жавоб ололмайсиз. Факат чет эл ахборот воситалари, хусусан “Озодлик” радиосидан унинг ун турт йилга хукм килингани, хукм эса туёматга асослангани бир неча бор айтилганидан бошка бирорта маълумотни бирорта расмий манбадан топа олмайсиз.
Йук, факат Рустам Усмонов эмас, балки Шукрулло Мирсаидов, Шоди Мардиев, Мамадали Махмудов, Авазхон Мухторов каби хилма-хил савиядаги хар хил сохаларга мансуб унлаб, юзлаб истеъдод сохиблари хам хар хил тазийктакиклар гирдобида эзилаётганига дуч келасиз. “Бирлик” харакати ва партияси, «Эрк» партияси рахбарлари, фаоллари хам шулар жумласидандир. Бир неча минглаб диндорлар хизби тахрирчилар, вахобийлар тарзида лаънатланиб, халк, ватан душманлари сифатида жазоланаётганичи?
Бундайлар сони чет эл оммавий ахборот воситаларидан берилган маълумотларга караганда 5 мингдан 50 минггача етиб колган.
Мана, Шукрулло Мирсаидов: у бевосита камокжазосига тортилмади, бироксал кам уй камогида катъий назорат остида кун кечираяпти. Вахоланки, мазкур инсон хам давлат арбоби, хам ишбилармонлик истеъдодини узида жамлаган зур кудрат эгаси булатуриб, ишлаб чикаришга сафарбар этилмаяпти. Вахоланки, Ислом Каримов дастлабки пайтларида уни чинакам ишбилармон, зукко арбоб сифатида узини намоён килганига тан бериб, бош вазир лавозимни такдим этган эди.
Рустам Усмонов-чи? Уни хам узбеклардан чиккан биринчи банкир сифатида Президент Ислом Каримов куллаб кувватлади-ю, бирокнегадир сунгра кулларини ювиб култикка урди. Камалишига изн бергандай булди.
Мамадали Махмудов эса Ёзувчилар уюшмасининг котиби хамда Маданият жамгармаси бошкарувчиси булиб ишлаганларида жуда куп ижодкорлар, умуман зиёлиларга ёрдам кулини чузиб, бадий адабиёт захматкашларига суянчиглик вазифасини бажарди. Бугунги кунда эса, хеч бир исботсиз, гуёки террористларга алокаси бор деган айб билан жазога тортилиб, камокдаги кийинчиликлар туфайли юрак хуружига йуликди, ахволи нихоятда огирлиги, улим тушагида ётганлиги хакида маълумотлар олинмокда.
Хам иктисодий, хам маънавий, хам маданият бойликларини яратувчилик кудратига эга булганлар инсонлар, афсуски, умрларини ёки турмада ёки чет элда утказаётганлари хозирги Узбекистон тараккиёти илдизига болта ургандай таъсир курсатмокда.
Энди, мана бу манзарага эътибор беринг: Оллох ишбилармонлик истеъдодини азининг минг, миллион бандаларидан айримларига инъом этганлар. Улардан АКШ, Олмония ёки Япония сингари ривожланган мамлакатларда миллионерлар, миллиардерлар, буюк олимлар, адиблар етишиб чиккан, чикаяпти. Барча сохалардаги, айникса, иктисодиётдаги тараккиёт обу хавосини айни ушалар белгилаб келган, келаяпти, бундан кейин хам шундай булиши мукаррардир.
Бу хакикат расман эътироф этилаяпти, аммо факат сузда, тилда, асло амалда эмас.
Мисол тарзида Ислом Каримовнинг 2000 йилги Президент сайловига такдим этган дастуридан олинган куйидаги кайдларнинг магзини чакайлик: «… ислохатларимизнинг иккинчи ассосий устивор йуналиши булмиш сиёсий ва иктисодий хаётни, давлат ва жамият курилишини эркинлаштириш масаласига алохида эътибор каратган такдирдагина муваффакиятли хал этишимиз мумкин”.
Бунга эътироз билдирмайсиз. Фикр тугри, хакконий, аммо у амалиётга качон, каерда, кимлар томонидан, кандай татбикэтилиб, салмокли натижаларни качон, кайси сохаларда, кандай килиб келтиради, деган саволни уртага ташласангиз, жавобини ололмайсиз.
