Журнал Ҳаракат
№2 (47) 2004. ИЧИДАГИЛАР
Сўз боши ўрнига -
Мухолифатни бирлаштириш - замон талаби
Мухолифатни бирлаштириш учун хатти-харакатлар мухолифат бўлинган кундан бошланган. Буни англатиш учун бир оз тарихий экскурсга эхтиёжимиз бор.
Маълумки, Таъсис курултойини 1989 йилнинг май ойида ўтказган Ўзбекистон «Бирлик» халк харакати, дунёда мисли бўлмаган ишни килиб, бор йўги 3 ойдан кейин, 8 октябрдаги Марказий Кенгаш мажлисида бўлинди. Бу бўлинишнинг сабаблари кейинчалик жуда яхши ўрганилган.
Ўша йили июль ойида Ўзбекистонга «хўжайин», яъни Ўзкомпартия Марказкўмининг биринчи серетари килиб тайинланган Ислом Каримовнинг топшириги билан «Бирлик» рахбарияти ичида кўпчиликни ташкил килган ёзувчилардан «керакли» одамларни излаш бошланди. Ўша пайтдаги Министрлар Советининг раиси Шукрулло Мирсаидовнинг айтишича, иш шоир Усмон Азимдан бошланган. У биринчи таклиф биланок хукумат тарафида ишлашга мойиллик бериб (табиий, катта ваъдалар эвазига), бошка бир ёзувчи, кадрдон дўсти Салай Мадаминов билан бу йўналишда ишлаш мумкинлигини билдирган.
Дархол, Кримдами Кавказдами, СССР Ёзувчилар уюшмасининг пансионатларидан бирида оиласи билан дам олаётган Салай Мадаминовнинг олдига «одамлар» юборилди. Улар «клиент пишди» деб хабар берганларидан сўнг, 31 август куни Тошкентга кайтган Салайни самолёт трапи олдида Ўзкомпартия Марказкўми Мафкура бўлими мудирининг ўринбосари Ирисмат Абдухоликов автомобиль билан кутиб олди ва тўгри Каримовнинг олдига олиб борди.
Тўгрисини айтиш керак, Каримовнинг хам Салай Мадаминовнинг хам аввалги максадлари «Бирлик»ни бўлиш эмас эди. Каримов берган ваъдалардан маст бўлган Салай мухолифатнинг митингларини тўхтатишга, «Бирлик»ни Марказкўм билан келишиб ишлайдиган ташкилотига айлантиришга ваъда берган, холос. Каримов унга очикдан очик «Бу ишни Пўлатов билан килиб бўлмайди» деб айтганда, ундан «Бу ишни ўзимиз хал киламиз», деган жавобни олди. Икки одам ўртасидаги гап хаммга кандай килиб маълум бўлди, дейиши мумкин баъзи одамлар. Хамма гап шундаки, Салай бу масалаларнинг хаммасини ўша пайтдаги ёзувчи сафдошлари билан маслахатлашиб килган, Каримов билан 31 августдаги ва кейинги яширин учрашувлари натижаларини «сафдошларига» билдириб турган. У «сафдошларнинг» баъзилари бу гапларни ўша пайтдаёк таркатиб бўлганлар ва улар «Бирлик» Марказий Кенгашининг видеога туширилган бўлиниш мажлисидаёк у ёки бу шаклда тилга олинган. Бу «сафдошларнинг» бирортаси хозир Салай Мадаминовнинг ёнида эмаслигини эса, гапириб ўтирмаса хам бўлади.
Хуллас, ўша куни Каримов билан келишиб олган Салай Мадаминов ва «Бирлик» Марказий Кенгашини 21 кишилик Хайъати ичидаги асосон ёзувчилардан иборат бўлган унинг тарафдорлари 10 сентябрга белгиланган 100 минг кишилик митингини тўхтататишга эришдилар.
