Журнал Ҳаракат №2 (47) 2004.
Ўзбекистонда яна террорми?
Вокеалар хроникаси. «Харакат» Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан - Ўзбекистонда террор
Ўзбекистонда яна террорми?

29 март - 13:30 (Тошкент Вакти) - Тошкентда портлаш бўлди, 2 киши ўлгани тахмин килинмокда

Бугун эрталаб, турли норасмий манбаларнинг маълумотларига кўра, соат 7 билан 9 орасида, Чорсу бозоридаги «Болалар дунёси» магазинининг олдида портлаш юз берган. Орадан 5-7 соат ўтганига карамасдан бу хусусда давлат структуралари хеч кандай расмий хабар таркатмадилар. Норасмий хабарларга караганда эса, портлаш натижасида 2 киши ўлган, 30 га якин одам ярадор бўлган.

Баъзи маълумотларда бир аёл ўзини ўзи портлагани хакида сўз борса, бошкаларига кўра, аёл ўзини портлатмаган, у портлашни уюштирган, сўнгра хукук тартибот органлари томонида кўлга олинган. Чорсу бозори милиция тарафидан ўраб олинган, одамлардан бўшатилган.

Хамма ерда энг киска вакт ичида телевидение оркали президент Каримовнинг чикиши бўлиши гапирилмокда.



29 март - 19:30 (ТВ) - Хукумат портлашлар хусусида сукунатини бузди

Тошкентдаги конли портлашлардан кейин 10 соатга якин вакт ўтди, бу тўгрида бутун дунё ахборот воситалари, кўпрок норасмий манбалардан олинган турли хабар ва тахминларни таркатишди. Ташки Ишлар Вазирлигининг ходимларига асосланиб баъзи маълумотларни таркатган хусусий «Грант» радиосининг хабарларини хисобга олмаса, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари сукут саклашмокда эди. Хозиргина Ўзбекистон расмийлари бу конли вокеа хусусида ўз халкларига маълумот беришни лозим топишди. Ўзбекистон телевидениеси ва радиоси ўзбек ва рус тилларида Тошкент вакти билан соат 19 да «Расмий хабар» деган ном билан биринчи марта портлашлар хакида хабар таркатди.

Бундан 1-2 соат аввал хам, дейди бизнинг мухбиримиз, вилоятлардаги танишларимга телефон килиб, уларнинг хеч нарсадан хабарлари йўклигини билгандим. Кўринишидан, хукуматимиз тахминан 10 соат ўйлаб, портлашларга ўз муносабатини белгилаб олди, энди бу муносабат «хакикат» сифатида халкка уктирилади.

«Расмий хабар»нинг тафсилотларини энг якин муддатда биз хам эълон килишга харакат киламиз. Яна маълум бўлишича, Ўзбекистон ташки ишлар вазирлигининг кабуллар уйида Содик Сафоев ва Ўзбекистон Бош прокурори шу дакикаларда матбуот конференцияси ўтказмокдалар.

29 март - 20:00 (ТВ) - Ўзбекистондаги сўнгги террористик харакатлар тўгрисида расмий ахборот

Тезкор хабар таркатиши лозим бўлган ахборот воситалари - на давлат радиоси, на телевидениеси Ўзбекистондаги террористик вокеалар хакида кун бўйи сукут саклагач, нихоят, соат 19 да бу тўгрида расмий ахборот эълон килинди.

Унга кўра, 29 мартга ўтар кечаси ва 29 март куни эрталаб Тошкент шахрида бир катор террористик харакатлар содир этилган. Жумладан, Чорсу бозоридаги «Болалар дунёси» магазинига кираверишда амалга оширилган портлаш натижасида 2 киши халок бўлди, 7 киши турли даражада тан жарохати олди.

Дастлабки маълумотларга караганда, бу фожеага кўлда ясалган портлатиш мосламасининг номаълум шахс томонидан харакатга келтирилгани сабаб бўлган. Шу куни 9 дан 24 минут ўтганда Кўкалдош мадрасаси ёнида террорчининг белига богланган, кўлда ясалган яна бир портлатиш мосламаси харакатга келтирилди. Унинг шахси хали номаълум. Норасмий хабарларда тилга олинган шахид-аёл шу бўлса керак.

