Журнал Ҳаракат №4 (37) 2002. Инсон хукуклари
Рафик Ганиев - Амнистия кандай бўлиши керак?
Ўзбекистонда кейинги йилларда мамлакат президентининг фармонлари билан бир неча марта амнистия эълон килиниб, камоклардан минглаб махбуслар озод килинди.

Бу хайрли иш. Амнистия инсонпарварлик, гуманизмнинг белгисидир. Жиноят килиб кўйиб, кейин бундан пушаймон бўлган, жазо муддатини ўтаётган еридаги хулки билан бошка жиноятга кўл урмаслигини кўрсатган одамлар амнистия килинишлари керак. Биз хукук химоячилари доимо бунинг тарафдори бўлиб келганмиз ва бўлиб коламиз.

Лекин, амнистия килиниши керак бўлган одамларни белгилаш жуда мухим иш эканлигини, давлатнинг тегишли органлари бу масалада маъсулиятни унутмасликлари кераклигини хам доим ёдимизда тутамиз. Хаётнинг аччик хакикатлари хам бизни бунга ундамокда. Бу хакикат шундан иборатки, хўжалик жиноятлари, безорилик, маиший жинояилар, йўл транспорт ходисасини содир килганлар билан бир каторда кайта-кайта ўгрилик, талончилик, касддан одам ўлдириш, наркотик моддалар етиштириш, таёрлаш, ташиш ва сотиш жиноятларини содир килган ашаддий рецидевист жиноятчилар хам амнистия бандларига тушиб, озодликка чикаётгани кўп холларда жамиятга фойда эмас, зарар келтирмокда. Ўгрилик, боскинчилик, товламачилик, гиёхванд моддасини ўстириш ва сотиш, одам ўлдириш каби жиноятларнинг сони ошмокда.

2000 йил 25 сентябрь куни Кўкон шахар фукароси, Алишер Навоий мавзесида яшовчи Ахмедов Бахром, Кўкон шахар фукароси Абдурахмон Султонов шу мавзедаги 7-чи уйда яшовчи Мамажонов Шамситдинни касддан пичоклаб ўлдириб, кочиб кетган. 2001 йил март ойида кўлга олингач, судланган ва касддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланиб 10 йилга озодликдан махрум килинган. 2001 йил сентябр ойидаги амнистия билан декабрь ойида озодликка чиккан.

Кўкон шахар Сорбон кўчасида яшовчи Махмудов Кўкондаги энг ашаддий наркотикфурушлардан бири бўлган. Кейинги уч йил ичида икки марта наркотик савдоси учун 10 ва 15 йилга камалиб, бир сафар ярим йил, иккинчи сафар бир йилдан кейин амнистияга тушган ва озодликка чиккан. Иккинчи марта камокдан чиккач, кўшнисига сотган уйига зўравонлик билан кириб олган ва бу жинояти учун яна камалган.

2002 йил февраль ойи бошларида Роза Люксембург кўчасида истикомат килувчи Замира исмли аёлнинг 15 ёшли ўгли ўз хонадонида вахшийларча ўлдирилиб, уйдаги кимматбахо нарсалари ўгирлаб кетилган.

Кўкон шахар МРЭО бошлиги милиция майёри Рахмонов Насрулло хонадонига 2002 йил июнь ойида кечаси бостириб кирган талончилар Насрулло ва унинг хотинини болта билан жарохатлаганлар. Рахмонов Насрулло касалхонада ўлган.

2002 йил июль ойида Ўрмонбог махалласининг Косим Ёкубов кўчасидаги иккита хонадонга икки марта ярим кечада талончилар бостириб кириб, кимматбахо буюмларни олиб чикиб кетишган.

Бир оздан кейин яна ўша Косим Ёкубов кўчасида янги жиноят содир бўлди. 9-чи уйда яшовчи Ибохон исимли аёл ўз уйида пичоклаб ўлдирилди ва кимматбахо нарсалари олиб чикиб кетилди. Агар биринчи ўгирликдан сўнг хукукни мухофаза килиш ходимлари тезкор харакатлар килишганда, кейинги жиноятлар содир бўлмаслиги мумкин эди.

2002 йил 23 май куни Тожикистон республикасининг Сўх вилоятидан Кўкон улгуржи савдо бозорига тижорат ишлари билан келган совдогар аёлни боскинчилар талаб, ўзини ўлдиришган ва Сирдарёга ташлаб юборишган.

Ахоли ўртасида кўпчиликнинг фикри битта - касддан одам ўлдирган, боскинчилик ва талончилик килган, наркотик моддаларни етиштирган, ташиган ва улар билан савдо килган жиноятчиларларга нисбатан амнистия кўллашда эхтиёт бўлиш, етти ўлчаб бир кесиш лозим. Жиноят содир килган одамнинг хам хак-хукуклари бор. Уни жамиятга кайтариш мухим иш, аммо у одам жамият олдидаги бурчини хали тўлик хис этмаган ва у кайта жиноятга кўл урмаслигига етарлича кафолатлар кўринмаётган бўлса, жамиятнинг хак-хукукларини химоя этиш ва ундай одамни хукм муддати битгунча кадар жамиятдан изоляцида тутиш максадга мувофик бўлса керак.



Рафик Ганиев
Кўкон шахри