«Бирлик» ҳужжатлари

Пўлат Охунга паспорт ўрнига ваъдалар бериш давом этмоқда

“Бирлик” лидерларидан Пўлат Охун февраль ойининг ўрталарида паспортини алмаштириш учун уни керакли идораларга топширган бўлса ҳам, ҳалигача янги паспорт берилмаётгани олдинги хабарларимиздан маълум. У паспорти масаласини ҳал этиш учун Ўзбекистон президентининг қароргоҳи олдида пикет қилишгача борди, аммо натижа йўқ. Пўлат…

МСК собиқ “Бирлик” фаолининг президентликка номзод бўлишига йўл қўймади

Ўзбекистонда президент сайлови ҳақидаги қонуннинг 25 моддаси 3-чи абзацига кўра, президентликка номзодларни рўйхатга олиш сайловдан 35 кун аввал тамомланиши керак. Демак бу йилги сайловлар учун номзодлар 18 ноябрь ёки ундан олдин рўйхатга олиниши керак эди. Кеча бу хусусда ҳеч қандай…

ЕХҲТ Россиядаги парламент сайловларини кузатмоқчи эмас, Ўзбекистондаги президент сайловиничи?

Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) шу йил 2 декабрда Россияда бўладиган парламент сайловларига кузатувчилар юбориш ниятидан воз кечган. Маълум бўлишича, Россия расмийлари ЕХҲТнинг кузатувчиларига виза бериш масаласини вақтида ҳал қилмаганлар. Одатда бошқа мамлакатларда бўладиган…

БМТнинг комитети яна Ўзбекистон масаласини кўради, Васила Иноят ҳам мажлисда қатнашади

Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch ташкилотининг бугун тарқатилган баёнотида айтилишича, 9 ноябрь куни БМТнинг Қийноқларга қарши кураш комитети Женевада ўтказиладиган мажлисида Ўзбекистон масаласини яна бир марта тилга олади. HRWнинг ҳужжатида Ўзбекистон ҳукумати бу комитетнинг аввалги тавсияларини мутлақо эътиборга олмагани,…

“Бирлик” Партиясидан президентликка номзод кўрсатиш масаласи Конституцион судда

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Мирбобоевга Тошкент шаҳар Боғкўча 20-23 да яшовчи фуқаро Ҳайит Абдуллаевдан Муҳтарам Бахтиёр Шамсиддинович! Мен ўзимнинг конституциявий ҳуқуқларим доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи ташкил этиш ва шу орқали Президентликка номзод қўйиш…

Самарқандлик “Бирлик” лидери маъсул органлардан ҳимоя истамоқда

Саманқанд вилоят Жомбой туман прокурори Д.САИДҚУЛОВга Жомбой ш., Ҳашдала кўча, 55-уйда яшовчи фуқаро Холиқназар ҒАНИЕВдан Бир неча йилдан бери ўзим ва уйим қандайдир номаълум шахслар кузатуви таъқибида қолмоқдамиз. Бу кузатувчи-пойлоқчилар асосан байрамлар ва шунга ўхшаш ижтимоий воқеалар арафасида пайдо бўлишади.…

ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ЁНДОШИШ СИЁСАТИ ТЎҒРИ! (“Бирлик” Партиясининг Баёноти, 5 ноябрь 2007 йил)

Европа Иттифоқи Андижонда аҳолининг ўққa тутилишидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига қарши киритган санкциялардан баъзиларини яқинда шартли бекор қилди, баъзиларини эса, давом эттиришга қарор берди. Европа Иттифоқининг санкциялар йўлини тўла инкор этмасдан, айни замонда, Ўзбекистон ҳукуматига самарали таъсир этиш усулларини қидириши тўғри…

Москвадаги йиғилиш 2003 йилниннг ноябрь ойида бўлган Тошкентдаги форумни эслатди

Кеча Москвада таниқли рус сиёсатчилари ва сиёсатшунослари Улуғ Октябрь инқилобининг 90 йиллиги арафасида йиғилиш ўтказдилар. Мақсад – сал кам 100 йил аввалгиси каби Россия ҳозир ҳам инқилоб арафасидами, Россияда янги инқилоб бўлиши мумкинми каби саволларга жавоб излаш эди. Сиёсатчилар асосан…

Озарбайжон мухолифатининг ҳам ақли кирмоқда, Ўзбекистонда кабими?

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Озарбайжонда бир-биридан фарқини лидерлари ҳам тушунтириб беролмайдиган 50 дан ортиқ сиёсий партия борлигини, бу партияларнинг мутлақо кўпчилиги лидерларнинг раис бўлиш амбицияларини қондириш учун тузилганини сайтимизда ҳам кўп марта такрорлади. Мухолифатнинг самарадорлигини ошириш йўлларидан бири, балки,…

Ўзбекистон яратилган кун ва Абдураҳим Пўлатнинг табриги

1991 йил 27 октябрь куни қўшнимиз Туркманистон ўз мустақиллигини эълон қилган. Бироз аввал, яъни 30 августда Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилинган эди. Аммо, ўша пайтдаги президентлар Сапармурод Ниёзов ва Ислом Каримов СССРдан чиқишни ўйлаб ҳам кўришмаган. Бизда эълон қилинган мустақиллик СССР…