Расмий хабарда айтилишича, мазкур портлашлардан аввал куйидаги вокеалар содир бўлган экан.

28 март кечкурун ва 29 март тонгида куролланган кишилар милиция ходимлари ва патрул постларига хужум килган. Жумладан, Тошкент Тўкимачилик комбинати ёнидаги Кушбеги кўчасида милиционерлар хатти-харакати шубхали туюлган 3 номаълум шахсни тўхтатиб, хужжатларини текширмокчи бўлганларида, улар милиционерларга карата куроллардан ўк узиб, бир милиционерни халок ва иккинчисини ярадор килишган. 29 март куни эрталаб соат 5 да Тошкент Трактор заводи якинидаги чоррахада куролланган 3 шахсни кўлга олиш пайтида 2 милиция ходими халок бўлган.

28 март куни соат 22 га якин Бухоро вилоятининг Ромитон туманидаги Кахрамон кишлогида яшовчи нафакахўр Неъмат Раззоковнинг уйида юз берган портлаш натижасида 9 киши халок бўлди. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, бу уйда террористик харакатларни содир этиш максадида селитра ва алюминий кукуни аралашмасидан тайёрланган портловчи мосламалар топилган. Тергов органлари Тошкент шахрида ва Ромитан туманида содир этилган портлашларнинг ўзаро богликлигини аникламокда, дейилади расмий хабарда. Ундан юкорида санаб ўтилганлардан бошка террористик актлар хам амалга оширилганини пайкаш кийин эмас.

Дастлабки тергов маълумотлари, расмий хабарда айтилишича, мазкур террористик актларга тажрибали жангарилар томонидан жиддий ва узок муддат давомида, ташкилий равишда ва кенг микёсда тайёргарлик кўрилганидан далолат беради.



29 март - 22:00 (ТВ) - Брифингга махаллий журналистлар киритилмади

Бугун Тошкентда Ташки ишлар вазиригининг кабуллар уйида ўтказилган брифингда катнашган мухбиримизнинг билдиришича, Ўзбекистон Бош прокурори ва Ташки ишлар вазири хорижий журналистлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарининг мутасаддиларига конли вокеаларнинг тафсилотларини маълум килганлар.

Бош прокурор ва вазир бутун дунёга аллакачон маълум бўлган ракамларни ва вокеаларнинг баъзибир тафсилотларини айтиш билан чекландилар. Уларнинг билдиришича, сўнгги текширув маълумотларига кўра, бугун вечаси ва эрталаб бўлган террористик акциялар натижасида 19 киши халок булган, 26 дан ортиги жарохат олган.

Хукуматнинг икки маъсул одами ўзларининг режаларидан ташкарига чикадиган саволларнинг биротасига жавоб бермадилар, тўгрироги, жавоб беришдан кочдилар. Масалан, журналистларнинг мазкур террорнинг содир бўлиши бу йил охирида ўтказиладиган сайловларга канчалик таъсир кўрсатади, деган саволига Содик Сафоев жавоб беришни истамади.

Ташки ишлар вазирлигининг кабуллар уйи олдида милиция ходимлари билан тортишаётган, брифингга киришни талаб килаётган либерал-демократик партиянинг нашри бўлмиш ХХI аср газетаси мухбири Малохат Йулдошева билан бизнинг мухбиримиз сухбатда бўлди. Маълум бўлишича, куннинг биринчи ярмида брифингга киритиладиган махаллий журналистларнинг руйхати тайёрланган, аммо кечга бориб бу руйхат бекор килинган. Малохат Йулдошеванинг айтишича, махаллий ОАВ вакилларининг бундай анжуманларга (расмий тантаналарга хам) кўйилмасилиги ва бунинг натижасида вокеаларнинг факат бир томонлама ёритилиши турли хил миш-мишларнинг кўпайишига сабаб бўлмокда. 16 февраль вокеаларини эслатадиган мазкур террор ходисаси машмашалари хали узок давом этса керак, дейди мухбиримиз.



Наврўзнинг байрами нима учун эртарок нишинланганди

Кечкурун биринчи марта террористик акциялар хакида расмий хабар таркатилгач, телевидение оркали мамлакат Президентининг чикиши намойиш килинди. Каримов ўз сўзида бугунги террор харакатлари олдиндан тахмин килингани, шунинг учун хам Наврўз байрами бироз эртарок нишонлаганини айтди. Президентнинг террорни олдиндан билиши, бунга карши олдиндан чоралар кўргани билан мактаниши 1999 йилнинг 16 феврали вокеаларини эсга солади. Ўзини хотиржам тутишга уринган Президент мамлакат халкини хушёрликка чакирди, дейди мухбиримиз.