Аммо, кўпчилик «Бирлик»чилар чўнтак ташкилотига айланишни истамади. 8 октябрдаги Марказий Кенгаш мажлисда, улар «Бирлик» лидери Абдурахим Пўлатнинг позициясини кўллаб кувватладилар. Марказий Кенгашининг тахминан учдан бир кисмини ташкил этган бошка гурух эса, мажлисни ташлаб чикиб кетди ва ўзини хакикий «Бирлик» деб эълон килиб, хукумат билан биргаликда кечаги сафдошларига карши кўраш бошлади. Бу гурух - бўлажак «Эрк»нинг асосчиси эди.
Салай Мадаминов ва Усмон Азимларнинг килган ишлари хамма тилларда бир хил бахоланади. Бу - соткинлик. «Бирлик»нинг лидери Абдурахим Пўлат Жавахарлал Нерунинг «Соткинлик бор ерда куллик бор» деган гапларини кўп такрорлайди. Тўгри гап. Ўзбекистоннинг янги сиёсий тарихидаги вокеалар хам бунинг яна бир исботидир. «Бирлик»ни бўлувчилар бошлаб берган иш натижасида, мустабид тузумга карши озодлик байрогини кўтарган Халк харакати парчаланди, унинг жуда кўпчилик аъзолари иккала гурухга хам кўшилмасдан, сиёсатни ташлаб кетдилар, пировардида, эндигина коммунистик кулликдан кутилмокда бўлган ўзбек халки мустакил диктатура кулларига айлантирилди. Ўзбекистоннинг бугунги ахволи мухолифатнинг илк боскичдаёк бўлиниб кетишининг хам натижасидир.
Халкимизнинг мустакил диктатура тузогига тушиши мухолифатнинг парчаланишидан бошланган эканми, дикатурадан кутулиш учун авваламбор мухолифатни бирлаштириш лозим.
* * *
8 октябрда «Бирлик» Марказий Кенгашининг бир гурух аъзолари мажлисни ташлаб чикиб кетишлари мухолифатнинг парчаланишига йўл очди. Аммо, юкорида айтилганидек, ўша захотиёк, бўлинганларни бирлаштириш, парчаланиш жараёнини тўхтатиш учун илк уриниш бошланди. «Бирлик»чилар 5 кишидан иборат Келишув комиссияси тузиб, бўлгуси «эрк»чилар хузурига жўнатдилар. Ичида Олим Каримов (хозир «Озод дехконлар партиясининг фахрий раиси) ва академик Бекжон Тошмухамедов хам бўлган Келишув комиссиясини иккинчи тараф жиддий кабул килмади. Хокимиятнинг ўртоги эканлигию келажакда унинг вориси бўлиш умиди билан маст бўлиб юрганларнинг «хукумат душманлари» билан бирлашиш гоясига шундай ёндошганлари балки табиий эди.
Энг вахимали нарса, «Бирлик» рахбарияти ичидаги бўлиниш эмас, жуда кўпчилик оддий «бирлик»чилар, хафсалари пир бўлиб, аслида, бу хам тажрибасизлик махсули, сиёсатдан четлашганлари эди. Буни вактида тушиниб етган ташкилот рахбарларининг ташаббуси билан бирлашиш учун иккинчи уриниш бўлди. Улар «Бирлик»нинг мавкеи кучли бўлган бир неча вилоятларга бориб, иккинчи тараф тарафдорларига вазиятни тушунтириб, фалокатнинг олдини олиш учун ўз рахбарларини бирлашишга зўрлашга чакирдилар. Абдурахим Пўлат, бўлинган гурух рахбарларининг кайфиятини юмшатиш максадида, умумий курултой ўтказилса, ўз номзодини раисликка кўймасликка ваъда берди.
Бу харакатлар натижасиз колмади. 11 ноябрда (1989 йил) бирлашган курултойда «Бирлик»нинг Низомига ўзгартириш киритилди – раис ўрнига раисдошлар институти яратилди, 4 раисдош сайланди хам. Аммо, улардан 3 киши ва янги сайланган Марказий Кенгаш аъзоларининг асосий кисми хукуматга мухолифатда бўлиш тарафдорлари, тўгрироги, Абдурахим Пўлатнигнг фикрдошлари бўлгани сабабли, бўлгуси «эрк»чилар «Бирлик» фаолиятига бошка кўшилмадилар. Аввалига «Эрк» халк харакати туздилар, бир оздан кейин уни «Эрк» демократик партиясига айлантирдилар.