Президентликка мукобил номзод булган жаноб Жалолов дастуридаги мана бу иддаога эътибор беринг: “Иктисодий эркинлик шахс, инсон хурлиги барча шакл-тамолйилларининг дастлабки туб хал килувчи асоси булишлиги зарур”.
Худди шунга ухшаш фикр сиёсий сохага тегишли эканлиги куйидагича кайд этилади: “Давлат хокимиятини халкнинг бевосита ва унинг демократик йул билан сайлаб куйилган вакиллари тимсолида, билвосита назорати остида булиши” таъминланади.
Майли шундай булсин, бирокуз-узидан халкдавлат фаолияти устидан бевосита назоратни урнатаверадими?
Албатта, йук, урнатадиган воситалар, йуллар курсатилмаса, уларнинг пайдо булиши учун аникшарт-шароит, мухит механизм яратилмаса, хеч нарса уз узидан таъминламайдики, бунга Каримов хам, унинг мукобили Жалолов хам заррача эътибор бермайди, эътибор бера олмайди хам. Чунки, хар иккаласининг дастури хам умуман тугри, лекин юзага чикарилмайдиган иддаоллар, аникроги ваъдалар билан тулиб тошгандир.
Шу жихатдан уларнинг дастурлари собик коммунистларниннг сиёсатига шакл жихатдан эмас, мохият нуктаи назаридан ухшаб кетади, тубдан фаркланмайди.
Тагин шуниси борки, хар иккала дастур сайлов арафасида хар бири бир миллион нусхада чоп этилиб, сайловчиларга бепул таркатилди.
Борди-ю, хар иккала дастурга энг камида икки юз миллион сум сарф этилгани хисобга олинса, ана шу маблаг кукка совурилди деб жигибийрон булишингиз хеч гап эмас. Агар уша дастурларнинг хар хил плакатлар, газета-журналлар, радио-телевидение оркали таркатилиши учун юз миллионлаб, миллиардлаб маблаг сарфланганини кушимча килсангиз, хозирги мехнаткашлар, айникса кишлокахли ночор турмушини эслаб тепа сочингиз тикка турмасдан иложи йук…
Айни шу ерда 800дан ортик газета-журналлар нашр этилиб, уларда хам умумий, ноаникхамду санолар кайд этилганини, пировардида матбуот истеъдод сохибларини, халкни моддий, маънавий бугиш воситаларига айлантирилганини кайд этиш уринлидир.
Дарвоке, собиксовет хокимияти даврида хам худди шундай тарзда иш олиб борилган эди. Тугри, коммунистлар, хусусий мулкчилликни инкор этардилар, коммунизм гояларини илгари сурардилар.
Мустакиллик даврида булар рад килинаяпти, йукка чикарилаяпти, аммо факат сузда, тилда, холос. Амалда, хаётга эса барча оммавий ахборот воситалари нукул демократия, мустакиллик, эркинлик хакида бонг урушдан нарига утолмаяпти.
Ахир, мустакилмиз, хурмиз дейилгани билан тараккиёт таъминланмайди-ку! Дарвоке, карийб 75 йил – 1917 йилдан 1991 йилгача социализм галабасига эришдик, энди коммунизм даврига кадам куйдик, деб жар солинганига карамасдан дахшатли инкироз, иктисодий, маънавий кашшоклик таъминланиб, Совет Иттифоки таркалиб кетдики, шунга ухшаб истиклол хам уз узидан халокатга учраши мумкин.
Афсуски, мана туккиз йил мобайнида туб ижобий узгаришнинг узини эмас, балки факат бу хакдаги сирти ялтирок, шакли чиройли сузлар, шиорлар, чакирикларни эшитяпмиз, укияпмиз, бошка хеч кандай салмокли ижобий натижаларни курмаяпмиз. Бунинг сабабларидан бири – оддий, уртача, буюк истеъдодларнинг – мана шу улуг кудратнинг бугилаётганидир.