Адлия вазирлиги олдида пикет

Адлия вазирлиги биноси олдида ўнлаб кишилар томонидан уюштирилган норозилик намойиши террор вокеаларининг соясида колиб кетди дея хабар килади мухбиримиз. Степонов етакчилик килган мазкур норозилик акциясида ислохотларнинг юрмаётгани, ноодилона сиёсат ва бир канча муаммолар айтилган. Тошкентда вазият огир бўлишига карамасдан мазкур пикет хукуматнинг назаридан четда колмади. Атрофда фукаро кийимидаги кўплаб хукумат одамларини хамда мелисаларни куриш мумкин эди.



29 март - 22:30 (ТВ) - «Эзгулик» жамиятининг Баёноти

Ўзбекистон Инсон Хукуклари «Эзгулик» жамияти бугун Ўзбекистоннинг турли минтакаларида содир бўлган террористик акцияларга ўз муносабатини билдириб, маъсус Баёнот эълон килди. Унда бегунох инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган террористик харакатлар жиноят сифтида кораланади, эзгу ниятларга зўравонлик ва кон тўкиш йўли билан эришиб бўлмаслиги таъкидланади.

Баёнотда «Эзгулик» жамияти номидан халок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирилади. Айни замонда, Ўзбекистон хукуматидан бўлган вокеалар хакида ўзбек халки ва дунё жамоатчилигига хакконий ахборот бериш, жиноятчиларга нисбатан конуний чоралар кўриш талаб килинади.



29 март - 23:30 (ТВ) - «Бирлик»нинг баёноти террорни коралайди

«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Баёнотномасида 29 март куни Ўзбекистоннинг турли ерларида содир этилган террористик актлар кораланади. «Бирлик» ўзининг демократик принципларга содик эканлиги, зўравонликка асосланган усуллларни хар замон рад этиб келгани ва бундан кейин хам рад этажагини билдирган.

Террорнинг бегунох курбонларининг оила аъзоларига, якинларига хамдардлик билдирган ва таъзия эълон килган «Бирлик» партияси - бўлиб ўтган конли вокеалар Ўзбекистон хукуматининг тахминан 10 йилдан бери олиб бораётган сиёсати мамлакатни боши берк кўчага олиб киргани, хукумат зўравонликни рад этиб келган демократик мухолифатга карши муштумзўрлик килиб, хакикий террористларга карши хеч нарса килолмаганини таъкидлайди.

Баёнот сўнгида мавжуд хукуматга мурожаат килинган ва уни хатолари туфайли дархол истеъфога кетишга ёки ўз сиёсатини кескин ўзгартириб, мухолифат билан диалог йўлини танлаш, мамлакатдаги хамма сиёсий кучлар билан биргаликда мамлакатнинг хакикий баркарорлиги ва миллатнинг фаровонлиги учун курашишга чакириган. (Баёнотнинг тўла матни журналнинг шу сонида келтирилган. – Тах.)



30 март - 8:30 (ТВ) - Террорчиларнинг асосий нишони милиция ходимлари эди

Тошкентдаги террористик харакатлар тўгрисида Ўзбекистон хукумати эълон килган кеча кечкурунги ахборот ва умуман айни харакатларнинг ўзи баъзи аниклик ва тафсилотларни талаб килади. Бунда бизга кеча кечкурун Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлигининг Кабуллар уйида асосан дипломатик корпус вакиллари ва хорижий журналистлар учун Ўзбекистон бош прокурори Рашид Кодиров ва Ташки ишлар вазири Содик Сафоев томонидан уюштирилган матбуот конференциясида айтилган маълумотлар ёрдам беради.