Шундай килиб, бўлиниш тўлик мантикий нуктасига улашди, йилнинг ўрталарида хакикий оммавий ташкилот холига келган «Бирлик халк харакати» - иккита маргинал (оз сонли) гурухга айланди. «Бирлик» «Эрк»га нисбатан кўп сонли бўлганининг хам ахамияти колмаган эди хисоб.
Бўлиниш - хукуматнинг бўйрами бўлди. Ислом Каримов хамма ерда: «Эрк» - конструктив партия, «Бирлик» - деструктив куч, деб гапиришларидан кўриниб турардики, унинг максади - «эрк»чилардан «Бирлик»ка карши курашишда фойдаланиш, холос.
Шуни унутмамаслик керакки, 1991 йилги президент сайловларигача, Ислом Каримов Олий Совет тарафидан сайланган президент бўлиб, хали мутлок хокимиятга эга эмас эди. 1991 йил декабрь сайловларида у мутлок хокимиятга эришди, Шукрулло Мирсаидов бошчилигидаги сарой мухолифатини «Эрк» партияси раисидан хам фойдаланиб яксон килди ва кейин ўзига керак бўлмай колган «Эрк» партиясини хам йўк килиш йўлига ўтди, мухолифатга карши террор бошлади.
Ана шу кунларда, аникроги, 1992 йилнинг куз ойларида мухолифатни бирлаштириш учун 3-чи уриниш бошланди. Энди мухолифат «Бирлик»-«Эрк»-Мирсаидов учбурчагидан иборат эди.
Шукрулло Мирсаидов, Абдурахим Пўлат ва Салай Мадаминов икка марта Тошкентда бир орага келиб, биргаликда харакат килиш хусусида келдишдилар. Аммо, бу кеч колган келишувди. Ўша йили декабрь ойида Абдурахим Пўлат, келаси йилнинг апрель ойида Салай Мадаминов Ўзбекистондан чикиб кетиб, Туркияга сигинишга мажбур бўлдилар. Бу ерда Салай Мадаминов курашда ўзларига хос янги йўл танлаганларини рўкач килиб, биргаликда курашиш ваъдаларидан воз кечди. Бир оздан кейин Ўзбекистон хукумати «Эрк» лидерларини террористик харакатларга тайёрланишда айблади, улар тарафидан Туркияда тайёрланган бир гурух ўзбек ёшларнинг кўлга олганини билдирди. «Эрк» рахбари ўзига хос йўлга ўтганларини айтганда, нимани назарда тутганини айтиш кийин, аммо, хакикат шундан иборатки, бирлашиш учун 3-чи уриниш хам натижасиз тугади.
1992 йилнинг июнь ойида камалиб, 1994 йилнинг кузида амнистия билан озодликка чиккан «Бирлик»нинг рахбарларидан Пўлат Охун 1995 йил апрель-май ойларида АКШда бўлган вактида, бу ердан яшаётган «Бирлик»чи, Ўзбекистон Исон Хукуклари Жамияти раиси Абдуманноб Пўлат билан биргаликда мухолифатни бирлаштириш учун навбатдаги, 4-чи уринишга киришдилар. Улар ўша пайтда Тошкентда бўлган Шукрулло Мирсаидов, Истанбулда яшаётган Абдурахим Пўлат ва Германияда яшаётган Салай Мадаминов билан мухолифатнинг келажаги хусусида алохида-алохида мулокот олиб бордилар. Натижада, 17 май куни (1995 йил) бу уч киши факс оркали «Ўзбекистон демократик харакатларини мувофиклаштирувчи Кенгаш Ташаббус гурухининг Баёноти» деб номланган хужжатни имзоладилар. Аммо, эртаси куни Салай Мадаминов ўз имзосини бекор килганини билдириб, Пўлат Охунга факс оркали хат юборди. Хат, асосан, Абдурахим Пўлатга нисбатан билдирилган гина-гудратдардан иборат эди. Шундай килиб, бирлашиш учун 4-чи уриниш хам барбод бўлди.