Дахшатлиси шуки, бугилаётгани руй рост айтилмаяпти, аксинча, гуё эндиликда барча микёс, куламдаги иктидорлар истиклол шарофатидан бахраманд булаяпти, эндиликда хеч кандай зурлик, зуравонлик йук, деб жар солинаяпти. Борди-ю, аслида шундай булса, нима учун иктисодиётда хам, маънавиятда хам хамон олга силжиш эмас, оркага кетиш, бир жойда депсиниб туришга дуч келаяпмиз?!
Мана хозирги сиёсат, ижтимоий хаётдаги манзарага бир нигох ташланг: 2000 йил 11 февралда булиб утган Узбекистон парламенти – Олий Мажлис сессиясида Ислом Каримов депутатлардан бирига, сизнинг партиянгиз хукумат тарафдорими ёки оппозициядами, деб суаганида, уша депутат бу масалани энди кун тартибига куямиз, деганида нихоятда кучли кулги жаранглаганини республикадаги барча телетомошабинлар уз кузлари билан курди. Президент гапини давом эттириб, оппозиция – мукобиллик булмаса, танкид булмаса, жахон микёсидаги усиш, узгариш руй бермайди дегани яхши, бирокаслида оппозиция, мукобиллик учун керак булган мухитни шахсан у кишининг узи бугиб турганидан Олий Мажлис аъзолари бехабармикан?
Йук, бехабар, деб булмайди. Ахир, мукобиллик кудратига эга булган “Бирлик” халкхаракати ва партияси, уларнинг рахбарларига эркин фаолият учун имкон берилмаётганини билишмайдими? Билишади. Бундан хам тугриси, шахсан у кишиниг узи жиловини каттиктутиб турганини хам билишади. Аммо огизларини очишолмайди.
Мана, давлат мустакиллика эришди-ю, бирокхалк, мехнаткашлар-чи? Иктисодиёт, маънавият, илму-фан, таълим-тарбия-чи? Уларга истиклол насиб этдими?
Афсуски, йук. Факат сузда, огизда, тилда истиклол инъом этилган, холос. Аслида барча ижтимоий, сиёсий, иктисодий воситалар, бойликлар якка хоким – Ислом Каримов мулкига айлантирилганки, бу хакикат, мохирона никоблангандир. Никобларнинг номлари – бу мустакиллик, демократия деган мукаддас сузлар, иборалар булиб, улар узларнинг асл маъноси, мохиятини хаётда, амалда курсатиш, намоён килиш имкониятларидан махрум килингандир. Аксинча, булганида факат давлат, хокимият тарафдорлари булган партияларгагина эмас, улар билан бирга мухолифатдаги “Бирлик” халкхаракати, Бирлик партияси, “Эрк” партиясига эркинлик берилиб, уларнинг рахбарлари, фаоллари, аъзоларнинг уз юртида бемалол, хур, мустакил яшаши, ишлаши, курашишга йул куйилар эди.
Тасаввур килингки, йул куйилди дейлик, ушанда хакикий мустакил фикрлар, нуктаи назарлар, гоялар кураши давом этиб, якка хокимлик, тоталитаризм четга суриб чикарилиб, хакикий демократия, адолату ростгуйлик, галаба козониши, тараккиётга йул очилиши мукаррардир.
Узбекистон президенти буларнинг мукаррарлигини тушунгандай мулохаза юритади. Эътибор беринг: тушуниб, англаб эмас, тушунганга, англаганга ухшаб мулохаза юритади. Жумладан, 2000 йил январь, февраль ойларидаги чикишлари, нуткларида тез-тез бизга мухолифат керак, танкид, бахс зарур деди. У кишининг узи кимларнидир, нималарнидир, купинча, хориждаги “Бирлик”, “Эрк” рахбарлари, фаолларини танкид килади-ю узгаларга узини танкид килишга йул бермайди. Бу эса биртомонлама танкид, биртомонлама бахс булиб, аслида собиккоммунистик тузумнинг, унинг асосий фаолиятинининг мухим бир жихатини англатади. Аксинча, булса нима учун, айтайлик “Эрк” партияси ва исломий харакат рахбари 16 февраль портлашларининг ташаббускори, хатто амалга оширувчиси деб кораланди, жиноятчи, халк, хокимият душмани, деб эълон килинди-ю, аммо бу жиноятчиллик, душманлик нимадан иборат эканлиги аник, ишонтирувчи далиллар оркали курсатиб берилмади.