Тошкентнинг Чорсу бозорини нафакат пойтахтнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг савдо-тижорат маркази дейиш мумкинки, шунинг учун террорчилар бу жойдаги «Болалар дунёси» магазинининг олди ва Кўкалдош мадрасасининг ёнини танлаганлари бежиз эмас. «Болалар дунёси» магазинига кираверишдаги фожеа эрталаб соат 8 лар чамасида содир этилган. Бунда ўз танасига кўйилган портлатиш мосламасини харакатга келтирган шахс аёл бўлиб, у тан жарохати етказган 21 кишидан 11 нафарини милиция ходимлари ташкил этган, 2 милиционер ва бир бола жон таслим килган. Кечаги расмий ахборотда «Кўкалдош мадрасасининг ёнида» содир этилди дейилган портлаш автобуслар бекатида юкоридаги фожеадан орада ярим соат ўтгач бошка бир аёл томонидан амалга оширилган. Натижада аёл жойнинг ўзида халок бўлган, каттик яраланган бир милиционер касалхонада вафот этган.

Бунда эътибор каратиш лозим бўлган бир факт хам мавжуд. Мазкур вокеалардан бир кун мукаддам, 28 февраль, эрталаб Чорсу бозорининг сабзавот ва хўл мевалар сотиладиган жойида аравакаш йигитни хужжатлари йўклиги учун олиб кетган милиционерлардан химоя килмокчи бўлган 68-70 ёшлар чамасидаги бир мўйсафидни улар ўлдириб кўйишган ва бу хакда чорбозорчилар огзини ёпмокчи бўлишган эди. Кечаги вокеаларни ўша кишининг ўлими билан боглаётганлар хам йўк эмас.

Матбуот конференциясида Тошкент Трактор заводи якинидаги чоррахада ва Тўкимачилик комбинати ёнида бўлган вокеаларга хам бир оз аниклик киритилди. 28 март куни, кечки соат 10 яримда йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан мазкур чоррахада тўхтатилган «Жигули» автомобили ичида 10 га якин портловчи мослама бўлиб, ундаги 3 киши милиционерларга каршилик кўрсатган ва бири шу ерда кўлга олинган. Бу - террорчи деб хисобланиб, хозиргача хукук-тартибот ходимлари кўлига тушган ёлгиз шахсдир. Тўкимачилик комбинати ёнида эса 3 номаълум шахс бир милиционерни халок ва иккинчисини ярадор килгач, уларнинг куролларини олиб, гойиб бўлишган. Шундай килиб, хукук-тартибот органлари хозирча 5 шахсга кидирув эълон килди.

Матбуот конференциясида расмий ахборотда тилга олинмаган террористик хужум хакида хам гапирилди. 29 март, эрта тонгда (соат 5 ларда) Тошкентнинг Мирзо Улугбек туманидаги «Гулсанам» милиция постига номаълум шахслар томонидан куролли хужум уюштирилиб, 2 милиция ходими ўлдирилган.

Ўзбекистон бош прокурори Рашид Кодировнинг журналистларга айтишича, кечаги ва ўтган кунлардаги террористик харакатларда жами 19 киши халок бўлган ва 26 киши тан жарохати олган. Бош прокурорнинг тахминига кўра, уларни «Хизбу тахрир» ва ваххобийликка мансуб шахслар амалга оширган. Рейтер агентлигининг бугун таркатган хабарига кўра эса, «Хизбу тахрир» Лондонда баёнот эълон килиб, Ўзбекистондаги портлашларга алокаси йўклигини ва «терроризм, зўравонлик хамда куролли кураш» билан шугулланмаслигини билдирган.

Кеча Тошкентда кўрилган кучли хавфсизлик чоралари бугун хам бўшаштирилгани йўк. Хукук-тартибот ходимлари оёкка тургизилган, йўлларда милиция блок-постлари кўпайтирилган. Махалла фаоллари хам бу ишга жалб этилган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 29 март куни республика телевидениесининг барча каналлари оркали миллатга килган мурожаатида президент мазкур террористик актларга ўз муносабатини билдирар экан, у ўзида тугилган бир саволга жавоб топа олмаётганини таъкидлади. Бу савол куйидагича мазмунда эди: чет элларда бўлаётган террорчилик харакатларини окламаган холда уларнинг илдизларини тушуниш мумкин, лекин Ўзбекистонда нима учун шундай килинди?

Мухбиримизнинг фикрича, мазкур саволнинг жавобини карор ва фармонлар билан халк оммасига эмас, балки бевосита ва билвосита йўллар билан хукук-тартибот органларига бехад эркинликлар бериб кўйилганидан излаш керак. 1999 йил февраль портлашларидан фаркли равишда бу гал террорчиларнинг асосий нишони худди шу орган ходимлари бўлгани бежиз эмас.