Бу вокеанинг тафсилотлари «Харакат» журналининг 1995 йил 3-4 сонларида хужжатлар билан ёритилган. У ердан кўринишича, Салай Мадаминов ўз имзосини кайтириб олиш учун асосий рўкач килиб, Абдурахим Пўлатнинг каерлардадир «мухолифат бизнинг ташаббус билан бирлашаяпти» деган сўзларини келтирган. Журналда баъзи одамларнинг бу вокеага билдирган муносабатларига хам жой берилган. Масалан:
Ахат Андижон (Туркиядаги Туркистонликлар жамиятининг раиси, профессор, кейинчалик Туркия парламентининг депутати, давлат вазири): Мен бундай нарсаларни тушунмайман. Нима фарки бор, кимнинг ташаббуси билан бирлашиш бўлади? Ёки, Ўзбекистонда бу иш ташаббусчисига мукофоот бериладими?
Аббос Абдулла (Озарбайжон Халк фронти вакили, Озарбойжоннинг Истанбулдаги Бош консули): Агар бу ишнинг ташаббусчиси хакикатдан «Бирлик» бўлса, бу унинг «Эрк»га мухтожлиги борлигини, «Эрк»нинг кучини тан олганини кўрсатади. Солих сиёсатчи бўлса, бу вокеага шундай караши керак эди.
Бешинчи уриниш. 1998 йилнинг сўнг кунлари Германияда яшайдиган ўзбек аслли Анвар Олтойли Вашингтонга келганда, бу ердаги ўзбек диаспорасининг таникли кишиларидан Рўзи Назарнинг уйида Абдурахим Пўлат, Жахонгир Мухаммад ва Абдуманноб Пўлат билан учрашди. Бундан аввал 5 йил Туркияда яшаган Абдурахим Пўлат Туркия сиёсатчилари ичида «Анвар Олтойли Салай Мадаминовни молиявий тизгин билан бошкаради», деган гаплар юрганини билгани учун, Анвар Олтойли оркали Салай Мадаминовга бир таклиф юборди. «Бирлик» рахбарининг фикрича, Каримов 1995 йили АКШ президенти Билл Клинтон билан Вашингтонда учрашгандан кейин, Ўзбекистонда оз бўлса хам ижобий ўзгаришлар бўлмокда. Хукук химоячиларининг саъйи-харакатлари билан, Ўзбекистон анча-мунча шаффоф давлатга айланди. Дунё жамоатчилиги бу ердаги вокеаларни диккат билан кузатиб бормокда ва демократия тарафдорларига ёрдам беришга тайёрлигини кўрсатмокда. Бу ютукларни мустахкамлаш ва яна олга кетиш учун 1999 йилнинг охири ва 2000 йилнинг бошига режалаштирилган парламант ва президент сайловларидан фойдаланиш керак. Бунинг учун пухта тайёрланиб, 1999 йилнинг ёзида мухолифатнингг хамма кўзга кўринган намояндалари (Тошкентдан - Шукулло Мирсаидов, чет эллардан - Абдурахим Пўлат, Салай Мадаминов, Пўлат Охун, Жахонгир Мухаммад, Абдуманноб Пўлат, Алибой Йўляхшиев, Ёдгор Обид, Анвар Усмон ва бошкалар) Москва ёки Олма-Отада тўплансалар ва бу ерда матбуот конференцияси ўтказгандан кейин, бир катор журналистларни ёнларига олиб Тошкентга келсалар, мавжуд хукумат сайловлар арафасида уларга карши бирор нарса килишга журъат этолмайди. «Кутилмаган демократик десантнинг» Ўзбекистонга келиши мамлакатда катта сиёсий ўзгаришларга йўл очиши мукаррар. Бундай акция бирлашган мухолифат тарафидан амалга оширилсагина таъсирчан бўлишини ургулаган Абдурахим Пўлат, Анвар Олтойлидан бу ишга Салай Мадаминовнинг хам кўшилишини таъминлашни илтимос килди.