Тугри, Тохир Йулдош ва Мухаммад Солих «Озодлик», «Би-Би-Си», «Америка Овози» радиолари оркали бир неча бор бу хакдаги фикрларни билдириб, узларига куйилган айбнинг ассоссиз, исботсиз эканлигини намоён килдилар, бирокуларнинг айтганлари Узбекистон оммавий ахборот воситаларида бевосита ёритилмади, радио, телевидениеда ошкор килинмади.
Хорижга кетишга мажбур этилганлар кораланяпти, Узбекистондаги уларга хайрихохлар мустакиллик, эркинлик душманлари сифатида турмаларга камалаяпти, териларига сомон тикилгандан хам баттар килиб жазоланаяпти, аммо уларнинг душманлиги, айбу жиноятлари нималардан иборат эканлиги рад этиб булмайдиган далиллар оркали курсатилмаяпти. Айникса, оддий, урта, энг дахшатлиси, нихоятда зур истеъдод сохиблари бугиб куйилаяпти.
Бугиш куринишлари, йуллари, воситалар шу даражада хилма-хилки, уларнинг мохиятини, афсуски 75 йиллик коммунистик зуравонлик окибатида факат укиш, ёзишни биладиган, аммо асл мохиятини, ассосий максадни англашга кодир булмагани учун оломонга айлантирилган оддий инсонлар, мехнаткашлар идрок эта олмаяпти. Идрок этаолмаслигини таъминлаш учун чинакам истеъдод сохиблари, юксак аклу тафаккур эгалари булган Абдулла Орипов, Эркин Вохидов ёки Иброхим Гофуров, хатто гохида Одил Ёкубов кабилар нукул Каримов маддохларига айлантирилганлар. Вахоланки, айни ушандай зотлар коммунистлар хукмронлигида уларни хар хил йуллар оркали танкид килганлари туфайли халкичида донг таратганлари, Кодирий, Чулпон ворислари сифатида шухрат козонгани тасодифий эмас эди.
Хозирда-чи? Истиклолни амалда эмас, факат сузда, огизда эътироф этган Каримов сиёсатининг хамду саносини, улугланишини таъминлаётганлари учун уша обрулари, шону шухратлари тутдай тукилиб, маддохлар сифатида лаъналанаётганликларини хеч ким яшира олмайди, факат расмий доиралар, хукумат, хукмрон кучларгина никоблаб келмокда.
Хуш, уларни бузилаяпти деб булмайдими? Тугри, хокимият рахбарларини, биринчи галда Президентни улуглашда уларга бекиёс эркинликлар, имкониятлар тугдирилган, лекин танкид килиш, халигача давом этаётган зурлик, зуравонлик, зулмни очиб ташлашга улар кодир эмас, дейиш мумкинми?
Йук, улар, факат улар эмас, аклли, эсли-хушли оддий инсонлар хам, демократия, адолат, эркинлик, истиклол факат сузда авж олдиралаётганини, амалда эса уша собиксовет яккахокимлиги, тоталитаризми отдан хам эгардан хам туширлмаётганини сезади, билади. Хатто ахвол коммунистик тузум давридагига нисбатан хам ёмонлашмокда, огирлашмокда. Диккат килинг, тумандаги хоким – туманда, вилоятдагиси – вилоятда, республикадагиси - бутун мамлакатда айтгани айтган, дегани деган, узи хон, куланкаси султон булиб факат узининг манфаатларини кузлашдан нарига бир кадам хам чикмаяпти. Окибатда порахурлик, халк, давлат мулкини талон-тарож килиш, узлаштириш, угирлаш собикСовет Иттифокидагига нисбатан юз эмас, минг баробар ортиб кетди, демасдан иложимиз йук.
Масалан, кишлокда яшайсизу, дехкончилик килиш учун сизга ер керак. Бу борада эса мана туккиз йилдан буён ислохотлар утказиш хакида коп-коп гап-сузлар тукиб ташланаяпти-ю, амалда эса хеч кандай узгариш йёк. Негаки, бу борада хеч кандай хусусийлаштириш утказилмаяпти. Утказилиши учун конунлар, фармонлар мавжуду, аммо уларнинг асл мохияти ерни хусусийлаштиришга каратилмаган. Факат ижарага олишгагина имкон беради, холос. Бунинг учун аввало туман, ёки вилоят хокимининг рухсати керак. Рухсат эса бепул берилмайди. Шартнома тузиш учун камида 100–200 минглаб пул талаб килинади. Канчалик яхши, кулай, соглом ер олмокчи булсангиз, шунчалик куп пул сарфлашга тугри келади.