30 март - 16:00 (ТВ) - Тошкентда конли вокеалар давом этмокда

Россия ва Гарб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бугун Тошкент атрофида яна милиционерларга карши хужумлар бўлган. Уларга кўра, эрталаб Кибрайга якин бир жойда куролланган одамлар ДАН постини портлатишга харакат килишган, сўнгра бир шахсий уйга кириб олишиб, ўша ердан уларни ўраб олган хукуматнинг куролли кучлари билан жанг килишмокда.

Кеча хам бўлгани каби, Ўзбекистоннинг ичида бу хусусда хеч кандай хабар таркатилаётгани йўк. Кўринишидан, Ташки ишлар вазирлиги факат баъзи бир чет эл оммавий ахборот воситаларига маълумот бериб туриш хусусида кўрсатма олган. Лекин Тошкентда хамма вокеалардан хабардор. Одамлар кўчаларда ва транспортда асосан шу хусусда гаплашмокдалар.

Нима бўлганда хам бир нарса янада аниклашиб бормокда: 2 кундан бери Ўзбекистонда давом этаётган конли вокеалар молиция ходимларига карши бошланган урушга ўхшайди.



30 март - 19:00 (ТВ) - Тошкентнинг бикинида хакикий жанг бўлиб битди

Рейтер агентлиги Тошкентдан Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг расмий баёнотига асосланиб хабар беришича, бугун ички ишлар ходимлари Кибрай якинидаги Ялангоч кишлогида ичида 5 аёл бўлган 16 террористни йўк килганлар. Ички ишларнинг 3 ходими хам халок бўлган.

Хабарда террористлар беркиниб олган уйга якин жойда яшайдиган 76 ёшли Людмила Петровна исмли аёлнинг сўзлари хам келтирилган. Унинг айтишича, куршовдаги уй атрофида яшовчилар аввалига эвакуация килинган, сўнгра бронижилет кийган махсус кўшинлар ўша уйга хужум килишган. «Биз у ердан кетганимиздан кейин, портлашлар ва ўк овозларини эшитдик», дейди рус аёли. Хабарга кўра, уйга туташган бостирмалар ва уйнинг томи ёниб битган.

Махаллий ахборот воситалари бугунги вокеалар хусусида хали хам сукут сакламокдалар.



30 март - 21:30 (ТВ) - Террорчилик харакатлари давом этмокда

Ўзбекистон пойтахтида хукук-тартибот органларига карши террорчилик харакатлари 30 мартда хам давом этди. Бугун кечкурун Ўзбекистон телевидениеси 1-каналининг "Ахборот" дастури уларнинг террорчилар билан тўкнашуви хакида республика Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) нинг расмий хабарини эшиттирди.

Хабарга кўра, бугун эрталаб хукук-тартибот органлари томонидан Тошкент вилоятининг Кибрай туманидаги "Умид" ширкат хўжалигида бўлган "Бойжигит" махалласида, Корамурт кўчаси, 1-а уй, 20-хонадонда бир гурух куролланган жангарилар борлиги аникланган. Соат 7 дан 20 дакика ўтганда бошланган тўкнашув пайтида 20 кишидан иборат террорчилар портловчи мосламалар ёрдамида ўзларини портлатиб юборганлар. Натижада 3 милиционер вокеа жойида халок бўлган, 5 милиционер тан жарохати олган.

"Ахборот" хабарига кўра, бугун Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Имомали Рахмонов Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан телефон оркали сўзлашиб, унга бу ердаги террорчилик харакатлари муносабати билан ўз хайрихохликларини билдирганлар. Президент номига давлат рахбарларидан мактублар хам кела бошлади.



30 март - 23:00 (ТВ) - Тошкентда тўпалон, Каршида тинчлик

28-30 март кунлари Тошкентда содир бўлган ходисалар каршиликларнинг диккат марказида турган бўлсада, бу ерда тинчлик хукмрон. Хаёт ўз маромида давом этмокда. Факат куч ишлатиш салохиятига эга органлар ва хокимият органларида бесарамжонлик кузатилади. Карши шахри кўчаларида хам бронжелет кийган ва куролланган милиция хизматчиларини учратиш мумкин.

