18 March 2021
15:49 - Кадда-Сенатор Содиқ Сафоев алжирашларини давом эттирмоқда: Ҳамма нарса президент айтганидек бўлади

Яна бир бор эслатиш керакки, “кадда-Сенатор” сўзини ўзбек тилига биз, яъни “Ҳаракат” Агентлиги, киритдик. Шуни яна бир бор эслатмоқчимиз. Эслатиш керакки, ҳаромий Ислом Каримов Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафийнинг "таклифи" билан Сенат аъзоларини “гўёки сайлашни” ҳамма вилоятларнинг кенгашларига топширишни қонунлаштириб кетган эди. Шундай сенаторларни кадда-Сенатор демоқдамиз.

Мана ҳозирги Сенатор Содиқ Сафоев аслида - “кадда-Сенатор Содиқ Сафо”. Бугунги хабаримиз яна ўша кадда-Сенатор Содиқ Сафо ҳақида.

Маълумки, бу кадда-Сенатор Содиқ Сафо қандай қилиб бугунги Сенатор бўлиб қолгани, ҳатто “ҳозир Сенат раисининг ўринбосари бўлиб қолгани ҳақида” кўп марта хабарларимизда ёзганмиз. Ҳамма нарса “бу мишиқи йигит” АҚШда элчи бўлиб юрган йиллари (жорийдаги асрнинг бошланиш йиллари) қилган ўта жиддий хатолари туфайли ўша пайтдаги диктатор Ислом Карим тарафидан Ўзбекистонга чақириб олинган ва шу ерда давлат миқёсидаги ишларини давом эттирган эди.

Кейин айнан ўша диктатор Ислом Карим уни кадда-Сенатор қилиб қўйган эди. Мана энди уни ҳозирги диктатор Шавкат Мирзиё “Сенат раисининг биринчи ўринбосари” қилиб қўйди.

Хуллас, ўша кадда-Сенатор Содиқ Сафо аввалига ташқи масалалар бўйича “координатор ва амалда иш бажарувчи бўлиб олганди”. У ҳозир ҳам шу вазифаларни бажаради. Яқинда у қандайдир мажлисда давлат одами сифатида қатнашиб, роса валдираган эди. Ўшанда уни оммавий ахборот воситалари роса мақташган эди.

Бугун ўша анъана давом эттирилибди, навбат ҳамма биладиган Интерент сайтига келибди. Айнан ўша сайтда берилган кадда-Сенатор Содиқ Сафонинг интервьюси ҳаммага тарқатилди. Нимамиш, “кадда-Сенаторларнинг вазифаси” президентнинг айтганларини халққа етказиш эмиш.

Кадда-Сенатор Содиқ Сафонинг интервьюсини ҳамма қатори сиз ўқувчиларимиз ҳам ўқинг. Роса куласиз, балки, роса йиғлайсиз. Нима ҳам қилардик, у шунақа кадда-Сенатор, шунақа вайсақи.