Тахминан 20 кунлардан кейин Германиядан жавоб келди. Кўринишидан Анвар Олтойли билан Салай Мадаминовнинг умумий фикрларини ифода этувчи жавоб шундай эди: «Эрк» партияси «демократик десант» ташлашдан кўра эффективрок бўлган ишлар билан машгул. Якинда бу ишларнинг натижалари хам кўринишга бошлайди. Шу сабабли, Тошкентга бу шаклда бориш режасига кўшилмаймиз.
Бир ойдан кейин Тошкентда мудхиш портлашлар юз берди. Балки, уларнинг Анвар Олтойли ва Салай Мадаминов айтган «эффектив» ишларга хеч бир алокаси йўкдир, уларнинг «эффектив» ишларининг натижаси хали кўринмагандир. Лекин, нима бўлса хам, мухолифатни бирлаштириш учун килинган 5-чи уриниш хам шу кабила бехуда кетди.
Мухолифатни бирлаштиришга каратилан аввалги 5 уринишнинг ташаббуси «Бирлик» тарафидан чиккан бўлса, 6-чи уриниш «эрк»чиларнинг, аникроги, «Эрк»нинг Кашкадарё вилоят ташкилотининг ташаббуси билан богли. «Эрк» партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Дайнов Ташанов томонидан тайёрланган «Демократик истикбол учун (Мухолифат вакилларига таклиф)» номли чакирик аввал «эрк»чилар ичида мухокама килинди, сўнгра, 2002 йил 29 сентябрда «Бирлик» халк харакати ва «Эрк» партиялари Кашкадарё вилоят ташкилотларининг кўшма мажлисида муштарак баёнот сифатида кабул килинди. Баёнотда, 1989 йилдаги «Бирлик»нинг бўлиниши хато деб бахоланади ва кайтадан билашиш механизмлари таклиф килинади. Бу Байнот «Харакат» журналининг 2002 йил 5-сонида эълон килинган.
Шуни айтиш керакки, Кашкадарёда бошланган бирлашиш жараёнларининг бошида «Эрк» партиясининг Бош котиб Самат Мурод турар эди. У «Харакат» журналининг кўлингиздаги сонида эълон килинган маколасида шундай ёзади: «Бирлашиш ишлари бошланиши биланок мен «Бирлик» ва «Эрк»нинг рахбарлари Абдурахим Пўлат ва Мухаммад Солихларга мурожаат килиб, бу масалада ўз позицияларини билдиришларини сўрадим. Абдурахим Пўлат бу фаолиятни тўла кўллаб-кувватлашини билдирди ва яна бир амалий кадам сифатида мени ва Отаназар Ориповни «Харакат» журалининг Тахририятига киришга таклиф килди. Мен бу таклифни кабул килдим. Кейин эшитишимча, Орипов таклифни рад этган.
Ўз партиямизнинг раиси менинг хатимга жавоб хам бермади, аммо унинг муносабатини тезда ўргандик. Ўша кезларда мендан билдирмасдан «Эрк» партиясининг пленуми номи остида бир мажлис ўтказилибди ва «партия ичидаги фаолиятини тўхтатди» деган рўкач билан мени Бош котибликдан четлаштириб, бу лавозимга Отаназар Ориповни сайлашибди. Аслида, партиянинг Бош котибини алмаштириш Курултойнинг ваколатига киради. Аммо, тушунишимча, менинг мухолифатни бирлаштириш учун бошлаган харакатларимни жазолаш учун шунчалик шошишганки, курултойни хам кутишмаган».
«Эрк»даги баъзи кишиларнинг бирлашиш чакиригини ижобий кабул килмасликлари партия учун кимматга тушди. Партиянинг 2003 йил 22 октябрда ўтказилган 5-чи Курултойда бўлиниш юз берди. Делегатларнинг учдан иккисидан кўпроги Самат Муродни «Эрк» партиясининг янги раиси этиб сайладилар, унинг мухолифатни бирлаштиришга каратилан сиёсатини кўллаб кувватладилар. Партиянинг янги Дастур ва Низоми кабул килинди, янги рахбар органлари сайланди.