Кашкадарёда Тошкент вокеаларинигнг такрорланиши албатта мумкин бўлмаган хол, дейди мухбиримиз, аммо бу ердаги хокимият ва прокуратура органлари Бухоро вокеасининг такрорланишидан ховотирланишмокда. Ўз номи ошкор килинишини истамаган бир манбанинг мухбиримизга айтишича, 29 март куни Кашкадарё вилоят прокурори Эшдавлат Жўраев прокуратура ва хокимият идоралари вакиллари иштирокида фавкулдда бир мажлис ўтказиб, Карши шахрида вактинча биров яшамайдиган уйларни эгаларидан тортиб олиш ва уйсиз кийналиб яшаётган камбагалларга бериш учун кўрсатма берибди. Бугун эса Карши шахар хокимлигида хам шу каби масалаларга багишланган бир йигилиш бўлиб ўтди.



31 март - 19:30 (ТВ) - Тошкентдаги террористик харакатларга оид

Тошкент шахрининг шимоли-шаркий кисми ва Тошкент вилоятида хукук-тартибот органлари билан террорчилар ўртасидаги 30 март куни бўлиб ўтган жанг хусусида кеча хабар берган эдик. Унга оид куйидаги маълумотларни эътиборингизга хавола киламиз.

Бойжигит махалласи атрофида эрталаб соат 7 дан 20 дакика ўтганда бошланган тўкнашув соат 15 гача давом этган. Шу вакт давомида кучли портлашлар, автоматлардан тез-тез отишмалар бўлиб турган. Соат 15 га якинлашганда кучли бир портлашдан сўнг осмонга каттик ёнгин тутуни кўтарилган ва вазият тинчиган. Махалла якинида жойлашган Трактор заводи посёлкасидаги баландкават уйлардан бирида яшовчи, ахволни юкоридан туриб дурбинда кузатган бир гувохнинг норасмий манбага айтишича, у террорчиларни кўрган: улар ёш-ёш йигитчалар экан. Оддий фукаролардан ўлганлар хам бўлган.

Мазкур манба кеча Интернет тармоклари оркали берилган хабарлар асосан тўгрилигини тасдиклади. Расмий манбалар якдиллик билан сукут сакламокдалар.



31 март - 23:00 (ТВ) - Тошкентда яна портлашлар

Бугун кечкурун 8 ва 9 лар орасида Тошкентдаги Талабалар шахарчаси Нукус кинотеатри олдида йирик портлаш содир этилган. Вокеа жойига етиб борган мухбиримиз атрофнинг милиционерлар куршовида эканлигини, одамлар кўйилмаётганини таъкидлайди. Мухбиримизнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, бир неча талаба халок бўлишган. Шунингдек, ўша жойдаги баъзи биноларга жиддий зарар етган. Хозир Корасарой ва Талабалар кўчалари милиция куршовида бўлганлиги боис бошка ахборот олишга муваффак бўлинмади. Бошка тафсилотлар билан кейин танишасиз.



Террористик харакатлар хусусида хабарлар кўпаймокда

Тасдикланмаган манбаларга кўра, 31 март куни Тошкентнинг Собир Рахимов метро бекати якинида хам террорчилик акцияси содир этилган. Террорнинг кўлами, вакти хакида маълумотлар бўмаса-да, бир неча талабанинг курбон булгани хакида хабарлар бор, дея дарак беради мухбиримиз. Хукумат айни террорчилик ходисалари туфайли олий ва ўта махсус ўув юртларида, коллеж ва мактабларда беш кунлик таътил эълон килган.

Кузатувчиларнинг айримлари ушбу террорчилик ходисаларини мамлакат ички ишлар вазирининг милиция ходимлари сафини шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб 30 фоизгача кискартириш хакидаги буйруги билан боглашмокда. Энди, дейди кузатувчилар, ушбу буйрукнинг амалиёти хакида гап хам бўлиши мумкин эмас. Аксинча, милиция ва бошка хукук-тартибот органлари сафини кенгайтириш бўича кўсатмалар берилса ажабмас.

