БМТнинг комитети яна Ўзбекистон масаласини кўради, Васила Иноят ҳам мажлисда қатнашади

Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch ташкилотининг бугун тарқатилган баёнотида айтилишича, 9 ноябрь куни БМТнинг Қийноқларга қарши кураш комитети Женевада ўтказиладиган мажлисида Ўзбекистон масаласини яна бир марта тилга олади. HRWнинг ҳужжатида Ўзбекистон ҳукумати бу комитетнинг аввалги тавсияларини мутлақо эътиборга олмагани, шу сабабли, бу сафар масала яна ҳам жиддийроқ шаклда кўрилиши кераклиги айтилади.

Тошкентдан олинган хабарга кўра, Женевадаги мажлисга “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ҳам чақирилган. У бу ерда ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятнинг Қийноқлар бўйича альтернатив докладини тақдим этади ва кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашади. Кеча «Бирлик» раиси Абдураҳим Пўлат у билан телефонда гаплашди. “Эзгулик” раиси бугун Женевага учиб кетди ҳам.