Афсуски, факат кишлокхужалигида эмас, моддий, маънавий, маданий бойликларни ишлаб чикариш жараёнда, умуман барча жабхаларда, шу жумладан таълим-тарбияда хам порахурлик, таниш-билишчилик, коррупция авж олмокда.
Тугри, бундай иллатлар, дарду балолар, хатто ривожланган хорижий мамлакатларда хам учраб туради, шунингдек, собикСовет Иттифокида хам мавжудлиги баралла айтилмокда. Аммо кейинги туккиз йиллик мустакиллик пайтида ушандай салбий ходисалар шу даражада кенг кулоч ёздики, окибатда тилда, огизда мустакиллик канча баланд овоз билан шарафланса, амалда у шунчалик обрусизланиб, собикСовет хокимиятини кумсаш туйгулари ошиб тошиб кетишига олиб келаяпти.
Бунга имкон бераётган ассосий сабаб шуки, мехнаткаш халкнинг яшаш даражаси йилдан йилга пасайиб, ёмонлашиб бормокда. Давлат даромади хам камайиб, хар хил жабхадаги катта-ю кичик рахбарлар, куйи, уртача, юкори боскичдаги хокимлар, уларнинг гумашталари ва уларнинг содикхизматкорлари бойиб бораяпти, лекин улардан бирортаси мен миллионерман, миллиордерман, бойман деб очикайта олмайди. Негаки, мул-кул бойликларни халол мехнат, пешона тери билан топганини канчалик никобламасинлар яшира олмайдилар. Зотан касални яширсанг, иситмаси ошкор этади, деган макол бежиз тукилмаган.
Буни англаш учун мисол тарикасида “Ишонч” газетанинг 2000 йил 11 февраль сонидаги “Учкургонда иш нега оркага кетди” деган маколани куздан кечириш кифоя. Унда кайд килинишича, мазкур туманда режалаштирилган 32,9 центнер пахта урнига 27 центнер хосил олинган, давлат топшириги 85 фоиз бажарилган. Вахоланки, деб фикр давом эттирилади, хар гектар ерга 214 кило азот, 99 кило фосфор, 36 килодан калий угити сарфланибди.
Аслида худди шундай булганмикин? Ушанча угит пахта экилган ерга солинибдими, ёки тумандаги ёхуд жамоа хужаликлардаги казо-казоларнинг томоркасига, ижарага олинган ерларига угирлаб сарфланганмикин?
Мана шу кейинги тахмин хакикатга якин. Негаки, пахта давлат мулки. Шунинг учун у угирликка йул очиб беради, хусусий мулк булса, эгаси уни куз корачигидай асрайди. Бинобарин кишлокларда номигагина фермер хужаликлари дея аслида собиксовхоз-колхоз тизими саклаб колинаяпти. Негаки, улар казо-казоларнинг угирликлари, порахурлиги учун нихоятда кулай, текин бойлик манбаидир.
Бу манбалар, салбий ходиса-ларни йукотишнинг бирдан бир ягона тугри йули – ерни хусусийлаш-тиришдир. Хусусийлаштиришда эса хар бир минтака, вилоят, туманларнинг уз Рустам банклари, уз Мирсаидовлари, уз Мамадали Махмудовлари, яъни чинакам истеъдод эгаларига кенг йул берилиши лозим. Истеъдодларга кулай шарт-шароит тугдирилмаса, уларни сузда, тилда мустакил, эркин деб эълон килиниб, бонг уриб туриш, аслида бугиб куйиш, тазийку такикларга гирифтор этиш, камаш, хатто дахшатли улимларга йуликтириш билан шукулланилса, чинакам хурлик, хакикий мустакиллик билан таъминланмаса, тараккиет эмас, балки колоклик, кашшоклик давом этаверади, пировардида 16 февралдагидан хам огир, дахшатли вокеалар юз бериши мумкин.