Бухоролик мухбиримизнинг юборган хабарида эса вилоятнинг Пешку туманида хам террорчилик ходисалари содир бўлгани баён этилади. Бирок хунрезликнинг качон, айнан кайси манзилда содир этилгани айтилмаган. Кашкадарё вилоятида террочилик ходисаси содир этилгани хакида хабар келганди, аммо у тасдикланмади.



31 март - 23:30 (ТВ) - Одамлар гаровга олинди

Норасмий манбанинг хабар беришича, Тошкентнинг эски шахар кисмидаги Ачавот деган, лўлилар яшайдиган махаллалардаги ховлилардан бирида, бошка бир манбанинг айтишича, Согбон кўчасида бугун кечкурун бир террорчи номаълум сондаги одамларни гаровга олган. Атроф-теваракда яшовчи одамлар бу ердан кеткизилмокда. Айни соатда хукук-тартибот кучлари мазкур жойга хужум килиш учун тайёрланмокда.



1 апрель - 2:00 (ТВ) - Террорчи ўзини ўзи ўлдирди

Согбон кўчасида бир уйга кириб олиб, бу ерда яшааётган 3 кишили оилани гаровга олган террорчи, гаровга олинган одамларга хеч кандай шикаст етказмасдан тахминан 2 соатча аввал ўзини ўзи ўлдирган.



Ўзбекистон террор хавфи остида кандай яшамокда?

Тошкентда кеча хам давом этган конли вокеаларга карамай, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари мум тишламокда, дея хабар беради мухбиримиз. Бугун Ахборот кўрсатувининг кечки дастури оркали намойиш килинган лавхалар янги кампаниябозлик бошланганини кўрсатди. Яъни, мамлакатдаги турли идораларда йигинлар ўтказилиб, террорни коралаш, террорчиларнинг келажаги буюк давлатни кўролмаслигини таъкидловчи эшиттиришлар берилмокда.

Тошкент шахри ва атрофида террористик харакатлар билан боглик вазият таранг холатда. Шахарга кириш ва ундан чикиш йўллари беркитилган, хамма бозорлар ёпилган. Милиция ходимлари барча шубхали автомобиллар ва пиёдаларни синчиклаб текширмокда. Гарчи ахоли вахимага тушмаган бўлса-да, лекин одатда гавжум бўладиган кўчаларда одамлар кам кўринади. Улар, зарурат бўлмаса, уйларидан чикишмаяпти.

Тошкент вилоятининг пойтахтга якин жойлашган шахарлари билан автобус ва темир йўл алокаси тўхтатилган. Харбийлар ва махсус кисмлар жанговар холатга келтирилган.

Тошкент кундузи росмана вахима остида яшаган бўлса-да, президент Каримов Оксаройда Литванинг собик давлат рахбари Аданкусни сунъий очик чехра билан кабул килди. Учрашувда Ўзбекистон-Литва алокалари мухокама килингани эълон килинди.

Мамлакатда бугун ёки эрта умуммотам куни деб эълон килиниши хакида гап бўлишига карамай, телевидение ва радиолар оркали концерт дастурлари, кўнгилочар шоу программалар бериб борилди. 30 мартдаги мудхиш вокеалар борасида лом-мим дейилмади.

Россиянинг НТВ канали бир гурух жиноий тўданинг кўлидаги курол эканлиги, у Ўзбекистоннинг жахон хамжамияти олдидаги обрўсини туширадиган буюртма дастурлар тайёрлагани кайта-кайта таъкидланмокда. Конли вокеаларнинг бошланганига бир неча кун бўлишига карамай, бирорта репортаж уюштира олмаган ўзбек журналистларининг рус хамкасблари шаънига айтган гаплари кўпчиликда нохуш таассурот колдирди.

Террор муносабати билан Россия президенти Путин хамкасби Каримовга телефон оркали хамдардлигини изхор этган. Айни шаклда Каримов билан богланган Тожикистон рахбари эса террорчиликка карши курашда хамжихатлик лозимлигини таъкидлаган.

30 ва 31 март кунлари интернетнинг кўпчилик сайтлари ёпиб кўйилди, телефон алокаларида жиддий нуксонлар сезилди, дейди мухбиримиз. Эхтимол буни ахборотга чанкок, инфармацион ваккумдаги ўзбекистонликларнинг интернетга ёпишишлари билан боглаш мумкиндир.

Анвар Усманов - Ким кимдир? - Who is Who?
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.