Колганлар Курултойни ташлаб чикиб кетдилар, Салай Мадаминов ва Отаназар Орипов тарафида колганликларини билдирлар, 28 кишилик Марказий кенгаш шакллантирдилар. Аммо, орадан ярим йил хам ўтмасдан бу гурух хам бўлинди. Марказий кенгашнинг 17 аъзоси пленум ўтказиб, партия ичида парокандалик сийсати олиб боаётгани учун Салай Мадаминов ва Отанзар Ориповни рахбарлик вазифаларидан озод килдилар, Отанзар Ориповларни партиядан чикардилар. Собик Ўзбекистон халк депутати Ойгул Маматова рахбарлик килаётган «Эрк»нинг бу гурухи хам хозир мухолифатни бирлашиштириш гоясини дастакламокда.
Хуллас, мухолифатни бирлаштириш учун бошланган уринишлар давом этмокда. Нафакат давом этмокда, балки, янги жихатларга эга бўлмокда.
* * *
Мухолифатни бирлаштириш учун гап кетганда, нима учун 1992 йилнинг бахорида тузилган Демократик форум ва кейинчалик Фаргонада тузилган водий мухолифатчиларининг Демократик форуми тилга олинмади, деган савол тугилиши мумкин. Масала шундаки, ушбу маколанинг мавзуси - бутун мухолифатни бирлаштириш учун килинган уринишлардир. 1992 йилдаги Демократик форумнинг ташкилотчилик ишларини ўз зиммаларига олган «эрк»чилар унга факат ўзлари истаган одамларни таклиф килганлар, яъни, у хамма учун очик ташкилот бўлмаган. «Бирлик» халк харакати ўзининг 1992 йил май ойида бўлиб ўтган курултойида, Демократик форум бундай нодемократик принципдан воз кечмагунча, унга аъзо бўлмаслиги хусусида махсус карор кабул килганлиги хам маълум.
Водий демократларининг Форуми эса регионал ташкилот эди. Унинг ташаббусчиларининг асл максади – Форумни умумжумхурият ташкилотига айлантириш бўлиб, бу йўналишдаги фаолият Кашкадарёда хам давом эттирилган. Лекин, объектив сабаблар билан, бу иш охирига етмади.
* * *
Шу пайтгача, мухолифатни бирлаштириш деганда, киска вакт Шукрклло Мирсаидовнинг мухолифат сафларига кўшилган вактни хисобга олмасак, «Бирлик» ва «Эрк»ни бирлаштириш, аникроги, уларни бир ташкилотга бирлаштириш эмас, улар ўртасида доимий мулокот механизмларини ўрнатиш, уларнинг диктатурага карши фаолиятини мувофиклаштириш назарда тутиларди.
Хозир «мухолифатни бирлаштириш» тушунчаси икки йўналишди кенгайди, дейиш мумкин.
Биринчиси. Сал кам 2 йил давом этган машаккатли тайёргарчиликлардан кейин, 2003 йилнинг май ойида, «Бирлик» халк харакати ўзининг 6-чи курултойини ўтказди. Бу вокеа - тахминан ўн йиллик танаффусдан сўнгра, ўзбек мухолифатининг кайтадан оёкка турганининг рамзи эди. Тез орада «Эрк» партияси ўз курултойига тайёргарчиликларни бошлади ва октябрь ойида уни ўтказди, иккига бўлинди, «Бирлик» халк харакати расман партияга айланиб, «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг таъсис курултойи ўтказилди, аввал Тадбиркор ва аграрийлар партияси, сўнгра Озод дехконлар партияси тузилди. Демак, Ўзбекистонда партиялар спектри кенгайиб, «мухолифатни бирлаштириш» ибораси хамма мухолифат партияларига тегишли бўлиб колди.
