Кундалик хабарлар - 21 March 2021
- 15:32Абдураҳим Пўлат: Дунё ўзбеклари ва Ислом дунёсини Наврўз байрами билан чин кўнгилдан табриклаймиз!
Ҳа, ҳозир ростдан ҳам катта байрам – Аллоҳдан келаётган навбатдаги Наврўз байрами билан ҳамма ўзбекларни ва мусулмонларни чин кўнгилдан табриклаймиз ва ҳамма нарса яхши бўлсин деб дуолар қиламиз. Қадрли миллатдошларимиз ва Ислом дунёсини бу катта байрам билан табриклаш биз учун ҳам катта бахтдир. Айнан шу кунларда миллат ва диндошларимиз билан бирга бўлишимиз керак ва бўламиз ҳам. Чунки, айнан “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва кейинчалик “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси шу...
- 22:25Масхарабозлик: Онкология муаммолари - узлуксиз шикоятлар, эришилган натижа ва бугунги имкониятлар. “Ҳаракат”: У ёғи нима бўлади?
Саратон, яъни “РАК” деган сўзнинг ўзиёқ кишини даҳшатга солади. Аммо тирик жон борки дардга чалинади, шифо излайди. Онкологик касалликлар тиббиётнинг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади ва асрлар оша уларни енгиш учун тадқиқотлар ўтказилиб келинмоқда ва давом этаверади. Бу саволларга ҳали тўлиқ жавоб йўқ, ҳозирча, ЙЎҚ! Шундай бўлса ҳам, жавоб қидирган ёшларимиз Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-амалий Тиббиёт Марказига ...
- 17:27Ўзбекистон Марказий Банки олтин-валюта захиралари камайгани, яъни 1,1 млрд долларга камайгани ҳақида хабар тарқатди. "Ҳаракат" Агентлиги нима дейди?
Ўзбекистон Марказий Банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотларни очиқлабди. 2021 йилнинг 1 март ҳолати бўйича, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1,1 млрд долларга камайиб, 33,2 млрд долларни ташкил қилмоқда экан. Жойи келгани учун айтиш керакки, 2021 йил 1 январ ҳолати бўйича республиканинг расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, 1 феврал ҳолати бўйича эса 34,3 млрд долларни ташкил этганди. Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро Валюта Жамғармаси стандартлари ас...
- 21:08Пандемиядан кейин ҳаво йўллари соҳасида янги иштирокчилар пайдо бўлиши мумкин, дебди Қўмита Раиси Ўринбосари Фаррух Қорабоев
Бугун, 19 март куни АОКАда Монополияга Қарши Курашиш Қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинган ва журналистлар томонидан “Uzbekistan Airways” ва “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ каби монополия ташкилотларининг фаолияти нима сабабдан ҳалигача ўзгармаётгани ҳақида берилган саволларга қўмита мутасаддилари изоҳ бериб ўтишди. “Агар қайсидир ташкилот ҳаво йўллари фаолияти билан шуғулланишни хоҳласа, уларга қонунчиликда ҳеч қандай тўсқинлик кўзда тутилмаган. Тегишли лицензия та...
- 17:00Масхарабозлик: Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ўрнига Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Даврон Ҳидоятов - ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди
Қаранг, ҳамма гап Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа 2018 йилда ШАҲАР ҲОКИМИ бўлиши билан бошланганди. Мана энди, унинг ўзини ҳам куни келаётганга ўхшайди. Бугун Тошкент вилоятидаги Нурафшон шаҳрида Халқ Депутатлари Тошкент Вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва Президент Шавкат Мирзиё иштирокида вилоят ҳокими алмаштирилди. Унинг айтишича, аввалги ҳоким Рустам Холматов ўз ваколатларини яхши бажаролмаётгани туфайли ўз лавозимидан кетиши ҳақида ариза ёзибди. Президент ...
- 23:06Масхарабозлик: “Шоввозсой” давлатнинг жойи, унга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ, дебди Президент Шавкат Мирзиё! “Ҳаракат”: Нимага бундай улуғ жой ҳеч бир ерда тилга олинмасди?
Ижтимоий тармоқларда “Шоввозсой” дам олиш маскани Ўзбекистон раҳбари учун қурилгани ҳақида таҳминлар пайдо бўлган эди. Бугун Президент Қуйи Чирчиқ туманидаги кластерга ташрифи мобайнида журналистлар ундан шу ҳақида яна сўрашибди. “У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор унга?” - дея муносабат билдирибди давлат раҳбари. Бу ҳақда ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Кейин Шавкат Мирзиё дарҳол таҳлил ҳам берибди: “Бу “Ўзбекистон темир йўллари”нинг давлат корхонаси. Ҳе...
- 21:47Баъзи монопол товарларнинг хариди, жорийдаги йилнинг турли вақтларидан бошлаб, фақат биржа орқали амалга оширилади
2021 йилнинг 15 июнидан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган айрим турдаги товарлар фақат биржа савдолари орқали сотилади. Бунинг сабаби - Ўзбекистон Президентининг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли хабари имзоланганидир. Белгиланишича, 2021 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари ас...
- 20:10Жуда қизиқ хабар: “Малика” савдо комплексидаги ҳолат бўйича тезкор хабар ва ҳамманинг бунга эътибори
Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармасининг 2021 йил 17 март куни соат 14.40 да Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида жойлашган “Малика” Савдо Комплекси ҳудудида дўконлардан бирининг ёнида номаълум шахс томонидан қора рангли спорт сумкаси қолдирилгани ҳақида хабар келиб тушибди. Ички ишлар органлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус бўлинмаси ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни чегаралаб сумкани кўрикдан ўтказишибди. Сумка ичида қонунга хилоф ва инс...
- 15:49Кадда-Сенатор Содиқ Сафоев алжирашларини давом эттирмоқда: Ҳамма нарса президент айтганидек бўлади
Яна бир бор эслатиш керакки, “кадда-Сенатор” сўзини ўзбек тилига биз, яъни “Ҳаракат” Агентлиги, киритдик. Шуни яна бир бор эслатмоқчимиз. Эслатиш керакки, ҳаромий Ислом Каримов Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафийнинг "таклифи" билан Сенат аъзоларини “гўёки сайлашни” ҳамма вилоятларнинг кенгашларига топширишни қонунлаштириб кетган эди. Шундай сенаторларни кадда-Сенатор демоқдамиз. Мана ҳозирги Сенатор Содиқ Сафоев аслида - “кадда-Сенатор Содиқ Са...
- 03:14США расширят торговые санкции против России из-за Навального
США расширят торговые санкции против России из-за ситуации с Алексеем Навальным. Об этом говорится в сообщении минторга США. Новые санкции вступят в силу с 18 марта. Они затронут сектор экспорта, связанный с нацбезопасностью. По продукции для авиапрома и космоса будет действовать ряд исключений до 1 сентября. «Министерство торговли стремится не допустить доступа России к секретным американским технологиям, которые могут быть использованы для ее злонамеренной деятельности в области химич...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения Читать дальше...Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...