Иккинчиси. Маълумки, мамлакатимизда биринчи хукук химоячиси ташкилот – Ўзбекистон инсон хукуклари жамияти тузилганда, унинг аксарият аъзолари «бирлик»чилар бўлган, кейинчалик, мухолифатга карши бошланган террор натижасида, мухолиф партияларнинг фаолияти феълан тўхтади, шу шароитда хам нимадир килишни истаган мухолифатчилар хукук химоячиларига айландилар. Бу табиий нарса эди, чунки диктатура шароитида мухолифлар ва хукук химоячилари «бир тан – бир жон» бўлиб ишлашга махкумлар. Диктатура шароитида хукук химоячилари хам хокимиятга мухолифлар. Бошкача бўлиши хам мумкин эмас. Демак, Ўзбекистон каби давлатларда, айникса хозирги боскичда, «мухолифатни бирлаштириш» тушунчаси хукук химоячиларига хам тегишлидир.
Шу ерда яна бир нарсани тушунтириб ўтишдан фойда бор. Ўзбекистон хукуматининг одамлари чет элликлар билан учрашганда, мухолифатни коралаш учун, унинг вакиллари хукук химоячиси ташкилотларга «кириб олганларини» гапиришни яхши кўришади. Бундан биргина хулоса чикариш мумкин: сиёсатчилар ва хукук химоячиларининг бир ёкадан бош чикариб фаолият кўрсатишлари хукуматни безовта килмокда. Нимга? Чунки, уларнинг биргаликда хукуматга бераётган зарбалари самарали бўлмокда.
Кизиги шундаки, баъзи хукук химоячиларининг ўзлари хукуматнинг бу «ногарасини» хукуматдан кўпрок чертишга интилиб, хукук химоячиларини сиёсатчилардан узокрок туришга чакирмокдалар.
Бир тарафдан, хукумат одамларига, иккинчи тарафдан, ўша хукук химоячиларига шуни эслатиш лозимки, на Ўзбекистон конунлари, на халкаро конун ва нормалар сиёсатчилар билан хукук химоячиларининг бирга бўлишларини, сиёсатчиларга хукук химояси билан, хукук химоячиларига сиёсат билан шуъулланишни ман этмайди. Хозирги боскичда сиёсатчиларнинг ва хукук химоячиларининг асосий максадлари бир эканми, яъни, диктатура тарафидан аёвсиз топталаётган инсон хукукларини химоя килиш, хусусан, инсонларнинг сиёсий хукукларини химоя килиш эканми, демак, яна бир марта кайтариш лозим, сиёсатчилар ва хукук химоячилари «бир тан – бир жон» бўлиб ишлашга махкумлар.
Мухолифатчилар ва хукук химоячиларининг фаолиятини координация килувчи механизмлар яратиш учун шу кунларда килинаётган кадамлар хозиргина айтилган фикрларга асосланмокдадир.
* * *
Ўтган йили 10-12 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилган «Ўзбекистон - кеча, бугун, эртага» конференциясида «Ўзбекистон сиёсий партиялари ва хукук химоячиси ташкилотларнинг координацион Давра Кенгаши»нинг тузилиши мухолифатни бирлаштириш йўлидаги янги бир мухим кадам бўлди. Энди бу жараёнга факат «Бирлик» ва «Эрк» эмас, балки бошка партиялар ва тўгридан-тўгри хукук химоячиси ташкилотлар жалб этилганлари жуда мухимдир.
Ўтган вакт ичида «Давра кенгаши»нинг Фаргона водийси ва Самарканд вилоятидаги бўлимлари тузилди ва нихоят 11 апрелда умуммамлакат «Давра Кенгаши»нинг биринчи йигилиши Кўкон шахрида ўтказилди. 56 киши катнашган мажлисда «Бирлик», «Эрк», «Озод дехконлар», «Тадбиркор ва Аграрийлар» партиялари, Демократик Форум, «Эзгулик» жамияти, Ўзбекистон инсон хукуклари жамияти, Ўзбекистон инсон хукуклари мустакил жамияти, Халкаро инсон хукуклари жамияти, Сайлов ресурс маркази, Намангандаги «Химоя гурухи», Андижондаги «Демократик ташаббус гурухи», Жиззахдаги «Инсон хукуклари химояси» ассоциацияси вакиллари хозир бўлдилар. Йигилишда Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги элчиси Грег Мюрей хам иштирок этди.
«Харакат» Хабар Агентлигининг маълумотига кўра, элчи Грег Мюрей эрталаб Кўкон шахрига кириб келаётганда, унинг Буюкбритания байроги осилган машинаси милиция томонидан тўхтатилан. Элчининг нима учун бу ерга келаётганини аввалдан билган милиция ходимлари уни Кўконга киритмаслик учун харакат килганлар. Аммо, жаноб Мюрейнинг ўз карорида катъий эканлиги, тўгрироги, важохатини кўриб, чекинишга мажбур бўлганлар.
Йигилишда «Давра кенгаши»нинг муваккат коидалари кабул килинди, сиёсий партиялар ва хукук химоячиси ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг кандай кетаётганлиги хусусида хисоботлар тингланди. Энг мухими, «Давра кенгаши»га кирувчи ташкилотлар 2004 йилги пармент сайловларида ягона блок бўлиб катнашишга келишдилар. Кейинги йигилишларда сайловларда бир блок бўлиб катнашишнинг мкханизмлари яратиладиган бўлди.
Сўнгра мажлис катнашчилари элчи Грег Мюррейнинг 1 соатдан ортик давом этган нуткини тингладилар. Элчининг Ўзбекистонда демократия ва инсон хукукуларининг ахволига багишланган жўшкин нутки хаммада хаяжон уйготди, баъзилар кўз ўшларини тутолмадилар, дейилади «Харакат» Агентлигининг хабарида.«Бирлик» партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажоннинг фикрича, жаноб Мюрейнинг нутки унинг тахминан 2 йил аввал Тошкентда «Фридомхауз»нинг офиси очилишида сўзлаган машхур маърузасидан хам кучлирох ва таъсирчан эди.
* * *
«Давра Кенгашининг» яратилиши билан Ўзбекистон мухолифатни бирлаштириш жараёни битгани йўк, аслида, у энди амалга ошишни бошлади. Хўш, буёги нима бўлади?
Бу савол билан жиддий шугулланаётганини «Бирлик» Халк Харакати Партияси биринчи бўлиб кўрсатди. Унинг 2004 йил 23 апрелда эълон килинган «Ўзбекистон мухолифати бирлашиш йўлида» номли Баёнотида сайловларда голиб чикиш ёки хеч бўлмаганда хукуматга ўз сўзини эшиттироладиган парламент фракциясига эришиш, халкнинг бугунги муаммоларини хал кила биладиган кучга айланиш учун ягона бир ташкилотга бирлашиш лозимлиги айтилади.
Баёнотнинг матни журналнинг кейинги сахифасида тўлалигича келтирилгани сабабли, у хусусда ортикча тўхтамокчи эмасмиз. Аммо, шу нарса маълум бўлдики, «Бирлик» ўз максадини етарлича очик шаклда ифодалаб беришга тайёр. Энди сўз - бошка партияларда. Хозир партиявий манфаатларлардан юкори турабилиш жуда мухимдир. Унутмайликки, хали хам дахшатли тузум остида яшаяпмиз.
Сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришларга карамасдан, Ўзбекистон хукумати ва президент Каримов мамлакатни ўз билганларича, халкнинг кенг табакаларини фикрини, яъни уларни тамсид этувчи мухолифат партияларининг фикрини хисобга олмасдан бошкармокчилар. Демак, оддий инсонларнинг хак-хукукларини оёкости килиш давом этади. Жиддий иктисодий ислохотлар ўтказлмаётгани учун халкнинг кашшоклик даражаси факат ортиб боради. Минглаб бегунох инсонларни диний ва сиёсий дунёкарашлари учун сталинчасига камокларда чиритиш практикаси давом этади. Милиция ва Миллий Хавсизлик Хизмати ходимлари дунё жамоатчилиги ва БМТ тарафидан кораланган ишлари - вактинча тутукланган ва камалган одамларни дахшатли кийнокларга солиш ва ўлдиришни давом эттираберадилар.
Демак, мухолифатнинг бирлашишини бугунги шартлар, мамлакатдаги бугунги шароит талаб килмокда. Мухолифатни бирлаштириш замон талабидир.

Носир Зокир - Ким кимдир? - Who is Who?
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси